ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2005 й. 192-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2005 й.

N 192



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги бир ой муддатда қуйидаги низомларнинг янги таҳрирдаги лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши давлат мониторинги тўғрисида Низом;

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом;

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 10 августдаги

192-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 1-иловадан биринчи қатор чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича миллий комиссияси тўғрисида" 1997 йил 12 ноябрдаги 510-сон қарори 1-бандидаги ва 3-бандининг биринчи хат бошидаги "Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари" сўзлари "Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 10 августдаги

192-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 39-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 40-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда) илованинг I бўлими 1, 2, 5 ва 8-бандлари.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 248-модда












































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск