ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2005 й. ПҚ-149-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг маълумотлар узатиш хизматларини ривожлантириш ва уни хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2005 й.

N ПҚ-149



"ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ

ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШГА ТАЙЁРЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг маълумотлар узатиш хизматлари кўрсатиш борасидаги имкониятларини янада ривожлантириш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ижтимоий соҳа объектлари ва йирик корпоратив мижозларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замонавий ахборот технологияларига бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш, акциядорлик компаниясини хусусийлаштириш жараёнига хорижий иштирокчиларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда "Ўзбектелеком" АК акциядорларининг "UzРАК" маълумотларини узатиш давлат тармоғи корхонасини "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясига қўшиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

2005 йилнинг 1 сентябригача "UzРАК" корхонаси "Ўзбектелеком" АКнинг "UzNet" филиали билан қўшилиб кетиши ҳисобига акциядорлик компаниясининг филиали этиб қайта ташкил этилиши;

"Ўзбектелеком" акционерлик компанияси "UzРАК" корхонасининг шартномалари ва мажбуриятлари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғини замонавийлаштириш ва ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 5 декабрдаги 466-сонли қарори билан белгиланган миқдор ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатланган кредитларни қайтариш мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда белгиланган тартибда "UzРАК" корхонаси мулкини "Ўзбектелеком" АК устав жамғармасига топширишни расмийлаштирсин.


5. Давлат бошкаруви органлари, давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари ўз корпоратив ахборот-телекоммуникация тармоқларини фақат Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва операторлари маълумотларини узатиш негизида ташкил қилсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 августдаги "Ўзбекистон-Америка маълумотлар узатиш тармоғи қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 369-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 244-модда













































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск