ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2005 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2005 й. 244-сон "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.11.2005 й.
N 244
АЙРИМ РЕСПУБЛИКА
КОМИССИЯЛАРИ ВА КЕНГАШЛАРИ
ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2005 йил 7 ноябрдаги
244-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорига 4-иловадаги "Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбари", "Кароматов Ҳ.С - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбарининг ўринбосари" ва "Сафоев Н.С. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари тегишли равишда "Қосимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбари", "Азимов Р.С. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" ҳамда "лавозимига кўра - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 январдаги 37-сон қарорига 5-иловадаги "Барноев Ў.И. - Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири", "Сафоев Н.С. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" ва "Шерматов С.Б. - Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси" сўзлари тегишли равишда "лавозимига кўра - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири", "лавозимига кўра - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" ҳамда "лавозимига кўра - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашларининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
1-иловадаги "Хўжаев Б.А. - Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи" сўзлари "Ҳайитов А.А. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадан "Ҳасанов З.А. - қўмондоннинг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бош штаби бошлиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;
7-иловадаги "Аҳмедов Т.И. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари "лавозимига кўра - "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин;
8-иловадаги "Тожибоев Б.У. - Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси" сўзлари "лавозимига кўра - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин;
14-иловадаги "Розуқулов У.У. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари "лавозимига кўра - "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;
19-иловадаги "Абдурашидов А.А. - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Улашов Б.С. - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;
23-иловадаги "Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири", "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" ва "Хўжаев Б.А. - Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари тегишли равишда "Мирзиёев Ш.М. - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири", "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" ва "Ҳайитов А.А. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин;
24-иловадаги "Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири", "Розуқулов У.У. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" ва "иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар" сўзлари тегишли равишда "Мирзиёев Ш.М. - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири", "лавозимига кўра - "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари", "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
27-иловадаги "Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Қосимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин, "Азизхўжаев А.А. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари эса чиқариб ташлансин;
28-иловадаги "Ғаниев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси", "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси", "Сафоев Н.С. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси", "Ризаев Ф.М. - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси", "Абдуллаева Ш.Р. - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари", "Қодиров Ф.А. - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқармаси бошлиғи" ва "Мурсалиев А.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари" сўзлари тегишли равишда "Азимов Р.С. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири", "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси", "Абдуалиев А.Х. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси", "лавозимига кўра - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари", "Ҳасанов С.С. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари", "лавозимига кўра - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи" ва "Мўминов А.А. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин, "Исломхўжаев Х.С. - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари" сўзлари эса чиқариб ташлансин;
31-иловадаги "Ғаниев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси", "Акбархўжаев Р.Ш. - Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири", "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси", "Ризаев Ф.М. - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси", "Қодиров Ф. - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг ташқи савдо бошқармаси бошлиғи" сўзлари тегишли равишда "Голишев В.А. - Бош вазирнинг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири", "лавозимига кўра - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари", "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг", "лавозимига кўра - "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" ва "лавозимига кўра - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;
32-иловадаги "Усмонов М.З. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари", "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" ва "Акбархўжаев Р.Ш. - Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари тегишли равишда "Мирзиёев Ш.М. - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири", "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" ва "лавозимига кўра - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;
44-иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси", "Розуқулов У.У. - Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" ва "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири", "Ҳайитов А.А. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" ҳамда "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
46-иловадаги "Хўжаев Б.А. - Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари "Ҳайитов А.А. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин.
2005 йил 7 ноябрдаги
244-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш тўғрисида" 1999 йил 9 январдаги 10-сон қарорининг 4-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида" 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 30 июндаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 22-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 21 октябрдаги 492-сон қарори 2-бандининг учинчи-бешинчи хатбоши ҳамда қарорга 3-илова.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 октябрдаги 494-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши, 5-банди ҳамда қарорга 4-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илова 17-бандининг иккинчи хат боши, 36-бандининг ўн олтинчи, ўн саккизинчи, йигирма иккинчи ва йигирма олтинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 341-модда.