ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2005 й. 200-сон "Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2005 й.

N 200



МАТБУОТ, АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР

СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон ҳамда "Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек ахборот инфратузилмасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 16 августдаги

200-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида" сўзлари "бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "беради ва уларни қайтариб олади" сўзлари "беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-иловада:

6-илова қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш";


7-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "тўхтатиб қўйиш ёки қайтариб олиш" сўзлари "ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "Почта ва телекоммуникацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "почта ва телекоммуникациялар" сўзлари "алоқа ва ахборотлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этади ҳамда танловлар ўтказади";


8-банднинг иккинчи хатбошидаги "бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида" сўзлари "бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқи республика агентлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 4-иловада:


1-банддаги "тайёрлаш", "тўхтатиб туриш ёки қайтариб олиш" сўзлари тегишли равишда "шакллантириш", "ва амал қилишини тўхтатиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "тайёрлаш", "тўхтатиб туриш ёки қайтариб олиш" сўзлари тегишли равишда "шакллантириш", "ва амал қилишини тўхтатиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказиш ва фаолият турига лицензия олиш учун Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни беради";

ж) 5-илова 9-бандининг ўн биринчи хатбошидаги "қайтариб олиш тўғрисида" сўзлари "амал қилишини тўхтатиш тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 57-модда):


а) 14-банднинг иккинчи хатбоши "қарор" сўзидан кейин "тегишли фаолият турлари бўйича Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олган ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 30-банднинг биринчи хатбоши "тартибда" сўзидан кейин "шунингдек тегишли фаолият турлари бўйича Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосаси асосида" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Асосий фаолияти давлат телевидение ва радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов ўтказилмасдан амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 255-модда






































































Время: 0.1886
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск