ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

ЎзР 30.08.2001 й. 269-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 30.08.2001 й. 269-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



33-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Моддий маданий мерос объектларини, шунингдек тарихий-маданий ёки табиий қимматга эга бўлган бошқа объектларни сақлаб қолиш мақсадида тарихий манзилгоҳларда қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби белгилаб қўйилади. (ЎзР 09.10.2009 й. ЎРҚ-228-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш; (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда матнининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда номининг олдинги таҳрири


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт

ишлари вазирлигининг маданий мерос объектларини

муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш

соҳасидаги ваколатлари

(ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)



7-модда биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги: (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



18-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиб туриши ҳамда моддий маданий мерос объектларининг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида беш йилда бир марта моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиши ва уларни қайд этиб қўйиши шарт.



22-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Археология ёдгорликларини тадқиқ этиш (қазиш ва қидириш)га Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



22-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қазиш ва қидириш ишлари тугаганидан кейин, лекин рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари ўтмасидан олдин, археология ёдгорликларини тадқиқ этаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ҳисобот тақдим этишлари ҳамда қазиш ва қидириш натижасида топилган ҳамда тарихий, илмий, маданий ёки ўзгача қимматга эга бўлган ашёларни белгиланган тартибда давлатга топширишлари шарт. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



31-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тарихий-маданий қўриқхона ва музей-қўриқхона чегараси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тарихий-маданий режа ва (ёки) тарихий-маданий қўриқхона ҳамда музей қўриқхонанинг таклиф қилинаётган чегарасини асослаб берувчи бошқа материаллар асосида аниқланади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда иккинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни ўтказиш, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш;




ЎзР 09.10.2009 й. ЎРҚ-228-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда матнининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

маданий мерос объектлари тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ёдгорликлар, ансамбллар ва ди??атга сазовор жойлар;

ёдгорликлар айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, уларга тааллуқли рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари билан бирга, мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал санъат асарлари, фан ва техника (шу жумладан ҳарбий техника) объектлари, халқ оғзаки ижоди, нумизматика, эпиграфика намуналари, антропология, этнография, картография, фотография материаллари, кинофильмлар, овозли-тасвирли ёзувлар ҳамда бошқа жисмлардаги ёзувлар, адабиёт ва санъат асарлари, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, қадимги қўлёзма китоблар, ҳарф териш усулида чиқарилган дастлабки китоблар, нодир ва ноёб нашрлар, ноталар, муқаддас буюмлар ва мемориал хусусиятга эга бўлган ашёлар, тош ҳайкаллар, қояга ўйиб солинган тасвирлар, шунингдек тарихий, илмий, бадиий ва ўзгача маданий қимматга эга бўлган археология ёдгорликлари;

ансамбллар тарихан таркиб топган ҳудудда аниқ кўзга ташланадиган истеҳком, дин, сарой, турар жойга оид, ижтимоий, маъмурий, савдо, ишлаб чиқариш, илмий, маърифий ва бошқа аҳамиятга молик алоҳида турган ёки бириккан ёдгорликлар, бинолар ва иншоотлар гуруҳлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган, табиат манзараси билан умумийлиги ёки алоқадорлиги тарихий, археологик, меъморий, эстетик ёки ижтимоий-маданий қимматга эга бўлган рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати, меъморчилик асарлари билан биргаликда, шунингдек манзилгоҳлар тарихий тарҳларининг ҳамда уй-иморатларнинг қолдиқлари, ландшафт архитектураси ва боғ-роғ санъати асарлари (боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар);

ди??атга сазовор жойлар инсон ва табиат ижодининг умумий маҳсули, шунингдек тарихий, археологик, шаҳарсозлик, эстетик, этнологик ёки антропологик қимматга эга бўлган ҳудудлар, шу жумладан халқ ҳунармандчилиги масканлари, тарихий манзилгоҳларнинг ёки шаҳарларнинг тарҳлари ва уй-иморатлари жойлашган марказлар, тарихий (шу жумладан ҳарбий) воқеалар, ёдгорликлар, буюк тарихий шахсларнинг ҳаёти билан боғлиқ хотира жойлари, табиий ландшафтлар, шунингдек кўҳна шаҳарлар, шаҳристонлар, манзилгоҳлар, қароргоҳларнинг маданий қатламлари, иморатларнинг қолдиқлари, маросимлар бажо этиладиган жойлар.



6-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди;



7-модда учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;



7-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маданий мерос объектларини тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ҳамда ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурларини амалга оширади;



7-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади;



10-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш:

тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат ҳисобига олиш ва Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш;

тарихий-маданий экспертизани ўтказиш;

маданий мерос объектлари муҳофаза теграларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни ўтказиш, шунингдек маданий мерос объектларида тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш;

алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини белгилаш;

муҳофаза белгиларини ўрнатиш;

маданий мерос объектлари ҳолатининг мониторингини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирлар орқали ҳам таъминланади.



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Маданий мерос объектларининг давлат кадастри


Маданий мерос объектларининг давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у маданий мерос объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.

Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритишга қуйидагилар киради:

маданий мерос объектларига доир мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

маданий мерос объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;

маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;

кадастр ахборотини тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;

маданий мерос объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;

Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;

фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастр ахбороти билан таъминлаш.

Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



12-модданинг олдинги таҳрири


12-модда. Маданий мерос объектини Маданий мерос

объектларининг давлат кадастрига киритиш


Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тарихий-маданий экспертиза хулосаси олинган кундан эътиборан мазкур объектлар аниқланган маданий мерос объектлари жумласига киритилади.

Археология ёдгорликлари топилиши биланоқ аниқланган маданий мерос объектлари жумласига киритилади.

Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган янги аниқланган объектлар Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилиши тўғрисидаги масала ҳал қилингунга қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ муҳофаза қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги аниқланган маданий мерос объектининг мулкдорини мазкур объект Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида хабардор қилиши шарт. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



14-модданинг олдинги таҳрири


14-модда. Маданий мерос объектини Маданий мерос

объектларининг давлат кадастридан чиқариш


Маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш, агар объект жисман тўла йўқотилган бўлса ёки маданий мерос объекти сифатидаги ўз қимматини йўқотган бўлса, тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



15-модданинг олдинги таҳрири


15-модда. Тарихий-маданий экспертиза


Тарихий-маданий экспертиза:

маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритишни асослаш;

маданий мерос объектининг тоифасини аниқлаш;

маданий мерос объектининг тоифаси ўзгартирилишини асослаш;

маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш;

маданий мерос объектлари муҳофаза тегралари лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳалаш ҳужжатларига, шунингдек мўлжалланаётган ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларнинг маданий мерос объектларини асраш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадларида ўтказилади.

Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



16-модда матнининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар тарихий-маданий экспертиза объектлари ҳисобланади:

хўжалик жиҳатидан ўзлаштирилиши лозим бўлган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари жойлашган бўлса;

маданий мерос объектлари Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асословчи материаллар;

маданий мерос объектлари Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;

маданий мерос объектининг тоифаси ўзгартирилишини асословчи материаллар;

ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари;

маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер тузиш, ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни асословчи ҳужжатлар.



18-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимият органлари Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиб туришга мажбурдирлар ҳамда мазкур маданий мерос объектларининг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида беш йилда бир марта маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказишлари ва қайд этиб қўйишлари шарт. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



19-модданинг олдинги таҳрири


19-модда. Маданий мерос объектларини

Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш


Тарих, санъат, фан, эстетика, этнология ёки антропология нуқтаи назаридан ҳар томонлама беқиёс қимматга эга бўлган маданий мерос объектлари Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияда белгиланган тартибда Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш йўли билан жаҳон маданий мероси объектлари жумласига киритилиши мумкин.

Тарихий-маданий экспертизанинг хулосаси асосида маданий мерос объектларини Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича умумжаҳон мероси қўмитаси (ЮНЕСКО) талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиясига юборилади.



20-модда матнининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш ва ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек ана шулар билан боғлиқ илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишларини ўз ичига олади.

Маданий мерос объектини консервациялаш маданий мерос объектини мавжуд кўринишида асраш ва объект ҳолатининг ёмонлашуви олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.

Маданий мерос объектини тузатиш маданий мерос объектининг муҳофаза мазмунини ташкил этувчи ўзига хос хусусиятларини ўзгартирмаган ҳолда объектни фойдаланиш ҳолатида сақлаб туриш мақсадларида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.

Маданий мерос объектини таъмирлаш маданий мерос объектининг эстетик ва тарихий қимматини аниқлаш ҳамда сақлаб қолиш ва унинг асралишини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.

Маданий мерос объектини ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш маданий мерос объектининг тарихий-бадиий қимматини ва асралишини ўзгартирмасдан унинг тарихий-маданий қимматга эга бўлган элементларини таъмирлаш асосида ундан ҳозирги замонда фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.

Маданий мерос объектини асрашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



21-модданинг олдинги таҳрири


21-модда. Йўқотилган маданий мерос

объектини аслига қайтариш


Йўқотилган маданий мерос объекти алоҳида тарихий, илмий, бадиий, шаҳарсозлик ёки ўзгача ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ҳолларда йўқотилган маданий мерос объекти таъмирлаш усуллари орқали аслига қайтарилади.

Йўқотилган маданий мерос объектини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аслига қайтариш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосидаги тақдимномасига биноан манфаатдор органлар ва ташкилотларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



24-модданинг олдинги таҳрири


24-модда. Маданий мерос объектларидан фойдаланиш


Маданий мерос объектларининг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар:

маданий мерос объектининг ташқи ва ички кўринишини маданий мерос объектининг паспортига киритилган муҳофаза мазмуни маълумотларига мувофиқ ҳолда сақлаш;

маданий мерос объекти ҳудудининг чегараларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг рухсатномасини олиш; (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни сақлаб туриш тартиботини таъминлаш;

маданий мерос объектининг мулкдори томонидан белгиланадиган шартлардаги маданий мерос объектининг ҳамма учун очиқлиги талабларини албатта бажарган ҳолда уларнинг асралишини таъминлашга мажбурдирлар.



25-модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Маданий мерос объектидан фойдаланиш

ҳуқуқларининг чекланиши


Маданий мерос объектидан фойдаланиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мазкур маданий мерос объектининг, унинг теварак атрофидаги табиий муҳитнинг муҳофаза қилиниши, асралиши, тарғиб қилиниши ва ундан фойдаланилиши учун, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада чекланиши мумкин. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Хусусий мулкда турган маданий мерос объектидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда назарда тутилган ҳолларда суд қарори билан чекланиши мумкин.

Маданий мерос объектидан фойдаланишда чеклашни жорий этиш заруриятини юзага келтирган ҳолатлар ёки шарт-шароитлар бартараф этилган тақдирда мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқи тўла ҳажмда тикланади.



34-модда матнининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни молиялаштириш манбалари давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардир.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши ва улардан фойдаланилиши мулкдорлар ва фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Маданий мерос ёдгорликларини фойдаланишга беришдан, хизматлар кўрсатишдан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда хайрияларидан тушган маблағлар маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилишга ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда банд бўлган ходимларни моддий рағбатлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ сарфланади.




ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда матнининг олдинги таҳрири


Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)











































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск