Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

2. Мажбуриятлар (Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 13 августда 773-17-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 17 июлдаги

15/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Ҳисобварақлар режаси рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


(Янги таҳрири)


III. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ


20000   МАЖБУРИЯТЛАР


20200

ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГУНЧА САҚЛАНАДИГАН ДЕПОЗИТЛАР

20202

- Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг Бош офисида очиладиган ва ҳукумат (Молия вазирлиги)нинг жорий мақсадларда фойдаланиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳукуматнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳукуматнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20203

- Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган бюджет ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20204

- Маҳаллий бюджет карамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20205

- Бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жамланган (консолидированный) давлат бюджетига киритилган маълум мақсадлар учун ҳукуматнинг қарори ёки фармойиши бўйича ташкил этилган бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кўзда тутилган харажатлар низоми бўйича ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фонд бўйича, ҳар бир фонд ичида эса алоҳида ҳар бир фаолият тури бўйича олиб борилади.

20206

- Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20207

- Республика йўл жамғармасининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: махсус мақсадлар учун ҳукумат қарорлари ёки фармойишлари бўйича ташкил этилган Республика йўл жамғармасининг жамланган Давлат бюджетига киритиладиган маблағлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Жамғарманинг Низомда кўзда тутилган даромадлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса Марказидаги Республика йўл жамғармасининг 21508 - Банк бўлмаган молиявий институтларнинг талаб қилиб олингунча депозитлари махсус ҳисобварағига ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

20208

- Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади

Ҳисобварақнинг кредитида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20210

- Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: давлат акциядорлик жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасаларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади

Ҳисобварақнинг кредитида давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20212

- Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20214

- Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади

Ҳисобварақнинг кредитида чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20216

- Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбард ва лизинг компанияларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20218

- Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади

Ҳисобварақнинг кредитида якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20294

- Норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: норезидент - юридик шахсларнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20296

- Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мижозларнинг, шу жумладан элчихона ва ваколатхоналарнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20400

ЖАМҒАРМА ДЕПОЗИТЛАР

20402

- Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат(Молия вазирлиги)нинг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳукуматнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳукуматнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20403

- Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган бюджетдан ташқари маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20404

- Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий бюджет (туман/шаҳар, вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жамғарма депозитларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жамғарма ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20405

- Бюджетдан ташқари фондларнинг жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан ташқари фондларнинг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган маблағлари ҳисоби олиб борилади

Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан ташқари фондларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан ташқари фондларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фонд бўйича, ҳар бир фонднинг ичида эса мақсади бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20406

- Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20408

- Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятларининг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20410

- Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: давлат акциядорлик жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасаларининг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

20412

- Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамғарма депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларнинг маълум бир мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

...
Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск