ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.12.2005 й. Ф-2399-сон "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

16.12.2005 й.

N Ф-2399



"ҲОМИЙЛАР ВА ШИФОКОРЛАР

ЙИЛИ" ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



2006 йилнинг "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан унинг мақсад ва вазифаларига жавоб берадиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш дастурини тайёрлаш мақсадида:


1. "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича республика комиссияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Ш.Мирзиёев):

вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлар, хайрия жамғармалари билан биргаликда бир ой муддатда "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун киритсин;

республиканинг етакчи мутахассис ва олимлари, кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда, дастурни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳини ташкил этсин.


3. "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" дастурини шакллантиришда уни амалга оширишнинг энг муҳим йўналишлари аниқ белгилаб қўйилсин ва қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

мамлакатимизда ҳомийларнинг мақоми ва ижтимоий нуфузини мустаҳкамлаш бўйича зарур қонуний-ҳуқуқий базани яратиш, ҳомийлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кенг ёйиш учун зарур имтиёзлар бериш;

пировард натижада аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қиладиган тиббиёт ходимлари учун муносиб меҳнат шароитини шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини кўтаришга йўналтирилган меҳнатни рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги, биринчи навбатда қишлоқ жойларидаги тиббий ёрдам муассасаларининг моддий-техник базасини мунтазам мустаҳкамлаб бориш, уларни замонавий диагностика ва тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

давлат бюджети маблағлари билан бир қаторда жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари, нодавлат хайрия ташкилотлари ҳамда халқаро молиявий ва инсонпарварлик ташкилотларининг маблағларини жалб қилишни назарда тутган ҳолда Дастурни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;

"Ҳомийлар ва шифокорлар йили"нинг мақсади ва аҳамиятини, шунингдек муҳтож фуқаролар ва оилаларга меҳр-мурувват ва саховат кўрсатганларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий нуфузини ошириш бўйича аҳолининг кенг қатламлари ўртасида, айниқса, маҳаллалар ва оммавий ахборот воситаларида ҳар томонлама тушунтириш ишларини амалга ошириш.


4. Ушбу фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 17 декабрь






































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск