ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

ЎзР ВМ 26.08.2003 й. 368-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 26.08.2003 й. 368-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 06.07.2020 й. 425-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси (Р.С.Азимов)га:




ЎзР ВМ 27.05.2015 й. 137-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мулкдор - юридик ёки жисмоний шахс инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки), паст ликвидли объект бўйича тегишли равишда фойда солиғига ҳамда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган соли??а тортилмайди. (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, ушбу қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно; (ЎзР ВМ 20.06.2012 й. 177-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга 1 ва 2-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этиладиган тегишли асослашлар асосида Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тасдиқланади. (ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 27-бандининг олдинги таҳрири


27. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия Сотувчининг буйруғи билан ташкил этилади ва камида 5 кишидан иборат бўлади. Комиссия таркибига келишув бўйича молиявий ва иқтисодий органлар ходимлари (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари), манфаатдор банклар, тармоқ уюшмалари, концернлари, корпорациялари ва тегишли ҳокимликларнинг ходимлари жалб этилиши мумкин. (ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон Фармони таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари

қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул

беришга мўлжалланган паст рентабелли, зарар кўриб

ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари

РЎЙХАТИ

(ЎзР ВМ 20.06.2012 й. 177-сон Қарори таҳриридаги илова номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


ҳисобот даврида

N

Корхона-

нинг номи

ва қайси

тармо??а

мансуб-

лиги

Жой-

лашган

жойи


Фаолият-

нинг асосий

тури, ишлаб

чиқарила-

диган

маҳсулот


Ходим-

лар сони

(нафар)


Асосий

фондлар-

нинг баланс

қиймати

(минг сўм)


Асосий

фондлар-

нинг

эскириши

%ларда


Сотувга

қўйилиши

тўғрисидаги

маълумолар


Зарар (-)

ёки фойда (+)

суммаси

(минг сўм)


баҳолан-

гандан

кейинги

бошланғич

нархи

(минг сўм)


нарх

пасайти-

рилгандан

кейинги

охирги

нархи

(минг сўм)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10


давоми

Айланма активлар

(минг сўм)


Кредиторлик қарзлар (минг сўм)


Молиявий-иқтисодий

ҳолати (зарар кўриб

ишловчи, паст рентабелли,

тўловга қобилиятли эмас

ва иқтисодий ночор)


ҳам-

маси


дебиторлик

қарзлар


ҳам-

маси


ундан муддати ўтказиб

юборилган қарзлар


ҳам-

маси


шу жумладан


ҳам-

маси


шу

жумладан

муддати

ўтказиб

юборилган

қарзлар


бюджет

бўйича


бюджетдан

ташқари

жамғар-

малар

бўйича


иш ҳақи

бўйича


11


12

13

13

14

14

15

16

17


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

раиси



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси




имзо



имзо


Қарорга 1-иловадаги Низомга 2-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА



Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул

қилиниши шарти билан инвесторларга бепул беришга

мўлжалланган паст ликвидли объектлар

РЎЙХАТИ

(ЎзР ВМ 20.06.2012 й. 177-сон Қарори таҳриридаги илова номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


N


Корхо-

нанинг

номи

ва қайси

тармо??а

мансуб-

лиги


Жой-

лаш-

ган

жойи


Фао-

лияти

ихти-

соси


Асосий

фонд-

ларнинг

баланс

қиймати

(минг

сўм)


Асосий

фонд-

ларнинг

эскириши

%ларда


Сотувга

қўйилиши

тўғрисидаги

маълумотлар


Объект

ҳолатининг

тавсифи*


Бепул

бериш-

нинг

асосла-

ниши


Баҳолан-

гандан

кейинги

бошлан-

ғич нархи

(минг

сўм)


Нарх

пасай-

тирил-

гандан

кейинги

охирги

нархи

(минг

сўм)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

*) Объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг техник ҳолати (пойдевори, деворлари, томи ва ҳоказолар), майдони, кубатураси, неча қават эканлиги, эгаллаб турилган ер участкаси майдони



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси




имзо


           



ЎзР ВМ 29.12.2012 й. 369-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Объектни инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шарти билан бепул бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ташкил этиладиган танлов савдолари натижалари бўйича танлов ғолиби тўғрисидаги қарор ҳудудий танлов комиссиялари томонидан қабул қилинади (объект "Ангрен" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши томонидан "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларига нолга тенг харид қиймати бўйича сотилиши ҳоллари бундан мустасно), уларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасининг ҳудудий органлари раҳбарлари киради. (ЎзР ВМ 30.05.2012 й. 149-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 20.06.2012 й. 177-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади; (ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом номининг олдинги таҳрири


Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган,

иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст

ликвидли  объектларни  инвестор  томонидан

инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши

шарти билан инвесторларга танлов

асосида бепул бериш тўғрисида

НИЗОМ



Қарорга 1-иловадаги Низом 1-банднинг олдинги таҳрири


1. Мазкур Низом паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга (шу жумладан хорижий инвесторларга) танлов асосида бепул бериш тартибини белгилаб беради.



Қарорга 1-иловадаги Низом 6-банднинг олдинги таҳрири


6. Қуйидагилар:

корхонанинг шаҳар асоси ва республика учун стратегик аҳамиятга эга эмаслиги;

объектни оммавий савдоларга қўйишда сотиш нархи пасайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда таклиф этилаётган сотиш нархига инвесторлардан талаб йўқлиги; (ЎзР ВМ 12.09.2007 й. 192-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

корхонанинг ишламаётганлиги, сурункали зарар кўриб ишлаши, паст рентабеллилиги (5 фоиздан юқори бўлмаган), иқтисодий ночорлиги ва тўловга қобилиятли эмаслиги объектни бепул беришнинг асосий мезонлари ҳисобланади. (ЎзР ВМ 12.09.2007 й. 192-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Низом 1-илова номининг олдинги таҳрири


Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари

қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов

асосида бепул беришга мўлжалланган паст рентабелли,

зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари

РЎЙХАТИ



Қарорга 1-иловадаги Низом 2-илова номининг олдинги таҳрири


Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари

қабул қилиниши шарти билан инвесторларга

танлов асосида бепул беришга мўлжалланган

паст ликвидли объектлар

РЎЙХАТИ




ЎзР ВМ 30.05.2012 й. 149-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Объектни инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шарти билан бепул бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ташкил этиладиган танлов савдолари натижалари бўйича танлов ғолиби тўғрисидаги қарор ҳудудий танлов комиссиялари томонидан қабул қилинади, уларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасининг ҳудудий органлари раҳбарлари киради. (ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 8-бандининг олдинги таҳрири


8. Сотув объектларини сотиш мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган танлов савдоларини ўтказиш тартибига мувофиқ Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади (Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан сотиладиган объектлардан ташқари). (ЎзР ВМ 29.01.2009 й. 27-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Объектни инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шарти билан бепул бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ташкил этиладиган танлов савдолари натижалари бўйича танлов ғолиби тўғрисидаги қарор ҳудудий танлов комиссиялари томонидан қабул қилинади, уларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасининг ҳудудий органлари раҳбарлари киради. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 5-бандининг олдинги таҳрири


5. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга 1 ва 2-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этиладиган тегишли асослашлар асосида Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тасдиқланади. (ЎзР Президентининг 21.07.2006 й. ПҚ-423-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 27-бандининг олдинги таҳрири


27. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия Сотувчининг буйруғи билан ташкил этилади ва камида 5 кишидан иборат бўлади. Комиссия таркибига келишув бўйича молиявий ва иқтисодий органлар ходимлари (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари), манфаатдор банклар, тармоқ уюшмалари, концернлари, корпорациялари ва тегишли ҳокимликларнинг ходимлари жалб этилиши мумкин. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори тахриридаги банд)



Қарорга 1-илова Низом 1-иловасининг олдинги таҳрири

Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари

қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов

асосида бепул беришга мўлжалланган паст рентабелли,

зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари

РЎЙХАТИ

ҳисобот даврида

N

Корхонанинг номи ва қайси тармо??а мансублиги

Жойлашган жойи

Фаолиятнинг асосий тури, ишлаб чиқариладиган маҳсулот

Ходимлар сони (нафар)

Асосий фондларнинг баланс қиймати

(минг сўм)

Асосий фондларнинг эскириши %ларда

Сотувга қўйилиши тўғрисидаги маълумолар

Зарар (-) ёки фойда (+) суммаси (минг сўм)

баҳолангандан кейинги бошланғич нархи

(минг сўм)

нарх пасайтирилгандан кейинги охирги нархи (минг сўм)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10


давоми

Айланма активлар

(минг сўм)

Кредиторлик қарзлар (минг сўм)

Молиявий-иқтисодий ҳолати (зарар кўриб ишловчи, паст рентабелли, тўловга қобилиятли эмас ва иқтисодий ночор)

ҳаммаси

дебиторлик қарзлар

ҳаммаси

ундан муддати ўтказиб юборилган қарзлар

ҳаммаси

шу жумладан

ҳаммаси

шу жумладан муддати ўтказиб юборилган қарзлар

бюджет бўйича

бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича

иш ҳақи бўйича

11

12

13

13

14

14

15

16

17


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси

(ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори тахриридаги банд)


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси




имзо



имзо

ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қароридан олдинги таҳрири



3 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


- давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга фойда солиғи солинмайди; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қароридан олдинги таҳрири



3 банд иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


- давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга даромад (фойда) солиғи солинмайди; (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 12.09.2007 й. 192-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 6 банди учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


объектдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун объектни янги мулкдорга бериш зарур бўлганда сотиш нархи пасайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда таклиф этилаётган сотиш нархига инвесторлардан талаб йўқлиги;



Қарорга 1-иловадаги Низом 24 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


тўлов топшириғи нусхалари, божхона декларациялари, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда уларни ўрнатиш далолатномалари;



Қарорга 1-иловадаги Низом 28 бандининг олдинги таҳрири


28. Комиссия ишининг якунлари бўйича қабул қилиш далолатномаси тузилади, Сотувчи ушбу далолатнома асосида сотилган объектга инвесторнинг мулкчилик ҳуқуқини (далолатномани) расмийлаштиради.




ЎзР Президентининг 21.07.2006 й.

ПҚ-423-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 5 бандининг олдинги таҳрири


5. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга 1 ва 2-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этиладиган тегишли асослашлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тасдиқланади. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 09.06.2006 й. 112-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 5 бандининг олдинги таҳрири


5. Нарх номинал қийматга етгандан кейин акцияга бир ой мобайнида талаб бўлмагани ҳолда Давлат мулки қўмитасининг ваколатли агенти ("Давинком" давлат инвестиция фирмаси) ушбу акциядорлик жамиятларининг акцияларини расмий биржа бюллетенидан чиқариш тўғрисидаги таклиф билан уларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига тақдим этади. (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом 6 бандининг олдинги таҳрири


6. Ушбу рўйхат олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уларнинг бундан кейин биржа савдоларида бўлиши ёки уларни расмий биржа бюллетенидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 9 бандининг олдинги таҳрири


9. Корхоналар, объектлар (улушлар, мол-мулк) Республика кўчмас мулк биржасининг биржа савдосига Давлат мулки қўмитасининг ваколатли агенти ("Давинком" давлат инвестиция фирмаси ёхуд шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси номидан иш кўрувчи юридик шахс) томонидан белгиланган тартибда 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўйилади.




ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 4 бандининг олдинги таҳрири


4. Объектни инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шарти билан бепул бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ташкил этиладиган танлов савдолари натижалари бўйича танлов ғолиби тўғрисидаги қарор ҳудудий танлов комиссиялари томонидан қабул қилинади, уларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмасининг ҳудудий органлари раҳбарлари киради. (ЎзР ВМ 11.02.2005 й. 59-сон Қарори таҳриридаги банд)































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск