Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 251-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

251-сон қарорига

4-ИЛОВА


Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш

ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш

маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Техник кўмаклашиш - бу асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиш, тажриба-конструкторлик ишларини, илмий ёки бошқа тадқиқотларни амалга ошириш, даволаш, ўқитиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун донорлар томонидан натура тарзидаги грантлар ва пул шаклида бериладиган мақсадли маблағлардир.

3. Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги ва назорат қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ЛОЙИҲА ТАКЛИФЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА КЕЛИШИШ


5. Ҳар йили 31 майдан кечикмасдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати тайёрланади ҳамда Молия вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳаларнинг рўйхатига асосан техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишни донорлар билан ишлаб чиқиш Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалга оширилади.

6. Ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар рўйхати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10 февралгача тасдиқланади.

7. Янги лойиҳа таклифини ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритиш учун лойиҳа ташаббускори бўлган вазирлик ёки идора ёхуд техник кўмак олувчи (ижро этувчи агентлик) лойиҳа таклифини (ўзбек/рус ва инглиз тилларида) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритади.

Донорнинг ўзи лойиҳа ташаббускори бўлган тақдирда, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/вакилининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёки идора/донор орқали (бундай вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда - бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига) лойиҳа таклифини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда, кейинчалик кўриб чиқиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юбориш учун, тақдим этади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳа таклифи олингандан кейин ўн кун муддатда, таҳлил ўтказиш асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донор фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул вазирлик/донорнинг вакили ҳисобланган тақдирда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳа таклифи билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш учун лойиҳани амалга оширишнинг мўлжалланаётган соҳасига алоқадор бўлган бошқа вазирликлар ва идораларни жалб қилишга ҳақлидир.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги барча хулосалар олингандан кейин бир ҳафта муддатда:

ижобий хулосалар мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳа таклифини кўриб чиқиш ва юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш учун умумлаштирилган хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, вазирликлар ва идораларнинг умумлаштирилган фикрини у ёки бу лойиҳани техник кўмаклашиш лойиҳалари рўйхатига киритишга доир узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

лойиҳа ҳужжатини пухталаштириш зарур бўлганда уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/донорнинг вакили фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёхуд идора орқали лойиҳа ташаббускорига/ижро этувчи агентликка, бундай вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда - бевосита донорга қайтаради.


9. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори олингандан кейин уч кун муддатда:

лойиҳа ташаббускорини/ижро этувчи агентликни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади;

ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳа таклифини (ўзбек/рус ва инглиз тилларида) кейинчалик донорлар билан ишлаб чиқиш ва келишиш учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига, Ташқи ишлар вазирлигига ва халқаро молия институтларида Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар офисларига юборади;

донорнинг ўзи лойиҳа ташаббускори бўлган тақдирда уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/донор вакилининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёки идора орқали, вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда эса - бевосита донорни қабул қилинган қарор тўғрисида, қарор ижобий бўлган тақдирда, лойиҳани Ўзбекистон томонидан амалга ошириш бўйича тайинланган ижро этувчи/биргаликда ижро этувчи агентлик тўғрисида хабардор қилади. Ўзбекистон томонидан ижро этувчи/биргаликда ижро этувчи агентликнинг мавжуд бўлиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари техник кўмаклашиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибига риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.



III. ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ


10. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) донор томонидан техник кўмаклашиш гранти маъқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда Молия вазирлигининг департаменти деб аталади) Молия вазирлиги билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланган:

а) техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режасини;

б) грант маблағларини ўзлаштириш жадвалини;

в) техник кўмаклашиш лойиҳаси доирасида харид қилиш ва/ёки етказиб бериш мўлжалланаётган асбоб-ускуналар, товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини;

г) лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги имзоланган битим нусхасини тақдим этади.


11. Вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Молия вазирлигининг департаментига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (ушбу Низомга 4-илова).

12. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси донорлар жалб этилиши ва лойиҳани амалга ошириш давомида улар томонидан мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторингини олиб боради.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси донорлар томонидан техник кўмаклашиш лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тушаётган маълумотлар ҳақида ўз вақтида Молия вазирлигининг департаментига хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 27-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига донорларни жалб этиш ва Ўзбекистон Республикасида техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий материалларни тақдим этади.

13. Грант маблағлари ҳисобига товарлар (ишлар ва хизматлар) сотиб олиш донорлар томонидан белгиланган тартиботларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, уларнинг қароргоҳларида очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади. Грант маблағлари Ўзбекистон Республикасида олувчилар ҳисоб рақамларига уларнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банкида махсус очилган ҳисоб рақамларига тушади.


14. Донорларнинг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарларни божхонада расмийлаштириш ушбу лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида тузилган шартномаларга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ижро этувчи агентликлар уч кун мобайнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ва Молия вазирлигининг департаментига донорларнинг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар тушганлиги тўғрисида ахборот беради.

Давлат божхона қўмитаси томонидан товарлар донорларнинг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса зарурлиги баён қилинган тақдирда, божхонада расмийлаштириш мақсадида ижро этувчи агентликларга ушбу хулоса Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида тузилган тегишли шартномаларни таҳлил қилиш асосида берилади.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси берилаётган хулосаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг донорлар билан тузилган шартномаларига мувофиқлиги учун жавоб беради.

15. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Молия вазирлигининг департаментига ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий, ижтимоий ва/ёки илмий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади.

16. Ушбу Низомнинг 10 ва 15-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилиши учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбарига юкланади.



IV. ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


17. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбари зиммасига юкланади.


18. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши ижро этувчи агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг департаменти томонидан кўриб чиқилади.

19. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.

20. Ижро этувчи агентликлар томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шунингдек юқори ташкилотлар томонидан, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.

Техник кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда Ғазначиликка, давлат солиқ хизмати органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, шу жумладан, пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари - бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисоботни тақдим этадилар.


21. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади.

Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишда, шунингдек техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланиш мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағлари

ҳисобига  амалга  ошириш  назарда  тутилаётган

лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш

СХЕМАСИ

Иқтисодиёт

вазирлиги

1

Вазирлар

Маҳкамаси

3

Масъул

вазирлик/идора


2


















>






























^












^

^





^





3


2








6


2


5





















V









3





Ижро этувчи

агентлик/

Лойиҳа ташаббускори

<





Молия вазирлиги








V






<




Донор





3

>









5а, 7а



<




7









1


<


3





3












V






4

>


5а, 7а


>

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси









4




2







2





























<






















ХМИда Ўзбекистон

Республикасидан

бошқарувчилар

офислари















>















Ташқи ишлар

вазирлиги


2
























<





























     

     

     

1. Келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати.

2. Жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати.

3. Лойиҳа таклифи паспорти илова қилинган лойиҳа таклифи.

4. Лойиҳа таклифи бўйича хулоса.

5. Тақдим этилган лойиҳа таклифини рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун умумлаштирилган хулоса.

5а. Лойиҳа ҳужжатини пухталаштириш.

6. Лойиҳа таклифини рўйхатларга киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарор.

7. Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар бериш.

7а. Қабул қилинган қарор ва тайинланган ижро этувчи агентлик тўғрисида хабар бериш.

7б. Кейинчалик донорлар билан ишлаш учун лойиҳа таклифи.

    

        





Низомга

2-ИЛОВА



Донорларнинг техник кўмаклашиш

маблағларидан мақсадли фойдаланилиши

мониторинги ва назорат қилиш

СХЕМАСИ


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

6




Вазирлар Маҳкамасининг котибияти












>




















^



^

^

^









^

^













7




3

















1




2




9










































Донор













>

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва  назорат қилиш департаменти

























9





>


























7



>


























3



>


























2



>



































^



^























3





5

Молия вазирлигининг НТББ


















>

Молия вазирлигининг Ғазначилиги


































4

>


































10а





















1











































10

Ижро этувчи агентлик


8



Давлат божхона қўмитаси


>

<



>











     

     


>

мониторинг

1. Донор томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши.

2. Молия вазирлиги билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали.

3. Техник кўмак олувчилар тўғрисидаги маълумотлар.

4. Техник кўмаклашиш грантлари бўйича Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича ҳисобот олиш.

5. Умумлаштирилган йиғма ахборот тақдим этиш.

5а. Техник кўмаклашиш маблағларининг тушиши ва ўзлаштирилиши тўғрисида йиғма ахборот.

6. Донорлар жалб этилиши ва лойиҳани амалга ошириш давомида улар томонидан мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторинги.

6а. Лойиҳа амалга оширилишининг, техник кўмаклашиш маблағлари ўзлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишининг доимий мониторинги.

6б. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар.

7. Товарларнинг келиб тушиши тўғрисида ахборот.

8. Товарларни божхонада расмийлаштириш.

9. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида якуний ҳисобот.


>

назорат

10. Грант маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш.

10а. Текширишлар натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш.

      

      





Низомга

3-ИЛОВА



Лойиҳа таклифининг

ПАСПОРТИ

        

(лойиҳанинг номи)

Ариза берган ташкилот:

- номи ва реквизитлари

- фаолиятининг асосий тури

- илгари амалга оширилган лойиҳалар

Лойиҳанинг мақсади:

Лойиҳанинг вазифалари:

Кутилаётган натижалар ва лойиҳани амалга ошириш самараси:

Лойиҳа доирасида назарда тутилаётган тадбирлар:

Лойиҳани амалга ошириш назарда тутилаётган муддат:

Лойиҳанинг умумий суммаси:

Берилаётган грант суммаси:

Кутилаётган харажатлар тоифаси:

- жорий харажатлар

- асбоб-ускуналар

- ўқитиш

- маслаҳат хизматлари

- бошқа харажатлар

(номи кўрсатилсин)

Алоқа қилиниладиган шахс:

- Ф.И.О.

- лавозими

- телефони

- электрон почта манзили

Лойиҳа амалга ошириладиган минтақа:






Низомга

4-ИЛОВА



Донорларнинг техник кўмагини олувчилар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

20__ йил ___ чораги учун

Маблағларни

олувчи


Грантнинг

тартиб рақами

ёки коди


Грантнинг

номи


Донорнинг

номи


Грант маблағларидан

фойдаланиш

бошланган сана


Грант суммаси

(минг АҚШ

доллари)


1


2

3

4

5

6
















Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси


20__ йил "___" ______________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 350-модда.




















































Время: 0.2100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск