Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.11.2005 й. 252-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 16 ноябрдаги

252-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти

тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини

қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм

вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини

жамлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 июлдаги ПҚ-113-сон қарорига;

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 октябрдаги 444-сон, 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон ва 2004 йил 13 январдаги 17-сон қарорларига;

"Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини молиялаштириш учун 1997 йил 29 августдаги 75 млн АҚШ доллари суммасига Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битимига мувофиқ;

Нукус ва Урганч шаҳарларида сув таъминотини яхшилаш учун 1997 йил 27 июндаги 6 млн Қувайт динори суммасига Ўзбекистон Республикаси билан Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги Кредит битимига;

"Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 2002 йил 11 майдаги 38 млн АҚШ доллари суммасига Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битимига ҳамда 2003 йил 17 июндаги 10 млн евро суммасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Эрон экспортни ривожлантириш банки ўртасидаги Умумий битимга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банкининг жалб қилинган кредитларини қайтариш учун сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тартибини тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган объектларнинг қабул қилиниши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик этиб белгиланган.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 июлдаги ПҚ-113-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки ва Эрон экспортни ривожлантириш банкининг кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик этиб белгиланган.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 октябрдаги 444-сон, 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 июлдаги ПҚ-113-сон қарорига мувофиқ кредит маблағларини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини ҳамда кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа тўловларни тўлаш қуйидаги манбалардан:

Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари бўйича - Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти ташкилоталари маблағлари ҳисобига ва маблағларнинг етишмаган қисми - Давлат бюджети маблағлари ҳисобига;

Эрон экспортни ривожлантириш банкининг кредитлари бўйича - Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари бўйича тўловлар 2005 йилгача тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилган.


5. "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасининг тасдиқланган ТИАга мувофиқ Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитларига хизмат кўрсатиш юзасидан харажатларни қоплаш улушлари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ манбалар (Давлат бюджети ва сув таъминоти ташкилотлари маблағлари) ва йиллар бўйича белгиланган.



II. ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ,

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ҚУВАЙТНИНГ АРАБ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ВА ЭРОН ЭКСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ

КРЕДИТЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ БЕРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ, ШУНИНГДЕК ЛОЙИҲАЛАРНИНГ

МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАЛАРДАГИ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИБ БОРИШ ТАРТИБИ


6. Лойиҳалар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитлари маблағларини ўзлаштириш, шунингдек лойиҳаларнинг миллий ва хорижий валюталардаги ҳисобварақларини очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тўлдириб бориш Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан тузилган тегишли кредит битимлари, шунингдек Эрон экспортни ривожлантириш банки билан тузилган Умумий битим ва якка тартибдаги битим-хатлар шартларига мувофиқ амалга оширилади.



III. ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ,

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ҚУВАЙТНИНГ АРАБ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

КРЕДИТЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ СУВ ТАЪМИНОТИ

ТАШКИЛОТЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМЛАШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда субқарз олувчилар деб аталади) билан қайта кредитлаш тўғрисида битимлар тузиш йўли билан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағларини (кейинги ўринларда субсидиар кредитлар деб аталади) қайта кредитлайди.


8. Субсидиар кредитлар қуйидаги ҳажмларда берилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти ташкилотларига:

Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми - 37.000,0 минг АҚШ доллари;

Осиё тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми - 20.890,0 минг АҚШ доллари;

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредит маблағларининг бир қисми - 3.004,8 минг Қувайт динори.

б) Хоразм вилояти ҳокимлигига ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларига:

Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми - 24.300,0 минг АҚШ доллари;

Осиё тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми - 17.110,0 минг АҚШ доллари;

Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредит маблағларининг бир қисми - 2.995,2 минг Қувайт динори.


9. Субсидиар кредитлар қуйидаги асосий шартларда берилади:

а) Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобига:

субсидиар кредит субқарз олувчилар томонидан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки билан Кредит битими имзоланган санадан бошлаб, 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил мобайнида қайтарилади;

Либор (6 ой) ставкаси бўйича фоизларни плюс Либор спрет суммасини, шунингдек кредитнинг фойдаланилмаган қисмининг йиллик 0,75 фоиз миқдоридаги мажбурият учун воситачилик ҳақини субқарз олувчилар томонидан тўлаш ҳар йили 15 февралда ва 15 августда амалга оширилади;

субсидиар кредитнинг асосий қарзини, фоизларни ҳамда мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимда кўрсатилган санадан бошлаб ҳар йили 15 февралда ва 15 августда амалга оширилади;

субсидиар кредитларнинг асосий қарзини, фоизларни ва мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда субқарз олувчилар томонидан, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган қарзлар сўммасига 0,1 фоиз миқдорида, лекин тўлов муддати ўтган қарз суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади;

субсидиар кредитларни бериш ва уларни қайтаришнинг қолган шартлари қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимлар билан белгиланади.

б) Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобига:

субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитни тўлаш Осиё тараққиёт банки билан кредит битими имзоланган санадан бошлаб, 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил мобайнида амалга оширилади;

Либор (6 ой) ставкаси бўйича фоизларни плюс йиллик 0,6 фоизни, субсидиар кредитнинг 1 фоизи миқдоридаги бир марталик воситачилик ҳақини, шунингдек субсидиар кредитнинг фойдаланилмаган қисмининг 0,75 фоиз миқдоридаги йиллик ставка бўйича мажбурият учун воситачилик ҳақини субқарз олувчилар томонидан тўлаш ҳар йили 1 май ва 1 ноябрда амалга оширилади;

"Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш даврида фоизларни ва воситачилик ҳақини капитализация қилиш ҳамда капитализация қилинган суммани субсидиар кредитнинг асосий қарзи суммасиги киритиш;

субсидиар кредитнинг асосий қарзини тўлаш қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимда кўрсатилган санадан бошлаб ҳар йили 1 май ва 1 ноябрда амалга оширилади;

субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитларнинг асосий қарзини, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган қарзлар суммасига 0,1 фоиз миқдорида, лекин тўлов муддати ўтган қарз сўммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади;

субсидиар кредитларни бериш ва уларни қайтаришнинг қолган шартлари қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимлар билан белгиланади.

в) Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредит маблағлари ҳисобига:

субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитни тўлаш Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан кредит битими имзоланган санадан бошлаб, 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил мобайнида амалга оширилади;

субқарз олувчилар томонидан 2,5 фоиз миқдоридаги йилик ставка бўйича фоизларни кредитнинг фойдаланилмаган қисмининг йиллик 0,75 фоиз миқдоридаги мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш ҳар йили 15 май ва 15 ноябрда амалга оширилади;

субсидиар кредитларнинг асосий қарзини тўлаш қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимда кўрсатилган санадан бошлаб ҳар йили 15 май ва 15 ноябрда амалга оширилади;

субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитларнинг асосий қарзини, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган қарзлар суммасига 0,1 фоиз миқдорида, лекин тўлов муддати ўтган қарз сўммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади;

субсидиар кредитларни бериш ва уларни қайтаришнинг қолган шартлари қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимлар билан белгиланади.


10. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг субсидиар кредитлари бўйича тегишли тўлов санасидан 20 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўланиши керак бўлган сумма ҳисоб-китоби билан бирга ёзма билдиришномани тегишли субқарз олувчиларга юборади. Бирор-бир сабаб билан субқарз олувчиларнинг бундай билдиришномани олмасликлари субқарз олувчиларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича тўлов мажбуриятларидан озод қилмайди.


11. Субқарз олувчилар тегишли тўлов санасидан 10 иш куни олдин қайта кредитлаш тўғрисидаги битимда ва/ёки ёзма билдиришномада кўрсатилган зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига миллий валютада ўтказишлари керак.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қисман қоплашга ажратиладиган бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш чора-тадбирларини кўради.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги миллий валютада жамланган маблағлар ҳисобига банклараро савдо сессияларида хорижий валютадаги маблағларни белгиланган тартибда сотиб олади, кўрсатиб ўтилган маблағлар кейинчалик тегишли кредит бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи мажбуриятларини тўлашга йўналтирилади.



IV. ЭРОН ЭКСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БАНКИНИНГ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Эрон экспортни ривожлантириш банки ўртасидаги Умумий битим шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Эрон компаниялари ўртасида контрактлар тузилиши ва маъқулланиши давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тегишли контрактни маблағ билан таъминлаш бўйича Эрон экспортни ривожлантириш банки билан якка тартибдаги битим-хатлар тузади.


15. Якка тартибдаги тегишли битим-хат имзолангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Эрон экспортни ривожлантириш банки банки кредити маблағларини кредит шартномалари тузиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тегишли сув таъминоти ташкилотларига қайта молиялаштиради.


16. Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитининг қайта молиялаштирилган маблағларидан фойдаланиш тартиби ва уларни қайтариш шартлари тегишли кредит шартномалари билан белгиланади.


17. Эрон экспортни ривожлантириш банки кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, воситачилик ҳақини тўлаш, молиялаштириш учун тўлов, суғурта мукофоти ва кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа молиявий чиқимлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит шартномалари бўйича тегишли тўлов санасидан 20 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бундай тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган миллий валютадаги маблағларни ўтказиш тўғрисида ёзма буюртманома юборади.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли ёзма буюртманомаси асосида тўлов санасидан 10 иш куни олдин зарур маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилояти тегишли сув таъминоти ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги тегишли ёзма буюртманомада кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказади.



V. ҲИСОБОТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги вазирлик ҳузурида ташкил этилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари орқали инвестиция даври мобайнида:

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳалар амалга оширилишининг жорий ҳолати, шу жумладан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари маблағларидан ва Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитидан фойдаланиш, кейинги давр учун ўзлаштириш прогнози тўғрисидаги ахборотни тақдим этади;

йилнинг ҳар чорагида Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банкига улар учун мақбул шаклда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни, иш режасини ва бюджетни тақдим этади;

лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилади, лойиҳалар бўйича молиявий ва бошқа зарур ҳисоб ва ҳисоботларни юритади;

Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан тузилган тегишли кредит битимлари, шунингдек Эрон экспортни ривожлантириш банки билан тузилган Умумий битим ва якка тартибдаги битим-хатлар талабларига мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) харидини амалга оширади;

кредит маблағларидан фойдаланишини назорат қилади ва уларнинг ҳисобини юритади, шунингдек Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси, Эрон экспортни ривожлантириш банки тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банки томонидан белгиланган шаклларда кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича тўлов ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилишини ва Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан тузилган тегишли кредит битимларида, шунингдек Эрон экспортни ривожлантириш банки билан тузилган Умумий битимда ва якка тартибдаги битим-хатларда назарда тутилган лойиҳа бўйича бажарувчининг бошқа мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди;

аудиторларнинг ҳисоботлари Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси, Эрон экспортни ривожлантириш банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.

Иқтисодиёт вазирлиги:

кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши;

лойиҳаларни амалга оширишда муаммолар пайдо бўлган тақдирда тегишли чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилиши учун жавоб беради.


21. Мазкур Низомнинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


---------------------------------------------

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

























































Время: 0.2156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск