ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2005 й. /Ўзбекистон Республикасининг 30.09.2005 й. ЎРҚ-10-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.04.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2005 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
30.09.2005 й.
N ЎРҚ-10
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 20 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 87-моддасининг иккинчи қисмидаги "Уч" деган сўз "Беш" деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 207-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2005 йил 1 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 294-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 9-сон, 314-модда