Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Қўриқланадиган табиий ҳудудлар /

Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 250-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

250-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат ўрмон кадастри "Ўрмон тўғрисида", "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. Давлат ўрмон кадастри - бу Давлат ўрмон кадастри объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.


3. Давлат ўрмон кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва ўрмонларнинг ҳимояланганлик тоифасини аниқлаш мақсадида, ўрмонлардан оқилона фойдаланишни, қўриқлашни, муҳофаза қилишни ва қайта тиклашни ташкил этиш, давлат ўрмон фонди ерлари тузилмасида рўй берадиган ўзгаришлар ҳужжатларини юритиш ва назорат қилишнинг ягона тартибини белгилаш учун юритилади.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар Давлат ўрмон кадастрининг объектлари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. Давлат ўрмон кадастри ўрмон муносабатларини тартибга солиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни ташкил этиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмонлар тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.


7. Қуйидагилар Давлат ўрмон кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонларни тўлиқ қамраб олиш;

макон координатлари ягона тизимини ва ягона топография асосини қўлланиш;

ўрмонлар тўғрисидаги кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга қулайлиги.


8. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри объектларини таксациялаш, ҳисобга олиш, баҳолашни ўтказиш билан таъминланади ҳамда Давлат ер кадастри ва Давлат бинолар ва иншоотлар кадастри ахборотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.


9. Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Давлат ер кадастридан Давлат ўрмон кадастрига бериладиган Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотларида ерларнинг мақсадли фойдаланилиши бўйича тузилмаси, ер участкаларига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва зўриқтиришлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан Давлат ўрмон кадастрига бериладиган Давлат ўрмон кадастри объектларига тааллуқли бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


12. Давлат ўрмон кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.


13. Давлат ўрмон кадастри объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.


14. Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.



II. ДАВЛАТ ЎРМОН КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат ўрмон кадастри бўлими ва ушбу қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари (ўрмон хўжаликлари) томонидан амалга оширилади.

Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Давлат ўрмон кадастрини юритишни методик таъминлаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

16. Давлат ўрмон кадастрини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

17. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат ўрмон кадастри бўлими:

Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни ва унинг фаолиятини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;

Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳолати, иқтисодий баҳоси тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайди ва тизимлаштиради;

Давлат ўрмон кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритади, тизимлаштириш ва Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун маълумотлар базасини тўлдиради;

Давлат ўрмон кадастри янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайди;

кадастр ходимларини Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;

кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;

Давлат ўрмон кадастри янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини назорат қилади;

кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан беришни амалга оширади;

Давлат ўрмон кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Давлат кадастрлари ягона тизимига ҳар йили, белгиланган тартибда тақдим этади.


18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатадиган Давлат ўрмон кадастри объектларининг мулкдорлари, шунингдек бошқа ҳуқуқлар эгалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ваколатли бўлимига Давлат ўрмон кадастри объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт.


III. ДАВЛАТ ЎРМОН КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


19. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Давлат ўрмон кадастри объектларининг барча турларини рўйхатлашни, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини ҳисобга олишни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.


20. Давлат ўрмон кадастри объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.


21. Давлат ўрмон кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.


22. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Давлат ўрмон кадастрининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.

Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


23. Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, технологик, биологик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат ўрмон кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.

Давлат ўрмон кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда, кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжати расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва Давлат ўрмон кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.


23-1. Давлат ўрмон кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизимидан фойдаланиб юритилиши ва унда ўрмон ерларини ҳисобга олишда ерни масофадан зондлаш, мултиспектриал космик суратлардан фойдаланиш назарда тутилади.

Тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқталар, чизиқлар ва полигонлар) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

Давлат ўрмон кадастри бўйича тематик қатламлар атрибутив маълумотлари қуйидагилар асосида:

Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;

Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;

Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;

Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив маълумотлари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакллантирилади.

24. Давлат ўрмон кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Давлат ўрмон кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


25. Давлат ўрмон кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг Давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширувчи раҳбарлари жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА


Давлат ўрмон кадастрини юритиш

СХЕМАСИ



Давлат кадастрлари ягона тизими

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги







       

1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат ўрмон кадастри объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди.


2. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.


3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кадастр ахборотларини Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасига беради.


4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан Давлат ўрмон кадастри бўйича ахборотлар олиши мумкин.


5. Давлат кадастрлари ягона тизимидан фойдаланувчилар сўровга кўра Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлар базасидан белгиланган тартибда Давлат ўрмон кадастри бўйича кадастр ахборотлари олиши мумкин.

       




























^


















4



5








3






















       V















Давлат ўрмон кадастри

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


















Давлат ер кадастри, Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри





Фойдала-

нувчилар

<






>




2






































>

<

















1















1





















Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Давлат ўрмон кадастри



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаситизимда бўлмаган Давлат ўрмон кадастри объектлари






























       

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.






Низомга

2-ИЛОВА


Ўрмон бўлимлари тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Ўрмон бўлимининг идентификация рақами

Ўрмон бўлимининг номи

Ўрмон бўлими ташкил этилган сана

Ўрмон хўжалигининг номи

Идоравий мансублиги

Ўрмон бўлимининг жойлашган жойи

Ўрмон бўлими маълумотлари ҳисобга олинган сана

























Низомга

3-ИЛОВА


Ўрмон кварталлари тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Кварталнинг идентификация рақами


Квартал рақами

Изоҳ









Низомга

4-ИЛОВА


Ўрмон билан қопланган ерлар тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Контур

иденти

фикация рақами

Май

дони

(га)

Дарахт номи

Ўрмон

ларни

кўпай

тириш

усули

Дарахт

лар ёши

бўйича

мансуб

лиги

Дарахт

ларнинг

ўртача

ёши

Ўрмон

ларни

ташкил

қилувчи

асосий

турлар

Ўрмон

ларнинг

ҳолати

Бони

тет

син

фи

Дарахт

ларнинг

зичлик

дара

жаси

Ўр

мон ту

ри

Дарахт

лар захи

раси

(м.кв)

Қий

мати

(сўм)













































Низомга

5-ИЛОВА


Ўрмон билан қопланмаган ерлар тематик қатлами атрибутив

маълумотлари

Т/р

Контур идентификация рақами

Ўрмон билан қопланмаган ерлар (га)





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 349-модда.



































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск