Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2005 й. ПФ-3694-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.11.2005 й.

N ПФ-3694


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИ  ТЕКШИРИШНИ  ТАШКИЛ

ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА"

1998 ЙИЛ   19   НОЯБРДАГИ   ПФ-2114-СОНЛИ

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 28 ноябрдаги

ПФ-3694-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни

ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил

19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармони 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига доир барча текширувларни, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда, ўтказиш, қоида тариқасида, бир йўла комплекс текширишлар ўтказилишини назарда тутиб, фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади;

мазкур субъектларнинг фаолиятини муқобил текшириш жиноий ишлар бўйича тергов давомида текширувни белгилаш тўғрисидаги қарор асосида ёки фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билангина назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текшириш хўжалик юритувчи субъектларга бормасдан амалга оширилади ва фақат уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади;

белгиланган норма ва қоидаларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда риоя этадиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда, назорат органлари томонидан ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 352-модда.





































Время: 0.1415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск