ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар экспериментал муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР 28.09.2005 й. 217-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 28 сентябрдаги

217-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар экспериментал

муассасаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Ушбу Низом Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида ва Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Юнусобод туманларидаги бошланғич тиббий-санитария ёрдами шаҳар муассасаларининг (кейинги ўринларда матнда “БТСЁ ШЭ муассасалари” деб юритилади) эксперимент тартибида бир киши ҳисобига харажатлар нормативи бўйича молиялаштиришга ва уларнинг фаолият кўрсатиш шароитларига ўтиши тартиб-қоидасини белгилайди.



I. БОШЛАНҒИЧ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ

ШАҲАР ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШНИНГ ЯНГИ

ШАРОИТЛАРИГА ЎТИШИ ТАРТИБ-ҚОИДАСИ


1. БТСЁ ШЭ муассасаларининг бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиши учун Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари уларни молиялаштиришни ушбу вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига берадилар.


2. Юридик шахслар бўлмаган бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасалари ўзлари кирган юридик шахслар таркибидан бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасалари тарзида мустақил юридик шахслар сифатида ажралиб чиқадилар.


3. БТСЁ ШЭ муассасалари штатларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ амалга оширилади.


4. БТСЁ ШЭ муассасаларига аҳолини бириктириш:

Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида - шаҳар марказий касалхонаси бош врачи буйруғи бўйича;

Тошкент шаҳрида - тегишли туман соғлиқни сақлаш органи раҳбарининг буйруғи бўйича амалга оширилади.

Бириктириш режалаштириладиган давр бошига БТСЁ ШЭ муассасаларига хизмат кўрсатадиган участкалар асосида ушбу Низомга иловага асосан шакл бўйича амалга оширилади.

БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган аҳоли сони ва таркиби бўйича ахборотлар Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарлари шаҳар марказий касалхонаси бош врачи, Тошкент шаҳрининг тегишли туман соғлиқни сақлаш органи раҳбари томонидан тайёрланади, аҳолининг умумий сони эса ҳудудий (туман/шаҳар) статистика органи раҳбари томонидан тасдиқланади.

Бунда ҳар бир фуқаро тегишли равишда Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларининг шаҳар марказий касалхонаси бош врачини ёки Тошкент шаҳрининг тегишли туман соғлиқни сақлаш органини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда тиббий ёрдам олиш учун бошқа экспериментал БТСЁ ШЭ муассасасини танлаш ҳуқуқига эгадир.



II. БТСЁ ШАҲАР ЭКСПЕРИМЕНТАЛ

МУАССАСАЛАРИ БЮДЖЕТИНИ БЕЛГИЛАШ


5. БТСЁ ШЭ муассасалари бюджетини режалаштириш бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи асосида амалга оширилади.


6. Бир киши ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи ҳар йили экспериментда иштирок этувчи вилоятларнинг ҳар бир тумани (Тошкент шаҳар тумани) учун алоҳида белгиланади.

Харажатларнинг базавий нормативи қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ХБНй = ВСБй x ЎУй / АСй, бунда:


ХБНй - режалаштирилаётган йил учун бир киши ҳисобига харажатларнинг норматив базаси;

ВСБй - санитария-эпидемиология шохобчалари, капитал қўйилмалар ва режалаштирилаётган йил учун марказлаштирилган тадбирлар харажатларидан ташқари, вилоятлар/Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш умумий бюджети,

АСй - режалаштирилаётган йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган вилоят шаҳарлари/Тошкент шаҳри аҳолиси сони;

ЎУй - ҳисобот даврида тегишли вилоят/Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бюджетида БТСЁ ШЭ муассасалари бюджетининг ўртача улуши (коэффициентларда). БТСЁ ШЭ муассасалари бюджетини ҳисобот давридаги санитария-эпидемиология назорати хизматлари, капитал қўйилмалар ва марказлаштирилган тадбирлар харажатларини истисно этган ҳолда вилоятлар/Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш умумий бюджетига бўлиш йўли билан аниқланади.

Бунда БТСЁ ШЭ муассасалари бюджети ўртача улуши вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш муассасаларини қайта ташкил этиш ҳисобига кўпайтирилиши керак.


7. БТСЁ ШЭ муассасалари алоҳида олинган йиллик маблағ билан таъминлаш миқдори бир кишига базавий харажатлар нормативи ҳисобидан ҳамда БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициентларидан (жинс-ёш таркиби ва аҳоли зичлиги) фойдаланган ҳолда аниқланади.


8. Ҳар бир кейинги режалаштирилаётган йил учун бир кишига харажатларнинг базавий нормативи белгиланган тартибда аниқланадиган индексация коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


9. Фарғона, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари молия ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси БТСЁ ШЭ муассасалари бюджетларини ҳисоблаб чиқади ва белгиланган тартибда туманлар (шаҳарлар) молия органларига етказади.

10. БТСЁ ШЭ муассасалари ажратилган бюджет доирасида молия органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси, штат жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


11. БТСЁ ШЭ муассасаларининг ҳисоблаб чиқилган бюджети уларнинг жорий фаолияти бўйича харажатларини қоплаши керак.

Имтиёзли рецептлар бўйича дори-дармонлар билан таъминлаш харажатлари тегишли равишда Марғилон, Гулистон, Самарқанд шаҳарларининг шаҳар марказий касалхоналари ҳамда Тошкент шаҳар тегишли тумани соғлиқни сақлаш органи бюджетларида назарда тутилади.

БТСЁ ШЭ муассасалари учун капитал қурилиш ва қиммат турадиган ускуналарни сотиб олиш харажатлари бир киши ҳисобига харажатлар нормативи бўйича маблағ билан таъминлаш тизими доирасидан ташқарида назарда тутилади.



III. БТСЁ ШАҲАР ЭКСПЕРИМЕНТАЛ

МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


12. БТСЁ ШЭ муассасаларини молиялаштириш Фарғона, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари тегишли туманлари (шаҳарлари) ҳамда Тошкент шаҳар молия органлари томонидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ ҳар ойда битта суммада (харажатлар гуруҳларига бўлмасдан) амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш бюджетини ажратишда маҳаллий молия органлари биринчи навбатда БТСЁ муассасалари учун молиявий маблағлар ажратилишини таъминлаши лозим.

13. БТСЁ ШЭ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

14.

Ҳисобот йилининг охирида муассасалар ҳисоб рақамларида қоладиган маблағлар олиб қўйилмайди ва уларни ривожлантириш учун фойдаланилади.



IV. БТСЁ ШАҲАР ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МУАССАСАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ВА УЛАР ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАЁТГАН

ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг даволаш, иқтисодий ва маъмурий фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш БТСЁ ШЭ муассасаси бош врачи томонидан амалга оширилади.

Бош врач штат жадвалини мустақил шакллантиради, штат нормативлари ва ажратилган молиялаштириш миқдорига мувофиқ уни мутахассислар билан тўлдиради.

БТСЁ ШЭ муассасаси бош врачи:

Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида - вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишув бўйича шаҳар марказий касалхонаси бош врачи томонидан;

Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан келишув бўйича туман соғлиқни сақлаш бошқармаси органи томонидан лавозимга тайинланади.


16. БТСЁ ШЭ муассасаларининг молия-хўжалик фаолиятини БТСЁ ШЭ муассасаси бош врачи томонидан лавозимга тайинланадиган молиявий менежерлар юритади.

Агар бир нечта БТСЁ ШЭ муассасасига хизмат кўрсатиш учун битта молиявий менежер белгиланган бўлса, у тегишли вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ёки Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади.


17. БТСЁ ШЭ муассасаларининг молиявий-бухгалтерия ҳисоботларини юқори турадиган инстанцияларга ўз вақтида тақдим этиш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш:

Марғилон, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида - шаҳар марказий касалхоналарига;

Тошкент шаҳрида - тегишли туман соғлиқни сақлаш органларига юкланади.


18. БТСЁ ШЭ муассасаларига бириктирилган ҳудуддаги аҳолига бошланғич тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш вазифасини бевосита ҳал этиш учун жавобгарлик Марғилон, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларининг шаҳар марказий касалхоналари, шунингдек Тошкент шаҳрининг тегишли туманлари соғлиқни сақлаш органларига юкланади.





Вақтинчалик низомга

ИЛОВА


20 __ йил 1 январдаги ҳолати бўйича шаҳар

(Тошкент шаҳри тумани) аҳолиси

ТАРКИБИ

Т/р

Поликлиника

номи


Бириктирилган

аҳоли, жами (киши)


шу жумладан:


0-12

ойлик

3 ойлик

- 14 ёш

15 ёшдаги ва ундан

катта ёшдаги аҳоли


Жами


шу жумладан:

15-49 ёшдаги

аёллар


Шаҳар (Тошкент шаҳри тумани) бўйича жами


____________ шаҳар (Тошкент шаҳри тумани)

соғлиқни сақлаш органи бошлиғи

________________

Ф.И.О. ва имзоси

____________ шаҳар (Тошкент шаҳри тумани)

статистика бўлими бошлиғи

________________

Ф.И.О. ва имзоси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 298-модда.








































Время: 0.2115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск