ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 19.10.2005 й. 129-сон "Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари" (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.12.2005 й. 1529-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.12.2005 й.
N 1529
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
19.10.2005 й.
N 129
БУЙРУҒИ
"Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий
қоидалари" (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг
Авиацион қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2005 йил 15 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 95-моддасига асосан ва меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида Дававианазорат томонидан "Ҳаво транспортида йўловчилар ва қўл юкини ташиш умумий қоидалари" (ЎзР АҚ 195) Авиацион қоидалари ишлаб чиқилди, БУЮРАМАН:
1. "Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари" (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Иш бошқарувчи (Ш.Н. Шамсиева) томонидан девонхона (О.В. Демиденко) билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида Авиацион қоидаларнинг кўпайтирилиб барча эксплуатантлар ва манфаатдор ташкилотлар)га тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Дававианазоратнинг авиацион хавфсизлик бошқармаси бошлиғи В.А. Рижкин зиммасига юклатилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат
қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ. Тробов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 369-модда.