язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банклар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик/ Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва жазолар тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (ЎзР АВ 05.02.1999 й. 622-сон билан рўйхатга олинган, ЎзР МББ 26.12.1998 й. 74-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.1999 й.

N 622




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

26.12.1998 й.

N 74



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк

фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни

бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан

қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида

НИЗОМ


(Янги таҳрирда)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 53-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) мувофиқ Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.

1.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу Низомга мувофиқ амалдаги қонунчиликни, банк операцияларини амалга оширишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва қоидаларни бузишга йўл қўйган банкларга нисбатан жарима жазоларини қўллаши мумкин.


1.3. Ундириладиган жарималар суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 25 декабрдаги 289-сонли Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига мувофиқ 45994-"Бошқа фоизсиз даромадлар" баланс ҳисобварағига кирим қилинади.


II. МАЖБУРИЙ ЗАХИРАЛАР ТАЛАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАНГАН

ИҚТИСОДИЙ НОРМАТИВЛАРНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН

БАНКЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАЗОЛАР


2.1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон

...