Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Молия вазирлигининг 84-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-54-сон "Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 06.09.2005 й. Қарори (АВ томонидан 28.09.2005 й. 1446-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.09.2005 й.

N 1446-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.09.2005 й.

N 84

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.09.2005 й.

N 2005-54

ҚАРОРИ



Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий

ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2005 йил 8 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 177-модда) Фармонига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2005 йил 14 январдаги 3 ва 2005-3-сон қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (2005 йил 31 январь, рўйхат рақами 1446 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 37-модда) иловага биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

      

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 300-модда.






Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий

ажратмаларни  ҳисоблаб  чиқариш  ва  тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлиб, ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳисобланади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари улар бўйича турлича солиқ солиш объектлари белгиланган бир қанча фаолият турлари билан шуғулланган ҳолларда, улар алоҳида ҳисоб юритишлари ва ушбу солиқ солиш объектларидан келиб чиқиб белгиланган ставка бўйича мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни тўлашлари лозим".


2. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - мазкур Низомга 1-сон иловага мувофиқ шакл бўйича ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик, 9 ой якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомга 1-а-сон иловага мувофиқ шакл бўйича ойларга бўлиб, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда".


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан тўланади".


4. 1-сон илова мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга 1-сон иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-сон иловага мувофиқ таҳрирда 1-а-сон илова билан тўлдирилсин.





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-сон ИЛОВА



Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-сон ИЛОВА


Корхона (ташкилот) штампи


Ҳисоб-китоб



Қайта ҳисоб-китоб


   






СТИР























ХХТУТ






Корхона (ташкилот) номи

Юқори ташкилот
























Хизмат кўрсатувчи банк




















...
Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск