ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2005 й. 221-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2005 й.

N 221



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбектелеком"

акциядорлик компаниясининг маълумотлар узатиш хизматларини

ривожлантириш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2005 йил 8 августдаги ПҚ-149-сон Қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг маълумотлар узатиш хизматларини ривожлантириш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 8 августдаги ПҚ-149-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 4-банди ўн иккинчи хатбошидан "ва "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорида:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланиш ва уни ривожлантириш миллий оператори (провайдер) функциялари "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясига юкланади";

б) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қуйидагилар миллий оператор (провайдер) сифатида "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:";

в) 3-банднинг учинчи хатбошида "UzPAK" сўзи "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8-бандда "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси" сўзлари "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорига 4-илованинг I бўлими биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 40-сон, 306-модда.










































Время: 0.1349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск