ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Ишлаб чиқариш соҳасида экологик талаблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2000 й. 405-сон "Таркибида симоб моддаси бўлган лампалар ва приборлардан фойдаланиш ва уларни фойдали равишда ишлатиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2000 й.

N 405


ТАРКИБИДА СИМОБ МОДДАСИ БЎЛГАН

ЛАМПАЛАР ВА ПРИБОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ ФОЙДАЛИ РАВИШДА ИШЛАТИШ

КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлардан сўзсиз фойдаланилишини таъминлаш ва атроф муҳитни симоб билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ишлатиб бўлинган ва брак қилинган таркибида симоб моддаси бўлган лампалар, приборлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш (демеркурлаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга топшириш мажбурияти юклансин.

2. Вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли рухсатномасисиз фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш қатъий тақиқлансин.

3. Белгилансинки, таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш билан боғлиқ ишларга вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда юридик ва жисмоний шахсларнинг таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлардан фойдаланишига доир зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

юридик шахслар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олинмасдан, таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлар мустақил фойдали равишда ишлатилиши ёки зарарсизлантирилишига йўл қўйилмаслиги;

вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши;

ҳокимият ҳудудий органлари ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни топшириш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" республика жамғармаси аҳолидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни тўплашни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси тизими корхоналарига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 октябрдаги 395-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Т.Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 10, 67-модда.

































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск