Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 06.11.2005 й. 223-сон "Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.11.2005 й. 1519-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2005 й.

N 1519

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

06.11.2005 й.

N 223


БУЙРУҒИ



Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа

қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган

пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 17 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 февралдаги 93-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида"ги низомга асосан, БУЮРАМАН:


1. Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси (О. Ибрагимов), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бошқармаси (Ғ. Исомиддинов), Иқтисодий ислоҳотларни норматив-методик базасини такомиллаштириш бошқармаси (Ш. Қаршиев) 3 кун муддат ичида мазкур буйруқни Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилсинлар ва расмийлаштирилгандан сўнг қўлланма учун жойларга етказилишини таъминласинлар.


3. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан сўнг кучга киради.


4. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 июндаги "Пахта хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби ҳақида низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги 89-сонли буйруғи (2003 йил 11 июнь, рўйхат рақами 1249 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил июнь, 11-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Жўраев зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                    С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 344-модда.



























Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск