Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

4. Даромадлар (Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 13 августда 773-17-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 17 июлдаги

15/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Ҳисобварақлар режаси рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


(Янги таҳрири)


III. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ



40000   ДАРОМАДЛАР

   

40200

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40201

- Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварағи бўйича фоизли даромадлар - Востро, овердрафт

Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг Востро - вакиллик ҳисобварағидаги овердрафт учун олинган фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ваёки олинган фоизларнинг қайтарилиши ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206-"Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

40205

- Марказий банқдаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка қўйилган депозитлар бўйича фоизли даромадларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ваёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206-"Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

   

40400

БОШҚА БАНКЛАРДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

- Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар - Ностро

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ваёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206-"Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


40405

- Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли даромадлар - Востро, овердрафт

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг Востро  вакиллик ҳисобварағидаги овердрафт учун олинган фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ваёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206-"Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

40409

- Бошқа банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қуйилган депозитлар бўйича фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан ишлаб топипган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ваёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206-"Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

    

40600

ОЛДИ-СОТДИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40601

- Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар

40605

- Давлат облигациялари бўйнча фоизли даромадлар

40609

- МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар

40613

- Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар

40617

- Еврооблигациялар бўйича фоизли даромадлар

40694

- Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар


Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.


Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг олди-сотди қимматли қоғозлари (давлатнинг хазина векселлари (давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари), давлатнинг облигацияпари, МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва хорижий эмитентларнинг қарз қимматли қоғозларини қўшган ҳолда бошқа қарз қимматли қоғозлар) бўйича фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизлар суммаси, шунингдек, олди-сотди қимматли қоғозларнинг дисконти бўйича амортизация қилинган сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ваёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206-"Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар ва мукофотнинг амортизация қилинган суммаси акс эттирилади.



40700

СОТИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА ҚИЛИНГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР


40701

- Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар

40705

- Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар

...
Время: 0.1447
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск