Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш Қоидалари (АВ томонидан 21.12.1998 й. 574-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.06.1993 й. 76-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

21.12.1998 й. 574-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

23.06.1993 й. 76-сон Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига

кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш

ҚОИДАЛАРИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида бойликларнинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида уларга кириб-чиқиш тартиби "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси банклари ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ жорий қилинади.


1.2. Бир неча банк муассасалари жойлашган хизмат биноларига кириб-чиқиш тартиби тўғри ўрнатилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг Бош кассасини бут сақлаш ва унга боғлиқ операцияларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган раҳбарлари зиммасига, бу тадбирни амалга ошириш зса қўриқлаш хизмати раҳбарларининг зиммасига юклатилади.


1.3. Банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби фақат банк муассасаларининг мансабдор шахсларига, қўриқлаш хизмати ходимларига ва уларнинг бевосита раҳбарларига (кейинги ўринларда "қўриқлаш хизмати" деб аталади) маълум бўлиши керак.


1.4. Банк муассасалариаг кириб-чиқиш тартибининг белгиланган қоидаларини ҳамда банкларнинг иш куни тартибини бажариш банк муассасаларининг барча ходимлари ва мижозлари (кейинги ўринларда "мижозлар" деб аталади) учун мажбурийдир.


1.5. Банк муассасаларига кириб-чиқиш тартиби қоидалари ижро этилишини таъминлаш юзасидан соқчининг мажбуриятлари банк муассасаларини қўриқлашни ташкил этишга доир йўрқиномалар ва бошқа кўрсатмаларга мувофиқ белгиланади.


1.6. Банк муассасаларининг барча хизмат хоналари уларда амалга ошириладиган операцияларнинг моҳияти ва йўналишига қараб учта кириш зонасига бўлинади:


1.6.1. Биринчи зона - банк ходимлари ва мижозларининг кириб-чиқиши чекланмаган хоналар (операция зали, кредит бўлими ва бошқа хоналар).

1.6.2. Иккинчи зона - банк муассасаларининг муайян доирадаги ходимларининг кириб-чиқишига рухсат берилган хоналар (операция бўлимлари, касса хоналари).

1.6.3. Учинчи зона - банк муассасаларининг қатъий равишда белгиланган мансабдор шахсларигина кириб-чиқиши мумкин бўлган хоналар (ғазнахоналар ва бойликлар ҳамда маҳфий ҳужжатлар сақланиши учун ўтда ёнмайдиган жавонлар жойлаштирилган хоналар).

Маҳфий ҳужжатлар сақланадиган учинчи зона хоналарининг қўриқланиши ва уларга кириб-чиқиш учун рухсат бериш тартибини банк муассасаларининг Маҳфий тартибот органлари назорат қилади.



II БОБ. РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ

ҲАМДА КИРИБ-ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИ


2.1. Белгиланган шаклдаги рухсатнома операция вақтидан ташқари пайтларда банк ходимлари ва мижозлар банк муассасаларининг хизмат хоналарига ҳамда банк ҳудудига кириб-чиқиши, шунингдек, банк муассасаларидан бойликлар, мулкларни олиб чиқиши учун ҳуқуқ берувчи ягона ҳужжатдир.

Банк муассасаларининг ҳамда улар хизмат кўрсатадиган корхоналар ва муассасаларнинг хизмат гувоҳномасига эга бўлган мансабдор шахсларга истисно қилиниши мумкин. Бундай ташкилотларнинг рўйхати ва улардаги хизмат гувоҳномаларининг намуналари Марказий банк муассасаларининг раҳбарларига ва уларнинг муносабат белгилари билан бирга гувоҳнома эгаси Банк муассасасига кириб-чиқиш ҳуқуқига эга бўлган доирадаги банк муассасаларининг қўриқлаш хизматига (шу гувоҳномалар бир сутка мобайнида амал қилиш вақтини тасдиқлаш тўғрисидаги имзо билан бирга) топширилади.


2.2. Оғзаки фармойишлар, хатлар ҳамда ушбу йўриқномада кўзда тутилмаган бошқа ҳужжатларга асосан банк муассасаларининг хоналари ва умуман ҳудудига бегона шахслар ва транспорт воситаларининг киришига, у ердан эса бойликлар ҳамда мол-мулклар олиб чиқилишига йўл қўйиш қатъиян тақиқланади.


2.3. Банк муассасаларининг хизмат хоналарига ва умуман ҳудудига кириш ва чиқиш ҳуқуқини олиш учун доимий, вақтинча ва бир марта ишлатиладиган рухсатномалар (1, 2, 3-иловалар) берилади. Банк муассасаларининг мжозлари учун рухсатномани кўрсатувчи шахсга унинг бошқа тури (4-илова) берилиши мумкин.


2.4. Бериладиган ва 2.3.-бандда кўрсатилган барча рухсатномаларнинг муқова ва матнларида банк муассасасининг номи ҳамда манзилини кўрсатувчи маълумотларни бериш тақиқланади. Рухсатномаларда фақат шартли муҳр ҳамда (кириб-чиқиш мумкин бўлган зоналар гуруҳини белгиловчи, дам олиш кунлари кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар текширилгани тўғрисида гувоҳлик кўрсатувчи ва ҳоказо) шифрли белгилар (рақамли, ҳарфли шартли белгилар) қўйилиши мумкин. Шифрли белгиларнинг мазмуни Марказий банкнинг фақат рухсатнома ёзиб берувчи ходимларига ҳамда банклар муассасаларининг қўриқлаш хизмати ходимларигагина маълум бўлиши лозим.

Рухсатномалар учун шартли муҳр ва шифрли белгилар Марказий банкнинг жойлардаги муассасалари раҳбарлари томонидан белгиланади ва тайёрланади. Рухсатномаларга шифр-белгиларни қўлда ёзиб қўйиш ман этилади.

Касса тармоғига киришга рухсат берувчи шифр-белгилар Марказий банк бўлимининг бошқарувчисида сақланади, шифр-белгиларни рухсатномаларга бошқарувчининг шахсан ўзи ёки унинг фармойишига кўра касса мудири Марказий банк бўлими бошқарувчисининг ёзма фармойиши ёки Марказий банк муассасаси бўйича чиқарилган буйруққа биноан қўяди.


2.5. Доимий рухсатномалар қуйидагиларга берилади:

2.5.1. Муайян банк муассасасида ишловчи ходимларга улар доимий ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилгандан кейингина топширилади ҳамда иш кунлари - рухсатномада кўрсатилган вақтда банк муассасасига кириш ҳуқуқини беради;

2.5.2. Банк муассасаларида, хоналарида ишловчи ошхона, буфетлар, почталар ва бошқа ташкилотларнинг ходимларига;

2.5.3. Банк муассасаларида ўрнатилган қўриқлаш, ёнғиндан сақлаш ва хавф-хатардан дарак берувчи воситаларни ишлатувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг ходимларига;

2.5.4. Доимий рухсатномалар 2.5.2. ва 2.5.3.-бандларда кўрсатилган ходимларга улар ишлаб турган муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг илтимосномалари асосида ёзиб берилади. Илтимосномаларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишдан бўшаган ходимларининг рухсатномаларини Марказий банк муассасасига дарҳол топшириш мажбуриятини олишлари кўрсатилади. Бир корхона, муассаса ва ташкилот мижозларига иккитадан ортиқ рухсатнома ёзиб берилмайди.

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг рухсатнома ёзиб берилган раҳбарлари ундан фойдаланиш қоидалари (11-илова) билан таништирилади.


2.6. Банк муассасасининг кечки кассасига мунтазам равишда пул топшириб турадиган савдо ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари учун фақат битта доимий рухсатнома берилиши мумкин. Айрим ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаси раҳбарининг рухсатига мувофиқ бу рухсатномага мазкур ташкилотнинг бир йўла 2-3 вакили номи ёзилиши мумкин.

Шундай рухсатнома бўйича банк муассасасига кириш учун савдо ташкилоти ёки бошқа ташкилотнинг пул тушумини топшириш учун жавобгар бўлган фақат битта вакилига у паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатган тақдирдагина рухсат этилади.


2.7. Банк муассасасида кеча-кундузлик рухсатнома бериш тартиби жорий қилинган ҳолларда мижозларга Марказий банк раҳбарининг хизмат фармойиши асосида кўрсатиб кириладиган рухсатномалар берилади ва бундай рухсатномалар 2.5.1.-2.5.3., 2.6.-бандларда кўрсатилган рухсатномалардан ранги билан фарқланиши керак.

Мижозлар банк муассасасига ана шу рухсатномаларни ва паспортни ёки мижознинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатгандан кейингина қўйилади.


2.8. 6 ой муддатга мўлжалланган фотосуратли муваққат рухсатномалар банк муассасасида вақтинча ишловчи ходимларга берилади. Бир ой муддатга бериладиган муваққат рухсатномаларга фотосурат ёпиштирилмайди ва улар кўрсатувчининг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат кўрсатилгач тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.

Муваққат ҳужжатлар доимий ҳужжатлар учун белгиланган тартибда ёзилади ва расмийлаштирилади. Уларнинг муддати бир ойдан кўпроқ вақига узайтирилаётганда Марказий банк муассасаси раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади ва шартли муҳр босилади.

Доимий ва муваққат рухсатномалар ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш 2.12.-бандда кўрсатилган ходимлар зиммасига юклатилади.


2.9. Бир марта ишлатиладиган рухсатнома бир шахсга ёки шахслар гуруҳига банк муассасасига бир марта кириш учун берилади. Бир гуруҳ шахслар учун бериладиган бир марта ишлатиладиган рухсатномада шахслар сони кўрсатилади ва Марказий банк раҳбарлари тасдиқлаган рўйхат илова қилинади.

Бир марта ишлатиладиган рухсатнома уни кўрсатган шахсни тасдиқловчи паспорт ёки бошқа бирор ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.

Бир марта ишлатиладиган рухсатнома мижоз бинога кираётганда постда турувчи йиртиб олиб қоладиган назорат талони билан бирга берилади. Мижоз бинодан чиқаётган вақтда бир марта ишлатиладиган рухсатнома олиб қолинади. Бу рухсатноманинг орқа томонида банк муассасасининг мижозни қабул қилган мансабдор шахси унинг банк муассасасидан чиқиш вақтини кўрсатиб, имзо чекиши ва тўртбурчак муҳр ёки муҳр билан тасдиқлаши лозим.


2.10. Моддий рухсатнома (5-илова) билан бойлик ва мулкларни олиб кириш (олиб чиқиш) рухсатнома ёзиб берилган кунда бир марта амалга оширилади. Бунда банк муассасаларининг моддий рухсатномани расмийлаштириш ва имзолаш вазифаси зиммасига юклатилган ходимлари уларга муҳр босадилар.

Бойлик ва мулкларни олиб кириш (олиб чиқиш) учун ёзиб берилган моддий рухсатномалар операция вақтидан сўнг, шунингдек, кеча-кундузлик рухсатномали тартибдаги банк муассасасидан Банк муассасасига кириш ва чиқиш ҳуқуқини бермайди ҳамда доимий, вақтинча ёки бир марта ишлатиладиган рухсатнома бўлган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.


2.11. Моддий рухсатномалар қуйидаги ҳолатлар учун расмийлаштирилади:

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассаторлари бойликларни олиб кириши (олиб чиқиши) учун (касса мудири ёки касса операциялари бўлими бошлиғи ёзиб беради);

- мижозлар бойликларни алоҳида жой тарзида олиб чиқиши учун (чиқим операцияларини амалга оширувчи кассирлар ёки банкнинг мижозлар пул санаётганда қатнашувчи назоратчилари ёзиб беради);

- мулклар, материаллар ва бошқа буюмларни олиб кириш (олиб чиқиш) учун (омборхоналар, ҳисоблаш марказлари, хўжалик ҳисобидаги инкассация бирлашмалари, банкнинг моддий рухсатномалар ёзиб беришга ваколати бўлган ходимлари ёзиб беради);


2.12. Рухсатномалар бланклари ҳисобини юритиш, рухсатномаларни расмийлаштириш ва бериш ишларини рухсатномалар бюроси ёки банк муассасаси раҳбарининг буйруғи билан белгиланган махсус ходим амалга оширади.

Рухсатномалар ҳисобини юритадиган ва уларни берадиган ходим вақтинча ишламаётган (меҳнат таътилида, хизмат сафарида, касал бўлганда) ёки ишдан кетган ҳолларда иш далолатнома асосида бу ходимнинг ўрнини босувчи шахсга топширилади.

Рухсатнома берувчи ходимлар имзо чекиб олинган рухсатнома бланкларини рухсатномалар бланкалари ва амалдаги рухсатномалар сонининг кундалик сарфланишини қайд этиш дафтари (6-илова)да ҳисобга олади ва уларни темир жавонларда сақлайди.


2.13. Мазкур Қоидаларга илова қилинган барча рухсатномалар, дафтарлар ва бошқа ҳужжатларнинг бланклари босмахона усулида тайёрланади, бунда бир марта ишлатиладиган ва моддий рухсатномалар дафтарча шаклида чокланган, номерланган ва уларни расмийлаштириш банк буйруғи билан зиммасига юклатилган шахсга имзо чектириб берилган бўлиши шарт.

Милиция постига тегишли банклар буйруғи билан рухсатномаларни тури бўйича ёзиб бериш зиммасига юклатилган шахсларнинг банк муассасалари раҳбарлари тасдиқлаган рўйхати ва уларнинг имзоси намуналари берилади.


2.14. Бойликлар, мулклар, материаллар ва бошқа буюмлар бинога олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) вақтда соқчи моддий рухсатнома, юкхат ёки унинг асосида моддий рухсатнома ёзиб берилган бошқа ҳужжатда номи ва сони кўрсатилган моддий бойликлар мавжудлигини, шунингдек, рухсатнома ёзиб берган шахснинг имзоси намунаси билан солиштириши шарт.

Инкассаторлар ва мижозлар бойликларни олиб чиқаётган (олиб кираётган) вақтда соқчи уларнинг ҳақиқий сонини моддий рухсатномада кўрсатилган сонига солиштириши керак.


2.15. Иш куни тугагандан сўнг қўриқлаш хизмати ходимлари бир марта ишлатиладиган рухсатномаларни назорат талони билан бирга ва унга моддий рухсатномаларни қўшиб, милкка (корешокка) ёпиштириб қўйиш учун ушбу рухсатномаларни берган шахсларга қайд дафтари (7-илова)га имзо чекиб топширади. Рухсатномаларнинг солиштирилганлиги ва улар милкка ёпиштирилганлигини рухсатномалар берувчи ходимлар ҳар куни назорат қилиши лозим.

Фойдаланилган моддий ва бир марта ишлатиладиган рухсатномалар уларга талонлар ёпиштирилган ҳолда, шунингдек, фойдаланилган вақтинча берилган рухсатномалар, бир марта ишлатиладиган рухсатномалар ариза милклари ва бир марта ишлатиладиган рухсатномаларга берилган буюртма милклари (8-илова) банк муассасасида уч ой мобайнида сақланиши шарт, шундан сўнг улар банк муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан йўқ қилинади ва бу тўғрида тегишли далолатнома тузилади. Фойдаланилган доимий рухсатномалар тўпланишига қараб, лекин йилига камида бир марта йўқ қилинади.


2.16. Доимий ва вақтинчалик рухсатномалар берилган рухсатномаларни қайд этиш дафтари (9-илова)да рўйхатга олинади. Берилган рухсатномаларни қайд этиш дафтари номерланган, ип ўтказиб тикилган, банк муассасаси раҳбари имзоси билан тасдиқланган ва сурғучли муҳр босилган бўлиши шарт.


2.17. Доимий ёки вақтинча берилган рухсатнома йўқотиб қўйилган ҳолларда уларнинг йўқолиш сабаби ва шароитлари текширилади. Рухсатномани йўқотган шахс интизомий жавобгарликка тортилади, бундай шахсларга янги доимий ёки вақтинча ишлатиладиган рухсатнома берилгунга қадар улар Банк муассасаси биносига бир марта ишлатиладиган рухсатнома билан киритилади.

Берилган рухсатномаларни қайд этиш дафтарида рухсатнома йўқолганлиги ҳақида ёзиб қўйилиши керак. Йўқотилган рухсатнома ўрнига янгиси шу кундаги тартиб номери бўйича Марказий банк муассасаси раҳбарининг ёзма фармойиши билан банкдаги ихтисослашган муассаса раҳбарининг илтимоснома (ариза)сига асосан берилади.

Рухсатномани йўқотган шахс тезда банк муассасаси раҳбарларига бу тўғрида хабар беради. Улар зса қўриқлаш хизмати ходимларини бундан хабардор қилади ва рухсатноманинг йўқолиш сабаблари текширилади.


2.18. 2.5.1.-2.5.3., 2.6.-бандларда кўрсатилган шахслар алмаштирилган ҳолларда рухсатнома олиб қўйилиши шарт. Янги рухсатномалар олдинги рухсатнома топширилиб, бу тўғрида "Берилган рухсатномаларни қайд этиш дафтари" да ёзиб қўйилгандан кейингина берилади.


2.19. Рухсатномалар бюроси ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган махсус ходимлар қуйидаги йирмажилдлар ва ҳисоб дафтарларини юритадилар:

2.19.1. Рухсатнома бланкларининг кундалик сарфланишини ва амалдаги рухсатномалар сони ҳисобини юритиш дафтари.

2.19.2. Доимий (вақтинча) ишлатиш учун берилган рухсатномалар ҳисобини юритиш дафтари.

2.19.3. Бир марта ишлатиладиган рухсатномалар бўйича бинога кирувчиларни қайд этиш дафтари (10-илова).

2.19.4. Рухсатнома бериш тартибига доир йўриқномалар, буйруқлар ва фармойишлар йиғмажилди.

2.19.5. Рухсатномалар бюроси ишини текшириш далолатномалари, муомаладан чиқарилган рухсатномаларни йўқ қилиш ва бошқа масалалар юзасидан далолатномалар йиғмажилди.


2.20. Барча турдаги рухсатномаларни расмийлаштириш учун кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар қуйидаги муҳрлар ва тўртбурчак муҳрларга эга бўлиши керак:

- доимий ва вақтинча ишлатиладиган рухсатномаларни тасдиқлаш учун думалоқ рельефли металл ёки каучукдан тайёрланган муҳр (диаметри - 20 мм);

- бир марта ишлатиладиган ва моддий рухсатномаларни тасдиқлаш учун думалоқ (диаметри -25 мм) ёки учбурчак каучук муҳр;

- "бекор қилинган", "намуна", "вақтинча ишлатиладиган" деган ёзувлари бўлган тўртбурчак муҳрлар.

Санаб ўтилган барча муҳр ва тўртбурчак муҳрлар Марказий банк муассасасининг муҳрлар ва тўртбурчак муҳрларни қайд этиш дафтарида ҳисобга олинади. Унда ҳар бир тўртбурчак муҳр, муҳрнинг изи (оттиски) ёнида унинг мазмуни тавсифи ва қайси мақсадда ишлатилиши баён этилади ҳамда мансабдор шахсларга имзо чектириб берилади. Мансабдор шахслар муҳрлар, тўртбурчак муҳрларнинг бут сақланишини, бегона шахслар улардан фойдаланишига йўл қўймаслигини таъминлаши зарур.

Муҳрлар ва тўртбурчак муҳрлар янгисига алмаштирилган ва эскилари йўқ қилинган ҳолларда далолатнома тузилади. Бу далолатнома уч йил сақланади, дафтарга эса тегишли ёзув қайд этилади.


2.21. Ҳар йили 1 январдаги ҳолатга кўра Марказий банк муассасаси раҳбари тайинлаган комиссия рухсатнома бланкаларини рўйхатга олади, шунингдек, уларнинг ҳисобини юритиш ва сақлаш тўғрилигини текширади. Маҳфий тартибот органи рухсатномалар бланклари ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш тўғрилигини назорат қилади. Айни вақтда берилган доимий рухсатномалар текширилади. Бунда банк муассасаси раҳбари тайинлаган ходим текширув ўтказилган куни штатда турган ходимлар рўйхати асосида доимий рухсатномаларни кўриб чиқади ва уларга назорат шифри белгисини қўяди, унинг намунаси милиция постига берилади. Рўйхатга олиш ва текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.

2.21.1. Бошқа ташкилотлар мижозлари рухсатномаларига шундай шифр белгиларини қўйиш учун банк муассасалари сўровига кўра бу ташкилотлар рухсатнома берилган шахслар уларнинг штатида туриши тўғрисида тасдиқнома тақдим этишлари лозим.

2.21.2. Доимий рухсатномага эга бўлган шахслар рухсатнома текширилганлиги ҳақидаги шартли шифр белгисисиз банк муассасасига киритилмаслиги керак, шартли шифр белгиси қўйилмаган рухсатномаларнинг белгиланган муддати тугагач, қўриқлаш ходимлари уларни текшириш учун эгаларидан олиб қўяди ва Маҳфий тартибот органига аниқлаш учун топширади.

Назорат шифр белгилари бўлмаган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаган санани Марказий банк муассасаси раҳбари ёзма равишда қўриқлаш хизматига ва ихтисослаштирилган банклар раҳбарларига маълум қилади.


2.22. Рухсатномалар, муҳрлар ва тўртбурчак муҳрлар (оттисклар)нинг барча хилдаги намуналари, шунингдек, рухсатномаларга имзо қўйиш ҳуқуқи берилган шахсларнинг имзолари намуналари банк муассасасининг қўриқлаш бўйича соқчисида бегона шахслар кўзи тушмайдиган ҳолатда сақланиши керак.

Рухсатномага бирор ўзгартириш ёки тўлдириш киритилган тақдирда бу тўғрида қўриқлаш хизматига хабар берилади ҳамда рухсатнома намуналарига, муҳрлар ва тўртбурчак муҳрлар изларининг намуналарига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


2.23. Банк муассасаларининг иш тартибига, дам олиш ва байрам кунларидаги ишларни ташкил этишга доир барча ўзгартиришлар ихтисослаштирилган банкларнинг раҳбарлари томонидан тақдим этилиб, банкнинг раҳбарлари тасдиқлаган илтимосномалар ёки рўйхатлар бўйича амалга оширилади ва қўриқлаш хизмати постига белгиланган тартибда топширилади.



III БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИНИНГ

ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ


3.1. Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида рухсатнома бериш тартибининг ўзига хос жиҳатлари уларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларининг раҳбарлари билан келишилади, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади ва банклар муассасалари бўйича буйруқлар орқали эълон қилинади. Буйруқ шахсий таркиб аъзоларига имзо чектириб топширилади.

Рухсатнома бериш тартибининг ўзига хос жиҳатлари (маҳаллий шароитларга боғлиқ ҳолда) қуйидагиларни кўзда тутиши мумкин:

3.1.1. Банк муассасаларининг хоналарига ва ҳудудига банк ходимларининг ва мижозларининг кириши мумкин бўлган жойлар (зоналар)ни ҳисобга олган ҳолда рухсат бериш тартиби.

3.1.2. Банк муассасаларининг ҳудудига автотранспортнинг киришига рухсат бериш тартиби.

3.1.3. Қимматбаҳо бойликларни ва мол-мулкларни олиб чиқиш тартиби.

3.1.4. Барча турдаги рухсатномаларни бериш, имзолаш ва уларнинг ҳисобини юритиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларни аниқлаш.

3.1.5. Банк муассасалариникг хоналарига ва ҳудудига дам олиш ва байрам кунлари киришга йўл қўйиладиган шахсларга рухсатнома бериш тартиби.

3.1.6. Банк муассасалари ходимлари ҳамда қўриқлаш хизмати ходимларининг рухсатнома бериш тартибига риоя этиш ва уни амалга оширишга доир мажбуриятлари.


3.2. Тафтиш (текшириш) бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси банклари, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг тафтишчилари ва ваколат берилган вакиллари банк муассасаларига кириш учун қўриқлаш хизмати ходимларига шахсий гувоҳномани ҳамда тафтиш (текшириш) ҳуқуқини берувчи кўрсатма (гувоҳнома)ни кўрсатишлари лозим.

Касса тармоғига юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар бойликлар бут сақланиши учун масъул мансабдор шахслар билан бирга киришига йўл қўйилади.

Тафтиш (текшириш) ўтказишнинг кейинги кунларида текширувчиларнинг Банк муассасаларига киришига тафтиш (текшириш) раҳбари билан келишилган ҳолда ҳамда кеча-кундуз мобайнида ишлаши ва кириши мумкин бўлгач жой (зона)лар кўрсатилган муваққат рухсатномалар асосидагина пул қўйилади.


3.3. Ёнғин тушганда, ҳалокат содир бўлганда ёки табиий офат юз берганда ўт ўчирувчилар ва ҳалокатни бартараф этувчиларга тегишли автомашиналар ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, тиббиёт ходимлари бўлган санитария машиналари банк муассасаларига киришига ҳеч қандай тўсқинлик қилинмайди. Ушбу машиналар чақирилгани тўғрисида банк муассасаларининг қўриқлаш хизматига ва Маҳфий тартибот органларига дарҳол хабар берилади.

Рўй берган ҳодиса оқибатлари бартараф этилганидан сўнг ўт ўчириш ва ҳалокатни бартараф этиш машиналари, шунингдек, тиббиёт автотранспорти аввал текшириб кўрилади, кейин банк ҳудудидан чиқарилади.



Эслатма: Илова 1-5 кўрсатилган рухсатномалар намунаси тавсия қилинади.





Қоидаларга

1-ИЛОВА


Доимий рухсатномалар бланкасининг

НАМУНАСИ

Фотосурат ўрни



3х4 см.

Фамилияси ________________________

Исми ___________________________________

Отасининг исми ________________________

Рухсатномани берди ________________________

                                                                (имзо)

Рухсатнома соат_________ дан соат____________ гача амал қилади

Эслатма:


1. Рухсатнома ўлчами - очиқ ҳолда 18х6 см.


2. Бланка коленкор ёки лидерин билан қопланган қалин картондан тайёрланади.


3. Фотосурат буюртма металл ёки каучук муҳр билан тасдиқланади.


4. Банкнинг качаю-кундуз кириб-чиқадиган мижозлари учун ёзиб бериладиган рухсатномалар 2.5.1. - 2.6.-бандларда кўрсатилган рухсатномалардан ранги билан фарқланиши керак.





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Муваққат рухсатномалар бланкалари

НАМУНАЛАРИ

(А)

Рухсатнома қайтарилиши керак

Муваққат рухсатнома 3x4 см. ўлчамдаги фотосурати билан кўрсатилади

Фамилияси ________________________

Исми ___________________________________

Отасининг исми _________________ га

соат______дан соат________гача

рухсат берилган.

Банк раҳбари _________

_________________ гача амал қилади.

_________________ гача узайтирилди.

М.Ў.

Банк раҳбари _________

                                 (имзо)

М.Ў.

(Б)

Суратсиз, ҳужжат билан кўрсатилади

Ф.__________________

И.__________________

О.__________________

____гача амал қилади.

Амал қилиш вақти соат _______ дан соат ______ гача

___гача узайтирилган.

Банк раҳбари

___________________

(имзо)

М.Ў.

Банк раҳбари

____________________

(имзо)

М.Ў.

Эслатма:

1. Рухсатнома ўлчами очиқ ҳолда 18x8 см.

2. Бланкалар қалин картондан тайёрланиши керак.

3. Муваққат рухсатномаларни расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш тартиби - доимий рухсатномаларникидек.

1. Рухсатнома ўлчами 10x9 см.

2. Бланка қалин картондан тайёрланади.

3. Муваққат рухсатномаларни расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш тартиби - доимий рухсатномалариникидек.




Қоидаларга

3-ИЛОВА


Бир марта ишлатиладиган рухсатнома бланкасининг

НАМУНАСИ

Буюртманома милки N___________

19 ___ й." ____" _______га берилди.

Берилган вақти:

соат ______ дан ___ дақиқа ўтганда

Ф. _____________________________

И. _____________________________

О. _____________________________

Бориш жойи ____________________

Ҳужжат тури ва N _______________

Имзо __________________________

М.Ў.

Бир марталик рухсатнома N_______

19 ___ й." ____" _______га берилди.

Берилган вақти:

соат ______ дан ___ дақиқа ўтганда

Ф. _____________________________

И. _____________________________

О. _____________________________

Бориш жойи ____________________

Ҳужжат тури ва N _______________

Имзо ___________________________

М.Ў.

Ўлчами 15x12

Бир марталик рухсатноманинг орқа томони

Соат ______дан ______ дақиқа ўтганда кетди.

Сана 199__ йил "____"____________

Имзо ___________________________

М.Ў.




Қоидаларга

4-ИЛОВА


Мижозлар кўрсатадиган рухсатнома бланкаларининг

НАМУНАСИ

Ҳисобга олинган номери

_________________________________

(корхона

Амал қилиш муддати

_________________________________

муассаса ёки ташкилот номи)

соат ______________ дан

соат ______________ гача


Рухсатномани берди _____________

                          (имзо)

Эслатма:


1. Рухсатноманинг очиқ ҳолдаги ўлчами 18x6 см.


2. Бланка қалин картондан тайёрланади.


3. Рухсатномакинг олд томонига "Рухсатнома" деган ёзув туширилади.


4. Рухсатнома 2.5.1 - 2.6-бандларда кўрсатилган рухсатномалардан ранги билан фарқланади.





Қоидаларга

5-ИЛОВА


Моддий бойликларни олиб кириш (олиб чиқиш)

учун бериладиган рухсатнома

НАМУНАСИ

Моддий бойликларни олиб кириш (олиб чиқиш) учун бериладигал рухсатнома

МИЛК N _______________________

Ф. _____________________________

И. _____________________________

О. _____________________________

Юк номи _______________________

Ўринлар сони ___________________

199___ й. "____"_______________ га

Имзо___________________________

М.Ў.

N ______________________________

Ф. _____________________________

И. _____________________________

О. ______________________________

Юк номи _______________________

Ўринлар сони ___________________

199___ й. "___"________________ га

Имзо ___________________________

М.Ў.




Қоидаларга

6-ИЛОВА


Рухсатнома бланкаларининг кундалик сарфланишини

ва амалдаги рухсатномалар сони ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ

Сана

Рухсатнома бланкалари ҳаракати

Рухсатномалар ҳаракати


Эслатма

Рухсатнома бланка-

ларини олганлиги тўғрисида имзо

Мавжуд рухсатно-

малар бланка-

ларининг жами сони

Берилган рухсат-

номалар сони

Бланкалар қолдиғи

Амалдаги рухсат-

номалар сони

Қайта-

рилган ва ҳисобдан чиқарилган рухсат-

номалар сони

Йўқо-

тилган ва ўғирланган рухсат-

номалар сони

Бир кунда берилган рухсат-

номалар сони

Кун охиригача амалда бўлган рухсат-

номалар сони


1

2

3

4


5

6

7

8

9

10

11

12

13

01.07.1992


170

400


570

70

500

400

12

5

70

453


02.07.1992


500

-


500

20

480

453

3

-

20

470


Эслатма:


1. Рухсатноманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.


2. Рухсатномаларнинг намуналари ҳам амалдаги рухсатномалар қаторига киради.


3. Бир марта ишлатиладиган ва моддий бойликлар учун бериладиган рухсатнома бланкаларининг ҳисоби фақат 1-7-устунлар бўйича юритилади.





Қоидаларга

7-ИЛОВА


Бир марта ишлатиладиган ва моддий бойликлар

учун бериладиган рухсатномалар ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ


_________________________________________________банки

(муассаса номи)

Т/р

Рухсатномада кўрсатилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми

Рухсатнома номери ва берилган санаси

Рухсатномани қайтариш санаси ва вақти

Бойликларни олиб кириш (олиб чиқиш) учун рухсат берган соқчининг фамилияси

Бойликларни соқчидан қабул қилиб олган шахснинг имзоси

1

2

3

4

5

6

Эслатма: Дафтар саҳифалари номерланган, тикилган ва муҳрланган бўлиши керак.





Қоидаларга

8-ИЛОВА


Бир марта ишлатиладиган рухсатнома

олиш учун бериладиган буюртманома

НАМУНАСИ


Рухсатномалар бюросига

Бир марта ишлатиладиган рухсатнома бериш учун буюртманома


199_____йил "____" ________________________га

соат "_________" дан соат "____________" гача

бир марта ишлатиладиган рухсатнома ёзиб беришингизни сўрайман.


Ф. __________________________

И. __________________________

О. __________________________


Манзили (уйи ёки ишхонасиники) _________________________________

________________________________________________________________

Қаерга ва кимга _________________________________________________


М.Ў.


199___й. "____" ________________      _____________.

                                  (имзо)





Қоидаларга

9-ИЛОВА


Доимий (муваққат) берилган рухсатномаларнинг ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Ишга олингани ҳақидаги буйруқ номери ва санаси

Рухсатнома номери

Берилган санаси

Амал қилиш муддати

Рухсатнома олингани ҳақида имзо

Амал қилиш муддати, қайси муддатга узайтирилган

Бекор қилинган сана, сабаби

Рухсатнома йўқ қилингани ҳақидаги далолатнома номери, санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Эслатма: Берилган доимий ва муваққат рухсатномалар ҳисоби алоҳида юритилади.





Қоидаларга

10-ИЛОВА


Бир марта ишлатиладиган рухсатномалар

бўйича мижозлар ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ

Т/р

Сана

Фамилияси, исми, отасининг исми

Ҳужжат тури ва номери

Қаерга боряпти

Ким рухсат берди

1

2

3

4

5

6




Қоидаларга

11-ИЛОВА



Доимий рухсатномалардан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


1. Банк мижозлари учун рухсатномалар корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади.


2. Белгиланган шаклдаги рухсатнома фақат операция вақтида ёки унда кўрсатилган пайтда банк ҳудудига кириб-чиқиш ҳуқуқини берадиган ягона ҳужжат ҳисобланади.


3. Банк биносига фақат банк муассасасига рўйхати тақдим этилган ташкилотларнинг ходимлари паспорти ёки унинг ўрнига ўтувчи бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолдагина кириш ҳуқуқига эга.


4. Рухсатнома йўқотилган тақдирда корхона ёки ташкилот раҳбари банк муассасасининг раҳбарига бу тўғрида зудлик билан хабар беради, рухсатноманинг йўқолиш сабаблари ва ҳолатини текширади. Корхона, муассаса ёки ташкилотнинг рухсатномани йўқотган вакиллари интизомий Тартибда жавобгарликка тортилади. Бунда мазкур шахслар уларга доимий ёки муваққат рухсатномалар берилгунига қадар банк муассасасига бир марта ишлатиладиган рухсатномалар билан кириб-чиқадилар.


5. Ҳар йили 1 январдаги ҳолатга кўра корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ёки уларнинг ваколат берилган вакиллари Марказий банк муассасаларида рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиб турадилар.


6. Олинган рухсатномаларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


7. Корхоналар, муассаса ёки ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида рухсатнома беришнинг белгиланган тартибига риоя этиш учун шахсан жавобгардирлар.


8. Ташкилот, корхона ва муассасалар тугатилган, касса хизмати кўрсатиш бошқа банк муассасаларига ўтган тақдирда ва бошқа сабабларга кўра доимий рухсатномалар Банк муассасасига белгиланган тартибда қайтарилиши керак.



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

































Время: 0.1482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск