Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2005 й. 1523-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 18.11.2005 й. 237а-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 19 ноябрда 1523-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2005 йил 18 ноябрдаги

237а-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фермер хўжалигини юритиш учун ер

участкаларини беришда танлов ғолибини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига мувофиқ фермер хўжалигини юритиш учун қуйидаги ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади:

а) захирадаги ерлардан ер участкалари;

б) юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;

Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.


2. Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини бериш бўйича танлов ўтказишда танлов ўтказишга тайёргарлик қилиш ва уни эълон қилиш, танловда иштирок этиш шартлари, танловни ўтказиш тартиби ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномасини ва танлов ғолибининг мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш масалалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.



§-1. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган

қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги

ерлардан фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари

ажратиб беришнинг умумий шартлари

3. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида туман ҳокими қарор қабул қилади.

4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи кўрсатилиши лозим.


5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак. Агар танловда иштирок этишга ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси томонидан ариза берилган бўлса, у мазкур танловда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу тўғрисида ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.

6. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга.

7. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.

Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер ажратишга доир икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг кўрсатилган ер участкалари бўйича бошқа лойиҳалар юзасидан ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.

8. Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда - боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

9. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади. Агар комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга комиссияга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.

10. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур баённома барча ҳужжатлар, шу жумладан, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига тақдим этилади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради.


II. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН

ҚАТНАШУВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ


17. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:

биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;

иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади.


18. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорларнинг хужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.


19. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида талабгорларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

мутахассислиги;

маълумоти;

қишлоқ хўжалигидаги иш стажи;

мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари;

мавжуд яроқли техникаси;

сўнгги йилларда шартномавий мажбуриятларнинг қай даражада бажарилиши.

20. Талабгорларнинг имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда баҳоланади:

а) талабгорнинг мутахассислиги ва маълумоти маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Хорижий давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлари таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан сўнг берилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган бўлиши лозим;

Талабгорнинг мутахассислигини баҳолашда талабгорнинг маълумоти (олий ёки ўрта махсус)дан қатъи назар, фақатгина мутахассислик инобатга олинади. Мутахассислик учун энг юқори балл фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга бўлган талабгорларга берилади. Бунда, фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассислик деганда фермерлик фаолиятини юритишга доир махсус мутахассисликка эга шахслар, шу жумладан, айнан шу соҳада касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёки шу соҳада бакалавр (магистр) даражасини олган ёхуд бошқа илмий даражага эга бўлган шахслар ҳисобланади.

Бир неча мутахассислик бўйича маълумот тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган талабгорларнинг фақатгина битта энг юқори балли мутахассислиги инобатга олинади.

б) талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат шу соҳада ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Бунда комиссияга меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

в) талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Айрим ҳолларда талабгор танловга пул маблағлари ўрнига ўз мол-мулкини таклиф этиши мумкин. Бунда мол-мулк талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар таклиф этилаётган мол-мулк талабгорга биргаликдаги мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, бу ҳолда тегишли оила аъзосининг (ота-она, эр-хотин ва фарзандлар) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши лозим.

Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Танловга таклиф этилган мол-мулклар қиймати қуйидаги шартлар асосида инобатга олинади:

1) мол-мулк баҳоланган ва уларга бўлган (чорва молларидан ташқари) мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Чорва молларининг талабгорга тегишлилиги қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан берилган, фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланиб, муҳри билан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади. Уларнинг нархи чорва бозори маъмурияти томонидан берилган комиссияга маълумотнома асосида аниқланади;

2) талабгор танловга юқори ликвидли мол-мулкни (чорва моллари, товар-моддий бойликлар ёки бошқа тез сотиладиган мол-мулклар) тақдим этиши лозим;

3) танловга талабгорнинг шахсий уй-жойи, уй буюмлари ва шу кабиларни, шунингдек суд қарорига кўра ёки бошқа асосларга кўра хатланган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди;

4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно;

5) мол-мулк қийматини аниқлашда танловда қатнашиш учун таклиф этаётган техника воситалари қиймати ҳисобга олинмайди.

Иккита лойиҳага ариза берган талабгорнинг бир лойиҳа бўйича танловда инобатга олинган пул маблағлари (мол-мулки) иккинчи лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бундай талабгор ўз пул маблағлари (мол-мулки)ни лойиҳалар ўртасида ўз хоҳишига кўра тақсимлаши мумкин.

г) талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган техника воситалари уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлганидан ортиқ таклиф этилган техника воситаларига балл берилмайди. Ер майдони ўлчамига зарур бўлган техника воситаларининг турлари ва сони уларнинг имкониятлари (қуввати)ни ҳисоблаш йўли билан комиссия хулосаси асосида белгиланади.

Комиссияга техника воситалари техник паспортлари тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Техника воситалари талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар танловга оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ва фарзандлар)нинг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулк, техника воситалари таклиф этилаётган бўлса, ушбу мол-мулк ва техника воситасини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш учун топшириш тўғрисида барча мулкдорлардан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.

Иккита лойиҳага ариза берган талабгорларнинг бир лойиҳага танловда инобатга олинган техника воситалари бошқа лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бироқ, агар талабгор таклиф этаётган техника воситасининг имкониятлари (қуввати) бир лойиҳадаги ер майдонига нисбатан юқорироқ бўлса, бундай техника воситаси бошқа лойиҳага танловда ҳам инобатга олиниши мумкин.

Танловда иштирок этаётган фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи ушбу фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган техник воситаларини танловга таклиф этиши мумкин. Бу ҳолда, техника воситаларининг имкониятлари фермер хўжалигининг мавжуд ер майдонини ҳам инобатга олган ҳолда баҳоланади.

Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:

1) техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;

2) балл лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлган техника воситасининг ҳар бир турига (тегишли турдаги техника воситасининг сонидан қатъи назар) берилади.

3) таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим.

4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган техника воситаларини таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно.

Талабгор томонидан танловга таклиф этилган пул маблағлари (таклиф этилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари), таклиф этилган техника воситалари танловда ютган тақдирда бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритилади.

Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш жараёнида бевосита фойдаланилиши мумкин бўлган мол-мулклар бўйича сотиш мажбуриятини олиш талаб этилмайди, бундай мол-мулкларни бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиш кифоя.

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.

Фермер хўжалиги устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирилмаганлиги, шу жумладан, танловда таклиф қилинган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларининг устав фондига киритилмаганлиги натижасида шакллантирилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.

д) агар талабгор фермер хўжалиги бошлиғи ёки оилавий пудратчи бўлса, у томонидан иш фаолиятининг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими (оилавий пудратчи бўйича эса - туман қишлоқ хўжалиги бўлими) томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Агар талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) бўлса, унда хўжаликнинг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотномага асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

е) талабгор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хатга эга бўлса, 10 балл билан баҳоланади.

Бунда энг юқори балл, барча турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномаларни йиллар бўйича бажарилишига қараб мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда берилади.


21. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг иккинчи босқичида комиссия томонидан талабгорлар таклифларининг иқтисодий асосланганлиги баҳоланади.

Таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги талабгорнинг аризаси ва бизнес-режасини, зарур ҳолларда эса, тавсиянома хатларини таҳлил этиш асосида 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади.

Таклифларнинг иқтисодий асосланганлигини баҳолашда ариза ва бизнес-режада назарда тутилган мақсадларга эришиш қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, шунингдек талабгорнинг ер майдонидан кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлмаган ҳосилдорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасига риоя этган ҳолда 10 йил муддат мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя этган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, кредиторлик қарзларини белгиланган муддатларда тўлаш каби мажбуриятларининг тўлиқлиги ва уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.


22. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Бунинг учун танлов эълон қилинган кундан бошлаб 21 кундан кейин, лекин 25 кундан кечиктирмай, комиссия аъзоларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

Йиғилишда талабгорнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.

Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг баллари танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасига қўйилади. Ушбу варақа танлов ўтказилган куниёқ мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиб, комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


23. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш босқичларида энг юқори рейтинг баллари тўплаган талабгорлар комиссия қарорига кўра танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.

Бунда олган бали энг юқори балл олган талабгордан 10 баллгача ёки 10 баллга фарқ қилган талабгорлар энг юқори балл олган талабгорлар ҳисобланади ва танловда иштирок этиш учун тавсия этилади.

Қолган талабгорлар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмайди ва бундай талабгорларга танловдан олинганлиги тўғрисида ёзма равишда рад жавоби берилади.

Бир лойиҳага талабгорларнинг сони учтадан кам бўлса, олган баллари миқдоридан қатъи назар, уларнинг ҳаммаси танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.


24. Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ҳамда кейинги кундан кечиктирмай танловда иштирок этишга тавсия этилган талабгорлар рўйхати эълон қилинади.

Комиссия томонидан танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор билан биргаликда танловни ўтказиш шартлари ҳам эълон қилинади.


25. Танловни ўтказиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, қонунчилик ҳужжатларига асосан талабгорлар деб эътироф этилмаган, танловда иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.

Танловда иштирок этиш учун ёлғон маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам танловда иштирок этишга қўйилмайди.


26. Комиссия танловда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни танлов ўтказиладиган бинода манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминлайдиган тарзда ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танловда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.


27. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчини танлашда талабгор сифатида эътироф этилган, бироқ тўплаган балларига асосан тегишли лойиҳага танловда иштирок этиш учун қўйилмаган талабгорлар тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда бошқа лойиҳалар (ариза тушмаган ёки аризалар сони кам бўлган лойиҳалар) бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасини илова қилиши кифоя.


28. Танловда иштирок этиш учун танлаб олинган қатнашувчи ўз аризасини бир лойиҳадан олиб, ушбу лойиҳа бўйича танловда иштирок этмасдан, аввал тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда шу хўжаликдаги бошқа лойиҳадаги ер майдонига бериш ҳуқуқига эга. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги комиссия қарорини илова қилиши кифоя.

Бу ҳолда, талабгорнинг тўплаган бали у ариза берган бошқа лойиҳага танловда иштирок этиш учун танлаб олинган талабгорлар тўплаган баллдан кам бўлмаслиги лозим.


III. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ВА

ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


29. Танлов уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин ўтказилади ва унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.


30. Танлов энг кўп ариза тушган лойиҳалар бўйича бошланиб, аризаларнинг сони камайишига қараб навбатма-навбат ўтказилиши керак.


31. Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабгорнинг қобилияти, тегишли билими, ишбилармонлиги ва савияси, фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида 10 балли шкала билан баҳоланади. Танлов варақаси ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар бир комиссия аъзоси томонидан шахсан тўлдириб имзоланади ва комиссия раисига топширилади.


32. Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.


33. Танловда қатнашиш учун танлаш босқичида тўпланган балл ва танловда олинган ўртача балл йиғиндиси талабгорнинг якуний бали ҳисобланади.

Талабгорнинг якуний балининг намунавий ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган.


34. Энг кўп якуний балл тўплаган талабгор танлов ғолиби деб топилади ва танлов ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай эълон қилинади.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.

35. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.

Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия якуний баённомаси қўшимча равишда ушбу корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.


36. Агар битта лойиҳага фақат битта талабгордан ариза келиб тушган бўлса, у ҳолда танлов муддати тугагандан сўнг ушбу лойиҳага белгиланган тартибда қайта танлов ўтказилади. Қайта танловда ҳам ушбу лойиҳага бошқа талабгорлардан ариза келиб тушмаса, комиссиянинг бир овоздан қабул қилган қарори билан талабгорга ушбу лойиҳадаги ер участкаси берилиши мумкин. Бунда, талабгорнинг тақдим этган ҳужжатлари ва ўтказилган суҳбат натижасида олган бали танловда қатнашган ва энг юқори балл олган талабгор балининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.


37. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман ҳокимига юборилади.



IV. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИШДА

ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮРИТИШ


38. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия ва Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияларнинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиблари томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман ҳокимлиги ходими бўлади.

39. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари туман ҳокимлигида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ажратилган ерлар бўйича алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар фермер хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.

40. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:

а) лойиҳалар бўйича барча танловларга талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;

б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;

в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;

г) комиссиянинг ҳар бир лойиҳа бўйича талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;

д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;

е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;

ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалари;

з) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.

Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.

41. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.


43. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Фермер хўжаликларини ташкил этиш учун талабгорларни

танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Амалга ошириладиган ишлар

Муддат

       

1. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа қулай шаклда танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради.

2. Ушбу эълон билан биргаликда аризаларни қабул қилиш муддатини белгилайди.

      

Танлов ўтказилишидан бир ой олдин

I. босқич



Туман ҳокимлиги, Комиссия



         

1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни топширади.

       

Танлов кунига 10 кун қолгунга қадар

II. босқич

Талабгорлар



Туман ҳокимлиги, Комиссия котиби



         

1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади.

Лозим бўлганда камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради.

        

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунига 1 кун қолгунга қадар


Комиссия

           

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлайди, бунда:

1. Ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмунини текширади.

2. Аризаларда баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлигини ўрганади.

3. Комиссия йиғилишида талабгорларга рейтинг баллари қўйилади.

4. Энг юқори балл олган талабгорларни танловда иштирок этиш учун тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

             

Танлов эълон қилинган кундан сўнг 20-кундан 25-кунгача

III. босқич



Танловда иштирок этишга тавсия этилган ёки зарур балл ололмаганлиги сабабли танловга тавсия этилмаган талабгорлар





Низомга

2-ИЛОВА


Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда

талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Рейтинг кўрсаткичлари


Рейтинг

баллари


Тақдим этиладиган

ҳужжатлар


1.

Мутахассислиги

Фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга


10 балл

Маълумот тўғрисидаги ҳужжат

Агроном, иқтисодчи, юрист


9 балл

Инженер, ҳисобчи


8 балл

Механик, зоотехник, ветеринар


7 балл

Бошқа мутахассис


5 балл

2.

Қишлоқ хўжалигидаги иш стажи

15 йил ва ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан 15 йилгача


9 балл

5 йилдан 10 йилгача


8 балл

3 йилдан 5 йилгача


7 балл

1 йилдан 3 йилгача


6 балл

3.

Маълумоти

Олий


10 балл

Маълумот тўғрисидаги ҳужжат

Ўрта махсус


7 балл

Ўрта


5 балл

4.

Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисоб варағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки

Базавий ҳисоблаш миқдорининг:

Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат

500 баробаридан юқори


10 балл

400 баробаридан 499 баробаригача


8 балл

300 баробаридан 399 баробаригача


6 балл

200 баробаридан 299 баробаригача


4 балл

5.

Талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оила аъзоларининг нотариал тасдиқлаган розилиги билан) тегишли яроқли техника

Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси


10 балл

Техник паспорт

Ишлов бериш трактори


9 балл

Транспорт трактори


8 балл

Юк машинаси


2 балл

Енгил машинаси


1 балл

Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1 балл

6.

Оилавий пудратчи ёки фермер хўжалиги бошлиғи ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) учун сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши


(энг юқори балл барча турдаги маҳсулот етказиш шартномалари бажарилганда берилади)


туман статистика бўлими ёки қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома

3 йил сурункали бажарганда

8 - 10 балл

3 йилдан 2 йил бажарганда

6 - 8 балл

3 йилдан 1 йил бажарганда


4 - 6 балл

7.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хат


10 балл

Тавсиянома хат

8.

Аризада ва бизнес режада баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги


Аризадаги таклифлар ва бизнес режанинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиқилади


5 баллдан

10 баллгача


Ариза, бизнес режа ва зарур ҳолларда тавсиянома хатлар






Низомга

3-ИЛОВА



Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш

ВАРАҚАСИ

Т/р

Талабгорнинг

Ф.И.Ш.


Мутахассис-

лиги учун

балл


Маълу-

моти

учун

балл


Иш

стажи

учун

балл


Мол-

мулки ва

маблағи

учун балл


Техник

воситаси

учун балл


Шартнома

мажбурият-

ларини

бажарганлик

учун балл


Иқтисодий

асосланган-

лиги учун

балл


Жами

балл


1.










2.










3.










4.










5.











Комиссия раиси:

Имзолар

___________________________________

______________

Комиссия аъзолари


1.

___________________________________

______________

2.

___________________________________

______________

3.

___________________________________

______________

4.

___________________________________

______________

5.

___________________________________

______________





Низомга

4-ИЛОВА



Талабгорларни ____-сонли лойиҳа бўйича ер участкасига

танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида


__________ тумани ______________________________________________ бўйича комиссияси ____-сонли лойиҳа бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга ариза берган талабгорларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, уларнинг имкониятларини баҳолаш асосида қуйидаги талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия қилади:

Т/р

Талабгорнинг Ф.И.Ш.


Рейтинг бали


     

      


      

1.


________________________________

______________

2.


________________________________

______________

3.


________________________________

______________

4.


________________________________

______________

5.


________________________________

______________

Танлов 20___ йил "____" ____________ соат _____________ да қуйидаги

манзилда ўтказилади: ____________________________________________


Комиссия раиси:


Комиссия аъзолари:


Котиб






Низомга

5-ИЛОВА



ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ


____________ туманидаги _________________________________ бўйича

туман ҳокимининг 2004 йил "__" __________ даги "_____" сонли қарори

билан ташкил этилган ____________________________________ бўйича

комиссиянинг аъзоси ____________________________________________

(Ф.И.Ш.)

200__ йил "__" __________ да ___ -сонли лойиҳа бўйича танловга

қатнашган талабгорларга балл қўйиш варағи

Талабгорларнинг

Ф.И.Ш.


Талабгорларга қўйилган балл

(10 балли шкала бўйича баҳоланади

ва сўз билан ёзилади)


1.


2.


3.


4.


5.


6. в. б.


         


(имзо)

(Ф.И.Ш.)





Низомга

6-ИЛОВА



Фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича талабгорларга

танлов якуни бўйича қўйилган балларининг намунавий

ҲИСОБ-КИТОБИ



Комиссия аъзоларининг

Талабгорлар



Ф.И.Ш.


Б. Ёқубов


Н. Болтаев


В. Эгамов


П. Сотимов


I

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни аниқлашда тўпланган балл


45

46

51

51

    

       

Танловда комиссия аъзолари томонидан қўйилган баллар


1

Й. Аршабоев


7

8

10

10

2

Р. Аҳмедов


6

7

10

8

3

А. Абдусаматов


4

6

10

7

4

А. Эргашев


7

4

10

9


. . .






10

Ш. Эрназаров


9

9

10

5


жами балл


68

70

90

80

  

    

II

Танловдаги ўртача балл

(жами тўплаган баллни танловда қатнашган комиссия аъзолари сонига (10)га бўлиб топилади).


6,8

7

9

8

      

     

III

Умумий балл (I + II)


51,8

53

60

59

Комиссия раиси


(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Комиссия аъзолари:

1.



(Ф.И.Ш.)

(имзо)

2.




(Ф.И.Ш.)

(имзо)

3.




(Ф.И.Ш.)

(имзо)

4.



(Ф.И.Ш.)

(имзо)

10





(Ф.И.Ш.)

(имзо)




Низомга

7-ИЛОВА



__________ тумани ____________________________ комиссияси йиғилишининг

(комиссиянинг номи)


____-СОНЛИ БАЁННОМАСИ


______________ қишлоғи                                        "___" _________ 200_ йил

Раислик қилди: ____________________________________

(комиссия раиси Ф.И.Ш.)

Қатнашдилар: _____________________________________

(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)

                             _____________________________________

(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)


Кун тартиби


__________________________________________ фермер хўжаликларини

ташкил этиш учун ўтказилган танлов якунлари тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _________________

_____________________________________________ ахбороти эшитилди.

________________________________________________________________

Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


_______________ фермер хўжаликларини ташкил этиш учун ўтказилган

танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.

Т/р

Танлов ғолибининг

(Ф.И.Ш.)


Ер лойиҳаси


Майдони, га


Тўплаган бали


1.





2.





3.





4.





5.





Комиссия раиси


(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Комиссия аъзолари:



(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Котиб




(Ф.И.Ш.)

(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 358-модда.










































Время: 0.1378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск