ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2005 й. 236-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида" 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2005 й.

N 236



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ СЕРЖАНТЛАРИНИНГ МАҚОМИ

ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ 170-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 августдаги ПҚ-158-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида" 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 25 октябрдаги

236-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли

Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида"

2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд "а" кичик бандининг учинчи-бешинчи хат боши қуйидаги тахрирда баён қилинсин:


"3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 15%;

5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 25%;

10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 30%".


2. 1-иловадаги 34-банд "б" кичик бандининг иккинчи-тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 15%;

5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 25%;

10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 30%".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 329-модда.










































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск