ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.09.2005 й. 217-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 28 сентябрдаги

217-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ

муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом бошланғич тиббий-санитария ёрдами қишлоқ муассасаларининг бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан ва уларни молиялаштириш шартларидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиши тартиб-қоидасини белгилайди.



I. БОШЛАНҒИЧ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ

ҚИШЛОҚ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА БОШҚАРИШНИНГ ЯНГИ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИГА

ЎТИШИ ТАРТИБ-ҚОИДАСИ


1. БТСЁ қишлоқ муассасаларининг бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари уларни молиялаштиришни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва вилоят ҳокимликлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига беради.


2. Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари улар ҳудудида қишлоқ врачлик пунктларига айлантирилмаган қишлоқ врачлик амбулаториялари (ҚВА), қишлоқ участка касалхоналари (ҚУК) ва фельдшер-акушерлик пунктлари (ФАП) мавжуд бўлган тақдирда уларнинг негизида ҚВП-ФАП, ҚВА-ФАП-комплекслари ташкил этадилар.

ҚВП, ҚВП-ФАП ва ҚВА-ФАП-комплекслари юридик шахс шаклида ташкил этилади ва бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ)нинг муассасалари ҳисобланади.


3. Қайта ўзгартириш йўли билан БТСЁ қишлоқ муассасаларини ташкил этишда илгари ҚВА, ФАП ва ҚУКга тегишли бўлган барча мол-мулк, шу жумладан бинолар белгиланган тартибда уларнинг балансига берилади.


4. Қайта ўзгартирилган БТСЁ қишлоқ муассасалари штатларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ амалга оширилади.


5. Аҳолини БТСЁ қишлоқ муассасаларига бириктириш мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича режалаштирилаётган давр бошида мавжуд бўлган участкалар асосида тегишли туман марказий касалхонасининг бош врачи буйруғига биноан амалга оширилади.

БТСЁ муассасаларига бириктирилган аҳолининг сони ва таркиби тўғрисидаги ахборот туман марказий касалхонаси бош врачи томонидан тузилади, аҳолининг умумий сони эса туман статистика органининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Бунда ҳар қандай фуқаро туман марказий касалхонаси бош врачини ёзма равишда хабардор қилиб, тиббий ёрдам олиш учун бошқа БТСЁ муассасасини ўз хоҳишича танлашга ҳақлидир.



II. БТСЁ ҚИШЛОҚ МУАССАСАЛАРИ

БЮДЖЕТИНИ БЕЛГИЛАШ


6. БТСЁ қишлоқ муассасалари бюджетини режалаштириш бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи асосида амалга оширилади.


7. Бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи ҳар йили белгиланади ва Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлар ҳудудий доирасида ягона ҳисобланади ҳамда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ХБНс = ВСБ х ЎУс / АСс, бунда:


ХБНс - режалаштирилаётган йилга бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи;

ВСБ - санитария-эпидемиология назорати хизмати, капитал қўйилмалар ва марказлаштирилган тадбирлар харажатларидан ташқари режалаштирилаётган йилга Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлар соғлиқни сақлашининг умумий бюджети;

ЎУс - режалаштирилаётган йилнинг 1 январига БТСЁ қишлоқ муассасаларига бириктирилган вилоят аҳолиси сони;

АСс - ҳисобот даврида вилоят соғлиқни сақлаш бюджетида вилоят қишлоқ БТСЁ бюджетининг ўртача улуши (коэффициентларда). БТСЁ қишлоқ муассасалари бюджетини ҳисобот давридаги санитария-эпидемиология назорати хизмати харажатлари, капитал қўйилмалар ва марказлаштирилган тадбирлар харажатларини истисно этган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш умумий бюджетига бўлиш йўли билан аниқланади.

Бунда қишлоқ БТСЁ бюджетининг ўртача улуши Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш муассасаларини қайта ташкил этиш ҳисобига кўпайтирилиши керак.


8. Алоҳида олинган БТСЁ муассасасини молиялаштиришнинг йиллик ҳажми тузатиш коэффициентларидан (жинс-ёш таркиби ва аҳоли зичлиги) фойдаланилган ҳолда бир киши ҳисобига харжатларнинг базавий нормативи ва БТСЁ муассасасига бириктирилган аҳоли сони ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.


9. Ҳар бир кейинги режалаштириладиган йилга бир кишига харажатларнинг базавий нормативи белгиланган тартибда аниқланадиган индексация коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари молия бошқармалари ва соғлиқни сақлаш бошқармалари БТСЁ қишлоқ муассасалари бюджетларини ҳисоблаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда туманлар молия органларига ва БТСЁ муассасаларига етказади.

11. БТСЁ қишлоқ муассасалари белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси, штат жадвалини ажратилган бюджет доирасида мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


12. БТСЁ муассасаларининг ҳисобланган бюджети жорий фаолият бўйича уларнинг харажатларини қоплаши лозим.

БТСЁ қишлоқ муассасаларининг имтиёзли рецептлар бўйича бериладиган дори-дармонлар учун харажатлари туман марказий касалхонаси бюджетида назарда тутилади. БТСЁ муассасалари учун капитал қурилиш ва қиммат турадиган ускуналарни сотиб олиш харажатлари бир киши ҳисобига харажатлар нормативи бўйича молиялаштириш тизими доирасидан ташқарида назарда тутилади.



III. БТСЁ ҚИШЛОҚ МУАССАСАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


13. БТСЁ қишлоқ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳисобот йилининг охирида БТСЁ муассасалари ҳисоб рақамларида қолган маблағлар олиб қўйилмайди ва уларни ривожлантириш учун фойдаланилади.


IV. БТСЁ ҚИШЛОҚ МУАССАСАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ВА УЛАР ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


14. БТСЁ муассасаси тиббий, иқтисодий ва маъмурий фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш мудир томонидан амалга оширилади.


15. Мудир штат жадвалини мустақил шакллантиради, штат нормативлари ва ажратилган маблағ билан таъминлаш миқдорига мувофиқ уни мутахассислар билан тўлдиради.

16. Мудир лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки тегишли вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган ҳолда туман марказий касалхонаси бош врачи томонидан тайинланади.


17. БТСЁ қишлоқ муассасаларининг молия-хўжалик фаолиятини туман марказий касалхонаси бош врачи билан келишув бўйича БТСЁ муассасаси мудири томонидан лавозимга тайинланадиган молиявий менежерлар юритади. Агар эксперимент тартибида бир нечта БТСЁ муассасаларига хизмат кўрсатиш учун битта молиявий менежер белгиланган тақдирда (Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Қонликўл ва Нукус туманлари, Хоразм вилоятининг Боғот, Янгиариқ ва Хонқа туманлари), у Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Хоразм вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишув бўйича туман марказий касалхонаси бош врачи томонидан лавозимга тайинланади.


18. БТСЁ муассасаларининг молия-бухгалтерия ҳисоботларини юқори турадиган инстанцияларга ўз вақтида тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириш туман марказий касалхонасига юкланади.


19. Бириктирилган ҳудуддаги аҳолига бошланғич тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш вазифасини бевосита ҳал этиш учун жавобгарлик туман марказий касалхонасига юкланади.





Низомга

ИЛОВА


20 __ йил 1 январдаги ҳолатига кўра БТСЁ бўйича туман аҳолиси

ТАРКИБИ

Т/р

БТСЁ

муассасалари

номи


Жами

аҳоли,

киши


шу жумладан:

0-12

ойлик

3 ойлик

- 14 ёш

15 ёш ва ундан катта

ёшдаги аҳоли

ҳаммаси

шу жумладан:

15-49 ёшдаги аёллар

Туман бўйича жами

Вилоят бўйича ҳаммаси

____________ тумани марказий касалхонаси бош врачи


________________

Ф.И.О. ва имзоси

___________ тумани статистика бўлими бошлиғи

________________

Ф.И.О. ва имзоси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 298-модда.



































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск