ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

ЎзР ВМ 03.07.2003 й. 302-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 03.07.2003 й. 302-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 14.06.2019 й. 498-сон Қароридан олдинги таҳрири



41-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади. (ЎзР ВМ 30.04.2014 й. 108-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 26.03.2019 й. 254-сон Қароридан олдинги таҳрири



52-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳани бошқариш миллий агентлиги билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши керак. (ЎзР ВМ 18.12.2017 й. 992-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



89-банднинг олдинги таҳрири


89. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг методлари ва усулларининг асосланганлигини аниқлаш, танлов савдоларини ташкил этиш, танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиботига риоя қилиш мониторинги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон Қарори таҳриридаги банд)



92-банднинг олдинги таҳрири


92. Танлов ҳужжатлари экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги томонидан тасдиқланган Қурилиш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ўтказилади. (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон Қарори таҳриридаги банд)



95-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


95. Мониторинг буюртмачи ва пудратчи томонидан томонларнинг танлов савдолари шартларини бажариши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказига ҳар ойда тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



95-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Мониторинг натижаларини умумлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



96-банднинг олдинги таҳрири


96. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратига таҳлилий маълумотномани таклифлар билан бирга тақдим этади. (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 20.02.2018 й.

ПҚ-3550-сон Қароридан олдинги таҳрири



96-банднинг олдинги таҳрири


96. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотномани таклифлар билан бирга тақдим этади.




ЎзР ВМ 18.12.2017 й. 992-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурий ҳисобланади. (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги банд)



9-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида ва оммавий ахборот воситаларида оферентларнинг танлов таклифлари очилиш санасидан камида 30 кун олдин бош пудратчини аниқлаш бўйича танлов савдолари тўғрисидаги эълонларни жойлаштиради; (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади. (ЎзР ВМ 16.08.2017 й. 638-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 50 минг АҚШ долларига тенг суммани ташкил этган ҳолларда улар: (ЎзР ВМ 28.11.2008 й. 261-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

харид қилинадиган товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги таклифларни талабгорларга юбориш;

етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан эълон қилинган баҳо ва тавсифларни та??ослаш йўли билан эркин савдода амалга оширилиши мумкин.



31-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


импорт товар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда харид қилинганда шартноманинг тўғридан-тўғри тузилишига йўл қўйилади. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



46-банднинг олдинги таҳрири


46. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари тўғрисида пудратчини (етказиб берувчини) аниқлаш санасидан камида 30 кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида, оммавий ахборот воситаларида эълон беради ёки потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатади. (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарори таҳриридаги банд)



47-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталида, оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилади ва қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 16.08.2017 й. 638-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади. (ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 27.06.2017 й. 430-сон Қароридан олдинги таҳрири



27-1-банднинг олдинги таҳрири


27-1. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган 500 млн сўмгача қийматда бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни бажариш учун пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



47-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон, қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 30.04.2014 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



41-бандининг олдинги таҳрири


41. Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларнинг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади.




ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади. (ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қароридан олдинги таҳрири



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Агар пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг умумий сони иккитадан ортиқ бўлмаса, у ҳолда таклифнома уларнинг ҳар иккаласига юборилади ва танлов савдолари уларнинг иштирокида ўтказилади.

Улардан бири рад этган тақдирда танлов шартлари аниқлаштирилган ва/ёки унга тузатишлар киритилган ҳолда такрорий танлов савдолари эълон қилинади.



47-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон, қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 20.02.2009 й. 50-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



81-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


оферталарни тақдим этиш муддатида учтадан кам оферта тушса, ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари;




ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР ВМ 20.02.2009 й. 50-сон Қароридан олдинги таҳрири



76-бандининг олдинги таҳрири


76. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Танлов савдолари ғолиби танлов савдолари қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар хабардор қилинади.




ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


















































Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск