ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 28.12.2005 й. ЎРҚ-18-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.11.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2005 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.12.2005 й.

N ЎРҚ-18



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 22 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 3 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 139-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги "эллик бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 140-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги "эллик бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми санкциясидаги "юз бараваридан юз эллик бараваригача" деган сўзлар "тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 159-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги "икки юз бараваригача" деган сўзлар "олти юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваридан олти юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 217-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги "эллик бараваридан етмиш беш бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваридан уч юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги "эллик бараваридан етмиш беш бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваридан уч юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 244-1-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар "икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги "етмиш беш бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар "уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 5 6-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги "ўн бараваригача" ва "ўн беш бараваригача" деган сўзлар тегишинча "юз бараваригача" ва "юз эллик бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 40-модданинг санкциясидаги "бир бараваридан уч бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан олтмиш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 41-модданинг санкциясидаги "бир бараваридан икки бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан қирқ бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 184-модданинг санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача" ва "ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар тегишинча "эллик бараваридан юз бараваригача" ва "юз бараваридан юз эллик бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 201-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "олтмиш бараваридан саксон бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар "саксон бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 202-модданинг:

диспозициясидаги "бинолар, давлат ёки жамоат мулки" деган сўзлар "бинолар ёки бошқа мулк" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


7) 202-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"202-1-модда. Ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари,

оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш


Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш -

энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


8) Кодекс қуйидаги мазмундаги 239 ва 239-1-моддалар билан тўлдирилсин:


"239-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши


Нодавлат нотижорат ташкилотлари (диний ташкилотлар бундан мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан (ҳисобга олинмасдан) фаолиятни амалга ошириши -

энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг ҳамда уларнинг ходимларининг сиёсий фаолиятда, шунингдек уставдаги мақсад ва вазифаларга тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда қатнашиши, худди шунингдек уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштириши, бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқиши ва шундай ташкилотларни тузишни қўллаб-қувватлаши -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатиши -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз тадбирлар ўтказиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан, улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


239-1-модда. Жамоат фондининг харажатларни белгиланган

энг юқори миқдордан ошириб юбориши ва

йиллик ҳисоботни эълон қилмаслиги


Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошириб юбориши -

мансабдор шахсларга харажатларнинг энг юқори суммасидан ошиб кетган миқдордаги пул маблағларини мусодара қилган ҳолда энг кам иш ҳақининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни эълон қилмаслиги -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


9) 240-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари санкцияларидаги "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 245-модданинг биринчи қисми "238" рақамидан кейин "239, 239-1" рақамлари билан тўлдирилсин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 384-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон, 417-модда







































Время: 0.1255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск