ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.10.2005 й. 225-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 12 октябрдаги

225-сон қарорига

ИЛОВА


Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш

ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Рақобат тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда "қонун ҳужжатлари бузилганлиги" деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда "ваколатли давлат органи" деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.

2. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади.

3. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.


II. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДА ИШ ҚЎЗҒАШ ТАРТИБИ


4. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш жисмоний шахсга, хўжалик юритувчи субъектга, давлат бошқаруви органига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига нисбатан улар жойлашган жой бўйича тегишли ваколатли давлат органи томонидан қўзғатилади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг марказий аппарати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг қарори асосида:

ҳудудий органлар ваколатларига тегишли бўлган ишларни ўзи кўриб чиқиши учун қабул қилишга;

ўзининг текшириш ва ўрганиш материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ҳудудий органга юборишга ҳақлидир.

5. Қуйидагилар қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш учун асос ҳисобланади:

ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек ўрганиш давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотларнинг бевосита аниқланиши;

давлат органлари, маҳаллий давлат органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситаларидаги ҳуқуқ бузилиши белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлган хабарлар (кейинги ўринларда матнда "ариза" деб юритилади).


6. Ариза ваколатли давлат органига қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари (белгилари)дан далолат берувчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ёзма шаклда берилади.

Аризада ариза берувчи ва унга нисбатан ариза берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари (белгилари) тавсифланиши зарур.


7. Ваколатли давлат органи мазкур Низомга риоя қилган ҳолда берилган аризани олдиндан кўриб чиқади ва ариза билан бирга берилган ҳужжатлар ва материалларни ўрганади.

Ваколатли давлат органи аризани олдиндан кўриб чиқишда ҳамда бошқа ҳужжатлар ва материалларни ўрганишда:

мазкур масалани ҳал этиш бўйича ваколатли давлат органининг ваколатини аниқлайди;

қонун ҳужжатлари бузилиши белгилари мавжудлигини аниқлайди;

иш қўзғаш учун материаллар етарли эканлигини аниқлайди;

ишда иштирок этиш учун жалб этилиши керак бўлган шахслар доирасини аниқлайди;

ишнинг тўғри ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши учун зарур бўлган бошқа масалаларни ҳал этади.


8. Ваколатли давлат органи ариза ва материалларни олдиндан кўриб чиқиш давомида:

хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга, улардан нусха кўчиришга ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйишга;

ариза берувчи, шунингдек жисмоний шахс, уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари билан суҳбат ўтказишга;

ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олишга;

ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни кўришга ҳақлидир;

аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш.

9. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органида қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича ваколатли давлат органининг масъул ходимларидан иборат махсус комиссиялар (кейинги ўринларда "комиссия" деб юритилади) ташкил этилади. Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш соҳасидаги бошқа давлат бошқарув органларининг ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин.

Комиссия раиси ва унинг таркиби ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Аниқ бир ишни кўриб чиқишда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан раис қатнашади.


10. Аризани олдиндан кўриб чиқиш натижалари бўйича, тақдим этилган материаллар асосида комиссия раиси:

қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш;

мурожаатда кўрсатилган масалалар, ваколатли давлат органининг ваколатига тегишли эмаслиги ёхуд қонун бузилганлиги белгилари йўқлиги муносабати билан иш қўзғаш рад этилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади.

11. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғаш ёки иш қўзғаш рад этилиши тўғрисида комиссия раиси томонидан ажрим чиқарилади.

Ажрим топширилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда буюртмали хат билан ишни кўриб чиқишда иштирок этувчиларга юборилади. Ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашчиларга ажрим, шунингдек тилхат остида ваколатли давлат органида ёки улар жойлашган жой бўйича топширилиши мумкин.

Зарурият бўлганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғаш тўғрисидаги ажрим факсимил алоқа, электрон почта орқали ёки ажрим юборилганнинг уни олганлиги ҳолатини қайд этиш имконини берадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилиши мумкин.



III. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


12. Қуйидагилар қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари ҳисобланади:

қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида унга нисбатан иш кўриб чиқилаётган шахс;

ишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахларнинг вакиллари;

гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва бошқа манфаатдор шахслар.

13. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари иш қўзғаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб:

иш материаллари билан танишиш (давлат сири ҳисобланган ва қонун билан қўриқланадиган бошқа махфий маълумотлардан ташқари) ва улардан кўчирма олиш;

оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;

далиллар тақдим этиш ва уларни ўрганишда қатнашиш;

ишни кўриб чиқишнинг бошқа қатнашчиларига саволлар бериш;

илтимоснома бериш;

ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далил-исботларига эътироз билдириш;

мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.


14. Ишни комиссия мажлисида кўриб чиқиш раис томонидан ишнинг ҳолатлари энг тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилиши ва унга баҳо берилишини таъминлайдиган, қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этадиган ва унинг олдини оладиган, қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш олиб борилаётган шахслар, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланадиган тарзда олиб борилади.


15. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари ва ўрганишлар амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Истисно ҳолларда кўрсатилган муддат узайтирилиши, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Ишнинг кўриб чиқилиши вақти ва жойи тўғрисида уларга нисбатан иш қўзғатилган жисмоний шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ишда қатнашиш учун жалб этиладиган бошқа шахслар хабардор қилинади.

16. Ишни кўриб чиқиш комиссия таркибини эълон қилишдан бошланади. Комиссия мажлисида раислик қилувчи қандай иш кўриб чиқилиши кераклигини эълон қилади ва унга нисбатан иш кўрилаётган шахснинг номини айтади.

Ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилади.


17. Ишни кўриб чиқишда комиссия иш бўйича далилларни бевосита ўрганади, шу жумладан:

ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашчиларнинг тушунтиришларини, мутахассисларнинг ва бошқа манфаатдор шахсларнинг хулосаларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитади;

ёзма далиллар билан танишади ва уларни эълон қилади.

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги мавжудлиги ёки бузилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берадиган далиллар етарли бўлмаганда ёки мавжуд бўлмаганда ишни кўриб чиқишда иштирок этаётган қатнашчилардан қўшимча материаллар талаб қилиниши мумкин.


18. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда комиссиянинг навбатдаги мажлиси санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда комиссия томонидан кечиктирилиши мумкин:

вакилнинг мажлисда қатнаша олмаслиги сабабли ишни кўриб чиқиш кечиктирилиши тўғрисида субъектнинг асосланган илтимосномаси муносабати билан;

субъектнинг қонун ҳужжатлари бузилишини кўрсатмасиз ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги илтимосномаси муносабати билан;

қўшимча далиллар олиш зарурияти муносабати билан;

ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан бирортасининг ҳозир бўлмаганлиги ёки томоннинг вакилида ишончнома йўқлиги муносабати билан;

комиссия фикрига кўра ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки албатта зарурлиги муносабати билан;

ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.


19. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:

судда хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;

экспертизадан ўтказиш ёки тегишли экспертнинг ёки мутахассиснинг хулосаси зарур бўлганда;

материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда.

Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.


20. Ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:

қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тасдиқланмаганда;

қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект тугатилганда ёки жисмоний шахс вафот этганда;

унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахс қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда;

ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилаётган қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.

21. Ишни кўриб чиқишни кечиктириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, у комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, унинг нусхаси ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда бирга жўнатилади.

22. Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия:

қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолати аниқланганлиги ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг тегишли чоралари кўрилганлиги тўғрисида;

ишни кўриб чиқиш тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

23. Комиссия томонидан қарор кўриб чиқалаётган масала бўйича таклиф этилган шахслар иштирокисиз, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Комиссия раиси энг охирида овоз беради.

Агар комиссия раиси ёки аъзоси қарорга рози бўлмаса, у уни имзолаши шарт ва ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақлидир, унинг фикри ишга қўшиб қўйилади.


24. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ишни кўриб чиқиш тугаллангач дарҳол маълум қилинади. Бунда унинг фақат кўрсатма қисми маълум қилинади, матни эса ишга қўшиб қўйилади.


25. Қарор комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Комиссиянинг қарорнинг хулоса қисми маълум қилинган мажлиси ўтказилган сана қарорнинг қабул қилинган санаси ҳисобланади.


26. Комиссия мажлисида протокол юритилади, у комиссия аъзоларининг биттаси томонидан ёки комиссия раиси протоколни тузиш учун махсус жалб этган ваколатли давлат органи мутахассиси томонидан тузилади.

Комиссия мажлиси протоколида қуйидагилар кўрсатилади:

ишни кўриб чиқаётган ваколатли давлат органининг номи;

ишнинг номи ва тартиб рақами;

мажлиснинг ўтказилган йили, ойи, куни ва жойи;

комиссия таркиби;

ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг ҳозир бўлганлиги ва уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ишни кўриб чиқиш қатнашчилариниг оғзаки илтимосномалари;

ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг ишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далилларига қарши эътирозлари;

ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг тушунтиришномалари, мутахассисларнинг ёзма изоҳларини эълон қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

гувоҳларнинг кўрсатмалари;

комиссия қабул қилган қарор;

бошқа маълумотлар.

Мажлис протоколи комиссия раиси, аъзолари ва комиссия мажлиси котиби томонидан имзоланади.



IV. КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ

ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


27. Комиссия қарори асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатма берилади.

Кўрсатма комиссия раиси томонидан имзоланади.


28. Кўрсатма унда кўрсатилган муддатда бажарилиши керак.

Қарор (кўрсатма)нинг муддатида бажарилмаслиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.

Қарор ва кўрсатманинг жўнатилганлигини билдирувчи почта ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.

Кўрсатманинг бажарилганлиги субъектни текшириш далолатномаси билан ёхуд қонун ҳужжатлари бузилиши бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан тасдиқланади, ушбу ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.

Иш кўрсатма бажарилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланади.

Агар текшириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганлиги ёки бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмаганлиги аниқланса кўрсатма бажарилмаган ҳисобланади.

Кўрсатма қуйидаги ҳолларда қисман бажарилмаган ҳисобланади:

кўрсатмага мувофиқ бартараф этилиши керак бўлган барча қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганда;

кўрсатмада назарда тутилган барча жисмоний шахсларга ёки хўжалик юритувчи субъектларга ёхуд бошқарув органларига нисбатан қонун ҳужжатлари бузилиши бартараф этилмаганда.

Кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш ёки бажармаслик деганда субъект кўрсатмани бажаришдан бош тортиши ёки қисман бажармаслиги ёхуд кўрсатмани ўз вақтида бажармаслиги тушунилади.

Кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган деганда кўрсатманинг унда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда бажарилиши тушунилади.


29. Жисмоний шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари кўрсатмани бажариш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома киритишлари мумкин.

Кўрсатилган муддатни узайтириш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатлари бузилишларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан қабул қилинади.

Илтимосномада кўрсатилган ҳолатлар комиссия томонидан сабабли деб эътироф этилган тақдирда комиссия кўрсатманинг бажариш муддатини узайтириш, лекин кўпи билан уч ойга узайтириш тўғрисида ажрим чиқаради.


30. Ваколатли давлат органи қабул қилинган қарорлар ва берилган кўрсатмалар ҳисобини юритади.


V. АЖРИМЛАР, ҚАРОРЛАР ВА КЎРСАТМАЛАР

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


31. Комиссия ажримни алоҳида ҳужжат тарзида чиқаради.

Ажримда қуйидагилар бўлиши керак:

ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, ажрим чиқарилган сана, комиссия таркиби, кўриб чиқиш предмети;

иши кўриб чиқилаётган шахс (шахслар) тўғрисидаги маълумотлар;

ажрим чиқариладиган масала;

комиссиянинг қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда, ўз хулосасини чиқаришига асос бўлган сабаблар;

кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса.


32. Комиссия қарорида қуйидагилар бўлиши керак:

қарор қабул қилган ваколатли давлат органининг номи, комиссия таркиби, ишнинг тартиб рақами, қарорнинг қабул қилинган санаси ва жойи, ишни кўриб чиқиш предмети, иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги, шунингдек ишни кўриб чиқишнинг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар;

ишни кўриб чиқишда аниқланган ҳолатларнинг, комиссиянинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далилларнинг, содир этилган қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчиликка асосланишнинг баёни;

қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти аниқлангани тўғрисидаги хулоса, мазкур қонун бузилиши учун назарда тутилган молиявий санкциялар миқдори, молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисидаги тушунтириш;

кўрсатма бериш тўғрисидаги хулоса;

қарор юзасидан шикоят билдириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа маълумотлар.

Қарорда ишни кўриб чиқиш давомида аниқланган жиноятлар белгилари бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни тегишли органларга жўнатиш ҳақида тавсиялар берилиши мумкин.

33. Кўрсатмада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, кўрсатма берилган сана;

кўрсатма берилишига асос бўлган қарор тўғрисидаги маълумотлар;

ўзига нисбатан кўрсатма берилаётган шахснинг номи;

шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар (тўхтатиш, бартараф этиш, бундан кейин қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш, дастлабки ҳолатни тиклаш ва бошқалар) ҳамда бажариш муддатлари;

кўрсатма юзасидан шикоят билдириш тартиби тўғрисида тушунтириш.


34. Ажримлар, қарорлар ва кўрсатмалар намуналари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан буюртмали хат орқали жўнатилади ёхуд қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ёки уларнинг вакилларига тилхат бўйича тақдим этилади.



VI. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН

МОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ


35. Молиявий санкция қўлланиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти аниқланганлиги тўғрисида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс ваколатли давлат органи белгилаган муддат мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган моливий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлашга ҳақлидир.

Молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган тақдирда унинг тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўлов вақтидан бошлаб икки иш куни мобайнида ваколатли давлат органига тақдим этилиши керак.

36. Агар қонун ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи содир этган қонун ҳужжатлари бузилгани учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.

Рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ваколатли давлат органига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди.

Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди, уларга нисбатан профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилади.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида истеъмолчилар, рақобатчилар ёки бошқа манфаатдор субъектларга кескин зарар етказилмаган, шу жумладан, рақобатни чеклашга, бозордаги рақобат муҳитига таъсир қилмаган ҳолатлар иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар ҳисобланади.

Қуйидагилар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўлиши мумкин:

а) товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда монополияга қарши органга унинг сўровига асосан маълумотларни тақдим этмаслик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик;

б) савдолар ўтказилишида уларни ўтказиш тартибининг бузилиши:

савдолар бўйича якуний натижаларнинг эълон қилиниши ёки савдолар натижалари бўйича шартномалар тузилгунга қадар аниқланганда;

савдоларни ўтказиш тартибини бузиш савдолар натижасига таъсир этмаганда;

рақобатни чеклашга олиб келган ҳаракат бозор иштирокчилари, истеъмолчиларга бевосита молиявий зарар келтириб чиқармаганда;

устун мавқега ёки устун музокара кучига эга хўжалик юритувчи субъектларнинг унинг контрагентлари ёки истеъмолчилари билан тузилган шартномаларга рақобатни чекловчи ёки камситувчи шартларни киритганлик ҳолатлари амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этилгунга қадар аниқланганда.

Агар қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган юридик ёки жисмоний шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида жаримани кечиктириб ёки ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкцияларни ундириш ундириладиган суммани тўловчига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

Молиявий санкцияларни тўлаш ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод қилмайди.


VII. ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ҚАРОРЛАРИ

(КЎРСАТМАЛАРИ) ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ

БИЛДИРИШ ТАРТИБИ

37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари ваколатли давлат органининг қарори (кўрсатмаси)га қўшилмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга ёки ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига берилган ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат тугагандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинмайди.

38. Ариза бериш ваколатли давлат органи қарори (кўрсатмаси)нинг амал қилишини аризани кўриб чиқиш даврида тўхтатиб туради.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 41-42-сон, 317-модда.




















































































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск