Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2005 й. 240-сон "Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2005 й.

N 240




ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

УНИНГ 1000 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида" 2004 йил 9 ноябрдаги 532-сон қарори ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Айни пайтда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масаласида мутасадди ташкилотлар томонидан юзаки ёндашувга йўл қўйилаётганини қайд этиш зарур.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм вилояти ҳокимлиги, мутасадди вазирликлар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 октябрдаги ПФ-1880-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлай олмаганини таъкидлаш лозим.

Ташкилий қўмита томонидан белгиланган тадбирларнинг муддатида бажарилмаганлиги, юбилей муносабати билан Хоразм Маъмун академиясида олиб борилаётган қурилиш ишларининг ўз вақтида тугалланмаганлиги, амалга оширилаётган тадқиқот ишларининг илмий савияси ва сифати талаб даражасида эмаслиги ушбу муҳим тарихий сананинг моҳияти тўла англаб етилмаганини кўрсатади.

Хоразм Маъмун академияси фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш, унинг 1000 йиллигига тайёргарлик ишларини янги маъно-мазмун билан бойитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан бажарилган ишлар қониқарсиз деб топилсин.


2. Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишда қуйидаги минтақавий мавзулар ва муаммоларни ўрганишни устувор йўналишлар этиб белгиласин:

Хоразмнинг қадимий давлатчилик тарихи, бетакрор цивилизацияси ва маданиятини ўрганиш;

бу кўҳна заминда қадимдан ривожланиб келган бой илмий салоҳиятнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётидаги ўрни масалаларини тадқиқ этиш;

Хоразм меъморий ёдгорликларини биологик, физик ва бошқа турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

воҳанинг экологик ҳолати бўйича мунтазам илмий кузатишлар олиб бориш, уни яхшилашга қаратилган илмий тавсия ва ишланмалар яратиш;

мавжуд ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини оширишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;

Хоразм воҳасининг тупроққлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини иқлимлаштириш орқали шўрланиш ва чўлланишнинг олдини олиш масалаларини тадқиқ этиш.

Юқорида қайд этилган устувор йўналишларни эътиборга олган ҳолда бир ой муддатда Хоразм Маъмун академиясининг янги тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлаш доирасида амалга ошириладиган тадбирлар дастури 1-иловага, Хоразм Маъмун академияси комплексини таъмирлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (Б. Йўлдошев), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Хоразм Маъмун академияси фаолиятининг устувор йўналишларига мос лойиҳаларнинг 2006 йилдан бошлаб амалга ошириладиган Давлат илмий-техник дастурлар ва Инновация ишлари дастурларига киритилишини таъминласин.

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қурилиш ва ободонлаштириш ишларни тасдиқланган смета лойиҳасига асосан тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун масъул эканликлари белгилаб қўйилсин;

Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини такомиллаштиришга амалий ёрдам кўрсатсин ва марказий биносини замонавий илмий - тақдиқот фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган анжомлар билан жиҳозлашга боғлиқ бўлган молия маблағларни, шу жумладан, хорижий грантларни жалб этиш ҳисобига таъминласин.


5. Хоразм вилояти ҳокимлигига:

юбилей объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш жадвалини тасдиқлаш;

Хоразм Маъмун академиясининг марказий биносини таъмирлаш, жиҳозлаш ва атрофини ободонлаштириш ишларининг 2006 йил 1 июлга тугалланишини таъминлаш топширилсин.


6. Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига қурилишларни молия маблағи билан таъминлаш ва Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштиришга амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилсин.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази, "Ибн Сино", "Олтин мерос" жамғармалари, ижодий уюшмалар ва илмий-ижодий жамоатчиликнинг Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини ўтказиш тадбирларининг кўлами кенглигини ва академия фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлигини эътиборга олиб ҳамда ушбу тарихий санани юксак даражада кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарорида қайд этилган муддатни 2005 йил октябрь ойидан 2006 йил октябр-ноябр ойларига кўчириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокида, таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, 2006 йилнинг октяб-ноябр ойларида Хива шаҳрида “Хоразм Маъмун академияси ва унинг жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ва тантанали байрам тадбирларини ўтказсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Қосимов ва Хоразм вилояти ҳокими И.О. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 1 ноябрдаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш

ва унинг 1000 йиллигини нишонлаш доирасида

амалга ошириладиган тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар мазмуни


Муддатлари


Бажариш учун масъуллар


I. ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Белгиланган минтақавий мавзулар ва муаммоларни ўрганишнинг устувор йўналишлари асосида илмий тадқиқот ва инновация ишлари лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда Фан ва технологиялар марказига киритиш


2005 йил

ноябрь

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар маркази


2.

Хоразм Маъмун академияси биноси лабораториялар бўлимини реконструкция қилиш ва унинг атрофини ободонлаштириш таклифларини тайёрлаш


2005 йил

31 декабрь

Хоразм вилояти ва Хива шаҳри ҳокимликлари


3.

Устувор йўналишлардаги ишларни амалга ошириш учун илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуна ва химреактивлар билан таъминлаш


2006 йил

март

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар маркази


4.

Дунёдаги энг қадимий академиялар билан Хоразм Маъмун академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш

мунтазам

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси


5.

Хоразм Маъмун академиясини юқори малакали илмий кадрлар билан тўлдириш


2006 йил

январь

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси


6.

Хоразм Маъмун академиясини сув иситиш, сув тозалаш қурилмалари, сейсмостанциялар, об-ҳаво камералари билан таъминлаш


2006 йил

март

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси


7.

"Истеъдод" жамғармаси грантлари ҳисобига ёш олимларнинг илмий ишларини рағбатлантириш

2006 йил

давомида

"Истеъдод" жамғармаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

8.

Хоразм Маъмун академияси олимларининг халқаро грантлар олишига кўмаклашиш

мунтазам

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Хоразм Маъмун академияси

9.

Хоразм Маъмун академиясини керакли адабиётлар, компьютерлар билан таъминлаш

2006 йил

январь

Фанлар академияси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Новоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси


10.

Хоразм Маъмун академияси илмий лабораториялари ва кутубхонасини зарур мебель билан таъминлаш


2006 йил

январь

Хоразм вилояти ҳокимлиги

11.

Замонавий информацион технологиялар асосида Хоразм Маъмун академияси маълумотлар базасини яратиш


2006 йил

давомида

Хоразм Маъмун академияси

12.

Хоразм Маъмун академиясини минтақа тарихи ва фани ривожига оид қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари билан таъминлаш


2006 йил

март

ФА Тил ва адабиёт институти, Шарқшунослик институти, Тошкент Ислом университети, Қўлёзмалар институти


13.

Хоразм Маъмун академияси босмахонасини модернизация қилиш ва уни замонавий асбоб-ускуна билан таъминлаш


2006 йил

март

Фанлар академияси

14.

Хоразм Маъмун академияси музейини ташкил этиш

2006 йил

март

Фанлар академияси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, "Ўзбекмузей" жамғармаси


15.

Хоразм Маъмун академиясида ахборот-ресурс марказини ташкли қилиш


2006 йил

март

Фанлар академияси

16.

Хоразм Маъмун академиясида ёш олимлар учун компьютер саводхонлигини ва Интернетдан фойдаланиш ўқиш курсларини ташкил этиш


2006 йил

март

Фанлар академияси

17.

Хоразм Маъмун академияси илмий ходимларини моддий рағбатлантириш ва тадқиқотларни ташкил этиш, академиянинг моддий техника базасини ривожлантириш учун ҳар йили 20 млн. сўм миқдорида маблағ ажратиш


ҳар йили

Хоразм вилоят ҳокимлиги

18.

Хоразм Маъмун академияси ва Урганч Давлат университет иштирокида минтақавий муаммоларини ечиш мақсадида илмий-мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузиш ва унинг ишини ташкил этиш


2006 йил

январь

Фанлар академияси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси, Урганч давлат университети


19.

Термитларга қарши кураш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва тавсиялар ишлаб чиқиш


мунтазам

Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


20.

Лицей ва коллеж ўқувчилари учун фаннинг турли йўналишлари бўйича викторина, конкурс ва олимпиадалар ташкил қилиш

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Хоразм вилоят ҳокимлиги

21.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари учун ёзги мактаблар ташкил этиш

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Фанлар академияси


II. ЮБИЛЕЙ ТАДБИРЛАРИ

22.

"Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш

2006 йил

октябь-ноябрь

Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бадиий академия, Хоразм вилояти ҳокимлиги


23.

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш


2006 йил

октябь-ноябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги (режадаги ўз маблағлари ҳисобидан)


24.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналарида тарихдаги илк академиялардан бўлмиш Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини тарғиб этишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиш

2006 йил

давомида

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси


25.

Хоразм Маъмун академияси буюк намоёндаларининг ҳаёти ва фаолияти акс эттиришга бағишланган драматик асар учун танлов ўтказиш


2006 йил

май

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


26.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Хоразм Маъмун академияси кунларини ўтказиш

2006 йил

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, "Камолот" ёшлар ҳаракати марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, "Олтин мерос", "Ибн Сино" жамғармалари


27.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Хоразм воҳасининг таниқли илм-фан намояндалари сиймоси тасвирий санъат асарларида" кўргазмасини ўтказиш


2006 йил

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Бадиий академия, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


28.

Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришдаги тарихий ҳиссасини чет элларда кенг реклама ва тарғиб этишни таъминлаш


2006 йил

давомида

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Олтин мерос", "Ибн Сино" жамғармалари


29.

Хоразм Маъмун академияси ҳақида илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш


2006 йил

июль

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Фанлар академияси


30.

Хоразм Маъмун академияси номида адабий мукофот таъсис этиш


2006 йил

февраль


Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, "Камолот" ёшлар ҳаракати марказий кенгаши


31.

Хоразм Маъмун академиясининг миллий ва жаҳон фани хазинасига қўшган ҳиссасини ёритувчи буклетлар, махсус журналлар ва рисолалар нашр этиш, оммавий ахборот воситаларида илмий оммабоп мақолалар эълон қилиш, бадиий асарлар яратиш ва чоп этиш, телекўрсатув ва радио эшитиришлар туркумини тайёрлаш


2006 йил

давомида

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзтелерадио” кампанияси, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, "Олтин мерос", "Ибн Сино" жамғармалари, оммавий ахборот воситалари


32.

“Хоразм Маъмун академияси” китобини тайёрлаш ва нашр этиш

2006 йилнинг

1-чораги

Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси


33.

Ўқув юртларида Хоразм Маъмун академияси олимларининг фаолиятларини тарғиб этишга қаратилган маърифий суҳбатлар ўтказиш

2005-2006 йиллар

давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳалқ таълим вазирлиг, “Маънавият ва маърифат” маркази


34.

Вилоятларда Хоразм Маъмун академияси ҳақида илмий-маърифий кечалар ўтказиш, кўчма кўргазмалар ташкил этиш

2005-2006 йиллар

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси


35.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида “Хоразм Маъмун академияси олимлари сиймоси тасвирий санъат асарларида” номли кўчма кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш


2005-2006 йиллар

давомида

Бадиий академия, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


36.

Мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида “Хоразм Маъмун академиясини биласизми?” мавзуида викториналар, турли танловлар ва бошқа маърифий тадбирлар ўтказиш


2005-2006 йиллар

давомида

Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


37.

Маҳаллалар ва фуқоролари йиғинларида, ташкилот ва муассасаларда Хоразм Маъмун академияси ҳақида маърифий кечалар, кўргазмали суҳбатлар уюштириш


2005-2006 йиллар

давомида

“Маҳалла” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 1 ноябрдаги

240-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хоразм Маъмун академияси комплексини таъмирлаш ва

ободонлаштириш билан боғлиқ амалга ошириладиган

ишлар бўйича чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Объект номи


Бажариладиган

ишлар ҳажми

(млн.сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Тугатиш

муддатлари


Бажариш учун

масъуллар


1.

Академия биносини капитал таъмирлаш ва лаборатория анжомлари билан таъминлаш


300

Маҳаллий бюджетнинг оширилган қисми ва хорижий грантлар ҳисобидан


2006 йил,

март

Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги


2.

Академия комплексини ободонлаштириш ва хиёбон қурилишини амалга ошириш


80

Маҳаллий бюджетнинг оширилган қисми ҳисобидан


2006 йил,

июнь

Хоразм вилояти ҳокимлиги


3.

Академия биносининг коммунал тармоқларини капитал таъмирлаш


1380

Ҳудудий коммунал корхоналари ҳисобидан


2006 йил,

июль

“Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


4.

Академия комплексида жойлашган “Қўша дарвоза” ва “Хон дорихонаси” объектларини капитал таъмирлаш


10

Ҳомийлар ҳисобидан


2006 йил,

май

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


5.

Урганч  Хива автомобил йўлида таъмирлаш ишларни тугатиш


350

Республика йўл жамғармаси


2006 йил,

май

Республика йўл жамғармаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги




































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск