Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 07.11.2005 й. 1519-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 06.11.2005 й. 223-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 7 ноябрда 1519-сон

билан рўйхатга олинган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2005 йил 6 ноябрдаги

223-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа

қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган

пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани

етказиб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 февралдаги 93-сонли қарорига мувофиқ пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари таркибидаги ички хўжалик бўлинмаларига (келгусида - пудратчи ва бошқа бўлинма) пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара (келгусида ёғ-мой маҳсулотлари)ни етказиб бериш тартибини белгилайди.


1. Пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда сотилган пахтани қайта ишлашдан ҳосил бўлган ўсимлик мойининг 50 фоизи, кунжара ва пахта шелухасининг 70 фоизи улар ихтиёрида қолади.


2. Ёғ-мой корхоналари туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳар бир туманда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сони, ҳудудий жойлашувидан келиб чиққан ҳолда ёғ-мой маҳсулотлари етказиб бериш учун бир ёки бир нечта шохобчалар очади.


3. "Ёғмойтамакисаноат уюшмаси "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарини техник чигит етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига бириктириш дислокациясини тузади.


4. Пахтани қайта ишлаш корхоналари фермер ва ширкат хўжаликлари томонидан контрактация шартномалари бўйича етиштирилган пахта хом ашёси ва ундан олинадиган техник чигит (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган реестрни (рўйхатни) 10 ноябрга қадар вилоят "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмасига тақдим этади. Вилоят "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси умумлаштирилган реестрни (рўйхатни) ва техник чигитни юклаб жўнатиш жадвалини 15 ноябрга қадар тегишли ёғ-мой корхоналарига тақдим этади.


5. Ширкат хўжаликлари 5 ноябрга қадар хўжаликдаги пудратчи ва бошқа бўлинмалар бўйича, сотилган пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган рўйхатни пахтани қайта ишлаш корхонасига тақдим этади. Пахтани қайта ишлаш корхоналари ушбу рўйхат бўйича етиштирилган пахта хом ашёсидан олинган техник чигит миқдори кўрсатилган ҳолдаги реестрни 10 ноябрга қадар вилоят "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмасига тақдим этади. Вилоят "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси умумлаштирилган реестрни (рўйхатни) ва техник чигитни юклаб жўнатиш жадвалини 15 ноябрга қадар тегишли ёғ-мой корхоналарига тақдим этади.


6. Пахтасаноат акциядорлик бирлашмаси томонидан берилган умумлаштирилган реестр (рўйхат) якуний бўлиб, ёғ-мой маҳсулотларини хўжаликларга етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига шартномани тузиш учун асос ҳисобланади.


7. Ёғ-мой корхоналари 1 декабргача фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари билан шартномалар тузади.


8. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан шартномани тузиш ва маҳсулот учун зарур бўлган барча ҳужжатларни расмийлаштириш шохобчаларда амалга оширилади.


9. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжара маҳсулотларини олишни рад этишга ёки бир турдаги маҳсулот олишни рад этиб, ўзига тегишли бошқа турдаги маҳсулотни олишга ҳақлидир. Бунда тегишли фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ёзма розилик хатларига асосан, олинмаган маҳсулот туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермер хўжаликлари уюшмаси вакиллиги ва туман ҳокими билан келишилган ҳолда белгиланган нархларда бошқа харидорларга (биринчи галда туман аҳолисига нақд пулга) сотилади.


10. Пахтани қайта ишлаш корхоналаридан техник чигитни ёғ-мой корхоналарига жўнатиш ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси, пахтани қайта ишлаш ҳамда ёғ-мой корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга ҳамда унга илова қилинган юклаб жўнатиш жадвалига асосан амалга оширилади.


11. Ёғ-мой корхоналари тузилган шартномага асосан олинадиган техник чигит учун олдиндан пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилади.

Пахтани қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқарилган жами техник чигитни ёғ-мой корхоналарига тўлиқ ҳажмда жўнатишлари шарт.


12. Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг ҳамда уни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ва қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлиши зарур.

Қайта ишлаш учун юборилаётган техник чигитга, шунингдек қайтариб берилаётган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарага уларнинг мувофиқлик сертификати илова қилиниши шарт.


13. Етказиб берилиши лозим бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжаранинг шартномада кўрсатиладиган ҳажми, ушбу маҳсулотлар чиқишининг сўнгги уч йиллик ўртача кўрсаткичлари асосида белгиланиши мумкин. Ёғ-мой корхоналари корхонадаги уч йиллик ўртача кўрсаткичлар тўғрисида вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда фермер хўжаликлари уюшмасининг вилоят вакиллигига маълумот тақдим қилади.

Олувчи талабига асосан шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг чиқиш ҳажмлари, техник чигитни қайта ишланган даврдаги ёғ-мой корхонасининг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида қайта аниқланиши мумкин.


14. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига тегишли бўлган ёғ-мой маҳсулотлари ҳақи белгиланган тартибда олинадиган маҳсулот ҳажмига олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлов амалга оширилгандан ёки товарларнинг етказиб бериладиган ҳар бир туркуми учун чақириб олинмайдиган аккредетив қўйилгандан сўнг шохобчалар орқали берилади.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича уларга етказиб бериладиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқланади.


15. Ширкат хўжалиги томонидан олинадиган ёғ-мой маҳсулотлари оилавий пудратчи ва бошқа хўжалик бўлинмаларига тўлиқ равишда етказиб берилади.


16. Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳоси, маҳсулотни келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари қўшилган ҳолда ҳисобланади. Ёғ-мой маҳсулотларини сотиш баҳосига бошқа харажатлар ва фойдани қўшишга йўл қўйилмайди.


17. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу Низомда ва тузилган шартномаларда белгиланган миқдордаги ҳақни тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини тақдим этгандан кейин 1 кунлик муддат ичида хўжаликлар берилган ишончномага асосан шохобчалардан тегишли маҳсулотларни оладилар.

Маҳсулот олиш учун бошқа ҳужжатлар ёки турли розиликлар (имзолар) талаб қилиниши қатъиян ман этилади.

Ҳисоб рақамида маблағи бўлмаган ширкат хўжаликларининг пудратчи ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларига тегишли бўлган ёғ-мой маҳсулотлари шохобчаларда нақд пулга ўрнатилган тартибда сотилади.

Ширкат хўжаликлари томонидан хўжаликдаги пудратчи ва бошқа бўлинмалар бўйича, сотилган пахта хом ашёси (уруғлик пахтадан ташқари) миқдори кўрсатилган, ёғ-мой корхонасига тақдим этилган рўйхат ёғ-мой маҳсулотларини пудратчи ва бошқа бўлинмаларига сотиш учун асос ҳисобланади. Бунда улардан маҳсулот олиш учун бошқа ҳужжатлар ёки турли розиликлар (имзолар) талаб қилиниши қатъиян ман этилади.


18. Фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ёғ-мой маҳсулотларини Низомнинг 2-банди билан кўзда тутилган дислокацияга мувофиқ тўғридан-тўғри ёғ-мой корхоналаридан олишлари мумкин.


19. Фермер хўжаликларига ёғ-мой маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича туман фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан, ширкат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳсулотларнинг етказиб берилиши бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан мониторинг юритилади ва ушбу ҳақда ҳар 15 кунда тегишли юқори ташкилотга маълумот тақдим этиб борилади.


20. Мазкур Низом Иқтисодиёт вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзпахтасаноат" ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмалари билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 344-модда.








































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск