Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 22.11.2005 й. 256-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 22 ноябрдаги

256-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ахборот ресурсларини

шакллантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом давлат органларида ахборотни ҳужжатлаштиришга, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.



I. ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИГА

КИРИТИЛАДИГАН АХБОРОТНИ

ҲУЖЖАТЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1. Ҳужжатлаштирилган ахборот мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланади ва тегишли реквизитлар билан биргаликда ахборот манбаида қайд этилган алоҳида ҳужжат ёки жами ҳужжатлар шаклида, шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида бўлади.


2. Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни давлат ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Давлат ахборот ресурсларида ҳужжатлаштирилган ахборот тизимлаштирилиши, таснифланиши ва тегишли реквизитлар билан таъминланиши керак.


3. Давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш учун ахборотни ҳужжатлаштириш тартиби алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.

4. Қуйидагилар ҳужжатлаштирилган ахборотнинг асосий реквизитлари ҳисобланади:

- ҳужжатнинг номи;

- ахборотнинг номи ёки эгаси;

- ахборот манбаи;

- пайдо бўлиши ва ҳужжатлаштириш санаси ва вақти;

- фойдаланиш тартиби;

- тизимлаштириш ва таснифлаш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.


5. Ҳужжатлаштирилган ахборот муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳужжатлаштирилган ахборотнинг мулкдори ёки эгаси томонидан, ахборот ресурсига киритилган ҳужжатлаштирилган ахборот муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари эса - ахборот ресурсининг мулкдори ёки эгаси томонидан белгиланади.


6. Ахборотни давлат ахборот ресурслари таркибига киритишда таснифлаш ҳисобга олинган ҳолда ва белгиланган роквизитлар бўйича излаш имконияти таъминланиши зарур.


7. Давлат ахборот ресурсларидаги ахборот матнли, графикли, овозли, видео ва мултимедия (матнли, графикли, овозли ва видеоформатлар комбинацияси) шаклларида тақдим этилиши мумкин.



II. ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


8. Давлат ахборот ресурслари фойдаланишига қараб:

- базавий давлат ахборот ресурсларига;

- махсус давлат ахборот ресурсларига бўлинади.


9. Барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахлар томонидан уларга берилган ваколатлар доирасида умумий фойдаланиш учун мўлжалланган ахборот ресурслари базавий давлат ахборот ресурслари ҳисобланади.


10. Базавий давлат ахборот ресурслари таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат ахборот ресурслари бўйича, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари бўйича, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари бўйича, давлат органларининг веб-сайтлари бўйича ва умумий фойдаланиладиган бошқа ахборот ресурслари бўйича маълумотлар базаси киради.


11. Бошқа ахборот ресурсларини базавий давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш, шунингдек уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъулларни белгилаш 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.

12. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг тор касбий, ўзига хос вазифаларини ҳал этишга мўлжалланган, фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурслари махсус давлат ахборот ресурслари ҳисобланади.


13. Махсус давлат ахборот ресурслари таркибига:

- идоралар, ҳудудий бошқарув ва ҳокимият органларининг;

- давлат бюджет маблағлари ҳисобига ташкил этилган юридик ва жисмоний шахсларнинг;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари ва маҳфий ахборотга эга бўлган ихтисослаштирилган ахборот ресурслари киради.


14. Махсус давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни таъминлаш улар ташкил этилиши учун масъуллар томонидан амалга оширилади ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўллаб-қувватланади.


15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ахборот-технологик мосликни таъминлаши ва идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялаш имконига эга бўлиши зарур.

16. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

17. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишув бўйича уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган тегишли давлат органлари томонидан белгиланади.

18. Давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда томонларнинг келишуви асосида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланилиши мумкин.

Яратиладиган давлат ахборот ресурслари давлат органларининг бошқа давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан ахборот олишни назарда тутмаслиги керак, агар ушбу ахборот "Электрон ҳукумат" тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлса.

"Электрон ҳукумат" тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборот сақланишини таъминлайдиган давлат ахборот ресурслари тегишли равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланишлари керак.

Ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат органларига мажбурий тартибда тақдим этадиган шахслар унга ва ундан фойдаланишга бўлган ўз ҳуқуқларини йўқотмайдилар.


19. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

20. Давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиби унда жойлаштириладиган ахборотнинг хусусиятига ва унинг вазифасига (ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ва эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган) қараб белгиланади.

Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади, ҳамма фойдаланадиган ахборот ресурсларида мавжуд бўлган ҳамда фойдаланувчининг ўзининг шахсий маълумотлари бўлмаган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар олиши ва улардан фойдаланиши бундан мустасно.

Эркин фойдаланиши чеклаб қўйилган давлат ахборот ресурсларидан фойдаланишда фойдаланувчининг ҳаракатларини ҳисобга олиш, идентификациялаш ва аутентификация қилиш мажбурий ҳисобланади.

Ҳаракатларни ҳисобга олиш, идентификациялаш ва аутентификация қилиш усуллари норматив ҳужжатларга мувофиқ тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан белгиланади.

21. Давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда:

- тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборотдан фойдаланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш;

- ахборот хавфсизлиги;

- ахборотнинг давлат органлари томонидан фойдаланиши учун шарт-шароитлар;

- давлат ахборот ресурсларининг ахборот-технологик мослиги;

- давлат ахборот ресурсларини архивлаштириш тизими таъминланиши керак.

Давлат ахборот ресурслари мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилиши керак.


21-1. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлиги "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади.


III. ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИНГ

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


22. Давлат ахборот ресурслари мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ муҳофаза қилиниши керак.


23. Давлат ахборот ресурслари ахборот хавфсизлиги ахборотни муҳофаза қилишнинг комплекс ташкилий-техник чора-тадбирлари ва дастурий-аппарат воситаларини ўз ичига олувчи тизим билан таъминланиши керак.

Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими давлат органининг ўз ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга ёндашувини акс эттирувчи хавфсизлик сиёсатига мувофиқ амалга оширилиши керак.


24. Ташкилий чора-тадбирлар юридик ва жисмоний шахсларни давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш, шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қуввватлашга жалб этиш тартибини бошқарадиган хатти-ҳаракатлар ва талаблар рўйхатини ўз ичига олиши керак.


25. Давлат сирлари ҳамда маҳфий ахборотга тегишли деб ҳисобланган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларга хизмат кўрсатиш ишлари уларни шакллантириш, улардан фойланилиши ва уларнинг қўллаб-қувватланиши учун масъул бўлган давлат органлари томонидан бажарилиши керак.

Зарурият бўлганда, маҳфий ахборотга эга бўлган давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш учун белгиланган тартибда юридик шахсларни жалб этишга йўл қўйилади.


26. Давлат ахборот ресурсларини муҳофаза қилишнинг дастурий-аппарат воситалари:

- ахборот хавфсизлигига таҳдидни аниқлаш ва унинг олдини олишни;

- шакллантириш, фойдаланиш, ишлаш, бериш ва сақлашда маълумотларнинг яхлитлигини;

- рухсат берилмаган эркин фойдаланишдан муҳофаза қилишни, ахборот ресурсларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни;

- маълумотларни захиралаштириш ва тиклаш тизимини;

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимининг яхлитлиги ва иш қобилияти назорат қилинишини таъминлаши керак.


27. Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимида фойдаланиладиган ахборотни муҳофаза қилишнинг дастурий-техник воситалари лицензияли ва сертификатлаштирилган бўлиши керак.



IV. ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН МАСЪУЛ БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


28. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари:

- давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш ва фойдаланиш тартибини белгилаш;

- давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун ҳужжатлаштирилган ахборотни тақдим этишни ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслардан талаб қилиш;

- давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;

- давлат ахборот ресурсларидан фойдаланилганлиги учун тўлов миқдорини аниқлаш ва белгилаш ҳуқуқига эгадир.

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


29. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:

- давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан, мажбурий тақдим этиладиган ахборот тақдим этилишига, тўпланиши ва ишлов берилиши ташкил этилиши бўйича фаолиятни ташкил этишга;

- давлат ахборот ресурслари муҳофаза қилинишини, уларнинг ҳолати, сақланиши ва улардан фойдаланиш назорат қилинишини ташкил этишга;

- мазкур Низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва эркин фойдаланишни ташкил этишга қўйиладиган талабларга риоя қилишга;

- интеллектуал мулк муҳофаза қилинишини таъминлашга;

- барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали эркин фойдаланиш имкониятини бериш бўйича тартибни жисмоний ва юридик шахслар эътиборига етказишга мажбурдир.

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


30. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари:

- давлат ахборот ресурсларига тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги;

- ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги, ахборот айирбошлашда ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;

- ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ахборот олиш имкони берилиши, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари мавжуд бўлган ахборотлар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли жисмоний шахсларнинг рухсатисиз тарқатилиши;

- давлат ахборот ресурслари муҳофаза қилиниши таъминланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача тарзда ҳам жавобгар бўлишлари мумкин.



V. ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


31. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахслар:

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш, шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ва сақлаш;

- барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ўз ахборот ресурсларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;

- барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизимининг техник воситаларини ишлатиш ҳуқуқига эгадир.

Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


32. Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:

- ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва эркин фойдаланишни ташкил этиш тартибига ва улар бўйича талабларга риоя қилишга;

- давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга;

- давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларнинг мавжуд бўлишини таъминлашда лицензияли дастурлардан ва сертификатлаштирилган техник воситалардан фойдаланишга мажбурдир.

Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


33. Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда:

- ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги;

- давлат ахборот ресурсларидаги ахборотнинг ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши;

- муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк бўйича қонун ҳужжатлари бузилиши учун жавобгар бўладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача тарзда ҳам жавобгар бўлишлари мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 355-модда.














































Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск