ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Реклама /

ЎзР 25.12.1998 й. 723-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 25.12.1998 й. 723-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида реклама соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



4-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


реклама-бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот; (ЎзР 30.08.2002 й. 404-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



14-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рекламани яширин деб топиш тўғрисидаги қарорни ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилади. (ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-259-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



27-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилган тақдирда, реклама берувчига, реклама тайёрловчи ва тарқатувчига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан, маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. (ЎзР 30.08.2002 й. 404-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ташқи рекламани маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади. (ЎзР 30.08.2002 й. 404-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рекламани нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) қабул қилади. (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рекламани нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) қабул қилади. (ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



29-модданинг олдинги таҳрири


29-модда. Реклама тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

(ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-259-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи-еттинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар - юридик шахслар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:

нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун - энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик учун - энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача микдорда;

реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар такдим этганлик учун - энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда.

Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади.

Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.

Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.

Тадбиркорлик субъектларига жарима солиш суд томонидан, улар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш тадбиркорлик субъектига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ундириладиган суммани олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади.

Жарима тўлаш ваколатли давлат органининг қарори ёки кўрсатмасини бажариш ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этиш мажбуриятидан озод қилмайди.





ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда номининг олдинги таҳрири


22-модда. Дори воситалари, тиббий буюмлар,

косметика ва маиший кимё воситалари рекламаси



22-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:

вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари;

даволаш сеанслари, гипноздан ва руҳий ёки биоэнергетик таъсирнинг бошқа усулларидан фойдаланиб амалга ошириладиган шунга ўхшаш тадбирлар;

тиббий йўсиндаги буюмлар, тиббий техника, гигиена воситалари, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари;

даволаб бўлмайдиган ёки даволаш қийин бўлган касалликларга нисбатан самарали терапевтик усул.




ЎзР 06.10.2010 й. ЎРҚ-264-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рекламани нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) қабул қилади. (ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 17.09.2010 й. ЎРҚ-259-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модданинг олдинги таҳрири


23-модда. Тамаки, тамаки маҳсулотлари

ва алкоголли ичимликлар рекламаси

(ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги модда)


Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси тамаки чекиш ва алкоголли ичимликни истеъмол қилишнинг зарари ҳақида огоҳлантириш билан қўшиб олиб борилиши керак. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар жами рекламаси майдонининг камида 5 фоизи ҳамда телевидение ва радиодаги алкоголли ичимликлар реклама ролиги эфир вақтининг камида 5 секунди ана шундай огоҳлантириш учун ажратилиши лозим.

Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси чекиш ва алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этишдан иборат бўлмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спорт ютуғига эришиш учун ёки истеъмолчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга, деган таассурот туғдирмаслиги керак.

Алкоголли ичимликлар рекламаси тиббий, спорт, мактабгача тарбия муассасалари, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларидан камида беш юз метр нарида жойлаштирилиши керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

қуввати 28 даражадан ортиқ бўлган алкоголли ичимликларни реклама қилиш;

қуввати 28 даражагача бўлган алкоголли ичимликларни телевидение ва радиода эрталаб соат 7 дан кеч соат 22 гача реклама қилиш;

тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини реклама мақсадида вояга етмаган шахсларга текин тарқатиш;

асосан вояга етмаганларга мўлжалланган тадбирларга, агар уларда тамаки, тамаки маҳсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган бўлса, ҳомийлик қилиш;

вояга етмаганларга тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

вояга етмаганларга мўлжалланган босма нашрларда тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни реклама қилиш;

газеталарнинг биринчи ва охирги саҳифаларида, журналларнинг ва бошқа даврий нашрларнинг муқоваларида, шунингдек бундай нашрларнинг телерадиодастурлар эълон қилинаётган саҳифаларида алкоголли ичимликларни реклама қилиш;

оммавий ахборот воситаларида, тиббий, спорт, мактабгача тарбия, таълим муассасаларида, транспорт воситаларида (тамакини ва тамаки маҳсулотларини ташишга ихтисослаштирилганларидан ташқари), шу жумладан, умумий фойдаланишдаги йўловчилар транспорт воситаларининг салонларида, шунингдек ташқи реклама ёрдамида тамакини ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш.



29-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:

нотўғри реклама берганлик учун юридик шахслар - энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик учун юридик шахслар - энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.

Тадбиркорлик субъектларига жарима солиш суд томонидан, улар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги модда), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ-150-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фаолияти давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақтининг (нашр майдонининг) камида 5 фоизи ҳажмида ижтимоий рекламали ахборотни бепул жойлаштириши зарур.




ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунидан олдинги таҳрири



29-модданинг олдинги таҳрири


29-модда. Реклама тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин: (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги хат боши)

нотўғри реклама берганлик учун, рекламани жойлаштириш тартибига риоя этмаганлик ва аксилреклама беришдан бош тортганлик учун юридик шахслар-энг кам иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса-энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда; (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги хат боши)

рекламага тааллуқли маълумотларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун юридик шахслар-энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса-энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда; (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги хат боши)

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмаларни ўз муддатида бажармаганлик учун юридик шахслар-энг кам иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса-энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.




ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунидан олдинги таҳрири



21-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рекламани почта жўнатмалари орқали тарқатиш Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг рухсати билан амалга оширилади. Рухсатномалар бериш тартиби ва олинадиган йиғим миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Рекламани нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) қабул қилади. (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги қисм)





































Время: 0.1476
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск