Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2001 й. 48-сон "Наврўз" умумхалқ байрами ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг 10 йиллигигача фойдаланишга топшириладиган объектлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2001 й.

N 48



"НАВРЎЗ" УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИ

КУНИНИНГ 10 ЙИЛЛИГИГАЧА ФОЙДАЛАНИШГА

ТОПШИРИЛАДИГАН ОБЪЕКТЛАР ТЎҒРИСИДА


"Наврўз" умумхалқ байрамини ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг 10 йиллигини байрам қилишга тайёргарлик кўриш давомида муҳим саноат ва ижтимоий объектлар қурилишини ва ишга туширилишини ўз вақтида тугаллашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг 1-иловага мувофиқ муҳим саноат ва ижтимоий объектларни "Наврўз" умумхалқ байрамигача ва 2-иловага мувофиқ объектларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг 10 йиллигигача фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар қурилиши ва ишга туширилишини ўз вақтида тугаллаш ва таъминлаш учун 3-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.

Республика комиссияси:

"Наврўз" умумхалқ байрамигача ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг 10 йиллигигача Тошкент шаҳрида, вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида ишга тушириш мўлжалланган объектлар қурилишини ўз вақтида тугаллаш вазифаларини ҳал этишда саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминласин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга, ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органларига кўмаклашсин;

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги мустаҳкамланишида, мамлакат иқтисодиёти тадрижий ва барқарор ривожланишида, аҳоли турмуш шароитлари яхшиланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган объектлар қурилиши ва фойдаланишга топширилишининг бориши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

юқорида кўрсатилган вазифалар юкланган ҳудудий комиссиялар тузсинлар, улар фаолиятининг Республика комиссияси билан мустаҳкам мувофиқлаштирилишини таъминласинлар;

"Наврўз" ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг 10 йиллиги байрамигача ишга тушириладиган ижтимоий ва саноат объектларининг қўшимча рўйхатини белгиласинлар.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий комиссиялар раҳбарлари ва Республика комиссияси аъзолари ҳисобланадилар.


4. Республика комиссияси амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2001 йил 15 мартгача ва 25 августгача ахборот берсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 23 январдаги

48-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Наврўз" байрамини нишонлаш муносабати

билан Ўзбекистон Республикаси бўйича

ишга тушириладиган объектлар

РЎЙХАТИ

     

Т/р


Объектлар номи


Сони


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Нукус шаҳрида томат пастаси ишлаб чиқарадиган "Қорақалпоқтомат" қўшма корхонаси



2.

Кегайли туманида 450/100 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежи



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

3.

Андижон туманида тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "РАМЗ ДЗИНДУ" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси



4.

Андижон шаҳрида 21000 та номерли АТС



5.

Улуғнор туманида "Бизинтруд" лойиҳаси бўйича трикотаж тўқиш корхонаси



6.

Шаҳрихон туманида "Антекс" АЖ тўқувчилик фабрикаси



7.

Бўз туманида 600 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежи



8.

Аҳоли пунктларини (600 та якка тартибдаги уй-жойларни) табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш


15/6 км

БУХОРО ВИЛОЯТИ

9.

Қоракўл туманида "Қоракўл Текс" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси



10.

Когон шаҳрида 320 ўқувчига мўлжалланган мактаб-лицей



11.

Ғиждувон туманида тез тиббий ёрдам маркази



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

12.

Аҳоли пунктларини (131 та якка тартибдаги уй-жойларни) табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш


15/7,5 км

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

13.

Шўртан газ-кимё комплекси



14.

Қарши (2), Муборак шаҳарлари, Касби ва Қарши туманларида 3870/680 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежлари


5

15.

Қамаши туманида 742 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаблари


2

16.

Қамаши туманида ҳар куни 150 беморга хизмат кўрсатадиган болалар поликлиникаси



17.

Қамаши туманида 100 ўринли болалар шифохонаси



18.

Қамаши туманида 320 болага мўлжалланган болалар боғчалари


3

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

19.

Зарафшон шаҳридаги Қизилқум фосфорит комбинатининг I навбатини кенгайтириш



20.

Навбаҳор туманида 422 ўқувчига мўлжалланган ўрта умумтаълим мактаби



21.

Учқудуқ-Мискен янги темир йўлида поездлар қатновини бошлаш



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

22.

Наманган шаҳрида 450 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежи



23.

Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларида тез тиббий ёрдам маркази


2

24.

Чортоқ туманидаги "Боғистон-Пешқўрғон" ва Янгиқўрғон туманидаги "Заркент-Нанай" юқори босимли газ қувури


16,7 км

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

25.

Самарқанд шаҳрида томат пастаси ва концентратланган шарбатлар ишлаб чиқарадиган "Афросиёб мева" шўъба корхонаси



26.

Самарқанд шаҳрида моделлар уйи



27.

Пайариқ ва Каттақўрғон туманларида 900 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежлари


2

28.

Нуробод, Жомбой ва Қўшработ туманларида 660 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаблари


3

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

29.

Оқолтин туманида 900/400 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежи



30.

Гулистон шаҳрида 120 ўринли саломатликни тиклаш маркази



31.

Гулистон шаҳрида 120 ўринли болалар шифохонаси



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

32.

Термиз шаҳрида вилоят шифохонаси биноси



33.

Термиз шаҳридаги Навоий номидаги ёдгорлик мажмуини ободонлаштириш



34.

Бандихон ва Жарқўрғон туманларида туғруқхоналар


2

35.

Жарқўрғон туманида болалар поликлиникаси



36.

Қумқўрғон ва Денов туманларида 600 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаблари


2

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

37.

Янгийўл шаҳрида целлюлоза-қоғоз фабрикаси



38.

Янгийўл шаҳрида полиэтилен буюмлар чиқарадиган "Таррум экспорт-импорт" қўшма корхонаси



39.

Бекобод шаҳрида 450 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежи



40.

Қишлоқ аҳоли пунктларини (1560 та якка тартибдаги уй-жойларни) табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш


35,2/ 14,5 км

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

41.

Урганч шаҳрида усти ёпиқ бозор



42.

Қўшкўпир туманида 600/100 ўқувчига мўлжалланган касб-ҳунар коллежи



43.

Қишлоқ аҳоли пунктларини (1200 та якка тартибдаги уй-жойларни) табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш


6,7/8 км

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

44.

Фарғона фуранли бирикмалар заводи



45.

Қува туманида 90 ўринли "Она ва бола" саломатликни тиклаш маркази



ТОШКЕНТ ШАҲРИ

46.

"Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг  вагонларни таъмирлаш заводи



47.

"Наврўз" амфитеатри



48.

Давлат солиқ қўмитасининг биноси



49.

Тез тиббий ёрдам марказини реконструкция қилиш (I навбати)



50.

Республика урология маркази (II навбати)



Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 23 январдаги

48-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг

10 йиллиги кунигача Ўзбекистон Республикаси

бўйича ишгатушириладиган юбилей объектлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р


Объектлар номи


Сони


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Нукус шаҳридаги Бердах номидаги музей



2.

Манғит шаҳридаги  маданият уйи



3.

Бўзатов, Чимбой, Мўйноқ, Тўрткўл туманларидаги 2400/600 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


4

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

4.

Асака шаҳридаги ўсимлик ёғини қадоқлаш бўйича Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси



5.

Балиқчи, Марҳамат, Пахтаобод, Улуғнор туманларидаги ва Андижон шаҳридаги 3000 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


5

6.

Марҳамат ва Қўрғонтепа туманларидаги 750 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари



7.

Қўрғонтепа туманидаги "Кампирравот-Хонобод-Хидиршо" сув қувури линияси


11,75 км

БУХОРО ВИЛОЯТИ

8.

Бухоро шаҳридаги Имом-ал-Бухорий уй музейи



9.

Бухоро шаҳридаги пиво ва алкоголсиз ичимликларни қуйиш бўйича "Зиёбахш-Уни-Трейдинг" Ўзбекистон-Америка" қўшма корхонаси



10.

Бухоро шаҳридаги мармар плиталар ишлаб чиқариш бўйича "Бухоро-Америка" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси



11.

Ромитан туманидаги тикув иплари ишлаб чиқариш бўйича "Ромсиб" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси



12.

Пешку, Жондор ва Олой туманларидаги 2400/300 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


3

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

13.

Ғаллаорол туманидаги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи "Ғаллаорол-Балтимор" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси



14.

Жиззах шаҳридаги полиэтилен трубалар ишлаб чиқариш бўйича "ЛРС-Пласт" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси



15.

Жиззах шаҳридаги оҳак ишлаб чиқариш бўйича "Оҳак" акционерлик жамиятини реконструкция қилиш



16.

Зарбдор, Дўстлик, Зомин (2), Фориш туманларидаги 3000/400 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


5

17.

Жиззах ва Зомин туманларидаги 480 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари


2

18.

Жиззах шаҳридаги "Оналик ва болалик"ни муҳофаза қилиш илмий маркази биносини реконструкция қилиш



19.

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини тиббий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш (610 та якка тартибдаги турар жойлар)


53,4/7,9 км

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

20.

Усмон Юсупов, Косон туманларидаги ва Қарши шаҳридаги 2700/400 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


3

21.

Чироқчи ва Қамаши туманларидаги 3618 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари


4

22.

Қамаши туманидаги бир сменада 250 беморни қабул қилувчи марказий поликлиника



23.

Қамаши туманидаги 560 ўринли болалар боғчалари


2

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

24.

Навоий шаҳридаги Алишер Навоийнинг 560 йиллигига бағишланган мажмуа



25.

Каустик сода, суюқ хлор ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Навоиазот" ИБ



26.

Кармана туманидаги ёдгорликлар майдони ва "Қосим Шайх Азизон" тарихий ёдгорлиги



27.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Навоий" аэропортини реконструкция қилиш



28.

"Учқудуқ-Мискан" янги линияси бўйича йўловчилар ташишни бошлаш



29.

Навоий туманидаги Катта Ўзбекистон тракти бўйича "Малик-Работ" қўрғонидаги "Сардоба" тарихий ёдгорлиги



30.

Навбаҳор, Қизилтепа, Нурота туманларидаги ва Навоий шаҳридаги 3140 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

31.

Наманган шаҳридаи темр йўл вокзалини реконструкция қилиш



32.

Косон, Наманган, Учқўрғон, Чортоқ, Уйчи туманларидаги 2780/650 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


5

33.

Наманган шаҳридаги 825/275 ўқувчи ўринли Академик лицей



34.

Поп туманининг "Санг" ва "Ором" қишлоқларини ва Чортоқ туманидаги "Саз сой" қишлоғини сув билан таъминлаш


2 км

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

35.

Челак туманидаги 5000 рақамли АТС



36.

Самарқанд шаҳридаги (4 та объект) ва Каттақўрғон, Челак ва Самарқанд туманларидаги 5775 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


7

37.

Қўшрабод, Нуробод (2), Жомбой (2), Тойлоқ, Самарқанд, Пастдарғом, Ургут, Пайариқ, Булунғур, Гўзалкент, Каттақўрғон ва Нарпай туманларидаги 5080 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари


14

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

38.

Мирзаобод, Боёвут (2) туманларидаги ва Янгиер шаҳридаги (2) касб-ҳунар коллежлари


5

39.

Гулистон, Шароф Рашидов туманларидаги 242 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари


2

40.

Янгиер шаҳридаги 600/200 ўқувчи ўринли мактаб-гимназияни 600/200 ўқувчи ўринга реконструкция қилиш



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

41.

Термиз шаҳридаги архиология музейи



42.

Термиз шаҳридаги "Алпомиш" боғининг амфитеатри



43.

Термиз шаҳридаги Бобур номидаги боғни реконструкция қилиш



44.

Термиз шаҳридаги "Бизнес марказ" биноси



45.

Термиз шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бўлими биноси



46.

Термиз шаҳридаги темир йўл вокзали



47.

Олтинсой, Узун, Бандихон, Ангор ва Термиз туманларидаги 3300/550 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


5

48.

Бойсун туманидаги 240 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаби



49.

Термиз шаҳридаги 60 ўринли жарроҳлик бўлими



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

50.

"Қобул-Фарғона Ко ЛТД" қўшма корхонаси (Iнавбати)



51.

ХМД ишлаб чиқариш бўйича "Фарғона-Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси



52.

Данғара, Риштон туманлари ва Қўқон шаҳридаги 2250 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


3

53.

Бешариқ туманидаги 120 ўринли "Она ва бола" мажмуи



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

54.

Чиноз шаҳридаги "Чиноз тўқимачи" йигирув ишлаб чиқариши қўшма корхонаси



55.

Оҳангарон шаҳри ва Янгийўл туманидаги 1650 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари


2

56.

Қуйи Чирчиқ туманидаги 420 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаби



57.

Қишлоқ аҳолисини табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш (3270 та якка тартибдаги уй-жой)


43,2/19,0 км

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

58.

Урганч, Гурлан, Хонқа, Шовот, Ҳазорасп, Боғот туманлари ва Урганч шаҳридаги 3150/250 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари

7

59.

Шовот, Урганч туманлари ва Урганч шаҳридаги 648 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари


3

60.

Урганч шаҳридаги "Авесто"нинг 2700 йиллиги объектлари



ТОШКЕНТ ШАҲРИ

61.

Ҳамза номидаги театрни реконструкция қилиш



62.

Ўзбекистон Республикаси тарихи музейи биносини реконструкция қилиш



63.

Олтита станцияли "Юнусобод" метро йўналиши



64.

"Юнусобод" теннис клуби ҳузуридаги ёпиқ чўмилиш бассейни



65.

3 та кўприк қурилиши билан 6,8 км узунликдаги кичик айланма автомобиль йўли



66.

Давлат консерваторияси (I навбати)



67.

Давлат универсал магазини (ДУМ) биносини реконструкция қилиш



68.

Шошилинч тиббий ёрдам марказини реконструкция қилиш  (II навбати)



69.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Периниталь маркази



70.

Алишер Навоий номидаги миллий боғ ҳудудини ободонлаштириш



71.

Бахрий, Ўзбекистон ва "Анҳор" бўйи кўчалари чегараларидаги ҳудудларни ободонлаштириш  (1-навбати - қурилаётган Давлат консерваториясига туташган ҳудудлар)



72.

Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёсида баража қурилишини тугаллаш



Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 23 январдаги

48-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Наврўз" умумхалқ байрами ва

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг

10 йиллигигача фойдаланишга топшириладиган

объектлар бўйича Республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

     

Исаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Алихўжаев О.С.

-

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири, комиссиянинг масъул котиби

КОМИССИИ АЪЗОЛАРИ:

Нурмуродов М. Б.

-

Молия вазири

Шоисматов Э.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазири

Аҳмедов Б.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари

Хўжаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитасининг раиси

Асқаров М.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Тўхтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси

Мирхўжаев З.

-

"Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи

Азимов Т.С.

-

"Ўзуйжойжамғармабанк" бошқаруви раиси

Султанов С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти

Муслимов К.И.

-

"Тошкентқурилиш" уюшмаси раиси

Тожибоев А.К.

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси

Акрамов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси раиси

Фармонов А.К.

-

"Ўзметкомбинат" бирлашмаси бош директори

Қўзиев Т.К.

-

Бадиий  академия раиси 

Нисневич  А.С.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

Аҳмедов А.А.

-

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси бош директори

Умаров А.

-

"Усто" бирлашмаси раиси








































Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск