Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2005 й. ПҚ-216-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2005 й.

N ПҚ-216


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2006 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиётида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини авж олдириш ва ишлаб чиқаришни хусусийлаштириш, модернизациялаш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва реконструкция қилиш дастурларини амалга ошириш, ишчи кучи кўп бўлган минтақаларда янги иш жойларини яратиш, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ва динамик тарзда ривожлантиришга эришиш учун хорижий кредит маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастури асосий параметрлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топшириш прогнози 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин. Уларда инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга, корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилашга, ишга тушириладиган объектлар қурилишини ниҳоясига етказиш ва тугалланмаган қурилишлар ҳажмини қисқартиришга жамланиши назарда тутилади.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2006 йилги марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 3-иловага мувофиқ*;

бюджетдан ташқари Республика мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2006 йилги марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 3а-иловага* мувофиқ;

бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2006 ва 2007 йилларда автомобиль йўллари қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2006 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури 5-иловага* мувофиқ.


3. Қуйидагилар маъқуллансин:

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2006 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури 6-иловага* мувофиқ;

устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 7-иловага* мувофиқ.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар - буюртмачилар:

2005 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда 2006 йилда янгидан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ўтказилишини ҳамда пудрат ташкилотлари билан биргаликда 2006 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатга кўра кейинги йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга расмийлаштириш ҳамда молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун танлов савдоларининг натижаларига кўра янгидан бошланадиган объектлар бўйича белгиланган муддатларда пудрат шартномалари тузилишини таъминласинлар ва қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласинлар;

2005 йилнинг 15 декабригача 2006 йилги қурилишларнинг узил-кесил аниқ рўйхатларини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда объектлар бўйича 2006 йилги қурилишларнинг буюртмачилар томонидан тақдим этилган аниқ рўйхатларини кўриб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида муҳокама қилиш ва маъқуллаш учун ўз таклифларини берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2006 йилнинг 1 январигача 2006 йилги инвестиция дастури бўйича қарор қабул қилсин, бунда қурилиши тугалланмаган объектларни қисқартиришга ва маблағларни юқори даражада тайёр ҳолда ишга тушириладиган объектларга жамлашга, уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши учун буюртмачилар ва пудратчиларнинг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоида ва стандартларига инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган давр мобайнида риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин;

танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома мажбуриятлари ижроси мониторинги олиб борилишини, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат амалга оширилишини таъминласин.

2006 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича мониторинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот бериб турилсин.


8. Хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва муҳим стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича 2006 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини йиғма рўйхатдан аниқ дастур қисмига ёки аниқ дастурдан йиғма рўйхатга ўтказиш ҳуқуқи;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган лимитлар доирасида ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилиш ва объектлар бўйича маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда буюртмачилар қурилишларининг аниқ рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Белгилансинки, марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобидан бажариладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида лойиҳа ёки эксперт ташкилотининг айби билан йўл қўйилган қўшимча ҳажмдаги иш ва харажатлар аниқланган тақдирда мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш ёки экспертизадан ўтказиш учун тўланган пулнинг ҳаммаси ана шу ташкилотлардан давлат бюджети даромадига олиб қўйилиши лозим.


10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин ва бажарилаётган ишларнинг натижаларини ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб турсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 340-модда.














































Время: 0.1886
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск