ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2005 й. ПҚ-244-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2005 й.

N ПҚ-244



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2006 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2005 йил 2 декабрдаги 99-I-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг 2006 йилги асосий параметрлари 3-5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2006 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,5 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш фақат ноинфляцион манбалар, шу жумладан давлат облигацияларини жойлаштиришдан тушумлар, республика бюджети маблағларининг 2006 йил бошидаги қолдиқлари ва ташқи қарз жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.


3. 2006 йил учун:

юридик шахслардан даромад (фойда) солиғи ставкалари 6-иловага мувофиқ;

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромаддан солиқ ставкалари 7-иловага мувофиқ;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 8-иловага мувофиқ;

лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 9-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқлар ставкалари 10 ва 11-иловаларга мувофиқ;

рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

мис катоди ишлаб чиқаришдан олинган ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 18-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўлашга ўтган тўловчилар учун ягона ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган тўловчилар учун ер солиғи ставкалари 20-иловага* мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга мувофиқ;

24-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 0,7 фоизи миқдорида ҳамда Мактаб таълими жамғармасига - 1 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари тасдиқлансин.


4. 2006 йилда:

қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида;

харид, таъминот-сотиш, брокерлик фаолияти, шунингдек комиссион шартномалар бўйича хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ялпи даромаднинг 30 фоизи миқдоридаги ставка бўйича сақлаб қолинсин, қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини юритаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, улар ялпи даромаднинг 10 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ягона солиқ тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. 2006 йил 1 январдан бошлаб:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 15 фоиздан 10 фоизгача;

ягона ижтимоий тўлов ставкалари, маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 25-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда, 31 фоиздан 25 фоизгача пасайтирилсин.

Хўжалик юритувчи субъектларга ягона ижтимоий тўлов ставкасини пасайтириш натижасида ҳосил бўлган маблағларни ходимларнинг иш ҳақини оширишга йўналтириш тавсия этилсин.


6. 2006 йил 1 январдан бошлаб республика ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ учун, қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқиладиган 21 фоиз миқдорида акциз солиғи жорий этилсин, "Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхонаси томонидан аҳолига сотиладиган газ ҳажми бундан мустасно.

8. 2006 йил 1 январдан бошлаб Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун, экспериментни давом эттириш доирасида, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш татбиқ этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.


12. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан Давлат бюджетига йўналтириладиган маблағлар улуши, балансида мулкнинг хусусийлаштириладиган қисми бўлган корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига, уларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирган ҳолда, 40 фоиздан 65 фоизгача кўпайтирилсин.


13. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражадаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларига белгилаб қўйиладиган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар, спирт, пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


14. 2006 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутлари учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;

республика бюджетидан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган миқдорларига, "ЎзБАТ" қўшма корхонасидан Самарқанд вилоятида шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда, республика бюджети билан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзагромашсервис" уюшмаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникасини ҳамда машина технологияларини синаш ва сертификатлаш марказига ажратиладиган бюджет маблағларини, уни 2010 йилдан бошлаб тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш учун, босқичма-босқич ҳар йили 15 фоизга қисқартириб боришни назарда тутсин.


16. 2006 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


17. Белгилаб қўйилсинки, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳажми 2005 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Самарқанд вилоятида Давлат бюджети ижросини ғазна тизимига ўтказиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотлари учун бюджетнинг ғазна ижросини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттирсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2007 йилги давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг 2008-2009 йиллар учун мақсадли йўналишларини тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

а) 2005 йилнинг асосий кўрсаткичларини:

Давлат бюджети даромадларини 3330 млрд. сўм, харажатларини 3420 млрд. сўм миқдорида ҳамда бюджет тақчиллиги ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,6 фоизгача камайтирган ҳолда аниқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини даромадлар бўйича 990,4 млрд. сўм ва харажатлар бўйича - 979,6 млрд. сўм миқдорида аниқлаштириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2006 йил январь ойида 2005 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, 2005 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 31 ва 32 (махфий)-иловаларга мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 386-модда.








































Время: 0.2166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск