ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 28.11.2005 й. 1525-сон билан рўйхатга олинган 30.09.2005 й. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 01-1/54-сон, "Ўзстандарт" агентлигининг 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 28 ноябрда 1525-сон

билан рўйхатга олинган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлигининг

2005 йил 30 сентябрдаги

01-1/54, 1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни

ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли

молларига санитария-эпидемиологик хулоса

бериш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги, "Радиацион хавфсизлик тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади) санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚИСМ


1. Санитария-эпидемиологик хулоса - озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Санитария-эпидемиологик хулоса техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда гигиеник нормалар ва талаблар мавжуд бўлган маҳсулотларга берилади.

3. Санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун маҳсулот экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланганидан ошмаган миқдорларда ариза берувчи маблағлари ҳисобига ўтказилади.

4. Маҳсулотлар экспертизаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида гигиеник нормалар ва талаблар мавжуд бўлган:

янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;

маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, комплектациялари ўзгарганда;

тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;

республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, ишлаб чиқариш воситалари ва халқ истеъмоли молларига;

маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг яроқлилик муддати тугаганда ўтказилади.

5. Маҳсулотларни гигиеник кўрсаткичларини аниқлаш учун таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ДСЭНМ деб юритилади) лабораторияларида (бундан буён матнда лаборатория деб юритилади) аккредитация соҳасига мувофиқ амалга оширилади.

6. Бир-бирини такрорловчи таҳлиллар ўтказилишининг олдини олиш мақсадида аккредитация қилинган лабораториялар бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг таҳлил натижаларини тан олишлари лозим.


II. САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ

ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ

7. Маҳсулотни санитария-эпидемиологик экспертизасини ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

аризани қабул қилиш;

аризага илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш;

маҳсулот экспертизаси режасини тузиш;

санитария-эпидемиология экспертизасини ўтказиш тўғрисида шартнома тузиш;

ишлаб чиқариш объектини санитария текширувидан ўтказиш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун маҳсулотлардан намуналар олиш;

лаборатория таҳлилларини ўтказиш;

санитария-эпидемиологик хулосани бериш.


§-1. Аризани қабул қилиш, ҳужжатларни ўрганиш

ва маҳсулот экспертизаси режасини тузиш


8. Санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун ариза берувчи ҳудудий ДСЭНМ Бош врачи номига мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда ариза билан мурожаат қилади.

9. Аризага ишлаб чиқариладиган маҳсулотга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг нусхаси (Давлатлараро стандарт - ГОСТ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти - O`zDSt, Ташкилотнинг стандарти - Ts) ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда - технологик йўриқнома ва рецептура илова қилинади.

Четдан олиб келинадиган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун қўшимча равишда:

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келганлик тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура) нусхалари;

ишлаб чиқарувчининг келиб чиқиш мамлакати сертификати (товарнинг келиб чиқиши тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда) нусхалари;

айнан бир хил маҳсулот бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан олиб келинаётган ҳолларда ушбу ташқи савдо шартномаси (контракти) нусхаси тақдим этилади.

10. Санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун ариза келиб тушган куни ижро учун ҳудудий ДСЭНМ бош врачи имзоси билан санитария-эпидемиологик хулоса бериш билан шуғулланувчи бўлим (бўлинма) мудирига берилади.

11. Бўлим (бўлинма) мудири соҳа мутахассислари - овқатланиш гигиенаси, меҳнат гигиенаси, коммунал гигиена, болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлимлари ва бошқа бўлим врач-мутахассислари билан биргаликда ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Агарда ҳужжатлар тўлиқ ҳолда тақдим қилинган бўлса, маҳсулот турига қараб экспертиза (намуналар олиш, ишлаб чиқариш объектида санитария текширувини ўтказиш), лаборатория (санитария-кимёвий, бактериологик, радиологик, токсикологик, паразитологик) таҳлиллари ўтказиш режаси тузилади хамда санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун масъул санитария врачи тайинланади.

Маҳсулот экспертизаси режаси тузилганидан кейин ҳудудий ДСЭНМ ва ариза берувчи ўртасида санитария-эпидемиология экспертизаси ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.

12. Ҳужжатлар тўлиқ ҳолда тақдим қилинмаган тақдирда ҳудудий ДСЭНМ томонидан бир кунлик муддат ичида ариза берувчига қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда санитария-эпидемиологик хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилинади.

14. Маҳсулот келиб чиқишига кўра, ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган тақдирда, масъул санитария врачи хужжатлар олинган санадан кейинги кундан кечикмай, ветеринария ёки фитосанитария хулосаси бериш бўйича ваколатли органларга мурожаат қилади.


15. Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан берилади.

16. Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари йигирма кунгача бўлган муддат билан белгиланган тартибда ажратиб қўйиш-чеклаш тадбирларини (карантин) белгилаши мумкин. Бунда ветеринария хулосаси бериш тартиботи карантин муддати тамом бўлгунга қадар тўхтатиб турилади. Ветеринария ёки фитосанитария хулосасини тайёрлаш ва бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги керак.

17. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тегишли хулосалар олиш учун Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари ва Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекцияларга мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.


§-2. Ишлаб чиқариш объектини санитария текширувидан

ўтказиш ва маҳсулотлардан намуналар олиш


18. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан кейин масъул санитария врачи томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқариш объектини текшириш ва/ёки лаборатория таҳлиллари учун намуналар олиш мақсадида жойнинг ўзига борилади.

19. Маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса бериш уларни ишлаб чиқариш техник ускуналарига санитария-эпидемиологик хулоса олишни талаб қилган ҳолларда аввал техник ускуналарга санитария-эпидемиологик хулоса олиниши лозим.

Бунинг учун масъул санитария врачи томонидан лаборатория мутахассиси билан биргаликда ишлаб чиқариш корхонасидаги техник ускуналардан суртмалар олинади ҳамда икки нусхада мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда санитария текшируви далолатномаси расмийлаштирилади. Далолатнома масъул санитария врачи, лаборатория мутахассиси ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланиб, унинг бир нусхаси маҳсулот эгаси ёки унинг вакилига берилади.

Суртмалар техник ускунанинг бевосита маҳсулотга тегиб турадиган жойидан олинади.

Технологик ускунадан олинган суртмалар лабораторияга топширилади.


20. Республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун маҳсулотларнинг намунавий партияси ишлаб чиқарилади.

21. Маҳсулот экспертизаси ўтказилишида маҳсулот бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг маҳсулотларга мувофиқлиги таққосланади.

Шунингдек, маҳсулотларни ташишда қўлланиладиган транспорт воситасининг санитария ҳолати, маҳсулотларни сақлаш шароитларига баҳо берилади.


22. Маҳсулот идишлари, ўров материалларининг ҳолати бўйича қуйидагилар ўрганилади:

номи, шифри, нави, ТИФ ТН коди;

маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номи;

истеъмолга яроқлилик ва ишлаб чиқарилган муддати (яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар экспертизадан ўтказилмайди);

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхат рақамлари;

маҳсулотларни сақлаш шароити, бузилиш аломатлари, ифлосланганлиги, бегона ҳидларнинг бор ёки йўқлиги;

маҳсулот шиша идишларда бўлса, уларнинг берклиги;

озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, қадоқлаш материаллари, ёрдамчи материаллар хавфсизлик кўрсаткичларининг санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бериши.


23. Маҳсулотларнинг сифатига шубҳа туғилмаган тақдирдагина уларнинг мазаси тотиб кўрилиши мумкин.


24. Ишлаб чиқариш корхонасини ёки республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг санитария текшируви натижалари бўйича икки нусхада мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда корхона санитария текшируви далолатномаси тузилади. Далолатнома масъул санитария врачи ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланиб, унинг бир нусхаси маҳсулот эгаси ёки унинг вакилига берилади.


25. Масъул санитария врачи маҳсулот намунасини бактериологик, токсикологик, санитария-кимёвий, радиологик, паразитологик, вирусологик таҳлиллар учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорда олади ва икки нусхада мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда намуна олиш далолатномаси тузади. Далолатнома санитария врачи ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Унинг бир нусхаси маҳсулот эгаси ёки унинг вакилига берилади.

26. Намуналар тоза идишга жойланади, маркаланади, сурғучланади ва масъул санитария врачи томонидан намуна олинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси билан аккредитациядан ўтган ДСЭНМ лабораториясига тақдим қилинади. Бактериологик синовлар учун олинган намуналар стерилланган идишда ёки оригинал ўрамда жўнатилади.


27. Олинган намуналар маҳсулот партиясини тўлиқ равишда акс эттириши лозим.


28. Тури бир хил, нави ва номланиши бир хил, бир сменада ишлаб чиқарилган ва технологик жиҳатдан бир хил ишловдан ўтган маҳсулот бир хил партия ҳисобланади.

Битта ишлаб чиқариш объектида тайёрланган, маълум ҳажм ва оғирликдаги, бир хил юк хати ва сифат сертификатига эга бўлган маҳсулот бир хил юк партияси ҳисобланади.


28-1. Бир неча турдаги маҳсулотларга хулоса бериш даврида санитария врачи тақдим этилган ҳужжатлар ва маҳсулотларни ўрганиб чиқиб, тури, нави, таркиби ва номланиши бир хил, бир сменада ишлаб чиқарилган, технологик жиҳатдан бир хил ишловдан ўтган, битта юк хатига эга бўлган маҳсулотлардан умумлаштириш йўли билан лаборатория таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олиши мумкин. Мазкур талаб гўштли, сутли, консерва маҳсулотлари, консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларга нисбатан татбиқ этилмайди.


§-3. Лаборатория таҳлилларини ўтказиш

29. Лабораторияга тақдим этилган намуналар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги журналга киритиб борилади. Бунда, маълумотлар киритилгандан кейин хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар тўлиқ ўтказилади.

30. Маҳсулотлар тури бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория мутахассислари (бактериолог, токсиколог, вирусолог, санитария-гигиеник, паразитолог, кимё, радиолог) томонидан таҳлиллар ўтказилади.

31. Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари санитария норма ва қоидаларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган усуллар бўйича аниқланади.

32. Тез бузилувчи маҳсулотлардан олинган намуна бўйича 2 соатлик муддат ичида таҳлил бошланиши лозим.

33. Маҳсулотлар таҳлилининг аниқ муддати таҳлилларнинг тегишли усуллари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади.

34. Лаборатория таҳлиллари ўтказилгандан сўнг қолган маҳсулотлар 10 кун муддатгача лабораторияда сақланади, тез бузилувчи маҳсулотлар эса, яроқлилик муддати тугаганда йўқ қилинади.

35. Намуна қолдиқлари таҳлил натижалари берилгунгача сақланиб, сўнг лаборатория мудири рухсати билан белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Технологик асбоб-ускуна, халқ истеъмоли буюмлари, хусусиятини йўқотмаган қимматбаҳо буюмлар маҳсулот эгасига ҳужжат асосида қайтарилади. Текширилган озиқ-овқат намуналарининг қолдиғи маҳсулот эгасига қайтарилмайди.

Намунани топшириш ёки йўқ қилиш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.


36. Маҳсулот намуналарининг лабораториядаги таҳлил натижалари асосида мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ баённома тузилади ҳамда масъул санитария врачи ва ариза берувчига тақдим қилинади.

37. Ўтказилган таҳлилларнинг, лаборатория текширувларининг ҳаққонийлиги ва сифатлилигига лаборатория жавобгар ҳисобланади.

38. Ўтказилган лаборатория таҳлили баённомаси таҳлил ўтказилган маҳсулотнинг партиясига тааллуқли.

39. Масъул санитария врачи тақдим қилинган лаборатория таҳлили натижаларига асосан лаборатория таҳлили баённомасига ўз хулосасини ёзади. Хулоса маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ёки олиб кирилаётган маҳсулотларнинг партиясига берилади.

40. Лаборатория таҳлили баённомаси, санитария текшируви далолатномалари маҳсулотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига мувофиқ ёки хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун асос бўлади.

41. Лаборатория таҳлилларининг салбий натижалари санитария-эпидемиологик хулоса беришни рад этиш учун асос ҳисобланади, бу ҳақда қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.

41-1. Хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган маҳсулот тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлигига маълумот берилади, зарур холларда оммавий-ахборот воситаларида маълум қилинади.


§-5. Санитария-эпидемиологик хулосани

расмийлаштириш ва бериш

49. Санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш учун масъул бўлган санитария врачи томонидан хат (ариза, мурожаатнома), шартнома, санитария текшируви далолатномаси, бажарилган ишлар далолатномаси, лаборатория таҳлили баённомаси ҳамда намуна олиш далолатномаси билан биргаликда санитария-эпидемиология хулосасини бериш билан шуғулланувчи бўлим (бўлинма) мудирига тақдим этилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг экспертизаси ва лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра (маҳсулот бактериологик, токсикологик, вирусологик, санитария-гигиеник, паразитологик, кимёвий ва радиологик кўрсаткичлар бўйича инсон соғлиғи учун хавфсизлик меъёрларига мувофиқ ёки номувофиқлигини асослаган ҳолда) санитария-эпидемиологик хулоса бир иш кунида мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса ҳудудий ДСЭНМ бош врачининг имзоси ва ушбу ДСЭНМнинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади, унга лаборатория таҳлили баённомаси нусхалари илова қилинади.

50. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли таҳлиллар усуллари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб, бироқ 10 кундан ошмаган ҳолда белгиланадиузайганлиги ҳақида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилиши керак.

51. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса - 3 йил муддатга, четдан олиб келинаётган маҳсулотга - маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса - муддати кўрсатилмасдан берилади.

Бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан олиб келинаётган айнан бир хил маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса - бир календарь йилидан ошмаган муддатга берилади.

52. Санитария-эпидемиологик хулоса нусхаси, ариза, шартнома, бирламчи ҳужжатлар, бажарилган ишлар далолатномаси, лаборатория таҳлили баённомалари, намуна олиш далолатномаси, санитария текшируви далолатномаси, норматив ҳужжатлар нусхаси, кузатув хати билан биргаликда санитария-эпидемиология хулосасининг яроқлилик муддати тугагунга қадар архивда сақланади.

Яроқлилик муддати бўлмаган маҳсулотларга берилган санитария-эпидемиология хулосаларига тегишли бўлган ҳужжатлар 4 йилгача, четдан олиб келинаётган маҳсулотга эса берилган санитария-эпидемиология хулосанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг бир йил ўтгунча архивда сақланади.


III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Ариза берувчи санитария-эпидемиология хулоса беришнинг рад этилганлиги юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

54. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария Бош бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўсимликлар карантини Бош Давлат инспекцияси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

ДСЭНМ бош врачи


________________________ ДСЭНМ бош врачи


(ҳудуд номи)


________________________________________ га


(Ф.И.О.)


__________________________________________


(ариза берувчининг Ф.И.О,


__________________________________________


юридик шахснинг номи ва юридик манзили


_________________________________________


ва раҳбарининг Ф.И.О.)

АРИЗА


Сиздан


(ариза берувчининг номи)


(маҳсулот ишлаб чиқарилган

             

мамлакатнинг номи ёки ишлаб чиқариш манзили)

              

(маҳсулотнинг тўлиқ номи, ассортименти ва партияси)


ни ишлаб

чиқариш/сотиш учун санитария-эпидемиологик хулоса беришингизни сўрайман (сўралади).


Ушбу маҳсулот(лар) учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этамиз:

1.


2.


3.


4.


5.


    

Тўловни кафолатлаймиз.


Ариза берувчининг реквизитлари:

Банк муассасаси: ____________

Ҳ/Р: _______________________

СТИР: _____________________

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)




(имзо)

(Ф.И.О.)

"___" __________ 20__ й.






Йўриқномага

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


(тегишли ДСЭНМ номи)



САНИТАРИЯ ТЕКШИРУВИ

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20__ йил "___" __________

Мен



(масъул санитария врачи Ф.И.О.)

Қуйидагилар иштирокида



(маҳсулот эгаси

         

ёки унинг вакили Ф.И.О., лавозими)

            

(санитария текшируви ўтказилган жой манзили)

санитария текшируви ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:

        

     

    

       

       

       

       

            

1.





(масъул санитария врачининг Ф.И.О.)


(имзо)

2.





(маҳсулот эгаси ёки унинг вакили Ф.И.О.)


(имзо)

(ишлаб чиқариш техник ускуналари санитария текширувидан ўтказилганда лаборатория мутахассиси иштирок этади ва санитария текшируви далолатномасини имзолайди).






Йўриқномага

3-ИЛОВА


МАҲСУЛОТЛАРДАН НАМУНА ОЛИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20____ йил "___" _________

__________ -сон

Муассасанинг номи ва манзили __________________________________

Намуна олинган вақт __________

Лабораторияга етказилган вақт __________

Етказиш ва сақлаш шароитлари __________________________________

Намуна олишдан мақсад _________________________________________

Қўшимча маълумотлар __________________________________________

Наму-

нанинг

тартиб

рақами


Наму-

налар

номи

(тури,

нави)


Ишлаб

чиқа-

рувчи


Ишлаб

чиқарилган

санаси ва

сменаси


Гуруҳ

(партия)

ўлчами ва

тартиб

сони


Намуна

оғирлиги

ва ҳажми


Олинган

маҳсу-

лотнинг

ҳужжат рақами


Идиш ва

ўрамнинг

тури


Намуна

олишни

асословчи

ҳужжат


Таҳлил

мақ-

сади


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





































Намуна олган масъул санитария врачи





(Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Намуна олишда иштирок этган шахслар





(Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

       





Йўриқномага

3а-ИЛОВА


ЛАБОРАТОРИЯГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН

НАМУНАЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШ

ЖУРНАЛИ

        

Т/р

Намуналар

номи (тури,

нави)


Ишлаб

чиқарувчи


Ишлаб

чиқарилган

санаси ва

сменаси


Гуруҳ

(партия)

ўлчами ва

тартиб сони


Олинган

намуна-

ларнинг

миқдори


Намуна

олинган

ҳужжат

рақами


Идиш ва

ўрамнинг

тури


Намуна

олишни

асословчи

ҳужжат


Таҳлил

мақсади


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10





































      





Йўриқномага

4-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____________________________

(лаборатория мудири ёки тегишли

масъул шахснинг Ф.И.О.)


20__ йил "___"__________

МАҲСУЛОТЛАРДАН ОЛИНГАН

НАМУНАЛАРНИ ТЕКШИРИШ

БАЁННОМАСИ


20__ йил "____" __________

Лаборатория номи



(аккредитация гувоҳномасининг рақами,

               

манзили, телефони, факси)

Ариза берувчининг номи


Ишлаб чиқарувчининг номи


Маркалаш маълумотлари


                 

Текширув объекти учун норматив ҳужжат


Таҳлил усуллари учун норматив ҳужжат


Таҳлил ўтказиш шароитлари



(ҳарорат, намлик ва бошқа шароитлар)

Текширув ўтказишга жалб қилинган шахс


Таҳлиллар ўтказиш натижалари

Кўрсаткичларнинг

номи (талаблар)


Кўрсаткичларнинг

аҳамияти (талаблар)


Кўрсаткичларнинг

мослиги (талаблар)


норматив

ҳужжат бўйича


амалдаги




Таҳлил ўтказилган сана


Қўшимча маълумотлар


               



       


        



(лаборатория мутахассиси Ф.И.О)


(имзо)


(сана)

           


        



(лаборатория мудири Ф.И.О)


(имзо)


(сана)

      





Йўриқномага

5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

       

         

  


(санитария-эпидемиология хулосасини берувчи муассасанинг номи)



         

  


(аккредитация гувоҳномасининг олинган йили ва санаси)


САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУЛОСА

N 000000

20__ йил "___" ______ дан _______________ гача ҳақиқий ҳисобланади.

                

Ушбу хулосаси билан:



(ишлаб чиқарувчи, келиб чиқиш давлати, олиб келувчи)

          

          

(импорт, маҳаллий маҳсулотларга алоқадор меъёрий ёки асословчи ҳужжатлар)

Ишлаб чиқарилган (олиб келинган) маҳсулот:



(маҳсулот номи, миқдори)

       

(ўтказилган лаборатория текширувлари баённомалари, натижалари)

САНИТАРИЯ НОРМАЛАРИ, ҚОИДАЛАРИ ВА ГИГИЕНА

НОРМАТИВЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ.

Хулоса олувчи:



(муассасанинг номи ва юридик манзили)

               

(олиб келувчининг юридик манзили ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчининг манзили)

Қўлланиладиган, ишлатиладиган соҳа:


                

        

            

Ишлатиш, ташиш, сақлаш ва хавфсизлигига оид шарт-шароитлар


             

Махсус белгилар:


                

(санитария-эпидемиология хулосасини берувчи муассаса раҳбарининг Ф.И.О.)

М.Ў.

20__ йил "___" ______________".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 360-модда.








































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск