ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 й. 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2005 й.

N 276



ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон қарорини бажариш юзасидан, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларининг бажарилаётган ишларнинг мураккаблиги ва юкланмаси даражасига, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатига боғлиқлигини кучайтириш, шунингдек тиббиёт ходимларининг касб даражаси ва малакасини узлуксиз ошириб боришлари учун рағбатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокидаги мажлисида тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг келишилган лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари учун йўналтирилади. Бунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади;

Жамғарма маблағларидан самарали, аниқ тарзда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тиббиёт муассасалари ҳузурида тегишли тиббиёт муассасаси раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари иштирокида ташкил этиладиган махсус комиссия қарори асосида қабул қилинади;

соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларининг махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йил 25 декабргача бўлган муддатда:

Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни;

Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

Бунда Жамғарма тўғрисидаги Низомда Жамғарма маблағларини сарфлашнинг икки йўналиши ўртасидаги фоизлар нисбати тиббиёт муассасалари тўрт (I-IV) гуруҳининг ҳар бири учун 3-иловага мувофиқ, қишлоқ врачлик пунктлари учун эса - 3-1-иловага мувофиқ бўлиши назарда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини 2006 йил 1 январгача амалга оширсинлар;

2006 йил мобайнида 4-иловага мувофиқ Дастурга биноан қишлоқ врачлик амбулаторияларини қишлоқ врачлик пунктларига айлантиришни тугалласинлар;

Халқаро тараққиёт ассоциацияси ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Саломатлик-II" лойиҳаси доирасида 5-иловага мувофиқ Дастурга биноан соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинининг амбулатория-поликлиника тармоғида умумий амалиёт врачи тизимига босқичма-босқич ўтилишини таъминласинлар.

Амбулатория-поликлиника тармоғини қишлоқ врачлик пунктларига қўйиладиган талабларга мувофиқ умумий амалиёт врачи иш принципига босқичма-босқич ўтказиш дастурининг бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири (Назиров) зиммасига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва улар меҳнатини рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ, тизимли мониторинг ўрнатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда, тизимли мониторинг асосида ҳар чоракда ахборот берсинлар.


7. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш Республика комиссияси (Қосимов) икки ой муддатда даволаш-профилактика муассасаларидан фойдаланишнинг аҳволини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини оширишни ва сифатини яхшилашни таъминлаш учун уларнинг тармоғи ва қувватларини мақбуллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Нодавлат тиббиёт муассасаларига 2006 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тариф сеткасини жорий этишга ўтиш тавсия қилинсин.


9. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1995 йил 2 мартдаги 75-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарори 4-бандининг тиббиёт ходимларига оид қисми 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибининг 29-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

иккинчи хат бошига "фоизи" сўзидан кейин "(соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида камида 50 фоизи)" сўзлари қўшилсин;

учинчи хат бошига "фоизи" сўзидан кейин "(соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда)" сўзлари қўшилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси давлат

муассасалари тиббиёт ва фармацевтика

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

ТАРИФ СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


Тариф коэффициентлари


1


1,526

2


1,679

3


1,847

4


2,031

5


2,234

6


2,458

7


2,704

8


3,001

9


3,331

10


3,698

11


4,067

Изоҳ. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарорига

3-ИЛОВА


Тиббиёт муассасасининг моддий

рағбатлантириш ва ривожлантириш

жамғармасини шакллантириш ва унинг

маблағларини сарфлаш йўналишлари

            

Тиббиёт муассасалари

гуруҳлари


Жамғармани шакллантириш манбалари


Жамғарма маблағларини

сарфлаш йўналишлари


моддий

рағбатлан-

тиришга


моддий-техника

базасини

мустаҳкамлаш,

модернизация қилиш ва

таъмирлашга


муассасаларнинг

I гуруҳи


тиббиёт муассасасига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизи (алоҳида муассасаларда 10 фоиз) миқдорида бюджетдан ажратиладиган маблағлар


фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)  реализация қилишдан олинган даромадлар


ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмалар учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно


белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ва ҳомийликдан олинган маблағлар


75 фоиз


25 фоиз


муассасаларнинг

II гуруҳи


муассасаларнинг

III гуруҳи


муассасаларнинг

IV гуруҳи


    





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 ноябрдаги

276-сон қарорига

3-1-ИЛОВА


Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва сарфлаш йўналишлари (қишлоқ врачлик пунктлари учун)

        

Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш

жамғармасини қуйидагилар ҳисобига

шакллантириш манбалари:

Моддий рағбатлантириш ва

ривожлантириш жамғармаси

маблағларини сарфлаш

йўналишлари


моддий

рағбатлан-

тиришга


моддий-

техника

базасини

ривожлан-

тиришга,

муассасани

модерниза-

циялаш ва

таъмирлашга,

шунингдек

вақтинча

меҳнатга

лаёқатсизлик

бўйича

нафақаларни

тўлашга ва

кредиторлик

қарзларини

тўлашга


ҚВП учун бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5%игача миқдори

фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган даромадлар, ҚВПга бириктирилган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми, интизомий жазони қўллашдан тушадиган, жарималар


ҳисобот чорагининг охирги иш куни тугашида пайдо бўлган бюджет маблағларидан тежалган капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари*

белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари ихтиёрига қолдириладиган маблағлар ва ҳомийликдан тушган маблағлар**

кўпи билан 75%


камида 25%

        

*) Тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу маблағлар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ходимларга тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.


**) Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҚВПга кўрсатилган жами хайрия ёрдами маблағлари суммаси, агар хайриячи томонидан нималарга йўналтирилиши айтилмаган бўлса, ҚВП моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарорига

4-ИЛОВА



2006 йилда қишлоқ врачлик амбулаторияларини

қишлоқ врачлик пунктларига айлантириш

ДАСТУРИ

Ҳудудлар номи


ҚВА, жами


шу жумладан, 2006 йил мобайнида қайта ўзгартириладиганлари


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


Қорақалпоғистон Республикаси


22

2

4

7

9

Андижон вилояти


0





Бухоро вилояти


11

1

2

3

5

Жиззах вилояти


11

1

2

4

4

Қашқадарё вилояти


81

8

21

24

28

Навоий вилояти


9

1

2

3

3

Наманган вилояти


6


1

2

3

Самарқанд вилояти


18

2

4

6

6

Сурхондарё вилояти


58

6

12

18

22

Сирдарё вилояти


0





Тошкент вилояти


34

3

8

11

12

Фарғона вилояти


54

7

10

16

21

Хоразм вилояти


21

2

5

6

8

Республика бўйича ҳаммаси


325

33

71

100

121





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарорига

5-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг

амбулатория-поликлиника муассасаларини умумий

амалиёт врачи иш принципига босқичма-босқич ўтказиш

ДАСТУРИ

Т/р


Маъмурий ҳудудлар


Соғлиқни сақлаш

бирламчи бўғини

муассасалари сони


шу жумладан:


Умумий амалиёт врачи

иш принципига

ўтказиладигани


шу жумладан, йиллар бўйича:


амбулатория-

поликлиника

муассасалари


2006

йилда


2007

йилда


2008

йилда


2009

йилда


1

Қорақалпоғистон Республикаси


188

174

66

14

16

18

18

2

Андижон вилояти


378

352

352

80

84

90

98

3

Бухоро вилояти


350

339

337

78

80

85

94

4

Жиззах вилояти


195

183

183

41

44

48

50

5

Қашқадарё вилояти


329

312

312

73

75

81

83

6

Наманган вилояти


265

251

251

59

60

65

67

7

Навоий вилояти


157

149

60

11

15

16

18

8

Самарқанд вилояти


437

423

403

91

101

104

107

9

Сурхондарё вилояти


282

261

261

55

61

71

74

10

Сирдарё вилояти


155

145

24

4

5

7

8

11

Тошкент вилояти


280

260

258

59

62

66

71

12

Фарғона вилояти


290

270

56

11

12

14

19

13

Хоразм вилояти


181

171

50

11

12

13

14

Республика бўйича ҳаммаси


3487

3290

2613

587

627

678

721

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 380-модда.














































Время: 0.2161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск