Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 251-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

251-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.

1-1. Мазкур Низомнинг амал қилиши улар учун қонун ҳужжатларида ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартиби белгиланган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларига татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:

дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА (ДТИҲ) деб аталади) - лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни, умуман лойиҳанинг чекланган қийматини, шу жумладан уни амалга оширишнинг вариантларини ва мумкин бўлган схемаларини кўриб чиқиш асосида технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи ҳужжат;

якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА (ТИҲ) деб аталади) - инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг танлов савдолари асосида аниқланган якуний, энг самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи ҳужжат;

ишчи лойиҳа - чекланган қиймат ва иш ҳужжатларига эга бўлган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан тасдиқланадиган қисмдан иборат ҳужжат;

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади) - халқаро иқтисодий муносабатларни, шу жумладан валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлатлараро битимлар асосида ташкил этилган институтлар;

Ривожланишга Расмий Кўмаклашиш (РРК) линияси бўйича имтиёзли кредитлар берадиган хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар (кейинги ўринларда ХҲМТ деб аталади).


3. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидаги асосий масалалар назарда тутилади:

хом ашё ва тайёр маҳсулотларни ташиш оқимлари схемалари;

ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш, иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ тармоқлари билан алоқалар, ишлаб чиқаришни ҳисоблаш ва ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни кадрлар билан таъминлаш;

қурилиш учун ажратилган ер участкасидан оқилона фойдаланиш, бинолар ва иншоотларнинг ҳажмий-режали, архитектура ва конструктив ечимлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бузилган ерларни тиклаш (экинлар ўсадиган қилиш) ҳамда ер остини муҳофаза қилиш, қувватларни ўзлаштириш.

Лойиҳа ҳужжатлари қурилишнинг бошланғич (чекланган) қийматини аниқлаш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдоларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА (ДТИҲ) деб аталади);

якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА (ТИҲ) деб аталади);

ишчи лойиҳа (кейинги ўринларда ИЛ деб аталади);

ишчи ҳужжатлар.


4. Лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа ташаббускори ёки унинг буюртмаси бўйича - лойиҳаловчи ташкилот (танлов савдолари ғолиби) томонидан тузиладиган лойиҳалаш юзасидан топшириқлар асосида ишлаб чиқилади.



II. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ЮЗАСИДАН ТОПШИРИҚЛАРНИ ТУЗИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


5. Лойиҳалаш юзасидан топшириқлар таркиби (кейинги ўринларда Топшириқ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан белгиланади.


6. Топшириқ қуйидагилар томонидан тасдиқланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари томонидан, қуйидагилар учун ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқишда:

ушбу Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва (ёки) унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар ҳисобига, шу жумладан ушбу Низомнинг 8-банди "а" кичик бандига мувофиқ халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

ушбу Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича эквивалентда - ишлаб чиқариш мақсадидаги 25 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн. АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳалари учун - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

б) вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳанинг ташаббускори бўлган ташкилотлар томонидан:

ушбу Низомнинг 8-банди "в" кичик бандига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 5 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ИЛни ишлаб чиқишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

ушбу Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда қурилишнинг ҳисобланган ишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн. АҚШ долларидан 25 млн. АҚШ долларигача бўлган ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 5 млн. АҚШ долларидан 15 млн. АҚШ долларигача бўлган ТИА (ТИҲ)ни ишлаб чиқишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда;

в) қолган барча ҳолларда Топшириқ лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланади.



III. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Лойиҳани амалга ошириш шартларига боғлиқ ҳолда лойиҳа ҳужжатлари қуйидагича изчилликда ишлаб чиқилади:

дастлабки ТИА - танлов ҳужжатлари - якуний ТИА - ишчи ҳужжатлар;

дастлабки ТИҲ - танлов ҳужжатлари - якуний ТИҲ - ишчи ҳужжатлар;

бошланғич қийматга эга бўлган лойиҳа - танлов ҳужжатлари - шартномавий қийматга эга бўлган якуний лойиҳа - ишчи ҳужжатлар.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш вариантлари схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


8. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини ва лойиҳа ҳужжатлари таркибини танлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

а) ТИА (дастлабки ва якуний) ишлаб чиқилган ҳолдаги биринчи вариант - қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади:

давлат бюджети маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича ("бошқа тармоқлар" объектларидан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва/ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари кредитлари, хорижий банкларнинг кредит линиялари доирасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари томонидан қайта молиялаштириш йўли билан амалга ошириладиган кичик бизнес лойиҳалари бундан мустасно;

марказлаштирилмаган манбалар маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича;

б) ТИҲ (дастлабки ва якуний) ишлаб чиқилган ҳолдаги иккинчи вариант - қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади:

давлат бюджети маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги "бошқа тармоқлар" объектлари ва якка тартибдаги лойиҳани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳани ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектлари бўйича;

марказлаштирилмаган манбалар маблағлари - якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектлари бўйича;

в) ИЛни ишлаб чиққан ҳолдаги учинчи вариант - намунавий ва такрорий қўлланиладиган лойиҳаларни қўлланган ҳолда қуриладиган ишлаб чиқариш мақсадидаги "бошқа тармоқлар" ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича (ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларига тўғри келадиган ҳоллардан ташқари), шунингдек аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларида назарда тутилган муҳандислик коммуникациялари қурилишида фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) лойиҳани амалга ошириш вариантини, шунингдек лойиҳа бўйича лойиҳа ҳужжатлари таркибини танлаш ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларга ўхшаш тартибда амалга оширилади.

Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқадиган Идоралараро экспертлар кенгаши хулосасига кўра, дастлабки техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилмасдан лойиҳанинг узил-кесил техник-иқтисодий асослаши белгиланган тартибда тайёрланади.

9. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ва ТИА (ТИҲ)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг V ва VI бўлимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ


10. Қуйидагиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича ДТИА (ДТИҲ) ва ТИА (ТИҲ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади:

ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ марказлаштирилган манбалар - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ваколатли банк (ваколатли банк кредитор ҳисобланадиган ҳолларда) тақдимномаси бўйича;

ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда ишлаб чиқариш мақсадидаги 25 млн. АҚШ долларидан ортиқ ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн. АҚШ доллари бўлган марказлаштирилмаган манбалар - лойиҳа ташаббускори тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва ваколатли банк (ваколатли банк кредитор ҳисобланадиган ҳолларда) тақдимномаси бўйича.


11. Қуйидагилар:

марказлаштирилган манбалар маблағлари, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилганлардан ташқари;

марказлаштирилмаган манбалар маблағлари, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда ишлаб чиқариш мақсадидаги 5 млн. АҚШ долларидан 25 млн. АҚШ долларигача ҳамда ноишлаб чиқариш мақсадидаги 5 млн. АҚШ долларидан 15 млн. АҚШ долларигача бўлган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ташаббускорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Қолган барча ҳолларда лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланади.



V. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР

ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ДТИА

(ДТИҲ)НИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


12. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибга мувофиқ, зарур бўлганда, асосий техник ва технологик ечимларни ишлаб чиқишга архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятнинг тегишли турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотларини ва инжиниринг компанияларини танлов асосида жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.

13. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ)ни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулоса тайёрлаш мазкур Низомнинг 8-банди "а" ва "б" кичик бандларига мувофиқ қуйидаги ваколатли экспертиза органлари томонидан икки босқичда амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, шунингдек ваколатли банк (қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг асосий ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи ва (ёки) кредит берувчи банк) томонидан амалга оширилади. Ваколатли экспертиза органлари қайта ташкил этилган тақдирда хулоса ҳуқуқий ворис ташкилот томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ДТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш унинг Шаҳарсозлик кодекси талабларига, норматив ҳужжатлар талабларига ва қурилишнинг қабул қилинадиган қийматининг шаклланган бозор конъюнктурасига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда амалга оширилади.

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти томонидан ишлаб чиқиладиган ёки унинг билан келишиладиган, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ) ваколатли экспертиза органларига фақат "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Илмий-техника кенгаши ва Иқтисодиёт вазирлигининг уларни амалга оширишнинг устуворлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан, шунингдек мазкур Низом 14-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган масалалар бўйича ижобий хулосасидан кейин экспертизадан ўтказиш учун киритилади.

14. Биринчи босқичда, ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда лойиҳани амалга оширишнинг принципиал имконияти ва мақсадга мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини лойиҳа ташаббускорига қуйидагилар беришади:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

ДТИА бўйича - иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни, ишлаб чиқариш кучларини мақбул равишда жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан;

ДТИҲ бўйича - ижтимоий аҳамиятини, ижтимоий соҳанинг алоҳида тармоқларини ва ишлаб чиқариш йўналишидаги "бошқа тармоқлар"ни ривожлантиришга доир Ҳукумат қарорларига мувофиқлигини, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни ва уларни жойлаштиришни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш юзасидан;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги - ДТИА бўйича - тавсия этилаётган маркетинг концепцияси, жаҳон бозори конъюнктураси нуқтаи назаридан тайёр маҳсулотларни сотиш истиқболлари, шунингдек техник даража ва ДТИАда тавсия қилинаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналар нархларининг чекланган параметрлари асосида лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан. Талаб этиладиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг, шу жумладан якка тартибда тайёрланадиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг тўлиқ ва батафсил рўйхати ташаббускор томонидан тақдим этилиши мумкин бўлмаган ҳолларда асбоб-ускуналарнинг техник даражаси ва улар нархларининг чекланган параметрлари якуний ТИА ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан баҳоланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ташаббускорларга инвестиция лойиҳалари бўйича ДТИАни ишлаб чиқишда, ички ва ташқи бозорларни уч-беш йиллик прогнозлаш даври учун маркетинг ишланмаларини ташкил этишда кўмаклашадилар.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Илмий-техника кенгаши ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан кўриб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ) биринчи босқичда Иқтисодиёт вазирлигида экспертизадан ўтказилмайди.

15. Иккинчи босқичда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч ҳафта муддатда лойиҳа ташаббускорига эксперт хулосани қуйидагилар тақдим этишади:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ДТИА бўйича - лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини ва қопланувчанлигини, шунингдек молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемаси мақбуллигини баҳолаш юзасидан;

ДТИҲ бўйича - молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемаси мақбуллиги юзасидан;

б) ваколатли банк - ДТИА бўйича, молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемасининг иқтисодий самарадорлиги, мақбуллиги, таваккалчиликларни ва кредитларнинг қайтарилувчанлигини баҳолаш юзасидан.

ДТИА (ДТИҲ)да маблағлар тақчиллиги жалб этиладиган кредитларни бюджет маблағлари ҳисобига қайтариш назарда тутиладиган ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бўйича ваколатли органлар хулосасида бюджет маблағларининг, шу жумладан солиқ имтиёзлари беришнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) ва ҳажмлари тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлиши керак.

Молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобига (бошқа манбалар иштирокисиз) амалга ошириладиган объектлар бўйича ваколатли банкнинг эксперт хулосаси талаб қилинмайди.


15-1. Ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Дирекциянинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосаси тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни лойиҳани амалга оширишнинг кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига киритади.

16. Лойиҳа ташаббускори:

инвестиция лойиҳалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бундан мустасно, - ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бўйича ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари, шунингдек кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига икки нусхада лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ) юзасидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Комплекс раҳбари билан келишилган хулосани, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги фармойиши лойиҳасини ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ келишиш ва имзолаш учун ҳужжатларни киритади.


17. Лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ) юзасидан бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органи хулосасига рози бўлмаган тақдирда тегишли ахборот-таҳлил департаментига асосланган хулоса тақдим этишга ҳақлидир. Тегишли ахборот-таҳлил департаменти лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ваколатли экспертиза органлари ва лойиҳа ташаббускорининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


18. Вазирлар Маҳкамасининг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида лойиҳанинг номи, унинг ташаббускори, қурилишнинг чекланган қиймати (шу жумладан импорт технология ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатлари), объектнинг ҳисобланган қуввати (ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг йиллик ҳажми ва номенклатураси), шунингдек иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, шу жумладан ушбу Низомга 3-илованинг 2-бандига мувофиқ шакл бўйича экспорт ҳажмлари мавжуд бўлади.


19. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳа ДТИА (ДТИҲ)нинг ҳар қайси саҳифасига давлат тилида "Vazirlar Mahkamasining 200__ y. "__"________dagi ___-son farmoyishi bilan tasdiqlangan" ёзуви ёзилган штемпел албатта қўйилган бўлади.

Тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.


20. Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида лойиҳа ташаббускори томонидан пудратчиларни ва лойиҳа бўйича сотиб олинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг етказиб берувчиларини аниқлаш учун тегишли равишда "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишиладиган танлов ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.

Хорижий кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича танлов савдолари ўтказишда лойиҳани молиялаштиришнинг қатнашчилар томонидан таклиф этилаётган шартлари мақбуллиги ҳам ҳисобга олинади.



VI. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР

ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ТИА

(ТИҲ)НИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


21. Лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), танлов савдолари натижасида танлаб олинган технологиялар ва бошқа асбоб-ускуналар бўйича таклифлар асосида лойиҳа ташаббускори томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таркибга биноан инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) мазкур банднинг биринчи хат бошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек танлов савдолари ғолиби билан белгиланган тартибда ҳар бети имзоланган контракт асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.

Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослаши Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқадиган Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини танлаш бўйича мезонлар асосида ишлаб чиқилади.

22. Лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш у тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва ваколатли банк томонидан, ушбу Низомнинг 13, 14 ва 15-бандларида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларидан ҳар бирининг ваколати доирасида амалга оширилади.

Лойиҳа ташаббускорига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаси бўйича ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда ваколатли банк кредит олиш учун буюртманома тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун кўрсатиб ўтилган Жамғарма ижро этувчи дирекциясига киритади.

Лойиҳа қийматидан қатъи назар, қарз маблағларини жалб этмасдан, тўғридан-тўғри инвестициялар молиялаштириш манбаи ҳисобланадиган енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослаши Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекенгилсанот" давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказилади.

22-1. Ваколатли экспертиза органлари хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳанинг ТИА (ТИҲ) лойиҳа ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекциясига киритилади.

ТИА (ТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Дирекциянинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосаси тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни лойиҳани амалга оширишнинг кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига киритади.

22-2. Лойиҳа ташаббускори:

инвестиция лойиҳалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бундан мустасно, - ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бўйича ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари, шунингдек кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига икки нусхада лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасининг якуний техник-иқтисодий параметрлари билан бирга кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ ҳужжатларни келишиш ва имзолаш учун киритади.

Лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ТИА (ТИҲ) юзасидан бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органи хулосасига рози бўлмаган тақдирда тегишли ахборот-таҳлил департаментига асосланган хулоса тақдим этишга ҳақлидир. Тегишли ахборот-таҳлил департаменти лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни ваколатли экспертиза органлари ва лойиҳа ташаббускорининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан келишиш учун киритилади.

Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорига илова сифатида тасдиқланади.

22-3. Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишни назарда тутувчи лойиҳалар бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослаши лойиҳа бўйича қабул қилинган технологик ечимни баҳолаш (фойдаланиладиган технологиялар даражаси, технологик жараён асбоб-ускуналарининг тавсия этилаётган занжирининг тўлиқлиги, юқори сифатли ва кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги, хом ашё базаси билан таъминланганлик, шунингдек умуман тармоқ бўйича лойиҳани амалга оширишнинг комплекслилиги) бўйича "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказилгандан кейин ваколатли экпертиза органларига киритилади.

22-4. Ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлганда енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта такомиллаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослаши лойиҳа ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқадиган Идоралараро экспертлар кенгашига киритилади.

23. Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳар қайси саҳифасига давлат тилида "Vazirlar Mahkamasining 200__ y. "__"________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan" ёзуви ёзилган штемпел албатта қўйилган бўлади.

Тасдиқланган ТИА (ТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.


24. Кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун кредит линиялари ҳисобига тижорат банклари томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоблаш)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва хорижий кредитларни бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади, енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар бундан мустасно.


VII. РИВОЖЛАНИШГА РАСМИЙ КЎМАКЛАШИШ

ЛИНИЯСИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР

БЕРАДИГАН ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ

ИНСТИТУТЛАР ҲАМДА ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ МОЛИЯВИЙ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИНИ

ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

НАЗАРДА ТУТИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


25. Ривожланишга Расмий Кўмаклашиш линияси бўйича имтиёзли кредитлар берадиган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларнинг қарз маблағлари жалб этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда:

лойиҳа ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ХМИИ миссияларининг баҳолашдан олдинги ҳисоботлари асосида тайёрланган макроиқтисодий сиёсат ва тармоқни ривожлантириш стратегияси нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг зарурлиги тўғрисидаги, лойиҳа қийматини дастлабки баҳолашни ва ХМИИнинг жалб этиладиган қарз маблағлари миқдорини ўз ичига оладиган таклифларни киритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тақдим этилган таклифларни иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни, ишлаб чиқариш кучларини мақбул равишда жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, лойиҳани молиялаштиришнинг дастлабки қиймати ва схемасининг мақбуллиги юзасидан кўриб чиқади;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тавсия этилаётган маркетинг концепцияси, жаҳон бозори конъюнктураси нуқтаи назаридан тайёр маҳсулотларни сотиш истиқболлари, шунингдек техник даража ва тавсия қилинаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналар нархларининг чекланган параметрлари асосида лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан. Талаб этиладиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг тўлиқ ва батафсил рўйхати ташаббускор томонидан тақдим этилиши мумкин бўлмаган фавқулодда ҳолларда асбоб-ускуналарнинг техник даражаси ва улар нархларининг чекланган параметрлари ТИА ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан баҳоланиши мумкин;

лойиҳани амалга оширишнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар келишиб олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси билан ХМИИ ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум белгиланган тартибда имзоланади.

Иккинчи босқичда:

лойиҳа ташаббускори ХМИИ баҳоловчи миссиясининг ҳисоботи асосида, ушбу Низомга 4-иловага биноан ТИА таркибига мувофиқ ТИАни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳанинг ТИА экспертизасини ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқ амалга оширадилар;

ТИАни тасдиқлаш ушбу Низомнинг VI бўлимига мувофиқ амалга оширилади.


26. ТИА (ТИҲ) мазкур Низомнинг VI бўлимига мувофиқ тасдиқлангандан кейин доирасида танлов (тендер) савдолари ўтказиш назарда тутилаётган лойиҳанинг ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва танлов (тендер) савдолари бюджетини аниқлайди.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА



Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш

СХЕМАСИ

1-вариант

2-вариант

3-вариант

Бюджет маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича, "бошқа тармоқлар" объектлари бундан мустасно

Хорижий инвестициялар ва кредитлар, кичик ва хусусий бизнес лойиҳалари бундан мустасно

Ўз маблағлари - ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар

Бюджет маблағлари - якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра амалга ошириладиган "бошқа тармоқлар", ижтимоий соҳа объектлари бўйича

Ўз маблағлари - якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектлари бўйича

Якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш мақсадидаги "бошқа тармоқлар" объектлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича

ДТИА

ДТИҲ

ИЛ

Танлов ҳужжатларини тайёрлаш

Танлов ҳужжатларини тайёрлаш

Танлов ҳужжатларини тайёрлаш

ТИА

ТИҲ

Ишчи ҳужжатлар

Ишчи ҳужжатлар




Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА



Дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ДТИА)

ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади.


2. Объектнинг тавсифи - ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имкониятлари ва бошқалар.


3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.


4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.


5. Қурилиш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.


6. Муҳандислик таъминоти ва объектни жиҳозлаш (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳаво ҳароратини бирхиллаштириш) бўйича принципиал ечимлар.


7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).


8. Маркетинг тадқиқотлари натижалари, улар:

ташқи ва ички бозорлар конъюнктурасини ўрганишга асосланган, тайёр маҳсулотни ички бозорда сотиш, шунингдек экспорт қилиш имкониятларини;

потенциал истеъмолчилар томонидан талаб ва рақобатчилар томонидан таклиф ўрганилганлигини;

маҳсулотнинг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларининг мавжудлигини;

лойиҳанинг энг аввало арзон нархдаги, талаб қилинадиган миқдор ва сифатдаги маҳаллий хом ашё ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини;

асбоб-ускуналарга қўйиладиган асосий талабларни, табиий-иқлим, ишлаб чиқариш омиллари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ватанимиз технологияларини ва хорижий технологияларни қиёслаш таҳлилига асосланган самарали ишлаб чиқариш технологияси, принципиал техник ечимлар танланганлигини;

таклиф этилаётган ишлаб чиқаришнинг мақбул ҳажмини;

лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан унинг инвестиция фазаси муддатларини тасдиқлаши керак.


9. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).


10. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИАни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.


11. Лойиҳа юзасидан харажатлар таркиби бўйича молиялаштириш схемаси.


12. Лойиҳа таваккалчиликларининг таҳлили.


13. Барча инвестициялар базасида соф дисконт даромад нолга тенг (молиявий баҳолаш) бўлган давр сифатида ҳисоблаб чиқилган лойиҳанинг ЭМВдаги молиявий-иқтисодий самарадорлигининг, ўзини ўзи қоплаши муддатининг ҳисоб-китоблари, лойиҳанинг якуний қийматига асосланган кредитларни қайтаришнинг ҳисоб-китоблари.



Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (ДТИҲ)

ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади.


2. Объектнинг тавсифи - ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имкониятлари ва бошқалар.


3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.


4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.


5. Қурилиш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.


6. Муҳандислик таъминоти (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш) ва жиҳозлаш бўйича принципиал ечимлар.


7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).


8. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).


9. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИҲни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.


10. Лойиҳа юзасидан харажатлар таркиби бўйича молиялаштириш схемаси.


Изоҳ. Ишлаб турган ва янгидан фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда ДТИА (ДТИҲ) тузилмайди.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА


"Келишилган"

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

комплекси раҳбари

200 йил "____"____________

Инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий

асосланиши (ДТИА) юзасидан

ХУЛОСА

-----------------------------------------------------------------------------------------------------

(лойиҳанинг номи)

инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши қуйидаги ваколатли экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтди:

Ваколатли экспертиза органлари:

Хулоса натижаси

(тавсия этилди/рад этилди)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси

Ваколатли банк (банклар)

Инвестиция лойиҳасининг ДТИАдаги асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар:

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси

Молиялаштириш манбалари

Бюджет

Кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар, ХМИИ қарзлари ҳам шу жумлага киради

Марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари)

1

Қурилишнинг чекланган қиймати

минг доллар,

млн. сўм





1.1

Шу жумладан:

машина ва асбоб-ускуналар

ЭМВда

маҳаллий валютада


Қурилиш-монтаж ишлари

ЭМВда

маҳаллий валютада


Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

ЭМВда

маҳаллий валютада


Дастлабки айланма капитал

ЭМВда

маҳаллий валютада


Бошқа харажатлар

ЭМВда

маҳаллий валютада

минг долл.

млн. сўм



минг долл.

млн. сўм



минг долл.

млн. сўм



минг долл.

млн. сўм



минг долл

млн. сўм






2

Корхонанинг қуввати, шу жумладан:

- ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми

-экспорт ҳажми*

Тегишли бирликларда

3

Иш билан таъминланадиганларнинг мўлжалланаётган сони

киши

4

Қурилиш муддати

ой

5

Яратилаётган асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати

минг АҚШ доллари (эквивалентда)

млн. сўм

6

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати*

йил

7

Кредитни ва бошқа қарз маблағларини қайтариш муддати

йил


шу жумладан, валюта маблағларини қайтариш муддати

йил


-----------------------------------------------------------------------------------------------------

(лойиҳанинг номи)

инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши кўрсатиб ўтилган асосий кўрсаткичлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади.


Изоҳ. *) Кўрсатиб ўтилган бандлар ДТИҲни тасдиқлашда тўлдирилмайди.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (ТИА)

ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади (резюме).


2. Лойиҳанинг буюртмачиси:

2.1. Реквизитлар, мақоми, таркиби;

2.2. Бозордаги аҳвол, мавжуд амалий алоқалар ва амалий репутация;

2.3. Мавжуд ва прогноз қилинаётган салоҳият;

2.4. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар.


3. Лойиҳа стратегияси (лойиҳани яратиш тарихи ва шарт-шароитлари).


4. Маркетинг бозори ва концепцияси:

4.1. Талаб ва таклиф;

4.1.1. Бозор тузилмаси ва тавсифи. Маҳсулот тавсифи, унинг бозорда рақобатга бардошлилиги;

4.1.2. Тармоқнинг мавжуд салоҳияти, рақобатчи корхоналар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари ва муаммоларини баҳолаш, ҳудудий жойлаштириш, маҳсулот сифати;

4.1.3. Тармоқнинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсади;

4.1.4. Мавжуд талаб, унинг ўсишини прогноз қилувчи асосий омиллар ва кўрсаткичлар;

4.1.5. Импорт ва унинг келгусидаги тенденциялари, ҳажми ва нархлари;

4.2. Маркетинг концепцияси, сотиш прогнози;

4.2.1. Бозорларнинг жойлашган жойи, бозор сегментацияси;

4.2.2. Мавжуд потенциал маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан кутилаётган рақобат;

4.2.3. Сотиш дастури, сотишни ташкил этиш;

4.3. Фойдаланиладиган савдо маркалари ва маҳсулотнинг патент тозалиги;

4.4. Маркетинг харажатларини баҳолаш.


5. Моддий ресурслар:

5.1. Хом ашё, материаллар, компонентлар таснифи;

5.1.1. Хом ашё базасининг мавжудлиги, хом ашёнинг қидириб топилган захиралари;

5.1.2. Хом ашё сифатига ва уни тайёрлаш усулларига қўйиладиган талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технологиялар талабларига мувофиқлиги;

5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёж, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва улар билан таъминланиш, уларнинг таснифи, етказиб бериш дастури;

5.3. Энергия ресурслари билан таъминлаш;

5.4. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


6. Объектнинг жойлашган жойи:

6.1. Танланган участканинг тавсифи;

6.1.1. Хом ашё бозорларидан узоқлик ва тайёр маҳсулотни сотиш, транспорт коммуникациялари;

6.1.2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани баҳолаш;

6.1.3. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ҳисобга олиш, афзаллик ва чеклашлар;

6.1.4. Экология, атроф муҳитга таъсир (умумий ахборот);

6.2. Асосий позициялар бўйича участкани танлаш асослари;

6.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


7. Лойиҳалаштириш ва технология:

7.1. Йиллар бўйича ўзлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш қуввати;

7.2. Технология ва асбоб-ускуналар;

7.2.1. Технология ва асбоб-ускуналарни, технологик жараён схемаларини танлашни асослаш, афзалликлар ва камчиликлар, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва етказиб берувчининг кафолати;

7.2.2. Технологиянинг атроф муҳитга таъсири;

7.2.3. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш схемаси:

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари;

ёрдамчи асбоб-ускуналар;

сервис асбоб-ускуналари;

эҳтиёт қисмлар, анжомлар;

7.2.4. Ноу-хауни бериш шартлари, ходимларни ўқитиш;

7.2.5. Маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ИСО 9000 серияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда уларни амалга ошириш харажатлари;

7.2.6. Маҳаллийлаштириш истиқболлари (республика ҳудудида бутловчи буюмлар ва компонентларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари);

7.3. Қурилиш;

7.3.1. Вазиятли режа;

7.3.2. Бош режа схемаси, бинолар ва корпусларнинг жойлашиши;

7.3.3. Принципиал ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, уларнинг параметрлари, алоҳида талаблар;

7.3.4. Участкани тайёрлаш ва ўзлаштириш;

7.3.5. Муҳандислик коммуникациялари;

7.3.6. Қурилиш-монтаж ишларининг пул ифодасидаги ҳажмлари;

7.4. Тугалланмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда харажатларни баҳолаш.


8. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар:

8.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси;

8.2. Қўшимча харажатлар (умумзавод, маъмурий);

8.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


9. Меҳнат ресурслари:

9.1. Меҳнат ресурсларига эҳтиёж ва уларнинг мавжудлиги;

9.2. Кадрларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш зарурияти ва ўқитишни ташкил этиш;

9.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.


10. Лойиҳани амалга ошириш схемалари:

10.1. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари;

10.2. Лойиҳани амалга ошириш жадвали;

10.3. Лойиҳани амалга ошириш бюджети.


11. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш:

11.1. Тўлиқ инвестиция харажатлари;

11.2. Лойиҳани молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари;

11.3. Сотилган маҳсулотларга тўлиқ чиқимлар;

11.4. Қарз маблағларининг (улардан фойдаланилган тақдирда) қопланишини ва ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорликни баҳолаш, валютанинг қопланиши;

11.4.1. Лойиҳанинг асосий таваккалчиликларга сезгирлиги;

11.4.2. Соф жорий қиймат кўрсаткичлари ва капитал қўйилмаларнинг ички қайтарилувчанлиги нормалари;

11.5. Молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.


12. Хулосалар:

12.1. Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари;

12.2. Қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантлардан афзалликлари;

12.3. Ноаниқлик таваккалчиликлари ва жиҳатлари;

12.4. Лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш.


13. "А" илова:

"А" иловада эркин шаклда, миллий ва хорижий валюта харажатини алоҳида акс эттирган ҳолда молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар схемаси, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

13.1. Асосий капиталга инвестициялар;

13.2. Ишлаб чиқаришдан олдинги харажатлар;

13.3. Сотилган маҳсулотларга чиқимлар;

13.4. Соф айланма капиталга эҳтиёж;

13.5. Молиялаштириш манбалари ва режаси;

13.6. Қарз маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш;

13.7. Солиқ солишнинг амалдаги тизимини ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд маблағлар (аниқ пуллар) оқими;

13.8. Мавжуд маблағларнинг дисконтланган оқими;

13.9. Дисконт фойда;

13.10. Фойда ва зарарлар прогнози;

13.11. Прогноз қилинаётган баланс.


14. "Б" илова:

"Б" иловада тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

14.1. Юридик ҳужжатлар:

корхона устави ва таъсис шартномаси;

ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, агар фаолият тури махсус лицензиялар талаб қилинадиган фаолиятнинг алоҳида турлари рўйхатига кирса;

раҳбарлар, асосий менежерлар, директорлар кенгаши, корхона аниқ мулкдорларининг қисқача биографик маълумотлари;

14.2. Контракт ҳужжатлари:

асбоб-ускуналар етказиб бериш ёки объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан контракт;

қурилиш пудрати ва қурилишни моддий таъминлаш шартномаси;

хом ашё, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва тайёр маҳсулотларни харид қилиш шартномаси (мўлжаллар протоколи);

лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар;

14.3. Смета ҳужжатлари ва молиявий ҳужжатлар:

қурилишнинг смета ҳужжатлари;

корхона (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича гарантлар)нинг кейинги уч йил учун солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тўлиқ бухгалтерия (ҳар чораклик) ҳисоботлари;

бошқа банклардаги ҳисоб рақамлари, қарз маблағлари ва уларни қайтариш шартлари тўғрисидаги маълумотнома;

хорижий шериклар (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар - кейинги икки йил учун халқаро стандартлар бўйича (таниқли аудитор компания томонидан тасдиқланган) йиллик ҳисобот;

14.4. Эксперт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар:

идорадан ташқари экспертиза ("Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), мустақил консалтинг ташкилотининг танланган технология ва технология асбоб-ускуналари бўйича хулосалари;

сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг техник паспортлари ва уларнинг танлов асосида танланишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кадастр (гаровга бериладиган ер ҳамда бино ва иншоотлар кадастри) ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

асосий ишлаб чиқариш биноларининг технология асбоб-ускуналари жойлаштирилган ҳолдаги схемаси;

14.5. Тайёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.


15. Техник-иқтисодий ҳисоблашни ишлаб чиқишда техник-иқтисодий асослашлар таркибидан қуйидаги бандлар ва кичик бандлар чиқариб ташланиши керак: 2.2, 2.3, 2.4, 4 (кичик бандлар билан), 5.1 (кичик бандлар билан), 5.2, 6.1.1, 6.1.2, 7.1, 7.2 (кичик бандлар билан), 8 (кичик бандлар билан), 11.3, 11.5, 12.3, 13.2, 13.3, 13.4, 13.9, 13.10, 13.11, 14 ("Б" илова).


16. Мавжуд ва янгидан фойдаланишга топширилаётган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда техник-иқтисодий асослаш қисқартирилган шакл бўйича, молиявий-иқтисодий самарадорлик, қурилиш-монтаж ишлари учун маблағларга эҳтиёж, маркетинг бўлими ҳисоб-китобларисиз ишлаб чиқилади.





Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА



Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашланиши

асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси

Шу жумладан:

Бюджет

кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар, ХМИИ қарзлари ҳам шу жумлага киради

Марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари)

1

Қурилишнинг умумий қиймати, шу жумладан:

минг долл. (экв.)





1.1

ЭМВдаги харажатлар, улардан:

қурилиш-монтаж ишларига;

асбоб-ускуналар харид қилишга;

инвестиция даврида фоизлар ва воситачилик ҳақига;

бошқа харажатларга

минг доллар





1.2

Миллий валютадаги харажатлар, улардан:

қурилиш-монтаж ишларига;

асбоб-ускуналар харид қилишга;

дастлабки айланма капиталга;

бошқа харажатларга

минг долл. (экв.)





2

Корхона қуввати, шу жумладан:

йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми*

йиллик экспорт ҳажми*

Тегишли бирликларда

3

Иш билан таъминланаётганларнинг мўлжалланаётган сони

киши

4

Қурилиш муддати

ой


5

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати

минг доллар (эквивалентда)

6

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати

йил

7

Кредитни ва бошқа қарз маблағларини қайтариш муддати

йил


шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати

йил


Изоҳ. *) ТИҲни тасдиқлашда тўлдирилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 350-модда.
































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск