ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2005 й. 275-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

3-ИЛОВА


Халқ таълими ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими тизими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.



II. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРИФ СТАВКАЛАРИ

(ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ)


3. Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:

халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;

ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ходимнинг лавозимига;

ходимнинг малака тоифасига;

халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:

Халқ таълими

муассасасининг типи


Контингент сони (киши)


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


Умумтаълим мактаблари*


1601 нафар ва ундан ортиқ


881 - 1600

401 - 880

400 нафаргача

"Меҳрибонлик" уйлари


201 нафар ва ундан ортиқ


200 нафаргача



Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари


401 нафар ва ундан ортиқ


400 нафаргача



Мактабдан ташқари муассасалар


601 нафар ва ундан ортиқ


301 - 600

300 нафаргача


Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари


Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Халқ таълими ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантириш учун қуйидаги малака тоифалари ва ушбу малакаларни олиш учун ходимларнинг маълумот даражасига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади:

ўрта махсус, касбий (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган, тоифаси бўлмаган ходим;

бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.

Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.

6. Ходим халқ таълимининг бир муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий тариф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).


7. Умумтаълим муассасаларининг ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлмаган, мазкур Низом кучга кирган пайтда педагогик фаолиятни амалга ошираётган педагог ходимлари учун, уларнинг педагогик тажрибасини, шунингдек улар 2006-2007 ўқув йилида маълумот олиш учун тегишли ўқув муассасаларига ўқишга киришларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди.


8. Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.


III. УСТАМАЛАР ВА ҚЎШИМЧА ҲАҚЛАР

10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 26,4 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 31,6 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 36,9 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 42,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 52,8 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф - комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда - 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 17,6 фоиз;

в) информатика кабинети мудирлиги учун - 17,6 фоиз.

Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

11. Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган педагогик лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга мазкур Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган устамалар сақланиб қолади, уларнинг миқдори эса ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисоблаб чиқилади.



IV. МЕҲНАТГА СОАТБАЙ ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


12. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;

ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.


13. Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.


14. Халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.


V. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА

МЕҲНАТНИ НОРМАЛАШТИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган.

Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин халқ таълими муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.

Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш халқ таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.


17. Якка тартибдаги йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда халқ таълими муассасаси маъмурияти ўқитувчилар ва педагог ходимлар бошқа тоифаларининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 10 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.


18. Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


19. Халқ таълими муассасасининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки халқ таълими муассасасини бошқаришнинг бошқа коллегиал органида ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради.


20. Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

21. Педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.

22. Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.


*) Умумтаълим муассасаларига умумтаълим мактаблари ҳамда барча тип ва номдаги мактаб-интернатлар киради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2005 йил, 51-сон, 379-модда.




































Время: 0.1620
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск