ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2005 й. ПҚ-213-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2005 й.

N ПҚ-213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ

ҲАРБИЙ   ХИЗМАТНИ   ЎТАЁТГАН   ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ҳарбий хизматнинг ёшлар учун мустаҳкам ҳаётий принциплар, юксак ватанпарварлик фазилатлари шаклланадиган жисмоний ва маънавий чиниқиш мактаби эканлигини;

фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи самарадорлигини оширишнинг моддий, ахлоқий ва маънавий рағбатлантиришни янада кучайтириш зарурлигини ҳисобга олиб;

ҳарбий хизматни тугатаётган ёшларни рағбатлантиришнинг аҳамиятини, уларнинг ўқишни давом эттириши ва мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга кириши учун имтиёз ва шароитлар яратишни эътиборга олиб:

2. Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий харакатининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларга, улар ўқиш даврида "Камолот" харакатининг талаба ташкилотлари фаолиятида фаол иштирок этган тақдирда контракт суммасининг 35 фоизини тўлов тариқасида моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Марказий кенгашига (Б. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.

3. Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов):

жанговор ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юксак натижалар кўрсатган, намунали ҳарбий интизомга эга муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга мамлакат олий ўқув муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган тавсияномалар сонини кўпайтириш чораларини кўрсин;

Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) билан ҳамкорликда бир ой муддатда жанговор гуруҳлар, взводлар, батальон ва бригадалар командирларининг қабул қилаётган қарорлари холислиги учун шахсий жавобгарлигини эътиборга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

ҳарбий қисм қўмондонлигининг муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларга олий ўқув муассасаларига имтиёзли шартлар асосида ўқишга кириши учун тавсиянома бланкасининг ягона шаклини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Давлат тест маркази (Б. Исмоилов) билан биргаликда уч ой муддатда Қуролли Кучлар қўшинлари турларининг жанговор-хизмат вазифалари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговор ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик дастурини ўзлаштиришини якуний баҳолаш учун тестлар ишлаб чиқсин; тест натижалари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар беришда ҳисобга олинсин.

Белгилансинки, 2005 йилнинг декабригача Қуролли Кучлар захирасига бўшатилган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг эски намунадаги тавсияномасига эга фуқаролар мамлакат олий ўқув юртларига киришда ушбу қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.


4. Қуролли Кучлар Бирлашган штабига (В. Маҳмудов), Ички ишлар вазирлигига (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизматига (Р. Иноятов):

Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров), Давлат тест маркази (Б. Исмоилов), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чақирув комиссиялари раҳбарлари билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тест синови ва танлов асосида саралаш бўйича мавжуд тизимни чуқур таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш, шунинг билан биргаликда чақирувчиларнинг соғлиғи ва интеллектуал савиясини холис ўрганишга қаратилган замонавий компьютер технологияларини қўллаш;

бир ҳафта ичида муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг бошланғич ҳарбий тайёргарлиги дастурини ўрганиб чиқиш; ҳарбий қисмлар кун тартибига, жанговор ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик машғулотлари режаси ва дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бунда ҳарбий хизматчиларни танлаган ихтисосликлари бўйича мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун ҳафтасига камида 4 соатлик қўшимча машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилсин;

ҳарбий округлар қўмондонлари билан биргаликда ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни самарали тарзда касбга йўналтириш, хизматни ўташ даврида ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини эгаллашларига, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашга қаратилган зарур ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (Р. Қосимов), Давлат тест марказига (Б. Исмоилов):

муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришга самарали тайёргарлик кўришларини ташкил этиш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида армияда хизмат қилган абитуриентлар учун бепул асосда фаолият юритадиган тайёрлов курслари тармоғини кенгайтиришни кўзда тутиш;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Орипов), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (В. Маҳмудов) билан биргаликда "ZiyoNET" ёшлар маърифий тармоғида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни мамлакатимизнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун масофали касбга йўналтириш, ўқитиш ва услубий тайёрлашга йўналтирилган мақсадли ахборот ресурсини яратиш; белгиланган тартибда унга ҳарбий қисмлар ва бирлашмалар компьютер синфларининг уланишини таъминлаш;

2006 нилнинг 1 апрелигача олий ўқув юртлари тайёрлов курслари ва ҳарбий қисмлар кутубхоналарини ўқишга кириш учун зарур бўлган услубий қўлланмалар ва дарсликлар билан таъминлаш.


6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 октябрдаги "Муддатли ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги 496-сонли қарорининг 3-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги 227-сонли қарорининг 3-банди 1-хатбошиси.


7. Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) билан биргаликда бир ой ичида мазкур қарордаги талабларни эътиборга олган ҳолда белгиланган тартибда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С. Раҳимов) Давлат тест маркази ва олий ўқув юртлари сметасида тест синовларини ўтказиш ва олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмлардаги тайёрлов курсларида машғулотлар ўтказишга жалб этиладиган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини кўзда тутсин.


10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши котиби Р. Мирзаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 328-модда.



































Время: 0.1384
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск