ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

ЎзР 25.04.1996 й. 220-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 25.04.1996 й. 220-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 23.09.2009 й. ЎРҚ-224-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зоналар тузиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун, эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги Низомлар ва бошқа қонунлар билан белгиланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.



3-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зона Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Олий Мажлис қарори билан тузилади.

Эркин иқтисодий зонанинг мақоми ва чегаралари, шунингдек унинг қанча муддатга тузилиши ҳар бир иқтисодий зона бўйича Олий Мажлис тасдиқлайдиган Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан белгиланади.

Эркин иқтисодий зонанинг фаолият муддати белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Вазирлар Маҳкамаси киритадиган тақдимномага биноан Олий Мажлис қарори билан узайтирилади.



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зонанинг мақоми:

Низомда белгиланган муддат тугаганда;

Низомда назарда тутилган вазифалар ва мақсадлар бажарилмаган тақдирда тугатилади.

Эркин иқтисодий  зонанинг мақомини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Вазирлар Маҳкамаси киритадиган тақдимномага биноан Олий Мажлис томонидан қабул қилинади.



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Эркин ишлаб чиқариш зоналари экспортга мўлжалланган ишлаб чиқариш зоналарини, агрополисларни, тадбиркорлик зоналарини ва бошқа эркин зоналарни ўз ичига олади.



9-модданинг олдинги таҳрири


9-модда. Фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари

ҳамда манфаатларининг кафолатлари


Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.

Эркин иқтисодий зоналарда инвесторларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамма кафолатлари ва имтиёзларига риоя этилиши таъминланади. Низомда қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.

Давлат органлари ва бошқа органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг юридик шахслар ҳамда фуқаролар (жисмоний шахслар) фаолиятига асоссиз аралашуви натижасида уларга етказилган зарар, шунингдек бой берилган фойда ва етказилган маънавий зиён суд тартибида қопланиши лозим.



14-модданинг олдинги таҳрири


14-модда. Солиқ имтиёзлари


Эркин иқтисодий зоналар хўжалик фаолиятининг қатнашчилари (юридик ва жисмоний шахслар) Низомда ички ва ташқи инвесторлар учун тенг шарт-шароитлардан келиб чи??ан ҳолда белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланадилар.



15-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зонадаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаш учун энг аввало маҳаллий меҳнат ресурслари жалб этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам жалб этилиши мумкин. Эркин иқтисодий зоналарга ишчи кучини жалб этиш тегишли ҳудуднинг ишга жойлаштириш хизмати томонидан тартибга солиб турилади.



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зонанинг бюджети зона маъмуриятининг тасарруфидаги ер, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, турли хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлардан ва Низомда белгиланган бошқа тушумлардан ташкил топади.



20-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зонанинг фаолиятини зона Маъмурий кенгаши мувофиқлаштириб туради.

Эркин иқтисодий зонанинг оператив бошқарув органи зона Бош дирекцияси ҳисобланади.



21-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, тармоқ бошқарув органлари, инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвесторлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан тузилади.

Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгашига раис бошчилик қилади. Эркин иқтисодий зонанинг чегаралари республика маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, туман, шаҳардаги туман) чегараларига тўғри келган тақдирда Маъмурий кенгаш раисининг вазифаларини ижро этиш тегишли ҳоким зиммасига юкланади.



22-модда матнининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши:

эркин иқтисодий зонанинг ҳуқуқий тартиботига риоя этилишини назорат қилиб боради;

зонани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади;

инвестицияларни жалб этиш учун қўшимча шартлар белгилайди;

зонанинг ҳар йилги бюджетини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Эркин иқтисодий зона Маъмурий кенгаши ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар эркин иқтисодий зона хўжалик фаолияти қатнашчилари ижро этиши учун мажбурийдир.



23-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Эркин иқтисодий зона чегаралари ичида жойлашган давлат мулки объектлари (ер, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар, бинолар, иншоотлар) жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколат доирасидаги қарорига биноан оператив бошқарув ёки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зона Маъмурий кенгашига топшириб қўйилиши мумкин.



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари эркин иқтисодий зона Маъмурий кенгашига топшириб қўйилган ер, ер ости бойликлари, атроф-муҳит ва бошқа объектлардан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг муҳофаза қилиниши устидан назоратни таъминлайдилар.



24-модданинг олдинги таҳрири


24-модда. Эркин иқтисодий зона Бош дирекцияси


Эркин иқтисодий зона Бош дирекцияси:

алоҳида ҳуқуқий тартиботнинг амал қилишини таъминлайди;

танлов асосида чет эл капиталининг жалб этилишини амалга оширади;

зонани ривожлантириш дастури рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

хўжалик, молиявий ва бошқа фаолият билан шуғулланаётган корхоналар ва ташкилотларни рўйхатга олади;

экологик вазиятнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек тарихий-маданий бойликларнинг сақланиши учун жавобгар бўлади;

Низомда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Зона Бош дирекцияси, Низомда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, корхоналар ва ташкилотларнинг оператив хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Эркин иқтисодий зонанинг Бош дирекцияси зона Маъмурий кенгаши томонидан тузилади ва унга ана шу кенгашнинг ўзи тайинлайдиган бош директор бошчилик қилади.

Бош директорнинг ваколатлари Низомда белгиланади.



25-модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Эркин иқтисодий зоналарда

корхоналарни рўйхатга олиш


Эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) Бош дирекцияда рўйхатдан ўтадилар.

Эркин иқтисодий зона тузилган пайтда унинг ҳудудида ишлаб турган юридик шахслар Бош дирекцияга рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома тақдим этадилар.

Бош дирекция рўйхатга олинган юридик шахсга рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома беради ва бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига хабар қилади. (ЎзР 14.12.2005 й. ЎРҚ-11-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Бош дирекция рўйхатга олинган жисмоний шахсга рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома беради.

Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, Бош дирекция юридик ёки жисмоний шахснинг фаолиятини тугатиш ва уларга берилган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартиботни бузиш орқали олган даромад Низомга мувофиқ ундириб олинади.



26-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Корхона, муассаса ёки ташкилотлар қайта ташкил этилган ва тугатилган пайтда ишдан бўшатилаётган ходимнинг қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатлари сақланиб қолади.



27-модданинг олдинги таҳрири


27-модда. Низоларни кўриб чиқиш тартиби


Эркин иқтисодий зона қатнашчилари ва Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ўртасидаги низолар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, судларда кўриб чиқилиши лозим.

Эркин иқтисодий зона қатнашчилари ўртасидаги ёки зона қатнашчилари ва Бош дирекция ўртасидаги, шунингдек эркин иқтисодий зона қатнашчилари ва корхоналар, жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича низолар судда кўриб чиқилиши мумкин.




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



25-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларини  бузган тақдирда, Бош дирекция юридик ёки жисмоний шахснинг фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ва уларга берилган гувоҳномани бекор қилишга ҳақли.




ЎзР 14.12.2005 й. ЎРҚ-11-сон Қонунидан олдинги таҳрири


25-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бош дирекция рўйхатга олинган юридик шахсга рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома беради ва бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига хабар қилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



















































Время: 0.2201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск