Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ер. Ер ости. Сув ресурслари /

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 250-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

250-сон қарорига

3-ИЛОВА



Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари

давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри "Чиқиндилар тўғрисида", "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри - бу чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.


3. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлаш мақсадида юритилади.


4. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш учун махсус ажратилган ва ускуналанган жойлар: саноат ёки маиший чиқиндилар полигонлари; хавфли чиқиндиларни кўмиш жойлари; чиқиндихоналар, кул-шлак ташлаш жойлари, фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари, биологик чиқиндиларни кўмиш жойлари Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектлари ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.


7. Қуйидагилар Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юртитишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудидаги чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини тўлиқ қамраб олиш;

макон координатлари ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга қулайлиги;


8. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш, баҳолаш йўли билан таъминланади ва Давлат ер кадастри ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ахборотларидан мажбурий равишда фойдаланишни назарда тутади.


9. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Давлат ер кадастридан Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрига бериладиган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ерларнинг тузилмаси, ер участкаларига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ерлардан фойдаланишда белгиланган сервитутлардаги мавжуд чеклашлар ва зўриқишлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрига бериладиган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларига тааллуқли бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


12. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.


13. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахборотлари белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига берилади.


14. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.



II. ЧИҚИНДИЛАРНИ КЎМИШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ЖОЙЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш Давлат экология қўмитасининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

республика даражасида - Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси;

ҳудудий даражада - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ишларига Давлат экология қўмитаси раиси умумий раҳбарлик қилади.

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширилади.

16. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


17. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси:

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни ва унинг фаолиятини таъминлайди;

маълумотлар базалари тузилмасини ишлаб чиқади, уларни Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларига беришни амалга оширади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;

кадастр ходимларини Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;

кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритади;

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплашни назорат қилади;

кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан берилишини амалга оширади;

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Давлат кадастрлари ягона тизимига ҳар йили белгиланган тартибда тақдим этади.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари:

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф-муҳитга, иқтисодий баҳосига таъсири тўғрисидаги ахборотларни тўплайдилар;

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри объектларининг кадастр дафтарларини юритадилар, маълумотлар базасини тўлдирадилар ва уларни тизимлаштириш ва Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритиш учун Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар;

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, шунингдек улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайдилар.


19. Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқлар эгалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт.


III. ЧИҚИНДИЛАРНИ КЎМИШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ЖОЙЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


20. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг барча турларини рўйхатга олишни, объектларнинг миқдор ва сифат тавсифларини, иқтисодий баҳосини, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.


21. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.


22. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилиши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, уларнинг таркиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объект учун паспорт тузилади.


23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисоби Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилишнинг ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган ҳар қайси жойи бўйича амалга оширилади.

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш тавсифларида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


24. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисоби уларнинг иқтисодий, технологик, биологик ва экологик белгилари бўйича таснифини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат экология қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳисобга олиш ахбороти кадастр дафтарига ёзилади ва Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.


25. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини иқтисодий баҳолаш чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар бир жойнинг ҳолатини, қийматини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларини иқтисодий баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


26. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияларининг раҳбарлари жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА


Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш

жойлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ



Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги







1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқларнинг эгалари чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари мулкдорлардан ва ушбу объектларга бошқа ҳуқуқлар эгаларидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайдилар, кадастр йиғмажилдларини шакллантирадилар ва уларни Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар.


3. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Давлат ер кадастридан ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.


4. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси объект (чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари) ЧКУЖДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.


5. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни олиши мумкин.


6. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари объектлари бўйича зарур ахборотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юборади.


7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўровга кўра ДКЯТ ва ЧКУЖДК маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.



>





















4
























5


7





Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри (ЧКУЖДК)

Давлат экология қўмитаси,

Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси

<-












Давлат ер кадастри, Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри

Фойдала-

нувчилар

<

3

>

7

>




















>




























2





6







Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари










<














































>

<


























1













1



















ЧКУЖДКнинг Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи объектлари


ЧКУЖДКнинг Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи объектлари




    

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 349-модда.



















































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск