ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1998 й. 438-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 22 июлдаги 339-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.1998 й.

N 438


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ

ЭЛЧИХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

1992 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ 339-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Элчихонанинг штат жадвали ва харажатлари сметаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистои Республикаси Молия вазирлиги маблағ билан таъминлашни Элчихонанинг тасдиқланган харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширсин.

Элчихона штатдаги ходимлар сони ўзгариши муносабати билан бўшаб қолган асбоб-ускуналар ва жихозларни зарурият бўлганда сотсин.

Элчихона асбоб-ускуналари ва жиҳозларини сотишдаи тушган маблағлар, бюджетдан ажратиш назарда тутилган маблағлар тегишли равишда қисқартирилган ҳолда, Элчихона сарф-харажатларини маблағ билан таъминлашда фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда Элчихона ходимлари сонини тасдиқланган штат жадвалига мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 22 июлдаги 339-сон қарорининг 2, 3, 4, 5, 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ташқи ишлар вазири А.Комилов ва Молия вазири Ж.Сайфуддинов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                               И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 13 октябрдаги

438-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Россия

Федерациясидаги (Москва шаҳри)

Элчихонаси харажатлари

СМЕТАСИ


Харажатлар

моддалар

рақамлари


Моддалар номи


Харажатлар суммаси


АҚШ доллари


сўм


1.

Иш ҳақи фонди


276240


2.

Тиббий суғурта ёки тиббий ёрдам


26294


3.

Моддий-хўжалик харажатлари, шу жумладан:


443644

40000


а) элчихона биносини ва резиденцияни сақлаш харажатлари


95280



б) турар-жой биноларини ёллаш ва сақлаш харажатлари


93440



в) телефон факс, телекс ўрнатиш ва абонент тўлови харажатлари


47856



г) автотранспортни сақлаш, суғурталаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари


30558



д) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари


7200



е) маълумотнома адабиётлар харид қилиш, даврий нашрларга обуна бўлиш, чет тилларни ўрганиш харажатлари


13300

40000


з) кийим-бош 601 АҚШ доллари х 10 киши


6010



и) хорижий муассасалар ва ЕХҲТ котибияти билан электрон алоқани таъминлаш харажатлари


150000


4.

Хизмат сафарлари ва хизмат юзасидан чиқишлар


25034

15360 (*)


6300


Бошқа харажатлар:


16000

860000


а) вакиллик харажатлари


16000

800000


б) тасвир ёзилган видео ва аудио кассеталар сотиб олиш



60000


Жами:

787212 АҚШ доллари 15360 АҚШ доллари (*)


906300 сўм


-------------------------

Изоҳ: (*)  маблағ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада ажратилади.

- меҳмонхона хўжалиги харажатлари ўз даромадлари ҳисобига қопланади;

- икки ойлик муддат тугагунча злчихонани маблағ билан таъминлаш 1998 йилга тасдиқланган сметага мувофиқ амалга оширилади.




































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск