ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонида 30.11.2005 .й 1528-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 10.09.2005 й. 19/5-сонли Қарори билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2005 йил 30 ноябрда 1528-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 10 сентябрдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Тижорат банкларида молиявий
активларнинг бухгалтерия ҳисобини
юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида (кейинчалик матнда "банклар") молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (кейинчалик матнда "МҲХС") мувофиқ ҳолда юритиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари банкнинг ўз акцияларига, кредит ҳамда олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақларига, шунингдек қимматбаҳо қоғозларнинг ҳосилаларига нисбатан қўлланилмайди.
3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Молиявий восита (инструмент)лар - бир хўжалик юритувчи субъектда молиявий активнинг ва бошқа бир хўжалик юритувчи субъектда эса молиявий мажбурият ёки улушли воситаларнинг пайдо бўлишига олиб келувчи ҳар қандай шартнома.
Молиявий актив - нақд пул маблағлари, шартномадан келиб чиқиб, бошқа хўжалик субъектларидан пул маблағларини ёки молиявий активларни олиш ва алмаштириш ҳуқуқи ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг улушли воситалари.
Молиявий актив (мажбурият)нинг пул моддалари - тасарруфдаги (эгалик ҳуқуқидаги) пул маблағлари, шунингдек қайд қилинган ёки ўрнатилган миқдордаги пул маблағлари суммасида олиниши ёки тўланиши лозим бўлган активлар ва мажбурият. Барча молиявий активлар ҳам пул моддалари бўлавермайди.
Молиявий мажбурият - пул маблағларини ва бошқа молиявий активларни шартномавий мажбурият орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектларига ўтказиш ёки алмаштиришни билдирадиган ҳар қандай мажбурият.
Улушли воситалар - хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектига бўлган мажбуриятларини чегириб ташлагандан кейинги қолган активлар улушини тасдиқловчи ҳар қандай шартнома;
Ҳаққоний (ҳақиқий) қиймат - бу яхши хабардор бўлган ва бундай операцияни амалга оширишни хоҳловчи томонлар ўртасида умумий шартлар асосида битимни амалга оширишдаги активни алмаштириш ёки мажбуриятни тўлаш мумкин бўлган сумма.
Молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати - активнинг баланс ҳисоботда дастлабки тан олингандаги баҳоланган суммаси (яъни активнинг ҳисобварақдаги акс эттирилган суммаси, плюс/минус мукофот/дисконт ҳисобварағидаги акс эттирилган сумма, плюс активнинг сотиб олиш учун кетган харажатларнинг ҳисобварақдаги суммаси, плюс ҳар қандай сотиб олинган, олиниши лозим бўлган ва алоҳида олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисобварағида акс эттирилган ҳисобланган фоизлар), минус тўланган асосий қарз суммаси, плюс/минус реал фоиз ставкаси методини қўллаш билан мукофот/дисконтларнинг йиғилган амортизация суммаси, ва минус сотиб олиш учун кетган харажатлар амортизацияси, ва минус кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси.
Молиявий активнинг баланс қиймати - молиявий активнинг ҳисобварағидаги қолдиғи, плюс/минус мукофот/дисконт ҳисобварағидаги қолдиғи, плюс активни сотиб олишга кетган харажат бўйича актив ҳисобварақдаги қолдиқ, плюс олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисобварағидаги қолдиқ, плюс/минус ҳаққоний қийматни корректировка қилиш ҳисобварағидаги қолдиқ, минус кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси.
"Баланс қиймати" - молиявий активнинг ҳаққоний қийматини қайтадан тўғрилаш (корректировка ўтказиш) учун жорий ҳаққоний қиймати билан таққосланадиган сумма.
Мукофот - қарз қимматли қоғози учун тўланган (сотиб олишдаги харажатларсиз) сумманинг, актив номинал қиймати билан ҳар қандай сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизларни қўшиб ҳисоблаганда ошиб кетган сумма. [Сотиб олиш баҳоси - (номинал қиймат + сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар)]. Мукофот дебет қолдиққа эга бўлиб, реал фоиз ставкаси методини қўллаш билан амортизация ҳисоблаш воситасида фоизли даромадни камайтиради.
Дисконт - қарз қимматли қоғозининг номинал қиймати билан ҳар қандай сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизларнинг қарз қимматли қоғози учун тўланган миқдордан (сотиб олишдаги харажатлар ҳисобисиз) ошган суммаси. [(Номинал қиймати + сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар) - сотиб олиш баҳоси]. Дисконт кредит қолдиққа эга бўлиб, реал фоиз ставкаси методини қўллаш билан амортизация ҳисоблаш воситасида фоизли даромадни кўпайтиради.
Сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар - қарз қимматли қоғозлар бўйича ҳар қандай ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар. Улар қимматли қоғозни тақдим этувчига тўланиши лозим бўлиб ва сотиб олиш санасидан бошлаб сотиб олувчига ўтадиган фоизлардир.
Самарали фоиз ставка усули - молиявий актив ёки молиявий мажбуриятларнинг амортизацион қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва тегишли давр мобайнида ҳосил қилинган фоизли даромадлар ва харажатларнинг (шу жумладан, сотиш учун мавжуд ва сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматбаҳо қоғозлар бўйича мукофот ва дисконт ҳамда сотиб олиш харажатларини амортизация қилиш) тақсимлаш усули.
Самарали фоиз ставкаси - молиявий активнинг фойдали хизмат муддати давомида ёки қаерда мақбул бўлса, нисбатан қисқа даврда келгусида кутилаётган пул оқимларини, унинг соф баланс қийматига эга бўлиш учун аниқ дисконтлайдиган ставка.
Тан олишни тўхтатиш - илгари тан олинган молиявий активни банк балансидан ҳисобдан чиқариш.
Битим санаси - банк томонидан активни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ мажбурият олинган сана.
Битим санасидаги ҳисоб - активни у бўйича якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш вақтига эмас, балки битим санасига тан олиш ёки тан олишни тўхтатиш.
Операциялар бўйича харажатлар - молиявий активнинг бевосита сотиб олиниши (сотиб олиш харажатлари) ёки ҳисобдан чиқарилиши (сотиш харажатлари) билан боғлиқ бўлган ўсиб борувчи сарф-харажатлар.
Кўрилиши мумкин бўлган зарарлар - молиявий активнинг баланс қийматини унинг қайтариладиган (қопланадиган) қийматидан ошган суммаси.
III. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ
ТАН ОЛИНИШИ ВА БАҲОЛАНИШИ
§-1. Молиявий активларнинг таснифланиши
4. Молиявий активлар уч тоифага бўлинади:
1) олди-сотди қимматли қоғозлари;
2) сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;
3) сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар.
5. Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қиймати ўзгариши фойда ва зарарларда акс эттирилувчи савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар ва банк баланс ҳисоботида дастлабки тан олишда "олди-сотди қимматли қоғозлари" деб таснифланган молиявий активларни ўз ичига олади. Бинобарин, олди-сотди қимматли қоғозлари тоифасида таснифланган молиявий активларнинг 2 та ички тури мавжуд.
Молиявий актив яқин келажакда бевосита сотиш мақсадида олинган бўлса, ёки молиявий активлар портфели таркибига киритилган бўлиб, бунда банк томонидан битта гуруҳ сингари бошқарилса ва яқинда қисқа муддатли фойда кўришнинг ҳақиқий белгилари кузатилса, у савдога мўлжалланган активлар сингари таснифланади.
Банк бирор-бир бошқа қимматли қоғозларни сотиб олишда, уларнинг ҳисобини ҳаққоний қиймати бўйича юритиш мақсадида бўлиб, ҳаққоний қийматини ишончли аниқлаш мумкин бўлса ва ҳаққоний қийматидаги ўзгаришини фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш мақсадида бўлса, банк уларни "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифлаши мумкин. Бунда банкнинг ушбу қарори кейинчалик ўзгармаслиги лозим.
6. Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозлари қайд қилинган ёки ўрнатилган миқдордаги тўловлар ва қайд қилинган тўлаш муддатига эга бўлган молиявий активлар бўлиб, бунда банк уларни сўндириш муддатигача сақлаш мақсади ва имкониятига эга бўлиши лозим.
7. Банклар молиявий активларни мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тоифаларда таснифлайди.
8. Банклар фақат сўндириш муддатигача сақлаш мақсади ва имконияти мавжуд бўлсагина, қарз воситаларни "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифада таснифлаши лозим (1-илова).
9. Банклар улушли воситаларни "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифада таснифламаслиги лозим. Чунки, улушли воситалар тўлаш муддатига эга бўлмайдилар.
10. Банклар жорий ёки ўтган икки молиявий йил давомида катта миқдордаги сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларни қоплаш муддати келгунга қадар сотган ёки қайта таснифлаган бўлса, уларга ушбу молиявий активларни "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифада таснифлаш тақиқланади. Аммо, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
1) молиявий активнинг сўндириш санасига қадар оз вақт қолганда амалга оширилса. Чунки бозор фоиз ставкасининг ўзгариши мазкур молиявий активнинг қолган сўндириш муддатигача бўлган давр давомида унинг ҳаққоний қийматига сезиларли таъсир қилмаган бўлиши мумкин (2-илова);
2) банк режалаштирилган тўловлар асосида дастлабки асосий қарз суммасини тўла ундиргандан кейин амалга оширса (2-илова);
3) банк томонидан олдиндан огоҳлантиришлар бўйича банкка боғлиқ бўлмаган ва фавқулодда характерга эга бўлган муҳим ҳодисалар сабабли ҳеч қандай асосли ҳаракат қила олмаган ҳолда амалга оширса (3-илова).
11. Банклар "олди-сотди қимматли қоғозлари" ёки "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифаларда таснифланмаган барча молиявий активларни "сотиш учун мавжуд" қимматли қоғозлар тоифасида таснифлашлари лозим.
12. Банклар молиявий активни бир тоифадан бошқа бир тоифага ўтказишда (мисол учун, "сотиш учун мавжуд" тоифадан "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифага) ушбу активни мазкур Низомнинг VII бўлимига мувофиқ янги турдаги ҳисобварақда акс эттиришади.
§-2. Молиявий активни тан олиш вақти ва
унинг қийматини белгилаш
13. Банк молиявий восита бўйича шартнома шартлари татбиқ этиладиган томонлардан бири бўлгандагина молиявий актив банк томонидан баланс ҳисоботида тан олинади.
14. Банклар молиявий активни баланс ҳисоботида битим санаси бўйича юритиладиган ҳисобдан келиб чиққан ҳолда тан олишлари лозим. Молиявий актив ҳам, актив учун тўлов мажбурияти ҳам битим санаси бўйича акс эттирилади.
15. Банклар сотиб олинган молиявий активни дастлабки тан олишда унинг ҳақиқатдаги қийматини акс эттирган ҳаққоний қиймати бўйича баҳолайдилар. Сотиш учун мавжуд ёки сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар деб таснифланган молиявий активлар бўйича уларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатлар ҳам актив сифатида акс эттирилади ва қимматли қоғознинг "амортизация қиймати"га киритилади. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" сифатида таснифланган молиявий активларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар банкнинг жорий харажати сифатида тан олиниб, фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттирилади.
§-3. Молиявий активни тан олишдаги
бухгалтерия ўтказмалари
16. Банклар молиявий активларни сотиб олишда уларнинг таснифига мувофиқ номинал қиймати тижорат банкларининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасининг мос баланс ҳисобварақларида акс эттирилади. Бунда, мукофот, дисконт ва бошқа ҳар қандай сотиб олинган ҳисобланган фоизлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ алоҳида ҳисобварақларда ҳисобга олинади.
17. Банклар "олди-сотди" ёки "сотиш учун мавжуд" қимматли қоғозлар сифатида таснифланган улушли қимматли қоғозларни сотиб олишда уларни ҳақиқий қиймати бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тегишли баланс ҳисобварағида акс эттиришлари лозим.
18. "Сотиш учун мавжуд" ёки "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифаларда таснифланган қарз қимматли қоғозларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар 10889 - "Сотиш учун мавжуд қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар" ёки 15989 - "Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар" баланс ҳисобварақларида акс эттирилади. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган қарз қимматли қоғозларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар ва барча улушли қимматли қоғозларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар 55110 - "Қимматли қоғозлар олди-сотди операциялари бўйича тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари" баланс ҳисобварағида акс эттирилади.
IV. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ СОТИБ ОЛИШДАГИ
ДИСКОНТ, МУКОФОТ ВА ХАРАЖАТЛАР
АМОРТИЗАЦИЯСИ
19. Банклар барча молиявий активлар бўйича мукофот ёки дисконтларни реал фоиз ставкаси усулини қўллаган ҳолда амортизациялайди. Банклар, шунингдек "сотиш учун мавжуд" ёки "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифасида таснифланган қарз қимматли қоғозларини сотиб олиш харажатларини ҳам реал фоиз ставкаси усулини қўллаган ҳолда амортизациялайди.
20. Дисконтни амортизациялаш тегишли "Дисконт" ҳисобварақларни дебетлаш ва "Фоизли даромадлар" ҳисобварақларини кредитлаш йўли билан мазкур Низомнинг 6, 7 ва 8-иловаларига мувофиқ акс эттирилади.
21. Мукофот ва сотиб олиш харажатларини амортизациялаш тегишли "Фоизли даромадлар" ҳисобварақларини дебетлаш ва "Мукофот" ёки "Қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар" ҳисобварақларини кредитлаш йўли билан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ акс эттирилади.
V. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ КЕЙИНГИ БАҲОЛАШ
§-1. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида
таснифланган активларни кейинги баҳолаш
22. Банклар "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган молиявий активларни дастлабки тан олишдан кейин, уларнинг ҳаққоний қиймати бўйича, банкларнинг мазкур активлар бўйича сотишда ёки ҳисобдан чиқаришда қилиши мумкин бўлган харажатларини чегирмаган ҳолда баҳолайдилар. Тўғрилашлар бевосита фойда ва зарарлар ҳисоботи орқали амалга оширилади.
23. Банклар ҳаққоний қиймат ўзгариши натижасидаги тўғрилаш суммаларини ё портфел ё ҳар бир алоҳида қимматли қоғоз асосида ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Ушбу ихтиёрий усуллар натижасидан тўғрилашнинг бир хил бўлган якуний суммаси келиб чиқади.
24. Ҳаққоний қиймат ўзгариши натижасидаги тўғрилаш суммасининг ҳисоб-китоби қуйидагича амалга оширилади: Ҳаққоний қиймат - Баланс қиймати = Тўғрилаш суммаси.
Мазкур формулани қўллашда ҳосил бўладиган мусбат фарқ ҳаққоний қийматнинг ўсишини, манфий фарқ эса ҳаққоний қийматнинг камайишини кўрсатади.
25. Ҳаққоний қиймат ўзгаришини тўғрилаш, ҳеч бўлмаганда ҳар ой молиявий ҳисоботни тайёрлашдан олдин амалга оширилади. Ҳаққоний қиймат ўсишини акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - 10795 - "Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши |
XX |
||
Кт - 45609 -"Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда" ёки |
XX |
||
Кт - 45611 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда" (савдога мўлжалланган қимматли қоғозлардан ташқари) |
26. Ҳаққоний қиймат камайишини акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади (6-илова):
Дт - 55610 -"Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар" ёки |
XX |
||
Дт - 55614 -"Олди-сотди қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар" (Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлардан ташқари) |
|||
Кт - 10795 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши" |
XX |
§-2. "Сотиш учун мавжуд" тоифасида таснифланган
активларни кейинги баҳолаш
27. Дастлабки тан олишдан кейин банклар "сотиш учун мавжуд" тоифасида таснифланган молиявий активларни ҳаққоний қиймати бўйича баҳолайдилар. Бунда банкларнинг мазкур активлар бўйича сотишда ёки ҳисобдан чиқаришда қилиши мумкин бўлган харажатлар ҳаққоний қийматдан чегириб ташланмайди. Тўғрилашлар бевосита банкнинг фойда ва зарарларига олиб борилмасдан, балки унинг капитал ҳисобварағида амалга оширилади.
28. Юқоридаги бандда қўйилган талаблар истисно тариқасида бозор нархида котировка қилинмайдиган ва ҳаққоний қиймати ишончли баҳоланмайдиган улушли воситаларга нисбатан қўлланилмайди. Бундай активлар, агар улар "сотиш учун мавжуд" молиявий активлар тоифасида таснифланган бўлган тақдирда ҳам, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини чегириб ташлагандаги ҳақиқатдаги қиймати бўйича акс эттирилади. Агар, кейинчалик активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш имконияти ишончли бўлган тақдирда, банклар бундай активларни ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олишлари лозим. Агар улушли қимматли қоғоз ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олиниб, кейинчалик ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш имконияти мавжуд бўлмай қолса, у ҳолда ушбу актив ҳақиқатдаги қиймати бўйича акс эттирилади. Бундай ҳолатда ушбу бандда баён этилган ҳисоб услуби қўлланилади, фақат алоҳида капитал ҳисобварағида акс эттириладиган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар амортизация қилинмайди. Бунда улар капитал ҳисобварағида мазкур актив сотилмагунча сақланиб қолади.
29. Молиявий активларнинг ҳаққоний қиймати ўзгариши билан боғлиқ тўғрилаш суммалари портфел ёки ҳар бир алоҳида қимматли қоғоз асосида аниқланади. Мазкур усуллар натижасидан тўғрилашнинг бир хил бўлган якуний суммаси келиб чиқади.
30. Ҳаққоний қиймат ўзгаришидан келиб чиқиб, тўғрилаш суммасини ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳаққоний қиймат - Баланс қиймати = Тўғрилаш суммаси
Мазкур формулани қўллашда ҳосил бўладиган мусбат фарқ ҳаққоний қийматнинг ўсишини, манфий фарқ эса ҳаққоний қийматнинг камайишини кўрсатади.
31. Ҳаққоний қиймат ўсишини акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши" |
XX |
||
Кт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар (актив-пассив)" |
XX |
32. Ҳаққоний қиймат камайишини акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади (7-илова):
Дт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар (актив-пассив)" |
XX |
|
Кт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши" |
XX |
§-3. "Сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифасида
таснифланган активларни кейинги баҳолаш
33. "Сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифасида таснифланган молиявий активлар молиявий ҳисоботда кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини чегирган ҳолдаги амортизация қиймати бўйича акс эттирилади.
34. Бундай активлар бўйича ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан боғлиқ тўғрилаш (корректировка)лар амалга оширилмайди.
§-4. Хорижий валютада ифодаланган молиявий активлар
35. Хорижий валютада ифодаланган "олди-сотди қимматли қоғозлари" ёки "сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар" тоифасида таснифланган молиявий активлар бўйича банклар дастлаб хорижий валюта асосида ҳаққоний қийматининг тўғрилаш суммасини аниқлаб олишлари лозим. Кейин эса валюталарни айирбошлашнинг Марказий банк курси бўйича очиқ валюта позициясини қайта баҳолаш йўли билан курс фарқи ҳисобидан олинган ҳар қандай фойда ва зарарлар аниқланади.
ОЛИШНИ ТЎХТАТИШ
олишни тўхтатиш шартлари
36. Банк молиявий активни тан олишни қуйидаги ҳолларда тўхтатади:
1) мазкур активдан келиб тушадиган пул оқимини олиш юзасидан тузилган шартномада белгиланган ҳуқуқ муддати ўтиб кетганида;
2) банк молиявий активни берганда ва ушбу ҳолат тан олишни тўхтатишни талаб қилувчи ҳолатга тўғри келганда.
37. Банк молиявий активни беришда мазкур активни бошқариш билан боғлиқ бўлган хавф-хатар ва мукофотлар даражасини баҳолай билиши лозим (9-илова).
38. Банк молиявий активни бошқариш билан боғлиқ барча хавф-хатар ва мукофотларни берадиган бўлса, у ҳолда у мазкур активни ҳисобдан чиқариши ва уни беришда пайдо бўладиган ва сақланган ҳар қандай ҳуқуқ (ёки мажбуриятлар)ни алоҳида актив (мажбурият) сифатида тан олиши лозим (10-илова).
39. Банк молиявий активни бошқариш билан боғлиқ барча хавф-хатар ва мукофотларни ўзида сақлаб қоладиган бўлса, у ҳолда у молиявий активни ҳисобдан чиқармаслиги лозим.
40. Банклар тан олишни тўхтатиш талабларига жавоб бермайдиган операциялар давридаги ҳар қандай тушумларни мажбурият сифатида 22896 - "Бошқа муддати узайтирилган даромадлар" ҳисобварағида акс эттиради.
§-2. Молиявий активларни сотиш
41. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган молиявий активни сотиш ёки ҳисобдан чиқаришдаги фойда ёки зарарлар суммаси қуйидагича ҳисобланади:
Сотишдаги тушум - Баланс қиймати = Фойда (зарар)
42. Ҳаққоний қийматни тўғрилаш суммаси молиявий активни сотишдан олдин акс эттирилган бўлса, у ҳолда юқоридаги формула фойда ёки зарарлар нолга тенглигини кўрсатади. Бироқ, бунда кунлик асосда ҳаққоний қийматни тўғрилаш талаб этилмайди. Агар сотиш натижасида фойда ёки зарарлар пайдо бўлса, у ҳолда мазкур фойда ёки зарарлар ҳаққоний қийматни тўғрилашдан келиб чиққан фойда ва зарарлар акс эттириладиган ҳисобварақларда акс эттирилади.
Масалан, банк "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган давлат облигацияларини сотаётганда фойда қуйидагича ҳисобланади:
Сотишдан келиб тушган тушум |
885 |
|
Минус: Баланс қиймати: |
||
10705 -"Давлат облигациялари" |
1.000 |
|
10791 -"Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр - актив)" |
(100) |
|
10795 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши" |
(20) |
|
10799 -"Олди-сотди қимматли қоғозларидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" |
0 |
|
16305 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган фоизлар (купонлар бўйича)" |
3 |
|
Баланс қиймати = |
883 |
|
Сотишдан олинган фойда |
2 |
Фойдани акс эттириш бўйича бухгалтерия ўтказмаси эса қуйидагича амалга оширилади:
Дт - Пул маблағларининг мос ҳисобварағи |
885 |
||
Дт - 10791 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича дисконт (контр - актив)" |
100 |
||
Дт - 10795 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши" |
20 |
||
Кт - 10705 -"Давлат облигациялари" |
1.000 |
||
Кт - 16305 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган фоизлар" |
3 |
||
Кт - 45609 -"Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда" ёки |
|||
Кт - 45611 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда (савдога мўлжалланган қимматли қоғозлардан ташқари)" |
2 |
43. "Сотиш учун мавжуд" тоифасида таснифланган молиявий активни сотишдан ёки ҳисобдан чиқаришдан кўрилган фойда ёки зарарлар қуйидагича ҳисобланади:
Сотишдан келиб тушган тушум - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши" сифатида акс эттирилган суммани чегирган ҳолдаги баланс қиймати = Фойда (зарар)
Масалан, банк "сотишга мўлжалланган" тоифада таснифланган давлат хазина векселларини сотаётганида фойда қуйидагича ҳисобланади:
Сотишдан келиб тушган тушум |
1.150 |
|
Минус: Ҳаққоний қийматни тўғрилашдаги суммани чегириб ташлагандаги Баланс қиймати |
||
10801 -"Давлат хазина векселлари" |
1.000 |
|
10889 -"Сотиш учун мавжуд қарз қимматли қоғозларини харид қилиш бўйича харажатлар" |
10 |
|
10893 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот" |
100 |
|
10899 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" |
0 |
|
16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар (купонлар бўйича)" |
0 |
|
Ҳақиқий қийматни тўғрилашдаги суммани чегириб ташлагандаги Баланс қиймати = |
1.110 |
|
Сотишдан олинган фойда |
40 |
Фойдани акс эттиришнинг бухгалтерия ўтказмаси қуйидагича амалга оширилади:
Дт - Пул маблағларининг мос ҳисобварағи |
1.150 |
||
Кт - 10801 -"Давлат хазина векселлари" |
1.000 |
||
Кт - 10889 -"Сотиш учун мавжуд қарз қимматли қоғозларини харид қилиш бўйича харажатлар" |
10 |
||
Кт - 10893 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот" |
100 |
||
Кт - 45803 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда" |
40 |
44. Банк, шунингдек илгари ҳаққоний қийматни тўғрилаш бўйича акс эттирилган ва алоҳида капитал ҳисобварағида ҳисобга олинган суммани бекор қилиш бўйича бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириши лозим.
Масалан, агар тўғрилаш суммаси ҳаққоний қийматнинг жами 200 сўмга ўсишига олиб келган бўлса, у ҳолда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилиши лозим:
Дт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" |
200 |
||
Кт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
200 |
45. "Сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифада таснифланган молиявий активларнинг сотилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши натижасидаги фойда ёки зарарлар қуйидагича ҳисобланади:
Сотувдаги тушум - Амортизацияланган қиймат = Фойда (зарар)
Масалан, банк "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифада таснифланган давлат хазина векселларини сотаётганда фойдани ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Сотишдан олинган тушум |
1.020 |
|
Минус: Амортизацияланган қиймат |
||
15901 -"Давлат хазина векселлари" |
1.000 |
|
15991 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт" |
(20) |
|
15989 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларини харид қилиш бўйича харажатлар" |
10 |
|
15999 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" |
0 |
|
16311 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар (купонлар бўйича)" |
0 |
|
Амортизацияланган қиймат = |
990 |
|
Сотишдан олинган фойда |
30 |
Фойдани акс эттиришнинг бухгалтерия ўтказмаси эса қуйидагича амалга оширилади:
Дт - Пул маблағларининг мос ҳисобварағи |
1.020 |
||
Дт - 15991 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)" |
20 |
||
Кт - 15901 -"Давлат хазина векселлари" |
1.000 |
||
Кт - 15989 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларини харид қилиш бўйича харажатлар" |
10 |
||
Кт - 45805 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда" |
30 |
VII. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ ҚАЙТА ТАСНИФЛАШ
§-1. Молиявий активларни "олди-сотди қимматли
қоғозлари" тоифасига ёки тоифасидан ўтказиш
46. Молиявий актив банк тасарруфида бўлар экан, банкларга уни "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасига ёки шу тоифадан бошқа тоифага ўтказиш тақиқланади, фақат дастлабки таснифи нотўғри таснифланган ҳолат бундан мустасно.
47. Агар банк кейинроқ "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган активларнинг нотўғри таснифланганлигини аниқласа, у ҳолда кейинги ҳар қандай қайта таснифлашлар хатони тўғрилаш сингари ҳисобга олинади. Мазкур ҳолат илгари чиқарилган молиявий ҳисоботни қайта ҳисоблаб чиқишни тақозо этади.
48. Агар банк молиявий активни "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифласа-да, лекин 12 ой давомида уни сотмаса ва агар ушбу актив "қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар" сингари юритилиши лозим бўлганлар тоифасига тўғри келса, у ҳолда банк ушбу молиявий активни "олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасидан мос инвестиция ҳисобварағига ўтказади. Мазкур ҳолат ҳам, хатони тўғрилаш сингари ҳисобга олинади ва илгариги молиявий ҳисоботни қайта ҳисоблаб чиқишни тақозо этади.
§-2. Молиявий активларни "сўндириш муддатигача
сақланадиган" тоифасидан "сотиш учун
мавжуд" тоифасига ўтказиш
49. Агар банк ўзининг ишонч ва имкониятлари ўзгариши натижасида молиявий активни "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифа сифатида таснифлашни тақозо этмаса, у ҳолда банк уни "сотиш учун мавжуд" тоифасига ўтказади ва уни ҳаққоний қийматига тенглашгунча қайта баҳолайди. Қайта баҳолашдаги ҳаққоний қийматни тўғрилаш алоҳида 30907 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" капитал ҳисобварағида акс эттирилади.
50. Агар сўндириш муддатигача сақланадиган молиявий активларнинг катта миқдорда сотилиши ёки қайта таснифланиши 7-бандда кўрсатилган шартлардан бирортасига ҳам жавоб бермаса, у ҳолда барча қолган сўндириш муддатигача сақланадиган молиявий активлар "сотиш учун мавжуд" тоифага ўтказилади ва ҳаққоний қийматига тенглашгунча қайта баҳоланади. Қайта баҳолашдаги ҳаққоний қийматни тўғрилаш алоҳида 30907 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" капитал ҳисобварағида акс эттирилади.
51. Сўндириш муддатигача сақланадиган молиявий активларнинг катта миқдордаги сотилиши ёки қайта таснифланиши 10-бандда кўрсатилган бирорта ҳам шартга жавоб бермайдиган ҳар бир ҳолатда, кейинчалик 24 ой ичида сотиб олинадиган барча қимматли қоғозлар "олди-сотди қимматли қоғозлари" ёки "сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар" тоифасида таснифланиши лозим.
§-3. Молиявий активларни "сотиш учун мавжуд"
тоифадан "сўндириш муддатигача сақланадиган"
тоифага ўтказиш
52. Банклар ўз мақсади ва имкониятлари ўзгариши натижасида ёки 10-бандда қайд этилган ўтган иккита молиявий йилларда ўтказилган сўндириш муддати қайд этилган молиявий активларини "сотиш учун мавжуд" тоифадан "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифага ўтказишлари мумкин.
53. Молиявий активни "сотиш учун мавжуд" тоифадан "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифага ўтказишда ушбу активнинг ҳаққоний қиймати шу қайта таснифлаш санасига унинг амортизацияланган қиймати бўлиб ҳисобланади.
54. "Сотиш учун мавжуд" тоифадан "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифага ўтказилган молиявий активлар бўйича олдин капиталда тан олинган ҳар қандай ўзлаштирилмаган (ҳаққоний қиймати ўзгариши натижасида вужудга келган) фойда ёки зарарлар қуйидаги тартибда ҳисобга олиниши лозим:
1) ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар самарали фоиз ставкаси услубини қўллаган ҳолда мазкур қимматли қоғозларнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида амортизацияланиб борилади ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади;
2) янги амортизацияланган қиймат билан сўндирилиши лозим бўлган сумма ўртасидаги ҳар қандай фарқ ҳам 12-иловага мувофиқ равишда, самарали фоиз ставкаси услубини қўллаган ҳолда қолган фойдали хизмат муддати давомида амортизацияланади.
55. Агар "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифасига ўтказилган молиявий активлар кейинчалик қадрсизланадиган бўлса, у ҳолда илгари тўғридан-тўғри капиталда тан олинган ҳар қандай фойда ёки зарарлар мазкур Низомнинг VIII-бўлимига мувофиқ фойда ва зарарлар ҳисоботида тан олинади.
VIII. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИНГ ҚАДРСИЗЛАНИШИ
§-1. Молиявий активлар қадрсизланишининг
умумий белгилари
56. Банклар ҳар бир ҳисобот санасига молиявий активнинг ёки молиявий активлар гуруҳининг қадрсизланишини тасдиқловчи объектив далиллар бор-йўқлигини баҳолаши ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашга ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини оширишга зарурат бор-йўқлигини аниқлаштириши лозим.
57. Фоиз ставкасининг ўзгариб туриши қарз қимматли қоғозларининг ҳаққоний қийматига таъсир қилади. Бироқ, фоиз миқдорининг ўзгариб туриши билан боғлиқ ҳаққоний қийматнинг ўзгариши қадрсизланишга олиб келмайди.
58. Банклар молиявий активларнинг қадрсизланиши бўйича мазкур бўлимда белгиланган қоидалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) ва ушбу Низомнинг 13-иловасига мувофиқ кўрилиши мумкин бўлган зарарлар суммасини баҳолайдилар. Банклар кўрсатилган тартиб асосида аниқланган катта миқдордаги зарарга тенг бўлган кўрилиши мумкин бўлган зарарни баҳолашни акс эттиради.
§-2. Сўндириш муддатигача сақланадиган
молиявий активлар
59. Амортизация қиймати бўйича акс эттирилган сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг қадрсизланиши тўғрисида объектив далиллар мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу зарар мазкур активнинг баланс қиймати билан актив бўйича кутилаётган пул оқимининг жорий қиймати (ҳали қилинмаган келажакдаги зарарларни чегириб ташлаган ҳолда) ўртасидаги фарқ сифатида баҳоланади. Мазкур жорий қиймат ушбу актив бўйича дастлабки реал фоиз ставкаси (яъни дастлабки тан олишда ҳисобланган реал фоиз ставкаси)га тенг бўлган дисконт ставкасини қўллаш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
60. Сўндириш муддатигача сақланадиган молиявий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини ташкил этиш бўйича қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - 56826 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" |
XX |
|
Кт - 15999 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" |
XX |
§-3. Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар
61. "Сотиш учун мавжуд" тоифасида таснифланган молиявий активнинг қадрсизланиши тўғрисида объектив далиллар мавжуд бўлганда, у ҳолда ҳаққоний қийматни тўғрилаш билан боғлиқ бўлган ва илгари тўғридан-тўғри капиталда акс эттирилган ихтиёрий кумулятив зарар ҳисобдан чиқарилади ва фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттирилади. Бунда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Ҳақиқий қийматни тўғрилаш суммасини бекор қилиш учун:
Дт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
XX |
||
Кт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" |
XX |
Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини ташкил этиш учун:
Дт - 56808 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" |
XX |
||
Кт - 10899 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" |
XX |
62. Капиталдан ҳисобдан чиқариладиган ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган кумулятив зарар суммаси активнинг баланс қиймати (ихтиёрий ҳақиқий қийматни тўғрилаш суммасини чегириб ташлаган ҳолда) билан жорий ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ суммага тенгдир.
63. Агар кўрилиши мумкин бўлган зарар суммаси илгари капиталда тан олинган ҳақиқий қийматнинг салбий (манфий) тўғрилаш суммасидан ошиб кетадиган бўлса, у ҳолда банклар қўшимча кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммасини қуйидагича акс эттиради:
Дт - 56808 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" |
XX |
||
Кт - 10899 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" |
XX |
§-4. Олди-сотди қимматли қоғозларининг қадрсизланиши
бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш
64. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси камдан-кам ҳоллардагина ташкил этилади. Албатта бунда молиявий активнинг қадрсизланиши тўғрисидаги объектив далиллар борган сайин аниқлашиб бориши, шу билан бирга, ушбу қимматли қоғознинг жорий ҳаққоний қиймати мазкур қадрсизланишни акс эттирмаган бўлиши лозим.
65. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" тоифасида таснифланган қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини ташкил этишда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - 56806 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" |
XX |
||
Кт - 10799 -"Олди-сотди қимматли қоғозларидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" |
XX |
1-ИЛОВА
Молиявий активларни сўндириш муддатигача сақлаш
МАҚСАДИ ВА ИМКОНИЯТИ
Мақсад
Қуйидаги ҳолларда банк сўндириш муддати белгиланган молиявий активларни сўндириш муддатигача сақлаш бўйича қатъий мақсади йўқ деб ҳисобланади:
1) банк мазкур молиявий активга фақат ноаниқ вақт мобайнидагина эгалик қилиш мақсадида бўлганда;
2) банк мазкур активни ликвидли маблағларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, бозор фоиз ставкасининг ёки хавф-хатарларнинг ўзгаришларига жавобан ёки алтернатив инвестицияларнинг манфаатли имкониятлари ёки даромадлилик даражасининг ўзгаришларга, ёки молиялаштириш шартлари ёки манбаларидаги ўзгаришларга, ёки валюта хавф-хатаридаги ўзгаришларга жавобан (юзага келган вазият олдиндан огоҳлантиришлар бўйича банкка боғлиқ бўлмаган ва фавқулодда характерга эга бўлган муҳим ҳодисалар сабабли ҳеч қандай асосли ҳаракат қила олмаган ҳолатлардан ташқари - 3-илова) сотишга тайёр бўлса;
эмитент молиявий активни амортизация қийматидан сезиларли даражада паст бўлган қийматда сўндириш ҳуқуқига эга бўлса.
Имконият
Банк сўндириш муддати белгиланган молиявий активларни сўндириш муддатигача ушлаб туриш имконияти йўқ деб ҳисобланади, агар:
1) банк мазкур инвестицияга жалб этилган маблағларни уларни сўндириш муддатигача ушлаб туриш учун зарур бўлган молиявий маблағларга эга бўлмаса;
2) банкнинг фаолияти қонуний ёки бошқа чеклашлар остидалиги унинг мазкур молиявий активларга нисбатан сўндириш муддатигача эгалик қилиш мақсадини бузиши мумкин бўлса.
2-ИЛОВА
Сўндириш муддатига сақланадиган қимматли
қоғозларни "сўндириш санасига оз муддат
қолганда" ва "асосий қарздорликнинг
қарийб барчаси ундириб олинган"да
СОТИШ
Банк бирор молиявий активни фақатгина уни сўндириш муддатигача ушлаб туриш учун қатъий мақсад ва имконияти бўлгандагина "сўндириш муддатигача сақланадиган" актив сифатида таснифлаши мумкин. Сўндириш муддатигача сақланадиган активларнинг сўндириш муддатигача сотиб юборилиши "сўндириш муддатигача сақланадиган" деб таснифланган бошқа барча қолган активларни сўндириш муддатигача сақланишига шубҳа туғилишига олиб келади. Шу сабабли, қолган бошқа сўндириш муддатигача сақланадиган молиявий активларнинг барчасини "сотиш учун мавжуд бўлган" деб таснифланадиган активлар тоифасига ўтказилиши лозим. Бу қоидани қўллаш сўндириш муддатигача сақланадиган активларни сотиш бўйича қуйидаги икки ҳолда истисно қилинади:
1) сўндириш муддатига оз қолганда;
2) асосий қарзнинг қарийб барчаси ундириб олингандан кейин.
Мазкур истисно, қарзнинг асосий қисми ундириб олинган ёки мазкур активни сўндириш муддати яқин бўлган ҳолатлар учун тегишлидир, чунки бу унинг ҳаққоний қийматига сезиларли таъсир кўрсатмайди ва банк учун молиявий активларни ушлаб туриш ёки бозордаги фоиз ставкаларининг ўзгаришига жавобан сотиб юборишининг фарқи йўқ бўлиб қолади. Ўз навбатида, бундай ҳолатларда сотиш юзага келадиган соф фойда ёки зарарга таъсир кўрсатмайди, ва сўндириш муддатигача бўлган давр мобайнида нархнинг ҳеч қандай ўзгариши кутилмайди. Қуйида, мазкур истисноларни қўллаш бўйича асосий амал қилинадиган тамойиллар келтирилган:
Сўндириш муддатига оз қолганда:
Мазкур истисно фоиз ставкалари бўйича хавф-хатар мазкур қимматли қоғоз нархини шакллантириш омили сифатида тан олинмайдиган даражада бўлган ҳолатлар учун қўлланилади. Буни қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин, агар банк молиявий активни сўндириш муддатига 3 ойдан кам қолган муддатда сотса, қоида бўйича бу ҳолат мазкур истиснога мос тушади. Бу шу нарсадан келиб чиқадики, сўндириш муддати 3 ойдан кам бўлган активга ўрнатилган фоиз ставкаси билан бозор ставкаси ўртасида пайдо бўладиган фарқнинг ҳаққоний қийматга бўладиган таъсири, қоида бўйича сўндириш муддати 1 йил ва ундан ортиқ бўлган активларга нисбатан кам бўлади.
Барча қарз суммасини ундириш:
Мазкур истисно муҳимлилик (существенности) тушунчасига асосланилган. Агар банк активни, у бўйича режалаштирилган тўловлари ёки олдиндан тўловлари билан бевосита 90% ёки ундан кўп бўлган асосий қарз суммаси ундирилгандан кейин сотадиган бўлса, у ҳолда қоида бўйича бу ҳолат мазкур иснистнога мос тушади. Бундай сотиш муҳим ҳисобланмайди ва шу билан бирга банкнинг қолган барча "сўндириш муддатигача сақланадиган" активларини сўндириш муддатигача эгалик қилиш ишончини шубҳа остида қолдирмайди.
3-ИЛОВА
"Банк томонидан сўндириш муддатигача сақланадиган"
қимматли қоғозларни олдиндан огоҳлантиришлар
бўйича банкка боғлиқ бўлмаган ва фавқулодда
характерга эга бўлган муҳим ҳодисалар сабабли
ҳеч қандай асосли ҳаракат қила олмаган ҳолда
СОТИШ
"Банк томонидан сўндириш муддатигача сақланадиган" қимматли қоғозларни олдиндан огоҳлантиришлар бўйича банкка боғлиқ бўлмаган ва фавқулодда характерга эга бўлган муҳим ҳодисалар сабабли ҳеч қандай асосли ҳаракат қила олмаган ҳолда сотиш, банк тасарруфидаги сўндириш муддатигача сақланадиган бошқа барча қимматли қоғозларни сўндириш муддатигача сақлаш ишончини шубҳа остига солмайди. Бундай сотишга қуйидаги ҳолатлар мисол бўла олади:
1) эмитент кредит қобилиятининг сезиларли даражада ёмонлашуви. Мисол учун, ташқи ваколатли агентликлар томонидан баҳоланадиган кредит рейтингининг пасайиши натижасида рўй берадиган сотиш, агар рейтинг даражаси пасайиши вақтида эмитент кредит рейтингининг дастлабки тан олишдаги кўрсаткичлари билан таққослаб унинг кредит қобилияти сезиларли даражада ёмонлашувини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, банкда бошқа сўндириш муддатигача сақланадиган инвестицияларни ушлаб туришга бўлган мақсадини шубҳа остида қолдирмайди. Мос равишда, агар банк ташқи таъсирларни баҳолашда ички рейтингдан фойдаланса, мазкур ички рейтингдаги кўрсаткичлардаги ўзгаришлар кредит қобилияти сезиларли даражада ёмонлашуви кузатилган эмитентларни аниқлашда қўл келиши мумкин, фақат шу шарт биланки, банкнинг ушбу услуби ички рейтинг баҳоланишини ва мазкур баҳолашдаги ўзгаришларни олишда эмитентларнинг кредит қобилиятига нисбатан изчил, ишончли ва объектив хулосаларни қилишга имкон берсагина. Агар молиявий активнинг қадрсизланиши тўғрисида тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, унда кредит қобилиятининг ёмонлашуви кўпчилик ҳолларда муҳим (существенный) омиллар деб қаралса;
2) Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича фоизларнинг бир қисмини солиқдан озод қилишни бекор қилиш ёки сезиларни даражада қисқартириш билан боғлиқ солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар (солиқ қонунчилигидаги фоизли даромадга нисбатан қўлланиладиган солиқ ставкасини ўзгартириш билан боғлиқ ўзгаришлардан ташқари) рўй берса;
3) банклар (хўжалик субъектлари)нинг йирик бирлашиши ёки йирик ҳисобдан чиқариш (масалан, кўпгина филиалларини сотиш)да банкнинг мавжуд фоиз ва кредит хатарлари сиёсати бўйича эгаллаган мавқеини қўллаб-қувватлаш мақсадида сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича инвестицияларни сотиш ва беришга олиб келса (агар, банкларнинг йирик бирлашиши ёки йирик ҳисобдан чиқариш ҳодисалари банк назоратида бўлган тақдирда ҳам банкнинг мавжуд кредит хатарлари ва кредит хатарлари бўйича сиёсати бўйича эгаллаган мавқеини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган инвестиция портфелидаги ўзгаришлар олдиндан кўра билиш эмас, балки оқибат сифатида қабул қилиниши лозим);
4) қонунчилик ҳужжатларида инвестицияларга берилган рухсат ёки унинг алоҳида турларининг максимал даражасига ўрнатилган талабларнинг сезиларли ўзгариши натижасида инвестиция портфелларидан сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларни сотишга олиб келса;
5) барча банкларга нисбатан уларнинг капиталига қўйиладиган меъёрий талабларнинг сезиларли даражада ўсиши банкларнинг сўндириш муддатигача сақланадиган инвестициялар ҳажмини уларни сотиш йўли билан қисқартиришга олиб келади;
6) хавф-хатарни ҳисобга олган ҳолдаги регулятив капитални ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиладиган, сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича хавф-хатарни баҳолашдаги сезиларли ўсиш.
4-ИЛОВА
Қарз қимматли қоғозларини
сотиб олишдаги бухгалтерия
ЎТКАЗМАЛАРИ
1 февралда банк номинал қиймати 1.000.000 сўм бўлган давлат облигациясини сотиб олди. Ушбу облигация 1 январда чиқарилган бўлиб, сўндириш муддати 31 декабрда келади. Фоизлар ҳар чоракда (облигация эгасига) йиллик 14% ҳисобида тўлаб борилади. Банк учун харид нархи 911.890 сўмни ташкил этади. Харид нархига 11.890 сўм (1.000.000 х 14% х 31/365) миқдоридаги сотиб олинган, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар қўшилган. Мазкур харид билан боғлиқ операция бўйича харажатлар 10.000 сўмга тенг.
Қуйида, молиявий активларнинг уч тоифаси бўйича юқоридаги шартлар асосида облигацияни сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмалари ва дисконтни ҳисоблаш амаллари келтирилган:
Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича:
Дисконт = 1.000.000 - (911.890 - 11.890) = 100.000
Сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмаси:
Дт - 10705 -"Давлат облигациялари" |
1.000.000 |
||
Дт - 16305 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган фоизлар" |
11.890 |
||
Кт - 10791 -" Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича дисконт (контр-актив) " |
100.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
921.890 |
Харид қилишдаги харажатлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Дт - 55110 -"Қимматли қоғозлар олди-сотди операциялари бўйича тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари" |
10.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
10.000 |
Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар бўйича:
Дисконт = 1.000.000 - (911.890 - 11.890) = 100.000
Сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмаси (харид қилишдаги харажатлар ҳам ҳисобга олинган ҳолда):
Дт - 10805 -"Давлат облигациялари" |
1.000.000 |
||
Дт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
11.890 |
||
Дт - 10889 -" Сотиш учун мавжуд қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар" |
10.000 |
||
Кт - 10891 -" Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив) " |
100.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
921.890 |
Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича:
Дисконт = 1.000.000 - (911.890 - 11.890) = 100.000
Сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмаси (харид қилишдаги харажатлар ҳам ҳисобга олинган ҳолда):
Дт - 15905 -"Давлат облигациялари" |
1.000.000 |
||
Дт - 16311 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
11.890 |
||
Дт - 15989 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар" |
10.000 |
||
Кт - 15991 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт" |
100.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
921.890 |
5-ИЛОВА
Улушли қимматли қоғозларни
сотиб олишдаги бухгалтерия
ЎТКАЗМАЛАРИ
Банк, "А" акциядорлик жамиятининг ҳар бир акцияси учун 10.000 сўмдан 100 та акцияларини сотиб олаяпти. Ушбу операция бўйича харажатлар 20.000 сўмни ташкил этади.
Қуйида, молиявий активларнинг ҳар бир тоифаси бўйича бухгалтерия ўтказмалари алоҳида келтирилган:
Олди-сотди қиматли қоғозлари бўйича:
Сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмаси:
Дт - 10719 -"Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари" |
1.000.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
1.000.000 |
Операция бўйича харажатларни акс эттириш ўтказмаси:
Дт - 55110 -"Қимматли қоғозлар олди-сотди операциялари бўйича тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари" |
20.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
20.000 |
Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар бўйича:
Сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмаси:
Дт - 10821 -" Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари" |
1.000.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
1.000.000 |
Операция бўйича харажатларни акс эттириш ўтказмаси:
Дт - 55110 -"Қимматли қоғозлар олди-сотди операциялари бўйича тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари" |
20.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
20.000 |
Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозлари бўйича:
Улушли қимматли қоғозлар "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифасида таснифланиши мумкин эмас, чунки уларнинг ўрнатилган сўндириш муддати йўқ.
6-ИЛОВА
Савдога мўлжалланган қарз қимматли қоғозларнинг
ҲИСОБИ
7) 2003 йил 1 декабрда банк номинал қиймати 100.000.000 бўлган 12 ойлик давлат хазина векселларини 93.000.000 га сотиб олди. Сўндириш муддати 2004 йил 30 ноябрь. Мазкур қимматли қоғозлар кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, шунинг учун улар "савдога мўлжалланган" туркумда таснифланади. Савдога мўлжалланган қимматли қоғозларнинг ҳисоби 10700 - "Олди-сотди қимматли қоғозлари" ҳисобварақлар гуруҳида акс эттирилади. (Қимматли қоғозлар қанчалик савдога мўлжалланган бўлишига қарамасдан, уларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар 55110 - "Қимматли қоғозларнинг олди-сотди операциялари бўйича тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари" ҳисобварағига олиб борилади, ва шунинг учун, мазкур мисолда кўриб ўтилмайди). Сотиб олиш амалиёти қуйидагича акс эттирилади:
Дт - 10701 -"Давлат хазинаси векселлари" (*) |
100.000.000 |
||
Кт - 10791 - “Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича дисконт” |
7.000.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
93.000.000 |
-------------------------
(*) Таҳлилий (аналитик) ҳисобда банк мазкур хазина векселларини савдога мўлжалланмаган бошқа хазина векселларидан фарқлаш учун уларни банк "савдога мўлжалланган" туркумда таснифлайди, чунки банк савдога мўлжалланмаган хазина векселларини ҳам ҳисоб юритишни йўлга қўйиш мақсадида "олди-сотди қимматли қоғозлари" туркумида таснифлашга қарор қилган.
8) 2003 йил 31 декабрда банк қимматли қоғозларни ҳаққоний қиймати бўйича қайта баҳолади. 2003 йил 31 декабрь ҳолатига ушбу хазина векселларининг ҳаққоний қиймати 92.500.000 сўмни ташкил қилган. Қайта баҳолашдаги тўғрилаш суммасини аниқлаб олиш учун, ҳаққоний қийматни қолдиқ қиймат билан таққослаш зарур, агар керак бўлса:
(a) дастлаб баланс қиймати ҳисобот даврига реал фоиз ставкаси услубини қўллаш орқали дисконтни амортизациялаб қайта ҳисобланиши лозим. (ВСД бўйича Excel функциясини қўллаш орқали дисконтни амортизациялаш графигига қаранг). Дисконтни амортизациялаш бўйича бухгалтерия ўтказмаси қуйидагича амалга оширилади:
Дт - 10791 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича дисконт" |
564.127 |
||
Кт - 40601 - “Давлат хазинаси векселлари бўйича фоизли даромадлар” |
564.127 |
(b) Энди талаб қилинадиган тўғрилаш суммасини аниқлаш учун баланс қийматини ҳаққоний қийматига тенглаштириш зарур.
2003 йил 31 декабрь ҳолатига қимматли қоғозларнинг баланс қиймати 93.564.127 сўмни ташкил этган. (100.000.000 - 6.435.873 = 93.564.127).
Бунинг натижасида зарар қуйидагини ташкил этган:
92.500.000 - 93.564.127 = (1.064.127)
Ҳаққоний қийматни тўғрилаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Дт - 55610 -"Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар" |
1.064.127 |
||
Кт - 10795 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
1.064.127 |
9) 2004 йил 1 январда банк ушбу хазина векселларини 92.600.000 сўмга сотди. Сотиш амалиёти қуйидагича акс эттирилади:
Дт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
92.600.000 |
||
Дт - 10795 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
1.064.127 |
||
Дт - 10791 -"Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича дисконт" |
6.435.873 |
||
Кт - 10701 -"Давлат хазина векселлари" |
100.000.000 |
||
Кт - 45609 -"Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда" |
100.000 |
Мазкур мисол алоҳида қимматли қоғозга нисбатан ҳисоб юритишни акс эттиради. Агар банк тасарруфида савдога мўлжалланган қимматли қоғозларнинг бир бутун портфели мавжуд бўлса, одатда ҳар бир алоҳида қимматли қоғознинг сотувидан кейин ҳаққоний қийматни тўғрилаш ҳисобварағидаги қолдиқни тўғрилаш қабул қилинмаган. Бунинг ўрнига, портфелни ҳисобга олишда ҳақиқий қийматни тўғрилаш услуби ўзгаради ва бунда бутун бир портфель ҳаққоний қийматигача тўғриланади. Ушбу усулларнинг ихтиёрий бирини қўллашдан қатъи назар, даромад ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботга таъсир бир хил бўлади ва ўзида тан олишни тўхтатишдан кўрилган соф даромад(зарар)нинг якуний суммаси билан ҳисобот даври давомидаги ҳақиқий қийматнинг тўғрилаш суммасининг йиғиндисини акс эттиради.
Хазина Векселлари - Excel жадвалини қўллаган ҳолда
реал фоиз Excel жадвалини қўллаш орқали Давлат
хазина векселларининг
СТАВКАСИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ
Бажариш тартиби: Excel да "ВСД" формуласини қўлланг. Бу формула ўзгарувчан даромадлилик миқдорини (даражасини) билдиради (масалан пул оқимлари бўйича). Ушбу формулани топиш учун Excel нинг асосий менюсига кириб, "Қўйиш (Вставка)", "Вазифа (Функция)"..., "Молиявий (Финансовые)", "ВСД"лар босилади. Мазкур формула пул оқимларининг диапазонини сўрайди (С2:С14 катакчалар). Формула реал фоиз ставкаси бўйича зарурий қидирув жараён(цикл)лари сонини чегаралаб қўйиш учун "Тахмин (Предположение)"ни сўрайди. Одатда "Тахмин (Предположение)" майдонига 1% ни киритиш етарли ҳисобланади.
A |
B |
C |
D |
1 |
Сана |
Пул оқимлари |
Изоҳ |
2 |
01.12.х3 |
-93.000.000 |
Дастлабки пулнинг чиқиб кетиши манфий катталикда киритилган |
3 |
31.12.х3 |
0 |
Катакчани бўш ҳолда қолдирманг, "ноль"ни киритиш керак |
4 |
31.01.х4 |
0 |
|
5 |
28.02.х4 |
0 |
|
6 |
31.03.х4 |
0 |
|
7 |
30.04.х4 |
0 |
|
8 |
31.05.х4 |
0 |
|
9 |
30.06.х4 |
0 |
|
10 |
31.07.х4 |
0 |
|
11 |
31.08.х4 |
0 |
|
12 |
30.09.х4 |
0 |
|
13 |
31.10.х4 |
0 |
|
14 |
30.11.х4 |
100.000.000 |
Муддати келганда сўндириш |
15 |
|||
16 |
0,6065881% |
Ойлик реал фоиз миқдори |
|
17 |
= ВСД (C2:C14,1%) |
||
18 |
|||
19 |
Аҳамият беринг: Ўрнатилган йиллик фоиз ставкаси миқдори 14% га нисбатан йиллик реал фоиз ставкасининг миқдори 7,279% (0,6065881 x 12) ни ташкил этади. Реал фоиз ставкаси миқдори пулнинг вақтинчалик қиймати ўзгариши ҳисобига паст. Сўндириш муддати келмагунча, ҳеч қандай фоизлар келиб тушмайди. Сўндириш муддати қанчалик узоқ бўлса, реал фоиз ставкаси миқдори шунчалик паст бўлади. |
||
20 |
|||
21 |
|||
22 |
Давлат Хазина векселлари дисконтининг амортизацияланиш
ГРАФИГИ
Реал фоиз ставкаси ҳисоб-китобидан сўнг дисконтнинг амортизацияланиш жадвалини тайёрлаш мумкин:
Сана |
Номинал |
Дисконтнинг амортизацияланиши (*) |
Қолган дисконт |
Соф баланс қиймати |
01.12.х3 - Сотиб олиш |
100.000.000 |
7.000.000 |
93.000.000 |
|
31.12.х3 |
100.000.000 |
564.127 |
6.435.873 |
93.564.127 |
31.01.х4 |
100.000.000 |
567.549 |
5.868.324 |
94.131.676 |
28.02.х4 |
100.000.000 |
570.992 |
5.297.332 |
94.702.668 |
31.03.х4 |
100.000.000 |
574.455 |
4.722.877 |
95.277.123 |
30.04.х4 |
100.000.000 |
577.940 |
4.144.937 |
95.855.063 |
31.05.х4 |
100.000.000 |
581.445 |
3.563.492 |
96.436.508 |
30.06.х4 |
100.000.000 |
584.972 |
2.978.520 |
97.021.480 |
31.07.х4 |
100.000.000 |
588.521 |
2.389.999 |
97.610.001 |
31.08.х4 |
100.000.000 |
592.091 |
1.797.908 |
98.202.092 |
30.09.х4 |
100.000.000 |
595.682 |
1.202.226 |
98.797.774 |
31.10.х4 |
100.000.000 |
599.296 |
602.930 |
99.397.070 |
30.11.х4 |
100.000.000 |
602.930 |
0 |
100.000.000 |
30.11.х4 - Сўндириш |
0 |
0 |
||
Жами |
7.000.000 |
-------------------------
(*) Дисконтнинг амортизацияланиши = Соф баланс қиймати (олдинги қатор) х Ойлик реал фоиз миқдори (0,6065881%)
7-ИЛОВА
Фоизли купонлар билан сотиш
учун мавжуд облигациялар
ҲИСОБИ
2003 йил 1 мартда банк номинал қиймати 1.000.000 сўм ва йиллик фоиз даражаси 12% бўлган 2003 йил 1 январда чиқарилган ЎзР МБ облигацияларини фоизли купонлари билан сотиб олди. Фоизлар облигация эгасига ҳар чоракда тўланади. Сотиб олиш вақтида бу облигациялар бўйича 2 ойга фоизлар ҳисобланган [1.000.000 x 12% x (59 кун / 365) = 19.397]. Сотиб олиш пайтида тўланган жами сумма 979.397 (1.000.000 номинал плюс 19.397 сотиб олинган 2 ойга ҳисобланган фоизлар минус 40.000 жорий бозор фоиз миқдорини акс эттириш учун дисконт). Сўндириш муддати 31 декабрь 2003 йил. Банк ушбу облигацияларни сўндириш муддатигача сақлаб туришни режалаштирган, лекин агар катта даромад келтирувчи бошқа молиявий воситаларга маблағ қўйиш имконияти пайдо бўлса, уларни сотиши мумкин, шунинг учун банк ушбу облигацияларни "сотиш учун мавжуд" тоифасида таснифлайди.
(Мазкур мисолда, харид қилиш харажатлари назарда тутилмаган. Харид қилиш харажатларини амортизация қилиш тартибини кўриш учун 8-иловага қаранг).
Сотиб олиш қуйидагича ҳисобга олинади:
Дт - 10809 -"Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари" |
1.000.000 |
||
Дт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
19.397 |
||
Кт - 10891 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)" |
40.000 |
||
Кт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
979.397 |
Дисконтни амортизациялаш, фоизларни ҳисоблаш ва
олиниши бўйича бухгалтерия ўтказмалари
2003 йил 31 март
Дисконт реал фоиз ставкаси методини қўллаш орқали амортизацияланади, шартнома бўйича олиниши лозим бўлган фоизлар ҳар ойда ҳисоблаб борилади.
Дисконтни амортизациялаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади (илова қилинаётган амортизациялаш графигига ва ҳисоблашга қаранг):
Дт - 10891 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)" |
3.739 |
||
Кт - 40709 -"ЎзР МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар" |
3.739 |
Шартнома бўйича олиниши лозим бўлган фоизларни ҳисоблаш 2003 йилнинг 31 мартида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Дт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қиматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
10.192 |
||
Кт - 40709 -"ЎзР МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар" |
10.192 |
2003 йил 1 апрель.
Шартнома бўйича ҳисобланган фоизли тўловларнинг келиб тушиши (19.397 сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар плюс 10.192 март ойи учун ҳисобланган фоизлар):
Дт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
29.589 |
||
Кт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
29.589 |
2003 йил 30 апрель.
Дисконт амортизацияси:
Дт - 10891 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)" |
3.846 |
||
Кт - 40709 -"ЎзР МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар" |
3.846 |
Шартнома бўйича фоизларни ҳисоблаш:
Дт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
9.862 |
||
Кт - 40709 -"ЎзР МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар" |
9.862 |
Қимматли қоғозларни ҳақиқий қийматигача қайта
баҳолашдаги тўғрилашларнинг бухгалтерия ўтказмаси
Банк ўз раҳбарияти учун тузиладиган ишончли ҳисоботларни тайёрлаш учун сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларни ҳар ойда қайта баҳолашни амалга оширади. Қайта баҳолаш, ҳаққоний қийматнинг ўзгариши рўй берган ойда тегишли равишда баланс ҳисоботда ҳисобга олиниши учун ҳар ойнинг охирида ўтказилади. 2003 йилнинг 31 мартида Марказий банк облигациясининг ҳақиқий қиймати 992.000 сўм, баланс қиймати (ҳисобланган фоизлар билан бирга) эса 963.739 сўм (жадвал илова қилинади) эди. Қайта баҳолашдаги тўғрилашни акс эттириш бўйича қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
2003 йил 31 март.
Дт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
28.261 |
||
Кт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" |
28.261 |
2003 йил 30 апрель баланс қиймати (ҳисобланган фоизлар билан бирга) 1.005.708 (977.447 иловадаги жадвалдан + 28.261 ҳақиқий қийматни тўғрилаш суммаси) сўмни, ҳақиқий қиймати эса 995.057 (аҳамият беринг, ҳақиқий қиймат ўзига битта ой учун ҳисобланган фоизларни қўшиб ҳисоблаяпти, чунки агар облигация сотиб юборилганида ушбу фоизлар облигация эгасига ўтиб кетган бўлар эди). Облигациялар ҳақиқий қийматининг камайиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
2003 йил 30 апрель.
Дт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" |
10.651 |
||
Кт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
10.651 |
Облигацияларнинг сотилиши
2003 йил 17 май банк облигацияларни у бўйича ҳисобланган фоизларни қўшган ҳолда 990.000 сўмга сотди. Олдин дисконтни амортизациялаш ва қўшимча равишда сотиш вақтигача мазкур облигациялар бўйича фоизларни ҳисоблаш лозим.
2003 йил 17 май.
Дисконт амортизацияси (17/31 x 3.711):
Дт - 10891 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр -актив)" |
2.035 |
||
Кт - 40709 -"ЎзР МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар" |
2.035 |
Фоизларни ҳисоблаш (17/31 x 10.192):
Дт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" |
5.589 |
||
Кт - 40709 -"ЎзР МБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар" |
5.589 |
Облигацияларни сотиш қуйидагича акс эттирилади:
Дт - Тегишли пул маблағлари ҳисобварағи (a) |
1.005.451 |
||
Дт - 10891 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив" (б) |
30.380 |
||
Дт - 30907 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" (в) |
17.610 |
||
Кт - 10809 -"Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари" |
1.000.000 |
||
Кт - 16307 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар" (г) |
15.451 |
||
Кт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" (в) |
17.610 |
||
Кт - 45803 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда" |
20.380 |
(a) Сотувдаги тушум = 990.000 + 15.451 (сотилган ҳисобланган фоизлар)
(b) Дисконт қолдиғи = 30 апрелга (32.415) амортизация бўйича жадвалдаги сумма минус май ойининг 17 куни учун ҳисобланган амортизация (2.035).
(c) Ҳақиқий қиймат кумулятиви 28.261 (31 мартда акс эттирилган)га ошганлигини ва 10.651 (30 апрелда акс эттирилган)га камайганлигини кўрсатади= 17.610 тўғрилашнинг соф мусбат қиймати.
(d) Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар = 9.862 (апрель) + 5.589 (май) = 15.451.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари
Excel жадвалини қўллаган ҳолда реал фоиз ставксининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Бажариш тартиби: Excel да "ВСД" формуласини қўлланг. Бу формула ўзгарувчан даромадлилик миқдорини (даражасини) билдиради (масалан пул оқимлари бўйича). Ушбу формулани топиш учун Excel нинг асосий менюсига кириб, "Қўйиш (Вставка)", "Вазифа (Функция)"..., "Молиявий (Финансовые)", "ВСД"лар босилади. Мазкур формула пул оқимларининг диапозонини сўрайди (С2:С12 катакчалар). Формула реал фоиз ставкаси бўйича зарурий қидирув жараён(цикл)лари сонини чегаралаб қўйиш учун "Тахмин(Предположение)"ни сўрайди. Одатда "Тахмин (Предположение)" майдонига 1% ни киритиш етарли ҳисобланади.
A |
B |
C |
D |
1 |
Сана |
Пул оқими |
Тушунтириш |
2 |
01.03.х3 |
-979.397 |
Дастлабки пулнинг чиқиб кетиши манфий катталикда киритилган |
3 |
31.03.х3 |
29.589 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
4 |
30.04.х3 |
0 |
Катакчани бўш ҳолда қолдирманг, "ноль"ни киритиш керак |
5 |
31.05.х3 |
0 |
|
6 |
30.06.х3 |
29.917 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
7 |
31.07.х3 |
0 |
|
8 |
31.08.х3 |
0 |
|
9 |
30.09.х3 |
30.247 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
10 |
31.10.х3 |
0 |
|
11 |
30.11.х3 |
0 |
|
12 |
31.12.х3 |
1.030.247 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар ва муддати келгандаги сўндириш тўловлари |
13 |
|||
14 |
1,422357% |
Йиллик реал фоиз миқдори |
|
15 |
= ВСД (C2:C12,1%) |
||
16 |
|||
Аҳамият беринг: Ўрнатилган йиллик фоиз миқдори 12% га нисбатан йиллик реал фоиз миқдори 7,068% (1,422357 x 12) ни ташкил этади. Реал фоиз миқдори облигация дисконт билан харид қилиниши ҳисобига юқори қийматга эга. |
ЎзР МБнинг облигациялари дисконтини амортизациялаш
ЖАДВАЛИ
Реал фоиз ставкаси ҳисоб-китобидан кейин амортизация бўйича жадвални тайёрлаш мумкин. "Соф қолдиқ қиймат" устуни ўзида ҳисобланган фоизларни ҳисоблаган ҳолда акс эттиради, чунки фоизлар облигация эгасига тўланади. Шу сабабли, ҳақиқий қийматни тўғрилаш мақсадида олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар қийматини ҳисобга олиш зарур.
(Суммалар яхлитланган ҳолда келтирилган)
Сана |
Номинал қиймат |
Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисобварағидаги қолдиқ |
..... дан олинган йиллик фоизли даромад |
Дисконт қолдиғи |
Соф баланс қиймат (в) |
|
(а) |
Купонлар бўйича ҳисобланган |
Дисконт Амортизацияси (б) |
||||
1.03.х3 - харид қилинган |
1.000.000 |
19.397 |
40.000 |
979.397 |
||
31.03.х3 |
1.000.000 |
0 |
10.192 |
3.739 |
36.261 |
963.739 |
30.04.х3 |
1.000.000 |
9.862 |
9.862 |
3.846 |
32.415 |
977.447 |
31.05.х3 |
1.000.000 |
20.054 |
10.192 |
3.711 |
28.704 |
991.350 |
30.06.х3 |
1.000.000 |
0 |
9.863 |
4.238 |
24.466 |
975.534 |
31.07.х3 |
1.000.000 |
10.192 |
10.192 |
3.684 |
20.782 |
989.410 |
31.08.х3 |
1.000.000 |
20.384 |
10.192 |
3.881 |
16.901 |
1.003.483 |
30.09.х3 |
1.000.000 |
0 |
9.863 |
4.410 |
12.491 |
987.509 |
31.10.х3 |
1.000.000 |
10.192 |
10.192 |
3.854 |
8.637 |
1.001.555 |
30.11.х3 |
1.000.000 |
20.055 |
9.863 |
4.383 |
4.254 |
1.015.801 |
31.12.х3 |
1.000.000 |
0 |
10.192 |
4.254 |
0 |
1.000.000 |
31.12.х3 сўндирилган |
0 |
0 |
|
|
|
0 |
Жами |
100.603 |
40.000 |
10) Купонлар бўйича фоизлар ҳар чоракнинг охирги кунига келиб тушиши тахмин қилинади.
11) Дисконт амортизацияси = Соф баланс қиймати (олдинги қатор) х Ойлик реал фоиз ставкаси (1,4223570%) минус купонлар бўйича ўша ойга ҳисобланган фоизлар).
12) Соф баланс қиймати ўз ичига олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларни ҳам олади, лекин ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида илгари қилиниши мумкин бўлган тўғрилаш суммаларини акс эттирмайди.
8-ИЛОВА
Харид қилиш билан боғлиқ харажатлар
АМОРТИЗАЦИЯСИ
2003 йил 1 январь куни банк 12 ой муддатга, 2003 йил 30 июнь куни сўндириш муддати билан давлат облигацияларини сотиб олади (сўндиришгача 6 ой қолганда).
Номинал суммаси |
1.000.000 |
+ Харид қилишдаги харажатлар |
18.000 |
- Дисконт |
(50.000) |
= |
968.000 |
Облигациялар бўйича йиллик 12 фоизли тўловлар ҳар ой охирида амалга оширилади.
Фоизли даромад реал фоиз миқдори усулида ҳисобланиши лозим. Дисконт амортизацияси фоизли даромадни оширади, харид қилишдаги харажатлар амортизацияси эса фоизли даромадни камайтиради. Мазкур мисолдаги ҳисоб-китоблар "сотишга мўлжаллаган" ёки "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифаларда таснифланган облигациялар учун ўринли. "Олди-сотди қимматли қоғозлари" туркумида таснифланган облигацияларни харид қилишдаги харажатлар дарҳол банк харажатига олиб борилади. Excel дан фойдаланган ҳолда реал фоиз миқдорининг ҳисоб-китоби иловадаги жадвалда кўрсатилган.
Шу билан бирга дисконт амортизацияси ва харид қилишдаги харажатлар жадваллари илова қилинган. Харид қилишдаги харажатлар амортизацияси бухгалтерия ҳисобини енгиллаштириш учун тўғри чизиқли услубда кўрсатилган. Моҳияти бўйича ушбу услуб самарали фоиз миқдоридан фойдаланган ҳолда ҳисобланган умумий соф амортизацияни ҳисобга олади ва бухгалтерия ҳисобини енгиллаштириш учун уни иккита суммага бўлади, ва бу суммалар облигацияларни сўндириш муддати етиб келган вақтда дисконт ва харид қилишдаги харажатлар суммалари тўлиқ миқдорда амортизацияланиб бўлинади. Мазкур ҳолат реал фоиз ставкаси услубининг ишончлилигини шубҳа остида қолдирмайди, чунки умумий ойлик фоизли даромадлар облигациялар соф баланс қийматининг реал фоиз ставкасига кўпайтирилганлигига тенг.
Мисол учун, январь ойи учун умумий фоизли даромадлар қуйидагилардан иборат (суммани илова қилинган амортизация графигидан қаранг):
Шартнома бўйича фоизлар |
10.192 |
Минус харид қилишдаги харажатлар амортизацияси |
(3.000) |
Плюс дисконт амортизацияси |
7.854 |
Январь ойи учун жами фоизли даромадлар = |
15.046 |
Юқорида келтирилган умумий фоизли даромад суммаси ҳам қуйидагича ҳисобланиши мумкин:
Ой бошига баланс қиймати |
968.000 |
х Ойлик реал фоиз ставкаси |
х 1.5543787% |
Реал фоиз ставкаси услубини қўллаган ҳолда январь ойи учун ҳисобланган фоизли даромадлар |
15.046 |
Агар облигациялар "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифасида таснифланган деб тахмин қилинса, у ҳолда январь ойи учун фоизли даромад қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Дисконт амортизацияси қуйидагича акс эттирилади:
Дт - 15991 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)" |
7.854 |
||
Кт - 44805 -"Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар" |
7.854 |
Харид қилиш харажатлари амортизациясини акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - 44805 -"Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар" |
3.000 |
||
Кт - 15989 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларини харид қилиш бўйича харажатлар" |
3.000 |
Шартнома бўйича фоизларни (фоизлар ой охирида олинади деб фараз қилинсин) акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - Банкнинг вакиллик ёки мижознинг депозит ҳисобварағи |
10.192 |
||
Кт - 44805 -"Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар" |
10.192 |
Excel жадвалини қўллаган ҳолда давлат облигациялари
бўйича реал фоиз ставкасининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Бажариш тартиби: Excel да "ВСД" формуласини қўлланг. Бу формула ўзгарувчан даромадлилик миқдорини (даражасини) билдиради (масалан пул оқимлари бўйича). Ушбу формулани топиш учун Excel нинг асосий менюсига кириб, "Қўйиш (Вставка)", "Вазифа (Функция)"..., "Молиявий (Финансовые)", "ВСД"лар босилади. Мазкур формула пул оқимларининг диапазонини сўрайди (С2:С18 катакчалар). Формула реал фоиз ставкаси бўйича зарурий қидирув жараён(цикл)лари сонини чегаралаб қўйиш учун "Тахмин (Предположение)"ни сўрайди. Одатда "Тахмин (Предположение)" майдонига 1% ни киритиш етарли ҳисобланади.
A |
B |
C |
D |
1 |
Сана |
Пул оқимлари |
Тушунтириш |
2 |
01.01.х3 |
-968.000 |
Дастлабки пулнинг чиқиб кетиши манфий катталикда киритилган (а) |
3 |
31.01.х3 |
10.192 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
4 |
28.02.х3 |
9.205 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
5 |
31.03.х3 |
10.192 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
6 |
30.04.х3 |
9.863 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
7 |
31.05.х3 |
10.192 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар |
8 |
30.06.х3 |
1.009.863 |
Фоизлар бўйича олинган тўловлар ва муддати келгандаги сўндиришлар |
9 |
|||
10 |
1,5543787% |
Ойлик реал фоиз миқдори (б) |
|
11 |
= ВСД (C2:C8,1%) |
||
12 |
3) Дастлабки пул оқими = 1.000.000 сўм номинал суммада, 50.000 сўм дисконтни чегирган ҳолда, плюс
Ўрнатилган йиллик 12% ставкага нисбатан йиллик реал фоиз миқдори 18.653% (1.554787х12) ни ташкил қилади. Облигациялар қанчалик соф дисконт (50.000 - 18.000 = 32.000 соф дисконт) билан сотиб олинган бўлмасин, реал фоиз миқдори ўрнатилган фоиз миқдорига нисбатан юқори. (Агар ВСД ҳисоблаши харид қилишдаги харажатлар ҳисобисиз амалга оширилганда эди, у ҳолда йиллик реал фоиз миқдори 22.57% ни ташкил қилган бўлар эди.)
Давлат облигацияларининг амортизация
ГРАФИГИ
(Суммалар яхлитланган ҳолда келтирилган) |
||||||
Сана |
Ойлик фоизли даромад [Манфий сумма (дебет фоизли даромад ҳисобварағи) қавс ичида кўрсатилган] |
Соф дисконт қолдиғи (д) |
Қолдиқ қиймат (е) |
|||
Харид қилишдаги харажатлар амортизацияси (а) |
Дисконт амортизацияси (б) |
Шартнома бўйича олинган фоизлар (в) |
Умумий акс эттирилган ойлик фоизли даромадлар (г) |
|||
1.01.х3 - сотиб олиш |
(3.000) |
32.000 |
968.000 |
|||
31.01.х3 |
(3.000) |
7.854 |
10.192 |
15.046 |
27.146 |
972.854 |
28.02.х3 |
(3.000) |
8.917 |
9.205 |
15.122 |
21.229 |
978.771 |
31.03.х3 |
(3.000) |
8.022 |
10.192 |
15.214 |
16.207 |
983.793 |
30.04.х3 |
(3.000) |
8.429 |
9.863 |
15.292 |
10.778 |
989.222 |
31.05.х3 |
(3.000) |
8.184 |
10.192 |
15.376 |
5.594 |
994.406 |
30.06.х3 |
(3.000) |
8.594 |
9.863 |
15.457 |
0 |
1.000.000 |
30.06.х3 - сўндириш |
0 |
0 |
||||
Жами |
(18.000) |
50.000 |
59.507 |
91.507 |
3) Оддийлик учун харид қилиш харажатлари тўғри чизиқли методда амортизацияланади. Умумий ойлик даромад реал фоиз ставкаси методидан фойдаланган ҳолда акс эттирилади.
4) Дисконт амортизацияси (олдинги қатордаги соф баланс қиймати х ойлик реал фоиз миқдори) плюс 3.000 сўм каби ҳисобланади.
5) Шартнома бўйича фоизли тўловлар ҳар ойнинг охирги кунида олиниши тахмин қилинади.
6) Жами = (а) + (б) + (в)
7) Соф дисконт = олдинги қолдиқ + (а) - (б). Эътибор беринг, "соф дисконт" 15991 (дисконт) ва 15989 (харид қилиш харажатлари) ҳисобварақларидаги қолдиқ суммаларни акс эттиради. Молиявий ҳисобот учун ушбу иккита ҳисобварақ ҳам қанчалик сотиб олишдаги харажат қилинган пул маблағлари билан қимматли қоғознинг номинал суммаси ўртасидаги фарқни акс эттиришмасин, соф қийматни акс эттира олмайди.
8) Баланс қиймати = 1.000.000 сўм номинал сумма - (д). Мазкур баланс қиймат қолдиқларни айиргандаги қийматга тенг:
15905 (номинал сумма) ҳисобварақ бўйича
+ 15989 (харид қилиш харажатлари)
- 15991 (дисконт)
9-ИЛОВА
Берилган активлар устидан назорат ўрнатиш ва
эгалик қилиш билан боғлиқ хавф-хатар ва
мукофотларни беришни
БАҲОЛАШ
Хавф-хатар ва мукофотлар
Хавф-хатар ва мукофотлар берилганлигини, берилган активлар бўйича соф пул оқими суммаси ва вақт тақсимотидаги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда активларни беришгача ва бергандан кейинги банкнинг ташқи омиллар бўйича тортилган хатарини солиштириш йўли билан баҳоланади.
Агар ушбу активни бериш натижасида, ушбу молиявий актив бўйича келажакдаги соф пул оқимларининг жорий қийматидаги ўзгаришлар билан боғлиқ хавф-хатар бўйича банк тортилган хатар ўзгармаса, у ҳолда банк молиявий активга эгалик қилиш билан боғлиқ барча хавф-хатар ва мукофотларни ўзида сақлаб қолган деб ҳисобланади (масалан, банк молиявий активни ягона имкониятли шарт билан, яъни қайта сотиб олишдаги белгиланган қиймати ёки харид баҳосига кредитор даромади қўшган ҳолда сотиб олиш шарти билан сотди).
Агар банкнинг бундай молиявий актив билан боғлиқ келажакдаги соф пул оқимларининг жорий қийматдаги умумий якуний ўзгаришларига нисбатан бундай хавф-хатар ўзгаришлари унчалик муҳим бўлмаса, у ҳолда банк молиявий активга эгалик қилиш билан боғлиқ барча хавф-хатар ва мукофотларни берган ҳисобланади (масалан, банк молиявий активни ягона имкониятли шарт билан, яъни қайта сотиб олишдаги ҳақиқий қиймати бўйича сотиб олиш шарти билан сотди, ёки банк келишув бўйича рухсат берувчи, масалан, мазкур Низомнинг 36-бандидаги шартга жавоб берувчи ссудада қисман иштирок этганда, йирик молиявий актив бўйича барча пул оқимларидаги барча мутаносиб улушларини тўлиқ бериб юборса).
Кўпинча маълум бўладики, банк томонидан молиявий активга эгалик қилиш билан боғлиқ барча хавф-хатар ва мукофотлар берилган ёки сақлаб қолинган, у ҳолда ҳисоблашларни амалга ошириш зарурати бўлмайди.
Бошқа ҳолатларда, активни беришгача ва бергандан кейинги келажакдаги соф пул оқимларининг жорий қийматидаги банкнинг хавф-хатарлар ўзгариши бўйича тасдиғини таққослаш ва ҳисоблашни амалга ошириш зарур. Ҳисоблаш ва таққослашлар дисконт ставкаси сифатида жорий бозор фоиз ставкасини қўллаган ҳолда ўтказилади. Соф пул оқимларидаги барча асосли бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар, муҳим жиҳатдаги катта эҳтимолий натижалар билан кўриб чиқилади.
Назорат
Берилган активлар устидан банкнинг ўз назоратини сақлаб қолиши, олувчининг ушбу активни сотиш имконияти билан боғлиқ. Агар олувчида ушбу активни бутунлай қандайдир бошқа бир мустақил учинчи томонга сотишнинг реал имконияти бор бўлса, ва у буни бир томонлама ва ушбу активни беришга нисбатан қўшимча чеклашларсиз амалга ошириши мумкин бўлса, бунда банк учун ушбу актив устидан назорат қилиш ваколати қолмайди. Қолган барча ҳолатларда банк ўзида назоратни сақлаб қолади.
10-ИЛОВА
Янги актив ёки мажбурият пайдо бўлишига олиб
келадиган, молиявий активларни бериш бўйича
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1. Агар банк молиявий активни бутунлай ҳисобдан чиқаришни ва тўлов (мукофот) учун ушбу активга хизмат кўрсатиш бўйича ўзида ҳуқуқни сақлаб қолишни талаб қилувчи категория талаблари остида берадиган бўлса, у ҳолда банк хизмат кўрсатиш бўйича мазкур шартномага нисбатан ёхуд хизмат кўрсатиш бўйича активни ёхуд хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятни тан олади. Агар олиниши лозим бўлган мукофот хизмат кўрсатиш бўйича банкка етарли даражадаги компенсацияни қила олмаса, у ҳолда бу шартномавий мажбуриятга нисбатан хизмат кўрсатиш бўйича мажбурият ҳақиқий қиймати бўйича тан олинади. Агар олиниши лозим бўлган мукофот хизмат кўрсатиш бўйича банкка етарли даражадаги компенсацияни қила олса, у ҳолда бу шартномавий ҳуқуқ бўйича актив суммаси қуйидаги 3-бандга мувофиқ сотиб олинган молиявий активнинг қолдиқ қийматидаги тақсимланган улуши асосида аниқланадиган суммага тенг бўлади.
2. Агар активни бериш натижасида молиявий активни тўлиқ ҳисобдан чиқариш рўй берса, у ҳолда бунинг натижасида банк янги молиявий актив, молиявий мажбурият қабул қилиб олади ёки хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни олади, лекин банк уларни ҳақиқий қийматлари бўйича тан олади.
3. Агар бериладиган актив қандайдир йирик молиявий активнинг бир қисми бўлса ва бериладиган мазкур қисмга нисбатан унинг бутунлай тўлиқ ҳисобдан чиқарилиши талаб этилса, у ҳолда йирик активнинг олдинги баланс қиймати тан олиниши давом эттириладиган ва ҳисобдан чиқариладиган қисмлари ўртасида ҳар бир қисм бўйича бериш санасига, ҳақиқий қийматидан нисбатан келиб чиққан ҳолда (қуйидаги келтирилган мисолга қаранг) ўзаро тақсимланади. Ўртадаги фарқ, яъни:
1) ҳисобдан чиқарилувчи қисмининг баланс қиймати билан;
2) қуйидаги катталиклар суммалари ўртасидаги фарқ:
а) ҳисобдан чиқарилган қисми бўйича олинган тўлов (возмещение) (шу билан бирга, ихтиёрий қабул қилинган янги актив, қабул қилинган ихтиёрий янги мажбурият чегириб ташланган ҳолда);
б) ҳисобдан чиқарилувчи қисмга тааллуқли бўлган ва бевосита тўғридан-тўғри капиталда тан олинган ихтиёрий йиғилган (кумулятив) фойда ёки зарарлар, фойда ва зарарлар ҳисоботида тан олинади. Капиталда тан олинган йиғилган (кумулятив) фойда ёки зарарлар суммалари тан олиниши давом эттириладиган ва ҳисобдан чиқариладиган қисмлар ўртасида ҳар бир қисмнинг ҳақиқий қийматидан нисбатан келиб чиққан ҳолда (қуйидаги келтирилган мисолга қаранг) ўзаро тақсимланади.
Мисол
Банк "А" сотиб олиш санасига бозор фоиз ставкасига тенг бўлган 11% даромад келтирувчи облигацияларни фоизли купонлар билан бирга сотиб олади. Кейинчалик банк ушбу облигациялар бўйича умумий асосий қарз суммасини учинчи томонга сотади. Сотиш тўғрисидаги келишув шартига мувофиқ, учинчи томон 6% даромадлилик билан облигацияларнинг 80% сотиб олади, бунда банк учинчи томонга 6% даромадни олиши тўғрисида кафолат (гарантия) беради. Банк ўзида облигацияларнинг қолган 20% ини ва учинчи томонга сотилган облигациялар бўйича қўшимча 5% даромадни сақлаб қолади. "А" банкнинг ушбу облигациялардаги қолган улуши учинчи томонга сотилган 80% улушли облигациялар билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун гаров таъминоти бўлиб ҳисобланади. Мазкур операция тан олишни тўхтатиш критериясига жавоб беради ва "А" банк мазкур операцияни сотишга мўлжалланган сингари ҳисобга олади.
Савол: Банк қанчалик молиявий активнинг бир қисмини берган ва активнинг бошқа қисмини ўзида қолдирган, мазкур активнинг баланс қиймати қолдирилган ва сотилган қисмлари ўртасида ҳар бир қисмнинг сотиш санасидаги ҳақиқий қийматидан нисбатан келиб чиққан ҳолда ўзаро тақсимланиши лозим. Фойда ёки зарарлар сотилган қисмдан олинадиган тушумга асосланган ҳолда тан олиниши лозим. Бундай ҳолда банк қандай қилиб ушбу активнинг баланс қийматини тақсимлаши лозим?
Мазкур мисолда облигацияларнинг сотилган қисмининг ҳақиқий қиймати учинчи томон ҳисобидан тўланган бўлиб, облигацияларнинг 80% ташкил этади. Банкдаги облигацияларнинг қолган қисми учун бозорда талаб йўқ, шу билан бирга банк уларни илгари сотмаган. Шунингдек сотилиши лозим бўлган облигациялар бўйича мос аналогик типдаги бозор котировкалари мавжуд эмас. Ўз навбатида, ушбу облигацияларнинг ҳақиқий қийматини баҳолашни амалга ошириш учун имкониятлар йўқ.
Ечим: Банк "А" кўриб чиқиладиган облигациялар бўйича келгуси пул оқимларини шартнома бўйича уларга тааллуқли тўловлардан келиб чиқиб баҳолайди ва мазкур кўзда тутилган пул оқимларидан муддатли сўндириш ва кўрилиши мумкин бўлган зарарлар суммаларини чегириб ташлайди. Кейин эса бу пул оқимларини кўзда тутилган хавф-хатарлар бўйича мос тўғрилашларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланган бозор фоиз ставкаси бўйича дисконтлайди.
Фараз қилайлик, мазкур услубда улушли қолдиқнинг ҳақиқий қиймати асосий сумманинг 25% тенг бўлсин. У ҳолда сотилган компонентга тегишли сумма қуйидагича ҳисобланади:
80% / (80% + 25%) = 76,19% (бу ҳисобдан чиқарилувчи актив суммасини ҳосил қилади).
Сотишдан тушган тушум қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Асосий сумманинг 80% - асосий сумманинг 76,19% = асосий сумманинг 3,81%
11-ИЛОВА
Банкда назорати ва эгалик қилишдаги иштирок
улуши қоладиган молиявий активларни бериш
(передача)
Агар банк умуман олганда узатилган активлар бўйича эгалик қилишдаги барча хавф-хатар ва мукофотларни бермаса ва ўзида сақлаб қолмаса, ва узатилган активлар устидан ўзида назоратни сақлаб қолса, у ҳолда банк ушбу активни унга эгалик қилишдаги ўз улуши миқдорида тан олишни давом эттиради. Банкнинг узатилган активлар бўйича ўз улуши банкнинг узатилган актив қийматининг ўзгариши хавф-хатарини тасдиқлаш даражасига боғлиқ.
Мисоллар:
1) Агар банкнинг эгалик қилишдаги ўз улуши берилган активлар бўйича кафолат (гарантия) шаклида бўлса, у ҳолда банкнинг эгалик қилишдаги иштирокли улуши даражаси қуйидаги иккита катталикнинг кичик қийматга эга бўлганлигига тенг: (а) актив суммаси ёки (в) банкдан қоплашни талаб қилувчи олган максимал кафолат (гарантия ) суммаси.
2) Агар банкнинг эгалик қилишдаги ўз улуши узатилган актив бўйича ёзма шаклда ёки сотиб олинган опцион (ёки шунга ўхшаш ва бошқача) шаклида бўлса, у ҳолда банкнинг берилган актив бўйича эгалик қилишдаги иштирокли улуши даражаси банк қайтиб сотиб олиши мумкин бўлган берилган актив суммасига тенг бўлади. Баъзида, ҳақиқий қиймати бўйича баҳоланувчи активни сотиш бўйича ёзма опцион ҳолатида, банкнинг эгалик қилишдаги иштирокли улуши даражаси қуйидаги иккита катталикларнинг кичик қийматга эга бўлганлиги билан чегараланади: берилган активнинг ҳақиқий қиймати ёки фойдаланилган опцион нархи билан.
3) Агар банкнинг эгалик қилишдаги иштирокли улуши пул кўринишида сўндириш ёки берилган актив бўйича мос шарт билан опцион шаклида қабул қилинса, у ҳолда банкнинг эгалик қилишдаги улушли даражаси юқорида ўрнатилган нақд пулсиз шаклда қоплашдаги опцион йўли сингари баҳоланади.
Боғлиқ мажбуриятларнинг тан олиниши:
Агар банк активни ўзининг эгалик қилишдаги иштирокли улуши доирасида тан олишни давом эттирса, у ҳолда банк у билан боғлиқ мажбуриятни ҳам тан олади. Берилган актив ва у билан боғлиқ мажбурият шундай баҳоланадики, бунда банк ўзида сақлаб қолувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам акс эттирилган бўлиши лозим. Боғлиқ мажбуриятлар шундай баҳоланадики, берилган активнинг соф баланс қиймати ва у билан боғлиқ мажбурият:
1) агар берилган актив амортизация қиймати бўйича ҳисобга олинган бўлса, банк ўзида сақлаб қолган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг амортизация қиймати бўлиб ҳисобланиши лозим;
2) агар берилган актив ҳақиқий қиймати бўйича ҳисобга олинган бўлса, автоном асосда (алоҳида-алоҳида) олиб борилган баҳолашдаги, банк ўзида сақлаб қолган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ҳақиқий қийматига тенг бўлиб ҳисобланиши лозим.
Банк берилган актив бўйича пайдо бўладиган барча даромадларни эгалик қилишдаги улуши доирасида тан олишни ва боғлиқ мажбурият бўйича пайдо бўладиган барча харажатларни тан олишни давом эттиради.
Кейинчалик баҳолаш мақсадида, берилган активнинг ва у билан боғлиқ мажбуриятнинг ҳақиқий қийматидаги тан олинган ўзгаришлар алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади ва ўзаро компенсация қилинмайди (яъни баланс ҳисоботда бир-биридан чегирган ҳолда кўрсатилмайди).
Агар банкнинг эгалик қилишдаги иштирокли улуши фақат молиявий актив қисмигагина тааллуқли бўлса, у ҳолда банк молиявий активнинг олдинги қолдиқ қийматини шундай қисмлар ўртасида, яъни бунда активни бериш санасидаги ҳар бир қисмнинг ҳақиқий қийматидан нисбатан келиб чиққан ҳолда, тан олишни давом эттирадиган ва бошқа тан олмайдиган қисмлар ўртасида тақсимлайди (мазкур Низомнинг 10-иловасига қаранг).
12-ИЛОВА
Активларни "сотиш учун мавжуд" тоифадан
"сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифага ўтказиш
ҲИСОБИ
Сўндириш муддати ўрнатилган актив
Банк тасарруфидаги сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар тоифасида таснифланган хазина векселлари билан боғлиқ ҳисобварақларида қуйидагича қолдиқлар мавжуд:
Ҳисобварақ таърифи |
Ҳисобварақдаги қолдиқ |
|
Дебет |
Кредит |
|
10801 - "Давлат хазина векселлари" (сотишга мўлжалланган) |
1.000.000 |
|
10893 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот" |
18.500 |
|
10895 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
25.000 |
|
30907 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" |
25.000 |
Банк мазкур хазина векселени "сўндириш муддатигача сақланадиган" тоифага ўтказишга қарор қабул қилди. Мазкур қайта таснифлашни акс эттиришдан олдин "сотишга мўлжалланган" тоифадаги қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматини тўғрилаш амалга оширилган бўлиши лозим. Фараз қилайлик, ушбу тўғрилаш юқорида қайд қилинган ҳисобварақларда амалга оширилган ва акс эттирилган бўлсин. У ҳолда, ўз навбатида, хазина векселининг ҳақиқий қиймати бошқа тоифага ўтказиш санасига 993.500 (1.000.000+18.500-25.000) сўмни ташкил этади.
Қайта таснифлашни акс эттириш учун қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт - 15901 -Давлат хазина векселлари (сўндириш муддатигача сақланадиган) |
1.000.000 |
||
Дт - 10895 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши" |
25.000 |
||
Кт - 10801 -"Давлат хазина векселлари" (сотишга мўлжалланган) |
1.000.000 |
||
Кт - 10893 -"Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот" |
18.500 |
||
Кт - 15991 -"Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)" |
6.500 |
Сўндириш муддатигача сақланадиган хазина векселининг янги амортизация қиймати 1.000.000 - 6.500 = 993.500 сўмни ташкил этади. 6.500 сўм миқдоридаги дисконт реал фоиз методини қўллаган ҳолда ушбу векселнинг қолган сўндириш муддати давомида даромадни тўғрилаш (фоизли даромадни кредитлаш) йўли билан амортизацияланиб борилади.
30907 - "Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)" ҳисобварағидаги дебет қолдиқ бекор қилинмайди. Ушбу қолдиқ сумма реал фоиз методини қўллаган ҳолда ушбу векселнинг қолган сўндириш муддати давомида даромадни тўғрилаш (фоизли даромадни дебетлаш) ҳисобига амортизацияланиб борилади.
13-ИЛОВА
Молиявий активларнинг
ҚАДРСИЗЛАНИШИ
Банклар, молиявий активларни таснифлаш ва баҳолашда Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) белгиланган талабларга риоя этишлари шарт. Мазкур илова эса МҲХСларига мувофиқ молиявий активларнинг қадрсизланишини баҳолаш услубини умумлаштиради. Бу ҳужжатларда қўлланилган услубларнинг бир-биридан кичкина фарқи бўлса-да, мазкур иккала ҳужжатдаги асосий тамойиллар бир хил. Ушбу иккала услубга асосан баҳолангандаги зарарлар суммаси унчалик фарқ қилмаслиги лозим ва банклар катта зарар суммаларини акс эттирадилар.
МҲХСларида "қадрсизланишдан кўрилган зарар" иборасидан фойдаланилган бўлиб, у мазкур Низомга мувофиқ "кўрилиши мумкин бўлган зарарлар" иборасига ўриндош ҳисобланади.
МҲХСларига мувофиқ, қачонки молиявий актив ёки молиявий активлар гуруҳи дастлабки тан олингандан кейин рўй берган бир ва ундан ортиқ ҳодисалар натижасида уларнинг қардсизланиши тўғрисида гувоҳлик берувчи маълумотлар мавжуд бўлса ва бу ўз навбатида ушбу молиявий актив ёки молиявий активлар гуруҳи бўйича кўзда тутилган келгуси пул оқимларига салбий таъсир кўрсатиб, зарар кўришга олиб келса ва у ишончли тарзда баҳоланган бўлса, мазкур молиявий актив ёки молиявий активлар гуруҳи қадрсизланган ҳисобланади ва бу ҳолат зарарларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Балки қадрсизланишга олиб келувчи алоҳида, ягона ҳодисаларни аниқлаш имкони йўқ бўлиши мумкин. Қадрсизланиш асосан умумий таъсир этувчи рўй берган бир қанча ҳодисалар туфайли вужудга келиш эҳтимоли катта бўлади. Келгуси ҳодисалар натижасида кўрилиши кутилаётган зарарлар тан олинмайди.
Кўрилиши мумкин бўлган зарарга олиб келадиган ҳодисаларга банк томонидан кузатилган ва мавжуд маълумотлар асосида молиявий активнинг ёки молиявий активлар гуруҳининг қадрсизланганлигини тасдиқловчи қуйидаги объектив далиллар хизмат қилади:
1) эмитент ёки мажбурият олган шахс томонидан кўрилган муҳим (существенные) молиявий қийинчиликлар;
2) шартноманинг бузилиши, мисол учун, асосий қарз ёки фоизлар бўйича тўловларнинг бажарилмаслиги ёки кечиктирилиши;
3) кредитор, иқтисодий ёки ҳуқуқий кучга эга бўлган сабаблар таъсирида, ўз фаолиятида молиявий қийинчиликларни ўтказаётган қарздорнинг қарзидан воз кечган ҳолда ён бериши мумкин, бошқа ҳар қандай ҳолатда бу кўзда тутилмаган бўлса.
4) қарздорни банкротлик ёки бошқа молиявий қайта ташкил этиш эҳтимоллари пайдо бўлганда;
5) молиявий қийинчиликлар сабабли мазкур молиявий актив бўйича фаол бозорнинг ёпилиши;
6) кузатилаётган далиллар молиявий активни дастлабки тан олиш вақтидан бошлаб молиявий активлар гуруҳи бўйича кўзда тутилган келгуси пул оқимларини қисқартириб ўлчашни кўрсатади, мазкур қисқартириш ушбу гуруҳдаги алоҳида молиявий активлар бўйича аниқ тушунтириш бера олмаса-да, шу билан бирга:
а) ушбу гуруҳ бўйича қарздорларнинг тўлов қобилиятининг ёмонлашуви (масалан, кечиктирилган тўловлар миқдорининг ёки лимити тугаган кредит карточкалар бўйича қарздорлар сонининг ўсиши ва ойлик минимал суммалар тўлаб борилиши);
б) ушбу гуруҳдаги активлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслигига боғлиқ бўлган миллий ёки маҳаллий миқёсдаги иқтисодий шарт-шароитлар (масалан, қарздор жойлашган географик муҳитдаги ишсизлар сонининг ошиши, тегишли регионда гаровга олинган мулк нархининг тушиб кетиши, нефт қазиб чиқарувчи компанияларга берилган ссудалар (шунга ўхшаш активлар) бўйича нефт нархининг тушиб кетиши, ёки тармоқдаги кўнгилсиз ўзгаришлар натижасида ушбу гуруҳ бўйича қарздорларнинг қийин аҳволга тушиб қолиши).
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий воситаларини бошқа бемалол очиқчасига сотилишига таъсир қилувчи фаол бозорнинг ёпилиши мазкур молиявий воситаларнинг қадрсизланишидан гувоҳлик берувчи далил бўла олмайди. Хўжалик юритувчи субъеКт - кредит қобилияти рейтингининг пасайиши, ўз-ўзидан қадрсизланиш тўғрисида маълумот берувчи далил бўлиб хизмат қила олмайди, хатто қадрсизланиш маълумоти сифатида у бошқа мавжуд маълумотлар билан бирга кўриб чиқилганда ҳам. Агар молиявий активнинг ҳақиқий қиймати унинг ҳақиқатдаги қийматидан ёки амортизация қийматидан кичик бўлиши, унинг қадрсизланиши тўғрисида ҳеч қандай далил бўла олмайди (мисол учун, ишончли (хавф-хатарсиз) фоиз ставкаларининг ўсиши натижасида қарз инструмент (восита)ларига қилинган инвестицияларнинг ҳаққоний қийматининг пасайиши).
Юқорида баён этилганлардан ташқари, улушли воситалар қилинган инвестицияларнинг қадрсизланиши тўғрисида маълумот берувчи объектив далиллар сифатида, эмитент ўз фаолиятини технологик, бозор, иқтисодий ёки ҳуқуқий шарт-шароитларда амалга оширганда кўнгилсиз (неблагоприятный) таъсир этувчи муҳим ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам хизмат қилиши мумкин ва бу қарз инструментларига қилинган инвестициялар қайтарилмаслиги (не будут возмещены) мумкинлигини кўрсатади. Улушли воситаларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг сезиларли ва давомли даражада пасайиши, яъни ҳақиқатдаги қийматидан кичик бўлиши ҳам қадрсизланиш тўғрисида маълумот берувчи объектив далиллар бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Баъзи ҳолларда, молиявий актив бўйича қадрсизланишдан кўрилган зарар суммасини баҳолаш учун талаб этиладиган, кузатиладиган маълумотлар чегараланган ёки жорий мажбуриятларга тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Масалан, бу қуйидаги ҳолда рўй бериши мумкин, яъни қарздор (заемщик) қийин молиявий ҳолатга тушиб қолганда ва ўхшаш қарздорлар (аналогичных заемщиков) тўғрисида жуда кам статистик маълумотларга эга бўлганда. Бундай ҳолларда, банк қадрсизланишдан кўрилган зарар суммасини баҳолаш учун ўзининг профессионал даражадаги фикрлаш хулосасини қўллаши лозим. Албатта, банк молиявий активлар группаси бўйича кузатилаётган маълумотларни жорий шарт-шароитларга мувофиқлаштириш мақсадида ўзининг профессионал даражадаги фикрлаш хулосасини қўллаши лозим. Онгли равишда кутилаётган баҳолашлардан фойдаланиш молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёнининг узвий жараёни ҳисобланади ва бунда асло унинг ишончини йўқотмайди.