Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инспекция ўтказувчи таркибий бўлинмалари томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 04.02.2000 й. 889-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви томонидан 22.05.1999 й. 227-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.02.2000 й.

N 889




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

22.05.1999 й.

N 227



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

инспекция ўтказувчи таркибий бўлинмалари томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция

(текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низом, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банкларини назорат қилиш департаменти ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларидаги тижорат банкларини назорат қилиш бошқарма (бўлим)лари (кейинги ўринларда - инспекция бўлинмалари) томонидан банклар, уларнинг филиаллари ва банклар билан алоқадор юридик шахслар фаолиятини инспекция (текширув) ўтказишни ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг асосий қоидаларини белгилайди.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Банклар инспекцияси - банк назоратининг бевосита жойларда банкларнинг ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида банк фаолиятини назорат тартибида текширишни кўзда тутувчи тури (услуби)дир.

Масофадан назорат қилиш - банк назоратининг муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботларларнинг таҳлилига ва тижорат банкларининг ҳар кунги молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган тури (услуби)дир.

Банкка алоқадор юридик шахслар - бу:


- банкнинг йирик акциядори, яъни банк устав капиталининг 10 ёки ундан кўп фоизига эгалик қилувчи шахслар;

- банк йирик акциядори бўлган ҳар қандай юридик шахс.


1.2. Банклар инспекцияси ваколатли идоралар ишлаб чиқаришида бўлган жиноий, маъмурий, фуқаролик ва бошқа ишлар бўйича далиллар йиғиш учун улар томонидан тайинланган тафтишлар ҳамда молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш учун ўтказиладиган ташқи аудит ўрнини алмаштирмайди.



2. ИНСПЕКЦИЯ МАВЗУСИ ВА МАҚСАДЛАРИ


Банклар ва уларнинг филиалларида инспекция ўтказишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:


- банкнинг ҳақиқий молиявий ҳолатини, банк тизими учун унинг барқарорлилиги ва хавфсизлигини, шунингдек омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳо бериш;

- банк фаолиятида мавжуд бўлган хатарларни аниқлаш ва баҳолаш;

- инспекция натижалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2.2. Қуйидагилар инспекция (текширув)дан ўтказилади:


- Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларига тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг очиқ-ойдинлиги ва ишончлилиги;

- хатарларни, ички аудитни ва ички назоратни бошқариш тизимининг самарадорлиги;

- бухгалтерлик ҳисоботи ва раҳбариятнинг хабардор этилиши тизимининг самарадорлиги;

- банк томонидан ўтказиладиган ва ҳисобга олинадиган депозит, кредит, ҳисоб-китоб, касса, валюта ва бошқа банк операцияларининг тўғрилиги, асосланганлиги;

- иқтисодий меъёрлар, капиталнинг етарлилиги қўллаб-қувватланганлиги, активлар сифати, банкнинг ликвидлиги ва даромадлилиги сақланганлиги, шунингдек банк раҳбариятининг омилкорлиги ва қобилияти;

- банкнинг умумий молиявий ҳолати;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига риоя қилинганлиги.


2.3. Банк филиали фаолиятини текшириш бевосита жойларда, филиал фаолиятининг бевосита банкка хатари даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Банк филиали фаолиятини текшириш ушбу Низомнинг 2.2-бандида кўзда тутилган асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади, иқтисодий меъёрлар сақланганлиги, капиталнинг етарлилиги қўллаб-қувватланганлиги, банкнинг умумий молиявий ҳолати бундан мустасно.

Бундан ташқари, банкнинг филиали инспекциядан ўтказилганда, қуйидагилар амалга оширилади:


- банкнинг функциялари ва операциялари филиал томонидан филиал тўғрисидаги Низомга мувофиқ бажарилаётганлигини, шунингдек филиаллар раҳбарлари фаолиятининг банк томонидан берилган ишончномада бириктирилган масъулиятлар билан улар фаолиятини амалга оширишга мувофиқлигини баҳолаш;

- филиал томонидан банк белгилаган операцияларни амалга оширишда меъёрлар ва чекланган миқдорлар (лимитлар)га риоя қилинаётганлигини текшириш.


Филиаллар фаолиятига мансуб бўлган барча банк таваккалчилиги банк филиали амалга ошираётган фаолият бўйича баҳоланади.



3. ИНСПЕКЦИЯ ЎТКАЗИЛАДИГАН ЖОЙ


3.1. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари тижорат банкларини назорат қилиш Бошқарма (бўлим)лари ўз фаолияти чегарасида жойлашган банкларда ва уларнинг филиалларида инспекция ўтказадилар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рахбариятининг қарорига асосан, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари тижорат банкларини назорат қилиш Бошқарма (бўлим) ходимлари улар ҳудудидан ташқарида жойлашган банклар ва

...
Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск