Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2005 й. ПФ-3665-сон "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.10.2005 й.

N ПФ-3665


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ТЕКШИРИШНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА

УНИНГ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш ва текширишлар сонини кескин қисқартириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши учун назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар белгилансин:

ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш бинолари, савдо шохобчалари қаерда жойлашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар бажариладиган) жойдан қатъи назар уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда амалга оширилади;

тадбиркорлик субъектлари текшириш натижалари бўйича назорат органларининг тақдимномаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарни белгиланган муддатда ва тўлиқ ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеняни тўлаган тақдирда уларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.


2. Вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қаттиқ огоҳлантириб қўйилсинки, назорат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектлари рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашилганлиги учун етказилган иқтисодий зарарнинг ўрни қопланган ҳолда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг текширишларни тайинлаш ва ўтказиш борасида белгиланган тартибга қатъий риоя этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини мазкур Фармон билан мувофиқлаштирсинлар.

7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Шамшиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов

Назармухамедов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Гулямов Р.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Саидалиев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош Давлат санитария врачи


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


Жўраев Э.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби.


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 40-сон, 303-модда














































Время: 0.1951
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск