ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 й. 275-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2005 й.

N 275



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли, ўз касбига содиқ педагогларни рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари, педагоглар жамоатчилиги вакиллари иштирокида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

халқ таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Директор жамғармаси барча умумтаълим муассасаларида - мактабларда ташкил этилади;

Директор жамғармаси маблағлари фақат умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига устамалар белгилаш учун йўналтирилади;

Директор жамғармаси маблағларидан устамалар билан умумтаълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилари рағбатлантирилади.

Умумтаълим муассасалари ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

Бунда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.


4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 26,4 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 31,6 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 36,9 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 42,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 52,8 фоиз;;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф - комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда - 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 17,6 фоиз;

в) информатика кабинети мудирлиги учун - 17,6 фоиз.

Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Умумтаълим муассасаси-мактаб ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:

махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини;

педагогик меҳнатни баҳолаш мезонлари асосида ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартибини;

Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини;

махсус комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солиш назарда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини ҳамда Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказган ҳолда, қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда:

педагог ходимлар малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагог малакаси пасайган тақдирда белгиланган тоифани пасайтириш;

ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш;

малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 1 январгача халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2006-2007 йиллар мобайнида умумтаълим муассасаларининг барча педагог ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил I ярим йиллиги якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ мониторинг ўрнатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

1-ИЛОВА


Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

Лавозимлар номи


Тариф ставкалари миқдорлари:


олий

малака

тоифали


биринчи

малака

тоифали


иккинчи

малака

тоифали


олий

маълу-

мотли


ўрта

махсус

маълумотли


1. Умумтаълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири, ўқитувчи-дефектолог, инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагоги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари ходимлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари


2 881 828

2 607 826

2 340 317

2 090 399

1 954 033

1.1. Ёшлар етакчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи


2 090 399

2. Республика муассаса ва ташкилотлари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари методистлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошидаги методика кабинетлари, давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари методистлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари


2 881 828

3. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методистлари, спорт психологи


2 117 518

1 978 039

1 851 265

1 725 279

1 603 710

4. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси


2 197 828

2 056 958

1 916 981

1 781 907

1 652 203

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери


1 916 981

1 781 907

1 652 203

1 527 724

1 410 683

6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист)


2 881 828

2 607 826

2 340 317

2 090 399

1 465 523

6.1. Умумий ўрта типдаги муассасалар психологлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари психологлари


2 282 408

2 151 458

2 014 709

1 881 360

1 758 629

6.2. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг психологи (6.1-бандда кўрсатилган ташқари) ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти


1 277 984

1 187 933

1 101 470

1 018 482

940 454

7. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи


1 124 607

1 034 572

948 124

865 627

787 178

8. "Баркамол авлод" болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари, инструктор-методистлар ва методистлар, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари тўгарак ва мусиқа раҳбарлари, меҳнат ва тренер йўриқчиси


1 939 949

1 784 640

1 635 515

1 493 207

1 357 882

9. Кутубхона мудири


х

х

х

1 251 639

1 147 152

10. Кутубхоначи


х

х

х

1 047 107

994 752

     

Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

2-ИЛОВА


Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

Лавозимлар номи


Тариф ставкалари миқдорлари


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


1. Раҳбар ходимлар:






1.1. Умумтаълим муассасаси директори


3 467 983

3 278 418

3 091 716

2 895 520

1.2. "Меҳрибонлик" уйи директори


3 091 716

2 895 520

х

х

1.3. Мактабдан ташқари муассаса директори


1 277 984

1 187 933

1 101 470

х

1.4. "Баркамол авлод" болалар мактаби директори


1 980 876

1 841 297

1 707 277

х

1.5. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Меҳрибонлик" уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари


2 782 545

2 605 968

2 605 968

х

1.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори


2 260 662

х

х

х

1.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори


2 117 518

1 978 039

1 851 265

х

1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори


2 637 392

2 468 349

х

х

2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:






2.1. Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, спорт ишлари бўйича ўринбосари


3 278 418

3 091 716

2 895 520

2 704 330

2.2. Умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари


2 090 399

2.3. "Меҳрибонлик" уйи директорининг биринчи ўринбосари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2 895 520

2 704 330

х

х

2.4. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосарлари (2.9-банддан ташқари)


1 187 933

1 101 470

1 018 482

х

2.5. "Баркамол авлод" болалар мактаби директорининг ўринбосарлари (2.9-банддан ташқари)


1 841 297

1 707 277

1 578 649

х

2.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари


2 117 518

х

х

х

2.7. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари, филиал директорлари


1 978 039

1 851 265

1 725 279

х

2.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


2 468 349

2 300 378

х

х

2.9. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


1 473 637

1 360 575

1 251 639

1 147 152

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2006 йил

1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорлари рўйхатидаги 5, 9-11, 13-14, 20 ва 22-бандлар (1-илова).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 62-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар меҳнатини қўшимча рағбатлантиришга доир эксперимент ўтказиш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш тўғрисида" 2004 йил 15 июлдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 66-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 379-модда.

































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск