Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2005 й. 247-сон "Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2005 й.

N 247



ОЗОННИ БУЗУВЧИ МОДДАЛАРНИ ВА ТАРКИБИДА УЛАР

МАВЖУД   БЎЛГАН   МАҲСУЛОТЛАРНИ   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДАН ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастурини амалга оширишга йўналтирилган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни такомиллаштириш ва давлат томонидан бошқариш чора-тадбирларини тартибга солиш мақсадида, шунингдек Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига (2002 йилги версия) асосланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган Озонни бузувчи моддалар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

Агар таркибида озонни бузувчи моддалар бўлса Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ;

2005-2030 йиллар даврида озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга квоталар 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 1985 йилги Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1987 йилги Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи Томонлари ҳисобланган мамлакатлардан:

5-иловага* мувофиқ озонни бузувчи моддаларни;

мазкур қарорга 1 ва 5-иловаларнинг А рўйхати I гуруҳида кўрсатилган озонни бузувчи моддалардан фойдаланиладиган совутгич ускуналари ва ҳаво ҳароратини бирхиллаштирувчи қурилмаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарорига 6-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида" 2000 йил 14 мартдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 12-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 343-модда.


















































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск