язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш. Қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.12.1998 й. 573-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 426-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.1998 й.

N 573




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 426



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар

таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш,

уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низомда устав капитали миқдори, акциядорлар таркиби, банк номи ва манзилининг ўзгариши, тижорат банки уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тартиби белгилаб қўйилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

- устав капитали - акциядорлар томонидан тўланган барча акцияларнинг номинал қиймати;

- эълон қилинган акциялар - банк томонидан устав капиталига қўшимча равишда чиқарилиши мумкин бўлган акциялар умумий суммаси, уларнинг номинал қиймати банк устав капиталига киритилмайди.


1.2. Тижорат банки уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (кейинги ўринларда - Марказий банк) рўйхатга олиниши лозим.


1.3. Банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан умумий йиғилишда иштирок этувчи овозга эга акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик тўртдан уч қисми овоз берган ҳолда қабул қилинади. Овоз бериш "битта акция - бир овоз" тамойили бўйича амалга оширилади.

Банкнинг ягона муассиси бўлиб давлат ҳисобланган ҳолларда банкнинг уставига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Ҳуқумат томонидан қабул қилинади.

1.4. Уставга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун банк акциядорлар умумий йиғилиши тегишли қарор қабул қилган кундан бошлаб бир ой мобайнида Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментига (кейинги ўринларда - Пруденциал назорати департаменти) қуйидаги ҳужжатларни уч нусхада тақдим этади:

- Банк кенгаши раиси имзолаган банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги илтимоснома (давлат ягона муассиси ҳисобланган банклар илтимосномасини Бошқарув раиси имзолайди);

- уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган банк акциядорлари умумий йиғилишининг баённомаси;

- Банк кенгаши раиси имзолаган банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар матни.


1.5. Тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва мазкур Низом талабларига мос келган ҳолларда Пруденциал назорати департаменти Банк назорати қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун киритади, акс ҳолда ҳужжатлар банкка қайта ишлаш учун қайтарилади.

Уставга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш 30 кун муддат ичида амалга оширилади.

1.6. Қўмита томонидан банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Пруденциал назорати департаменти томонидан банк уставининг титул варағига ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатга олинганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади, тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси Марказий банкда сақланадиган банкнинг юридик йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Рўйхатга олинган ҳужжатлар бир нусхадан банкнинг бош офиси жойлашган ердаги тегишли Марказий банк Бош бошқармасига ва банкка банк юридик йиғмажилдига тикиб қўйиш учун топширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош бошқармалари ва банк банк уставининг титул варағига ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатга олинганлигини қайд этади.

1.7. Банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳажми катта бўлиб, улар устав билан ишлашни мураккаблаштирган ёки бошқа ҳолларда Марказий банк ушбу банкдан мазкур Низомнинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда уставнинг янги таҳририни (уч нусхада) тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бу ҳолда Қўмита банкнинг янги таҳрирдаги уставини рўйхатга олади.

1.8. Банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар улар Марказий банкда рўйхатга олинган санадан бошлаб кучга киради. Банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатдан ўтказилгач унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Тақдим этилган ҳужжатлар қ

...