Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 250-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

250-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат шаҳарсозлик кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат шаҳарсозлик кадастри Шаҳарсозлик кодексига, "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. Давлат шаҳарсозлик кадастри - бу Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.

3. Давлат шаҳарсозлик кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва аҳоли пунктлари ҳамда қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларни ривожлантиришни, ҳудудларни ривожлантириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш асосида ҳаёт фаолиятининг қулай соҳасини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма тизимлари фаолиятини мақбуллаштиришни ахборотлар билан таъминлаш мақсадида юритилади.


4. Шаҳарсозлик фаолияти амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудининг қисмлари, аҳоли пунктлари ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари, аҳоли жойлашишининг умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт комплекслари, рекреацион зоналар ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, акваторийлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари Давлат шаҳарсозлик кадастрининг объектлари ҳисобланади.

Шаҳарсозлик фаолияти дейилганда давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш соҳасидаги фаолияти, ер учаскаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, фуқароларнинг, жамоатчилик ва давлат манфаатларини, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш тушунилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. Давлат шаҳарсозлик кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.


7. Қуйидагилар Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўлиқ қамраб олиш;

фазовий координатлари ягона тизимини ва ягона топография асосини қўлланиш;

кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш қулайлиги.


8. Ҳудудлардан амалда фойдаланилиши, фойдаланиш шартлари, шаҳарсозлик бойликлари ва ҳудудда амал қиладиган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар Давлат шаҳарсозлик кадастрининг асосини ташкил қилади.

ДШКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

Шаҳарсозлик регламенти дейилганда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан белгиланган шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер учаскаларидан ҳамда аҳоли пунктлари ва қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларнинг кўчмас мулки бошқа объектларидан фойдаланиш параметрлари ва турлари йиғиндиси тушунилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри қуйидагилардан иборат бўлади:

муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди;

ҳудудларнинг, кўчмас мулк, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларининг аниқ манзилли реестрлари;

ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар;

ҳудудларни қуриш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланиш бўйича шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳалар, шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари тўғрисидаги маълумотлар.

9. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бўлинмалари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди объектлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда текин беришни назарда тутади.

10. Кадастр ҳужжатлари Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва режалаштириш маълумотларининг бошланғич манбаи сифатида қабул қилинади ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда барча давлат бошқаруви органлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эга бўлади.


10-1. Кадастр объекти - шаҳарсозлик маълумотномаси, объектнинг шаҳарсозлик паспорти, кадастр дафтари, кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларга мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади.

Шаҳарсозлик маълумотномаси манфаатдор шахсларнинг сўровига мувофиқ тақдим этилади, давлат шаҳарсозлик кадастри объектининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдан шакллантирилади, унда объектнинг миқдор ва/ёки сифат ҳолати, баҳоси, объект жойлашган жой тасвирланган харита (тархлар), унинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳудудда ўрнатилган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Объектнинг шаҳарсозлик паспорти шаҳарсозлик фаолияти объекти яратилганлигини (тикланганлигини), ҳудуди ва алоҳида объект ҳолати ўзгартирилганлигини ёки фойдаланилганлиги ҳолларини тасдиқлайди, унда кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратга олиш ва техник хатловдан ўтказиш, махсус текширишлар ва тадқиқотлар, кадастр объектини сифат ва миқдор жиҳатидан баҳолаш ҳужжатлари ва материаллари бўлади.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш географик ахборот тизимининг геопортали (кейинги ўринларда - ДШК геопортали) орқали амалга оширилади.

ДШК геопортали қатламлар, фазовий маълумотлар, метамалумотларни ўз ичига олади.

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг электрон манбалардаги ахборот базаси Автоматлаштирилган геоахборот қидирув тизими сифатида шакллантирилади.

ДШК геопортали давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

11-1. Давлат шаҳарсозлик кадастридан маълумотлар бериш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

12. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.


13. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.



II. ДАВЛАТ ШАҲАРСОЗЛИК КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий бўлинмалар (кейинги ўринларда давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

"Ўзбекистон қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти" давлат унитар корхонаси ("ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, кейинги ўринларда бош ташкилот деб аталади) Давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техник сиёсатни юритиш бўйича Қурилиш вазирлигининг ваколатли ташкилоти ҳисобланади.

15. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


16. Қурилиш вазирлигининг ДШК геопортал оператори:

ДШК геопортали жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;

маълумотлар базаси таркибини ишлаб чиқади, уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмаларга беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши юзасидан назорат олиб боради;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар ходимларини Давлат шаҳарсозлик кадастри геопорталида ишлашга ўқитилишини ташкил этади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини туркумлаштиради ва уларни ДШК геопорталига киритади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланишини назорат қилади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрига оид кадастр маълумотлари ДКЯТга Миллий геоахборот тизимига интеграция қилиш орқали реал вақт режимида тўлиқ тақдим қилинишини таъминлайди;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмаларга ДШК геопорталида қулай имкониятлар яратади.

17. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмалар:

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайдилар ва туркумлаштирадилар;

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритадилар, ўз ваколатлари доирасида ўз маълумотлар базасини юритадилар ҳамда уларни туркумлаштиради ва ДШК геопорталига киритиб борадилар;

Давлат шаҳарсозлик кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, улар тўғрисида ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайдилар ва ДШК геопорталига киритадилар.


III. ДАВЛАТ ШАҲАРСОЗЛИК

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


18. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари барча турларини рўйхатлашни, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини ҳисобга олишни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.


19. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.

Рўйхатга олинадиган Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ахборотлар интеграциялашган блокларга ажратилади, улар қуйидаги кичик тизимлардан иборат бўлади:

Шаҳарсозлик регламентлари;

Шаҳарсозлик ҳужжатлари;

Шаҳарсозлик фаолияти мониторинги;

Базис асос (муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди);

Манзиллар реестри;

Лойиҳалар реестри;

Шаҳарсозлик фаолияти объектлари реестри;

Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари реестри;

Норматив-ҳуқуқий ва методик база.

20. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби Қурилиш вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.

21. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Давлат шаҳарсозлик кадастрининг ҳисобга қўйиш вақтида белгиланган тартибда тасдиқланган ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг тавсифларида келгусида бўладиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


22. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, шаҳарсозлик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари кадастр дафтарига ёзилади ва ДШК геопорталига киритилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объектнинг қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

22-1. Давлат шаҳарсозлик кадастри таркибида муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди юритилади, у ДШК геопорталини географик (картографик) таъминлаш манбаи ҳисобланади. Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда юритилади.

Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди:

Топографик тархлар ва барча турдаги ва масштабдаги (1:100 дан 1:100000 гача) хариталардан;

лойиҳалаштириш, қуриш, ер ости ва ер усти объектларини, транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ишлатиш масалаларини ҳал этиш учун муҳандислик-геология, гидрогеология, геофизика ва бошқа қидирув ва тадқиқот материалларидан;

муҳандислик инфратузилмалари ва транспорт тармоқларининг навбатчи режаларидан;

қизил чизиқлар ва қурилишни тартибга солиш чизиқлари бўйича маълумотлар базасидан иборат бўлади.

23. Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат шаҳарсозлик кадастри юритувчи Қурилиш вазирлиги ваколатли ташкилотларининг ва ҳудудий қурилиш бош бошқармалари ваколатли бўлинмаларининг раҳбарлари жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА


Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш

СХЕМАСИ


Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги

>

1. ДШКни юритиш бўлинмаси ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантириш учун шаҳарсозлик фаолияти объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайди.


2. ДШКни юритиш бўлинмаси ўз ваколати доирасида ўз маълумотлар базасини юритади, ДШК объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти (ёки унинг филиаллари)га беради.


3. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК олинган маълумотларни таҳлил қилади ва туркумлаштиради, ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантиради ва ДКЯТга ахборот беради.


4. Қурилиш вазирлиги, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК ва фойдаланувчилар сўровнома бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ДШК объектлари бўйича ахборот олишлари мумкин.


5. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни юритиш бўлинмалари, шунингдек, бошқа фойдаланувчиларнинг ДШКнинг АГТ маълумотлар базасидаги зарур ахборотларни эркин олишларини таъминлайди.

4

Қурилиш вазирлигининг

Давлат шаҳарсозлик кадастри (ДШК)ни ташкил этиш ва юритиш бўйича ваколатли органи

<

4

^

4

5

V

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти ва унинг филиаллари (ДШК АГТ)

<

Фойдаланувчилар

5

>


3




5




^

V

ДШКни юритиш бўлинмалари

2

^

ДШК объектлари

1

   

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 349-модда.





























































Время: 0.1386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск